ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
СЕДАЛЬГИН® ПЛЮС
SEDALGIN® PLUS
Препаратнинг савдо номи: Седальгин® Плюс
Таъсир қилувчи моддалар (ХПН): метамизол натрий, кофеин, тиамин гидрохлориди.
Дори шакли: таблеткалар
Таркиби:
Бир таблетка сақлайди:
Фаол моддалар: 500 мг метамизол натрий, 50 мг кофеин, 38,75 мг тиамин гидрохлориди.
Ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза, буғдой крахмали, тальк, магний стеарати, желатин, коллоид кремний диоксиди.
Таърифи: думалоқ ясси бир томони рискали таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: анальгетик-антипиретик.
АТХ коди: N02BB52
Фармакологик хусусиятлари
Седальгин Плюс мажмуавий препаратининг фармакодинамикасини унинг компонентларининг (метамизол, кофеин, тиамин) фармакодинамик самаралари белгилайди.
Метамизол нонаркотик анальгетиклар гуруҳига кирувчи пиразолон ҳосиласидир. У яққол оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсирларга, ўртача яллиғланишга қарши ва бироз спазмолитик фаолликка эга. Унинг таъсирини ацетилсалицил кислотаси, индометацин ва парацетамолнинг самарасидан устунлиги тажрибаларда исботланган. У эндоген альгогенларнинг синтезини бостириб, ҳам периферик турдаги анальгетик таъсир, ҳам орқа миянинг орқа шохларидаги ноцицептив нейронларнинг фаоллигини бостириб, ҳам марказий турдаги таъсир намоён этади. Метамизолнинг циклооксигеназа-1 ни ва айниқса циклооксигеназа-2 нинг фаоллигини бостирилиши ва бу простагландинлар синтезини пасайишига олиб келиши фармакологик таъсирида муҳим ролни ўйнайди.
Кофеин марказий нерв тизимига (МНТ) бироз рағбатлантирувчи таъсирга эга. Кофеиннинг асосий таъсири – қон томирларини торайтирувчи таъсири бўлиб, бу бош оғриғининг айрим турлари ва артериал гипотонияга қарши таъсирини белгилайди. Мустақил равишда янги туғилган чақалоқларнинг нафас депрессиясида тетиклаштирувчи восита сифатида, гипотонияда, семизликда ва ҳоказоларда ишлатилади. Баъзи оғриқли ҳолатларда, у бевосита оғриқни қолдирувчи таъсирни намоён этади деб ҳисобланади. Кофеин метамизолнинг таъсирини потенциялаб, уни мия тўқимасига киришига ёрдам беради. Таъсирини анальгетиклар билан синергиклиги туфайли, у кўпинча улар билан мажмуада қўлланади.
В1 витамини (тиамин) модда алмашинувида кўп қиррали фаолиятга эга. У қатор ферментларнинг таркибига киради ва пироузум кислотасини ёнишини катализловчи ва карбонсувларни парчаланишини енгиллаштирувчи кокарбоксилаза молекуласининг асосий қисми ҳисобланади. Фосфорланиш ёрдамида тиамин фаол шаклга – тиаминпирофосфатга айланади, у кофермент сифатида пентозофосфат циклда, альфа-кетокислоталарнинг декарбоксилланишида ва Кребс циклида ацетил-кофермент-А ни ҳосил бўлишида иштирок этади. Нерв тизимида тиаминнинг тахминан 90% аксонларнинг митохондрияларида сақланади, 10% эса аксонларнинг мембраналари таркибида бўлади. Пироузум кислотасининг декарбоксилланишига ёрдам бериб, у нерв тизимининг яллиғланиш жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади. Тиамин медиатор ацетилхолин синтезини енгиллаштиради ва уни парчаловчи фермент холинэстеразани бостириб, шу йўл билан нерв импульсларини ўтказилишини яхшилайди. Юқори дозаларда қўлланганида у бироз анальгетик таъсир намоён этади.
