13 июня, 2019 г. 19:28

ЛИНЕКСИ ПЛЮС. Қўллаш бўйича йўриқнома

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛИНЕКСИ ПЛЮС

LINEKSI PLUS

 

Препаратнинг савдо номи: Линекси плюс

Таъсир этувчи модда (ХПН): лиофилизация қилинган сут кислотали бактериялар

Дори шакли: капсулалар.

Таркиби:

Линекси плюс препаратининг бир капсуласи камида 120х106 тирик лиофилизация қилинган сут кислотали бактерияларни сақлайди.

Фаол компонентлар: лиофилизация қилинган сут кислотали бактериялар: Lactic Acid Bacillus / Bacillus coagulans / Lactobacillus sporogenes;

Ёрдамчи моддалар: лактоза, маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, тозаланган тальк.

Таърифи: корпуси оқ ва қопқоқчаси оқ рангли, ёзувсиз оқ рангли кукун билан тўлдирилган қаттиқ желатин капсула (ўлчами №2).

Фармакотерапевтик гуруҳи: эубиотик

АТХ коди: А07А.

Фармакологик хусусиятлари

Ичак микрофлорасини нормаллаштиради. Ичак микрофлораси (микробиоценози) нинг физиологик мувозанатини тутиб туради ва бошқаради, унинг ичакдаги физиологик фаолиятини таъминлайди.

Линекси плюс препаратининг таркибидаги бактериялар дисбактериозда ичак микрофлорасининг бузилган мувозанатини тиклайди.

Препарат таркибига кирувчи лиофилизация қилинган сут кислотасини ҳосил қилувчи бактериялар ичакнинг нормал микрофлорасини таркибий қисми ҳисобланади, ичакнинг ҳамма соҳаларида микробиоценознинг физиологик мувозанатини тутиб туради ва бошқаради, патоген ва шартли патоген флорага нисбатан яққол антагонистик хусусиятларга эга, В1, В2, В6, В12 (табиатда фақат микроорганизмлар томонидан синтезланади), РР, К ва Е витаминлари, фолат ва аскорбин кислотаси синтезида иштирок этади, организмни биотинга бўлган эҳтиёжини қоплайди, иммунитетни стимуллайдиган хусусиятларга эга. Ишлатилаётган микроорганизмлар сут кислотасини ҳосил қилиб ва ичакдаги рН ни пасайтириб темир, кальций, D витаминини сўрилишига қулай шароит яратади. Сут кислотаси ҳосил қилувчи бактериялар оқсиллар, ёғлар ва мураккаб углеводларни (шу жумладан, болаларда лактаза етишмовчилигида) ферментатив парчаланишини амалга оширади, ингичка ичакда сўрилмаган углеводлар ва оқсиллар йўғон ичакда анаэроблар томонидан чуқурроқ парчаланади. Препаратнинг таркибига кирувчи бактериялар кўкрак ёшидаги болаларда оқсилларни ҳазм бўлишини енгиллаштиради; ўт кислоталари метаболизмида иштирок этади (стеркобилин, копростерин, дезоксихолат ва литохол кислоталарини ҳосил бўлиши ўт кислоталарини реабсорбциясига ёрдам беради).

Линекси плюс “даволовчи” микрофлорани организмга миқдор ва сифат жиҳатидан мувозанатланган нисбатда тушишини таъминлайди.

Линекси плюс нинг антагонистик хусусиятлари унинг таркибига кирувчи микроорганизмлар томонидан сут кислотаси, камроқ миқдорда сирка ва пропион кислоталарини ишлаб чиқариши билан боғлиқ. Ҳосил бўладиган кислотали муҳит (ичакдаги рН 4,0-5,8 га яқинлашади) патоген ва шартли патоген микроорганизмларни ривожланиши учун ноқулай ҳисобланади.

Қўлланилиши

Дисбактериозни олдини олиш ва даволаш учун қўлланади:

  • катталар ва болаларда, шу жумладан чақалоқлардаги дисбактериоз ва унинг кўринишлари (диарея, қабзият, метеоризм, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, чақалоқларда сутни қайт қилиш), диспепсия (овқат ҳазм қилишни бузилиши);
  • микробларга қарши ва ўсмага қарши (“химиотерапевтик”) дори воситалари билан даволашдан кейинги дисбактериоз;
  • овқатланиш рационнини ўзгариши, сафарларга чиқиш ва бошқа сабаблар билан боғлиқ бўлган ичакнинг транзитор дисфункцияларини (диареяни ҳам, қабзиятни ҳам) даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қабул қилиш учун.

Янги туғилган чақалоқлар ва 2 ёшгача бўлган болалар: 1 капсуладан кунига уч марта;

2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: 1-2 капсуладан кунига уч марта;

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: 2 капсуладан кунига уч марта.

Линекси плюс препаратини овқатдан кейин, кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан қабул қилиш керак.

3 ёшгача бўлган болалар ва бутун капсулани юта олмайдиган пациентлар учун капсулани очиш, ичидагисини қошиққа тўкилади ва кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик ёки овқат билан аралаштириш керак.

Даволашнинг давомийлиги дисбактериозни ривожланиш сабаби ва организмнинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ. Ўртача даволаш курси 2 хафтани ташкил этади. Индивидуал даволаш курси шифокор томонидан аниқланади.

Ножўя таъсирлари

Сут кислотаси ҳосил қилувчи бактериялар қўлланганида ноҳуш самаралар жуда кам кузатилади. Аллергик реакция бўлиши мумкин.

Аллергик реакциялар ёки таърифланмаган ножўя самаралари пайдо бўлганида, Линекси плюс препаратини қабул қилишни тўхтатиш ва иложи борича тезроқ шифокорга мурожаат қилиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентлари ва сут маҳсулотларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятга эга бўлган ўзаро таъсири аниқланмаган.

Линекси плюс капсулаларини антибиотиклар ва химиотерапевтик воситалар билан бир вақтда буюриш мумкин.

Диареяни даволашда йўқотилган суюклик ва электролитлар ўрнини қоплаш керак.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Линекси плюс препаратини ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш хавфсиз ҳисобланади.

Автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири:

Линекси плюс препарати реакция тезлигини пасайтирмайди ва шунинг учун ҳайдовчилар ва иш фаолияти диққатни юқори жамлашни талаб қилувчи шахсларга буюриш мумкин.

Бошқа кўрсатмалар:

Линекси плюс препаратини иссиқ ичимликлар билан ичиш ва алкогол билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Линекси плюс препаратини қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак, агар Сизда:

  • тана ҳарорати 38оС дан юқори бўлса,
  • аҳлатда қон ва шиллиқ излари бўлса,
  • диарея икки кундан ортиқ давом этса ва қоринда кучли оғриқ, сувсизланиш ва тана вазнини камайиши билан кечса,
  • сурункали касалликлар: қандли диабет, ОИТС бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Препаратнинг яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин ва болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтда Линекси плюс препаратининг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари юзасидан хабарлар берилмаган.

Чиқарилиш шакли

8 капсуладан алюмин фольга ва ПВХ блистерда. Иккита блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи

“God Gift Laboratory PVT. Ltd.”, Ҳиндистон.



Оставить отзыв
Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш комментарий будет опубликован после проверки модератором