13 июня, 2019 г. 19:27

Omega-3-MIC

Omega-3-MIC

Дори шакли:капсулалар 450 мг.

Таркиби: бир капсула 450 мг эйконол сақлайди.

Желатин капсула қобиғи таркиби: фармацевтик желатин, глицерин, нипагин, нипазол, тозаланган сув.

Таърифи:оч-сариқдан оч жигарранг ранглигача бўлган, тиниқ, қайишқоқ, чокли, овал шаклли юмшоқ желатин капсулалар.

Капсулаларнинг ичидагиси – оч-сариқдан тўқ-сариқ ранглигача ёки оч-сариқдан жигарранг тусли тўқ сариқ ранглигача бўлган, кучсиз специфик (балиқ мойи), тахир бўлмаган ҳидли тиниқ, гомоген ёғсимон суюқлик. Сақлаш жараёнида енгил товланиш ёки чўкма ҳосил бўлиши мумкин.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Гиполипедемик препартлар. Гипохолестеринемик ва гипотриглицеридемик препаратлар. Бошқа гипелипидемик препаратлар.

Қўлланилиши

Препаратни қўлланиши учун асосий кўрсатмалар қуйидагилар:

- инфарктдан кейинги ҳолат, шунингдек миокард инфарктини иккиламчи профилактикаси (статинлар, антитромботик воситалар, бета-адреноблокаторлар, ААФ ингибиторлари билан мажмуавий даволаш таркибида);

- эндоген гипертриглицеридемия (Фредриксон таснифи бўйича IV тур) парҳезга қўшимча сифатида унинг самараси етарли бўлмаганида монотерапия сифатида;

- аралаш гиперлипидемия (Фредриксон таснифи бўйича IIb ва III тур) статинлар билан мажмуада;

- ЮИК мажмуавий даволаш ва олдини олиш, ЮИК, гипертония касаллиги бўлган беморларда беҳосдан ўлим хавфини пасайтириш;

- тромбозларни олдини олиш (мажмуавий даволаш таркибида).

Қўллаш усули ва дозалари

“Омега-3-МИК” капсулалари ичга, куннинг биринчи ярмида бир марта ёки 2-3 қабулга бўлиб, овқатда 30 минутдан кейин, сув ёки шарбатлар (томатли) билан бирга қабул қилинади.

Даволаш мақсадида суткада 8-12 капсуладан, 2-3 қабулга бўлиб буюрилади. Даволашнинг давомийлиги шахсий белгиланади.

Профилактика мақсадида бир ой давомида суткада 2-6 капсуладан қабул қилиш тавсия қилинади. Курс йилига икки марта кузги-қишки ва айниқса баҳорги мавсумда такрорланади.

Тавсия этилган дозани ошириш мумкин эмас.

Буйраклар фаолиятининг бузилиши бўлгани пациентларда дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.

"Nika Pharm" ДХО Фирма производитель



Оставить отзыв
Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш комментарий будет опубликован после проверки модератором