Фармакокинетикаси
Метамизол меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади. Плазмадаги максимал концентрацияларига, у қабул қилинганидан кейин ўртача 60-90 минутдан кейин эришади. Плазма оқсиллари билан боғланади ва жигарда метаболизмга учрайди. Препарат ферментсиз (нофермент) гидролизланиш йўли билан метоболизмга учраб, 4-метиламиноантиприн (МАА), сўнгра фаол 4-аминоантипирин (АА) ва ниҳоят асосий метоболити – 4-ацетиламиноантипиринга айланади. Унинг 90% буйраклар орқали ва 10% - сафро билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 10 соатни ташкил қилади.
Қўлланилиши
Седальгин Плюс қуйидагиларда оғриқни симптоматик даволаш учун қўлланади:
- бош оғриғи (мигрень, зўриқиш оқибатидаги бош оғриғи);
- таянч-ҳаракат аппаратининг яллиғланиш ва дегенератив касалликларида;
- операциядан кейинги ҳолатларда;
- периферик нерв тизимининг касалликларида (радикулитлар, плекситлар, невритлар, невралгиялар, полиневритлар, полиневропатия);
- оғриқли ҳайз кўришларда.
Қўллаш усули ва дозалари
Седальгин Плюсни доимо ушбу илова-варақанинг йўриқномаларига мувофиқ аниқ қабул қилинг. Агар Сиз нимагадир ишончингиз комил бўлмаса, шифокорингиздан ёки фармацевтдан сўранг.
Катталар учун тавсия қилинган доза – 1 таблеткадан кунига 3 марта.
Максимал доза суткада 6 таблеткадан ошмаслиги керак.
12 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун тавсия қилинган дозалар – ½-1 таблеткадан кунига 3 марта.
Максимал доза суткада 4 таблеткадан ошмаслиги керак.
Седальгин Плюс билан даволаш курси шифокорнинг маслаҳатисиз 3-5 кунни ташқил қилади.
Ножўя таъсирлари
Ҳар қандай дори препарати каби Седальгин Плюс ҳам, гарчи улар барчада намоён бўлмасада ножўя реакцияларни чақириши мумкин.
Дори воситасига қуйидаги ножўй рекциялар бўлиши мумкин:
Аллергик реакциялар – кўпроқ тери томонидан (тошмалар, қичишиш, қизариш), камроқ ҳолларда нафасни қийинлашиши, аллергик шок ёки бошқа оғир аллергик реакциялар.
Марказий нерв тизими томонидан: уйқусизлик, бош айланиши, юқори қўзғалувчанлик.
Юрак-қон томир тизими: юрак фаолиятини тезлашиши, пальпитациялар.
Қон яратиш тизими томонидан: оқ қон ҳужайралари ва/ёки тромбоцитларнинг сонини қайтувчи камайиши кузатилиши мумкин, анемия, терида нуқтали қон қуйилишлари.
Овқат ҳазм қилиш тизими: иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, сафрони димланиши, сариқлик.
Агар Сизда ушбу илова-варақада кўрсатилмаган қандайдир ножўя самаралар аниқланса, илтимос, бу ҳақида даволовчи шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Седальгин Плюсни препаратнинг таъсир қилувчи ёки ёрдамчи моддаларига ёки пирозолоннинг бошқа ҳосилаларига аллергияда қўллаш мумкин эмас.
Бу препаратни қон яратилишини бузилишида – оқ қон ҳужайраларининг сони камайганида (лейкопения), анемияда, тромбоцитлар сони камайганида (тромбоцитопения), бронхиал астмаси, жигар ва буйракларнинг оғир касалликлари, жигар порфирияси, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназанинг туғма танқислиги бўлган беморлар қабул қилишлари мумкин эмас.
Препаратни 12 ёшдан кичик болаларда ва ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Агарда Сиз бошқа дори воситаларини, ҳатто улар Сизга ёзиб берилмаган бўлса ҳам, қабул қилаётган бўлсангиз, ёки яқинда қабул қилган бўлсангз, илтимос шифокорингизни ёки фармацевтни хабардор қилинг.
Седальгин Плюсни бошқа дори препаратлар билан бирга қўллаш махсус эҳтиёткорликни талаб қилади, чунки унда сақланувчи метамизол айрим дори воситаларнинг метаболизмига таъсир қилиши мумкин.
Седальгин Плюсни ва бошқа иситмани туширувчи, оғриқни қолдирувчи ва яллиғланишга қарши воситалар бир вақтда қўлланганида, аллергик реакцияларни ривожланишини юқори хавфи яққол намоён бўлади.
