ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ТРИНАЗОЛ
TRINAZOL
Препаратнинг савдо номи: Триназол
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Кетоконазол, Клобетазол пропионати, Неомицин сульфати
Чиқарилиш шакли: Сиртга қўллаш учун крем 5 г, 10 г, 15 г, 20 г дан тубаларда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон кутида.
Таркиби:
1 г крем сақлайди:
Фаол моддалар: кетоконазол 10 мг, клобетазол пропионати 0,25 мг, неомицин сульфати 5000 ХБ
Ёрдамчи моддалар: Стеарин кислотаси, суюқ парафин, глицерин, полисорбат-80 (полиоксиэтилен ёғ кислотасининг эфири), стеарил спирти, динатрий эдетати, РҒ–037 (эссенция) дистилланган сув.
Таърифи: оқ ёки сарғиш рангли крем.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Асосан дерматология ва венерологияда қўлланиладиган воситалар.
Фармакологик хусусиятлари
Кетоконазол замбуруғларга қарши кенг таъсир доирасидаги восита ҳисобланади, замбуруғнинг ҳужайра мембранасига таъсир қилиб, унинг ўтказувчанлигини ўзгартиради. Фармакологик тадқиқотлар кетоконазолни дерматофитлар (Trichophyton spp., Epidermophyton spp., Microsporum spp.), сахаромицетлар ва Candida albicans га қарши ҳаддан ташқари кучли антимикоз таъсирга эгалигини кўрсатди. Замбуруғ штаммлари кетоконазолнинг таъсирига нисбатан табиий чидамлиликка эга эмас.
Клобетазол пропионати ножўя таъсирлари энг кам бўлган, яллиғланиш ва аллергияга қарши юқори самарали кортикостероид гормондир.
Неомицин сульфати граммусбат ва грамманфий бактерияларга қарши самарали воситадир.
Ушбу воситаларнинг мажмуаси замбуруғли ва бактериал инфекцияларда, яллиғланиш ва қичишишда, бу препаратнинг самарасини оширади.
Қўлланилиши
Триназол креми қўл микозларида, товон эпидермофитиясида (микозида), тери трихофитиясида, ранг-баранг темираткиларда, экземада ва терини қичишиши каби терининг замбуруғли инфекцияларини даволашда.
Қўллаш усули ва дозалари
Сиртга қўллаш учун. Кунига 2 марта терининг шикастланган соҳаларига юпқа қилиб суртилади. Силлиқ терининг оддий трихофитияси ва оралиқ трихофитиясини даволашда, даволаш курси 2 ҳафтани ташкил қилади, товонлар ва кафтлар эпидермофитиясини даволашда эса 4 ҳафтани ташкил қилади.
Ножўя таъсирлари
Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Даволаш вақтида крем суртилган жойда ачишиш ёки таъсирланиш пайдо бўлиши мумкин, бироқ, бу одатда препаратни бекор қилишни талаб қилмайди.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга ва унинг ингредиентларидан бирига ўта юқори сезувчанлик.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Аниқланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Кремни кўзларга тушишига йўл қўйилмасин! Юз териси ёки тананинг катта соҳаларига узоқ вақт давомида препаратни қўллаш зарурати бўлганида, шифокорнинг доимий кузатуви талаб қилинади.
Ҳомиладорлик ва эмизикли аёллар, шунингдек эмизикли болаларга препарат эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Сақлаш шароити
25oC дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Сақлаш муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.
Ишлаб чиқарувчи:
“Яш Медикэйр Пвт. Лтд.”, Нажипур, Тал-Химатнагар, (Ҳиндистон) томонидан
“Авантика Медекс Пвт. Лтд.” (Ҳиндистон) учун ишлаб чиқарилган.
"Shifokor-82" ЧП