13 июня, 2019 г. 19:26

Тиббиёт ходимлари ва врачларнинг фарзандлари орасида «МЕНИНГ ОНАМ/ОТАМ САЛОМАТЛИК УЧУН ХИЗМАТДА!» мавзусида расмлар танлови эълон қилинади

Тиббиёт ходимлари ва врачларнинг фарзандлари орасида

«МЕНИНГ ОНАМ/ОТАМ САЛОМАТЛИК УЧУН ХИЗМАТДА!» мавзусида расмлар танлови эълон қилинади

  Танлов хақида

 Jurabek Laboratories ҚК тиббиёт ходимлари куни муносабати билан врачларнинг фарзандлари орасида «Менинг онам/отам Саломатлик учун хизматда!» мавзусида расмлар танловини ўтказмоқда.             

Танлов - саломатлик ва уни сақлашда бетиним хизматда бўлган врачларнинг фаолиятини фарзандлари чизган расмлари орқали ифода этишлари учун имконият яратишдир. Расмлар орқали болаларнинг ўз ота ва оналарининг хар биримизнинг соғлиғимизни сақлашда ва бахтли бўлишимизга хисса кўшаётган фаолиятини қай тарзда кўришини намоён этмоқчимиз. Зеро, фарзандларнинг эътирофи ва ҳурмати хар бир ота она учун фахрдир.  

Танлов 2013 йил октябр ойи давомида Ўзбекистоннинг барча худудларида ўтказилади. Танловда врачларнинг 6 дан 12 ёшгача бўлган фарзандлари ўзи чизган расмлари билан иштирок этиши мумкин. Қатнашчилар ўз ота онасини врач сифатидаги фаолиятини ва оила саломатлигига кўшаётган хиссасини тасвирий ишларида  акс эттиришлари керак. Ғолиблар хар бир вилоят миқиёсида аниқланади. Танлов натижалари тиббиёт ходимлари куни арафасида ноябрь ойида эълон қилинади.

Ғолиблар ва совринлар

Хар бир вилоят бўйича 1, 2, 3 ўрин сохиблари турли спорт анжомлари кўринишидаги совғалар ҳамда сертификатлар билан тақдирланади. Ғолиблар орасидан Республика бўйича ягона ғолиб аниқланиб, унга Jurabek Laboratories ҚК томонидан бош соврин топширилади. Барча танлов иштирокчилари рағбатлантирувчи совғаларга ҳамда иштирокчи сертификатларига эга бўладилар. 

Танлов ғолибларининг ишлари Jurabek Laboratories компаниясининг  веб-сайтида ҳамда Jurabek Laboratories нинг Facebook.com даги ўз саҳифасида намойиш этилади..

Иштирок этиш шартлари

Врач ва тиббиёт ходимларининг фарзандлари ота онаси фаолиятини акс эттириб чизган расмларини Jurabek Laboratories ҚКнинг вилоятдаги координаторларига юборишлари лозим (манзил ва телефон бу ерда кўрсатилган). Тошкент шаҳри бўйича иштирок этаётган қатнашчилар ўз ишларини Jurabek Laboratories ҚК тиббий вакиллари ва менеджерларига топширишлари лозим.

Диққат: Расм билан бирга кўшимча сифатида қуйидаги маълумотларни келтириш лозим:  манзил, иштирокчи Ф.И.Ш. ва ёши, ота онасининг Ф.И.Ш. ва иш жойи, боғланиш учун телефон.

Қўшимча маълумотлар учун вилоят бўйича регионал менеджеларга ҳамда қуйидаги  телефонларга мурожаат қилишингиз мумкин: +998909779962, +998909776999. Иштирок этиш бўйича саволларни шунингдек media@jurabek.uz е-манзилига йўллашингиз ҳам мумкин. Танлов бўйича барча тавсилотлар www.jurabek.uz сайтида бериб борилади.

  Болалар билан биз дунёни қайта кашф этамиз!

 Jurabek Laboratories – Оилангиз саломатлиги учун!



Оставить отзыв
Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш комментарий будет опубликован после проверки модератором