13 июня, 2019 г. 19:25

АНТИСЕПТИН-ОП воситадан дезинфекция мақсадида фойдаланиш учун УСЛУБИЙ ҚУЛЛАНМА

 "Agro Bio Kimyo" ООО Фирма производитель

УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА

 «АНТИСЕПТИН - ОП» воситасидан дезинфекция мақсадида фойдаланиш учун

TSh 64-19783536-08:2008

Услубий қўлланмадан даволаш-профилактик муассасаларининг, дезинфекция станцияларининг, Давлат санитария эпидемиология марказларининг ва дезинфекция иши билан шуғулланадиган корхоналарнинг ҳодимлари фойдаланиши мумкин.

 

Авторлар:

В .Ж. Баратова

РесДСЭНМ бош шифокори муовини.

 

З. Д. Сайлиева

РесДСЭНМ эпидемиолог-дезинфекционист шифокори.

 

Ш.С. Сирожжиддинов

РесДСЭНМ токсикология лабораторияси мудири.

 

Р. М. Маткаримова

РесДСЭНМ  санитария-гигиена лабораторияси мудири;

 

С. К. Алиева

РесДСЭНМ  бактериологик лабораторияси мудири.

 

Л. Т. Ли

РесДСЭНМ бактериолог- шифокори.

 1.Умумий маълумотлар.

1.1.  “Антисептин - ОП” воситаси ишлатишга тайёр  холаттаги, ўзига ҳос этил спирт ҳидли оч-яшил рангли тиниқ суюқлик. Воситанинг таъсир этувчи моддаси сифатида тенг миқторда олинган 2 турли моддалар киради тўртламчи аммонийли тузлар; кокобензилдиметиламмоний хлорид- 0,075%, дидецилдиметиламмоний хлорид - 0,075%, ва этил спирт – 70%, шунингдек глицерин бошқа функциянал компанентлар киради.

Восита  0,1 л, 0,5 л, 1,0 л, ва 5,0 л полиэтилен идишларда сақланади.

Восита ишлаб чиқарилган санадан бошлаб очилмаган идишда сақланиш муддати 5-йил.

1.2. “Антисептин - ОП”  воситаси грамманфий ва граммусбат бактериаларга (ҳам шу жумладан шифохонанинг ички ҳавфли инфекцияларни қузғатувчи, туберкулёз микобактрияси), вирусларга (гепатитлар ва ВИЧ инфекциялари ҳам шу жумладан) ва Кандида турли замбуруғларга нисбатан антимикроб таъсир этиш хусусиятига эга.

1.3.  . Организмга таъсир этиш хусусиятига кўра “Антисептин - ОП” воситаси   ГОСТ 12.1.2007 – 76 буйича меъдага тушганида ва терига таъсир этишидан 4-синф кам ҳавфли бирикмаларга киритилади. Махаллий-таъсирчанлик, тери-резорбтивлик ва сенсибилизацион хусусиятлари воситани тери қопламларига қайта таъсир эттирилишда кузатилмаган.

1.4.  “Антисептин - ОП”  воситаси тери антисептик сифатида, операцион ва инъекцион майдонларини, тиббиёт ходимларининг қўлларини гигиеник тозаланиши, хирургларнинг ва операцияларда иштирок этувчи бошқа ходимларнинг қўлларига   ишлов бериш  ва зарарсизлантириш учун, даволаш – профилактик муассасаларида (тиббий лабораториялар ҳам шу жумладан) қўлланилади.

 

2.  Воситани қўллаш.

2.1.  Операция  майдонларига ишлов бериш  ва зарарсизлантириш:   тери юзасини икки маротаба алохида стерилланган ва  “Антисептин - ОП”  воситаси  билан намланган дока тампонлари билан артилади. Зарарсизлантириш ўтказилишидан кейинги кутиш вақти – 2 мин. Зарарсизлантириш ўтказилишида  тери юзаларини марказдан четки қисимларига қаратиб ўтказилади. Операциядан аввал бемор душда (ваннада) ювиниши ва ички кийимларини алмаштириши керак.

2.2.  Инъекцион майдонларига ишлов бериш  ва зарарсизлантириш:  кўрсатилган усулларидан бир тури ишлатилади:

  • Тери юзасини стерилланган ва  “Антисептин - ОП”  воситаси  билан кўп намланган дока тампонлари билан артилади. Зарарсизлантириш ўтказилишидан кейинги кутиш вақти – 1 мин.
  • Тери юзаси устига  “Антисептин - ОП”  воситаси қуйилиб намлангандан сўнг кутиш вақти – 15 сек.

2.3.  Қўлларга гигиеник ишлов бериш: қўлларга 3 мл. “Антисептин - ОП”  воситаси қуйилиб 30 сек. давомида суркаб сингдирилиши  лозим. 