Седальгин Плюс ва қон яратилишини бостирувчи препаратлар мажмуада қўлланганида оқ қон ҳужайраларининг сонини камайиш хавфи мавжуд.
Нейролептиклар ва транквилизаторлар гуруҳига кирувчи айрим дорилар Седальгин Плюс оғриқни қолдирувчи таъсирини кучайтиради.
Хлорпромазин билан бирга қўллаш тана ҳароратини пасайишини чақириши мумкин.
Баъзи антидепрессантлар, ҳомилага қарши воситалар, аллопуринол метамизолнинг парчаланишини секинлаштиради ва шундай қилиб, Седальгин Плюснинг токсиклигини ошириши мумкин.
Седальгин Плюс қонда циклоспорин А нинг концентрациясини камайтиради ва тўқима кўчириб ўтказилганида хавф туғдириши мумкин.
Симпатомиметиклар гуруҳига кирувчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш марказий нерв тизимини қўзғалишига олиб келиши мумкин.
Метамизолни бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан бир вақтда қўлланмасин.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни буйраклар ва/ёки жигар фаолиятини бузилишларида, фаол босқичдаги яра касаллигида, глаукомада, юрак ритми бузилишида, уйқусизликда, келиб чиқиши ноаниқ бўлган оғир бош оғриғида, дориларга ёки озиқ-овқат маҳсулотларига яққол аллергияда ва бошқа атопияларда эҳтиёткорлик билан қабул қилиш керак.
Давомлироқ даволаш курсини ўтказишда периферик қон манзарасини вақти-вақти билан назорат қилиш керак.
Кофеин аденозин ёки дипиридамолни ишлатилиши билан ўтказиладиган тестларнинг натижаларига таъсир қилиши мумкин ва шунинг учун Седальгин Плюс тестни ўтказишдан камида 12 соат олдин қабул қилиш мумкин эмас.
Седалгин Плюс қўллаш ва овқат ва ичимликларни қабул қилиш
Препаратни қўллаш ва овқат ва ичимликларни қабул қилишга нисбатан чеклашлар йўқ.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳар қандай препаратни қабул қилишдан олдин даволовчи шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Бу препаратни ҳомиладорлик вақтида ишлатиш мумкин эмас.
Агар эмизиш даврида Седальгин Плюсни қабул қилиш жуда зарур бўлса, эмизишни тўхтатиш керак, чунки препаратнинг баъзи компонентлари кўкрак сути билан чиқарилади.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат автотранспорт воситаларини бошқариш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Ёрдамчи моддалар тўғрисида маълумотлар
Препарат озуқа крахмалини сақлайди ва целиакияси (глютен энтеропатияси) бўлган одамлар учун хавфли бўлиши мумкин.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Буюрилганидан ортиқ доза қабул қилинганида, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг!
Юқорироқ доза қабул қилинганида кўнгил айниши, қусиш, қўзғалиш, уйқусизлик, бош оғриғи, бош айланиши, қулоқларда шовқин, айрим ҳолларда сийдик ва аҳлатда қон, оғирроқ ҳолларда сийдикни чиқарилиши тўхтагунича камайиши, тиришишлар, анемия, оқ қон ҳужайраларининг сонини аҳамиятли камайиши кузатилиши мумкин.
Даволаш меъдани ювиш, қусишни чақириш, сурги воситаларни, симптоматик воситаларни қўллашдан иборат. Даволаш шифохона шароитида ўтказилади.
Агар Сиз Седальгин Плюсни қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз
Агар сиз дори воситасини бир марта қабулини ўтказиб юборган бўлсангиз, уни кейинги мунтазам қабул қилиш вақтида, дозани оширмай бажаринг.
Агар Сизда бу препаратни қўллаш билан боғлиқ ҳар қандай қўшимча саволлар туғилса, илтимос, даволовчи шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Чиқарилиш шакли
Таблеткалар. 10 таблетка блистерда. 1, 2 ёки 5 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.
Ишлаб чиқарувчи
Балканфарма-Дупница АД
“Самоковское шоссе” кўч., №3
2600 Дупница, Болгария
тел.: +359/701 58 196, факс: +359/701 58 555