13 июня, 2019 г. 19:27

Риноксил бурун спрей

Риноксил бурун учун 0,1% спрей

 

Таъсирэтувчимодда (ХПН): Ксилометазолин гидрохлориди

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР аъзолари касалликларини даволаш учун воситалар

Фармакологик хусусиятлари

Ксилометазолин альфа-адреномиметик таъсир кўрсатади, перифериқ томирларни торайтиради. Томирларни торайтирувчи самараси оқибатида бурун шиллиқ қаватининг шиши ва гиперемиясини камайтиради. Ажралиб чиқадиган секрет миқдорини камайтиради, бурун йўлларини ўтказувчанлигини тиклайди, бурундан нафас олишни енгиллаштиради. Тумовни ва бурунни битишини самарали бартараф қилади. Таъсири бир неча минутдан кейин бошланади ва бир неча соат давом этади.

Эвкалипт мойи бактерицид, вирусларга қарши ва фунгицид таъсирга эга.

Қўлланилиши

Ўткир аллергик ринит, поллиноз, синусит, ўрта отит (бурун-ҳалқум шиллиқ қаватининг шишини камайтириш учун); пациентни бурун йўлларидаги ташхисий муолажаларга тайёрлаш.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга ва 6 ёшдан ошган болаларга ҳар бир бурун йўлига бир марта сепилади, зарурати бўлганида муолажани қайтариш мумкин.

Ксилометазолинни сутқада 4 мартадан кўп қўллаш мумкин эмас.

Сепишда бошни орқага ташлаш тавсия қилинмайди.

Даволашнинг мақсимал давомийлиги – 2 ҳафта.

Сепишни тўғри бажариш учун сепгични вертикал, учлик юқорига йўналтирилган ҳолда ушлаш керак. Сўнгра тиниқ ҳимояловчи қопқоқчани ечиш,учликни бурун йўлига киритиш, тез кескин бир марта сепгични босиш ва сепгични бўшатмасдан бурундан чиқариб олиш керак. Сепиш вақтида бурундан бироз ҳаво олиш лозим, бу ксилометазолинни оптимал юборишига ёрдам беради.

Риноксил Окси бурун спрейи 0,025% ва 0,05%

Таъсирэтувчи модда (ХПН): Оксиметазолин гидрохлориди.

АТХ коди: RO1AA05

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР аъзолари касалликларини даволаш учун воситалар

Фармакологик ҳусусиятлари

Оксиметазолин томирларни торайтирувчи ва антиконгестив таъсир кўрсатади. Альфа 1 – адренорецепторларни рағбатлантиради ва апликация жойида томирларни торайтиради, юқори нафас йўлларининг шиллиқ қаватини шишини камайтиради, бурундан нафас олишни енгиллаштиради, қонни венозсинусларига қоннинг оқиб келишини камайтиради.

Қўлланилиши

Бурун шиллиқ қаватини, бурун-халқум ва гайморов бўшлиқларидаги шишни камайтириш учун:

- шамоллаш касалликларида (ўткир ринит);

- бурун бўшлиқларининг яллиғланишида (ўткир синусит);

- евстахиитда;

- аллергик ринитда; (шу жумладан, пичаниситмасида)

- ўткир отитда (ёрдамчи даволаш воситаси сифатида, чунки евстахиев найининг тешигини атрофидаги шиллиқ қаватининг шишини камайтиради);

Шунингдек бурун бўшлиғининг қўришни енгиллаштириши учун ёки жарроҳлик муолажаларида ҳам қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 6 ёшдан ошган болаларда (0,05%), 1 дан 6 ёшгача бўлган болаларда (0,025%)– ҳар бир бурун йўлига бир мартадан сепилади, зарурати бўлганида муолажани қайтариш мумкин.

Даволанишнинг максимал мумкин бўлган давомийлиги – 5 кун.

Сепишни тўғри бажариш учун сепгични вертикал, учлик юқорига йуналтирилган ҳолда ушлаш керак.Сўнгра тиник ҳимояловчи қопқоқчани ечиш,учлик бурун йўлига киритиш, тез кескин бир марта сепгични босиш ва сепгични бўшатмасдан бурундан чиқариб олиш керак. Сепиш вактида бурундан бироз ҳаво олиш лозим, буксилометазолинни оптимал юборилишига ёрдам беради.

 



Оставить отзыв
Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш комментарий будет опубликован после проверки модератором