13 июня, 2019 г. 19:26

Троксевазин ® 2% ИЛОВА-ВАРАҚА

 "Актавис" ("Actavis International Limited") Представительство (Мальта)

ИЛОВА-ВАРАҚА

(ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ)

Троксевазин ® 2%

Troxerutin

Сиртга қўллаш учун гель

ТАРКИБИ: 1 г гель 20 мг Троксерутин сақлайди.

Ёрдамчи моддалар: карбомер, триэтаноламин, ЭДТА динатрийли тузи, бензалконий хлориди, тозаланган сув.

ДОРИ ШАКЛИ

Сиртга қўллаш учун гель.

ФАРМАКОТЕРАПЕВТИК ГУРУҲИ

АТС коди С05СА04. Ангиопротектор восита.

Троксевазин гел препаратининг асосий компоненти трорксерутиндир. У томирларнинг деворини тонусини оширади ва уларнинг юқори ўтказувчанлигини камайтиради. Вена атрофидаги тўқималарга яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Шундай қилиб шишни бартараф қилади, веноз етишмовчилик билан боғлиқ турли оғриқли ўзгаришларда томирларнинг озиқланишини яхшилайди.

ҚЎЛЛАНИЛИШИ

Сурункали веноз етишмовчилиги билан боғлиқ бўлган шиш ва симптомлар - оёқларда оғирлик ва оғриқ ҳисси, склеротерапиядан кейинги оғриқни енгиллаштириш учун.

Травматик келиб чиқишга эга - чиқишлар, пайларнинг чўзилиши ёки мушакларни лат ейишидаги оғриқ ва шишларни енгиллаштириш учун қўлланади.

ДОРИ ВОСИТАСИНИ ҚЎЛЛАШНИ БОШЛАШДАН ОЛДИНГИ ЗАРУР МАЪЛУМОТЛАР

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

Препаратнинг таркибига кирувчи таъсир этувчи моддага ёки қандайдир ёрдамчи моддасига юқори сезувчанлик (аллергия);

ҚЎЛЛАШДАГИ ЭҲТИЁТКОРЛИКЛАР

Троксевазин гелини шиллиқ қаватларга, очиқ жароҳатларга ва терининг экзематоз соҳаларига суртиш мумкин эмас.

БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Дори воситалари билан ўзаро таъсирига оид маълумотлар аниқланмаган.

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланиши

Препаратни ишлатганда ҳомилага ва янги туғилган чақалоққа ноҳуш таъсирига оид маълумотлар йўқ.

Автомобилни бошқариш ва техникадан фойдаланиш қобилиятига таъсири

Машинани ҳайдаш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

ТЎҒРИ ҚЎЛЛАШ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

Троксевазинни мазкур илова-варақанинг йўриқномаларига мувофиқ қўлланг.

Шикастланган соҳага эрталаб ва кечқурун гелнинг керакли миқдори суртилади, уни енгил, уқаловчи ҳаракатлар билан препарат тўлиқ сўрилгунича ишқаланади. Зарурати бўлганида гелни бинт ёки эластик пайпоқлар остидан қўйиш мумкин. Оғирроқ ҳолларда троксевазиннинг капсулалари билан мажмуавий даволаш тавсия қилинади.

ДОЗАНИ ОШИРИБ ЮБОРИЛИШИ

Дозани ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Катта миқдорни беҳосдан ютиб юборилганида чиқаришнинг умумий чоралари (қустирувчи воситалар) ва симптоматик даволаш ўтказиш лозим. Кўрсатмалар бор бўлса перитонеал диализ  ўтказилади.

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Троксевазин гели қўлланганида жуда кам ҳолларда терининг таъсирланиш реакциялари – қизариш, қичишиш, тери тошмалари кузатилади.

Агарда Сизда қандайдир ножўя самаралар ёки ғайритабиий реакциялар аниқланса, кейинчалик даволаниш юзасидан, илтимос, даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг!

ЎРАМИ

40 г дан мембранали алюмин тубаларда. Бир туба илова-варақаси билан бирга картон қутида.

САҚЛАШ ШАРОИТЛАРИ

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Музлатилмасин!

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин!

ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ

5 (беш) йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

ДОРИХОНАЛАРДАН БЕРИШ ТАРТИБИ

Рецептсиз.

ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИНИНГ НОМИ ВА МАНЗИЛИ

Балканфарма – Троян АД, Болгария

5600, Троян, “Крайречна” кўч. № 1

 "Актавис" ("Actavis International Limited") Представительство (Мальта)

 



Оставить отзыв
Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш комментарий будет опубликован после проверки модератором