2.4.  Хирурглар қўлларига ишлов бериш  ва зарарсизлантириш: “Антисептин - ОП”  воситасини ишлатилишидан олдин қўл ва билаклар, синчиқиб иссиқ оқар сувда  совун билан    2 мин. давомида  ювилади ва стерилланган  дока сочиқлари билан қуритилади. Қуриқ  қўллар устига  “Антисептин - ОП”  воситаси қуйилиб (5 мл.дан икки маротаба) ва 5 минут давомида қўл ва билаклар териси намланган холатида суркаб сингдирилади.

 

3.  Ҳавфсизлик тадбирлари.

3.1.  “Антисептин - ОП”  воситасини услубий қўлланмага асосланган ҳолда иишлатиш шарт. Фақат юзалар учун ишлатиш мумкин.

3.2.  Жароҳатланган яралар ва шиллиқ пардага суртилмасин..

3.3.  Кўзга тушишидан сақланинг!

3.4.  Енгил алангаланувчи! Очиқ олов билан ёнма-ён бўлишига йўл қўйилмайди. Чекилмасин!

3.5.   Восита ишлаб чиқарувчининг ёпиқ идишларида ҳарорат 00С дан плюс +300С гача бўлган, болалар тегмайдиган, иситиш асбобларидан узоқ ва қуёш нурларидан химояланган жойларда сақланади. 

3.6.  Яроқлилик муддатидан ўтганида ишлатилмасин.

 

4. Фавқулотда заҳарланганда биринчи тез ёрдам бериш тадбирлари.

4.1.  Восита фовқулотда кўзга тушса тезда  тоза оқар сувда 10-15 минт давомида ювиш ва 30 % натрий сульфацил (альбуцид) эритмасини томизиш керак.

4.2. Восита фовқулотда меъдага тушса 10-20 та активланган кумирнинг таблеткалари майдаланиб, бир неча стакан сув билан ичилади.

 

5. ФИЗИК-КИМИЁВИЙ ВА АНАЛЕТИК УСУЛЛАРДА СИФАТИНИ ТЕКШИРИШ.

5.1.  Физик-кимёвий кўрсаткичлари бўйича   “Антисептин - ОП”  .    Дезинфекциялаш воситаси –сифат кўрсаткичлари:   ташқи кўриниши ва ҳидини, 200С даги зичлиги, этил спиртининг ва кокобензилдиметиламмоний хлорид ва дидецилдиметиламмоний хлоридларнинг масса улушларини  аниқлаш жадвалда келтирилган талаблар ва меъёрларга мувофиқ  бўлиши шарт.    

Кўрсаткичлар номи

Меъёрлар

1.

Ташқи кўриниши

Тиниқ оч яшил рангли суюқлик

2.

Хиди

Этил спирти ва эфир ёғигага хос

3.

Зичлиги 200С да g/cm3

  0,856±0,006

4.

Этил спиртининг масса улуши %

    70±2

5.

кокобензелдиметил аммоний хлорид ва дидецилдиметиламмоний хлоридларнинг масс улуши %

0,15±0,01

 

  5.1.   Ташқи кўриниши ва ҳидини аниқлаш.

Воситанинг ташқи кўриниши кўз билан чамалаб кўрилади. Бунинг учун ички диаметри 30-32 мм ли рангсиз шишадан ясалган пробиркани ярмисигача восита кўйилиб ўтгич ёруғликда кўрилади. Ҳиди ҳидлаб кўриб аниқланади .

5.2.   200С даги зичлигини аниқлаш.

200С даги зичличиги ГОСТ 18995-1 “Химиявий суюқ махсулотларни зичлигини аниқлаш усули” бўйича аникланади.

 5.3.    Этил спиртинтнг масса улушини аниклаш

5.3.1.     Этил спиртини масса улушини аниқлаш учун иккита анализ усули кўлланилади.

5.3.2.    Биринчи синов усули-ГОСТ 3639-79  бўйича “сув-спирт эритмаларидаги этил спиртининг концентрациясини аниқлаш усули” алкоголеметрик жадвал бўйича зичлигини аниклаш.

5.3.3 Арбитраж сифатида пастда келтиритган ГЖХ усули қўлланилиши мумкин.     

5.3.3.1. Ускуна. Реактивлар

Лаборатория газавой хроматография аланга- ионизацияланган детекторли (ПИД). Узунлиги 2.5 m ва ички диаметри 2 mm  ли шиша хроматограф колонка. Насадка- 15% карбовакса 1500 N-AW-DMCS (0,2-0,315 mm фракцияда)

   умумий фойдаланиш учун 2 синф аниқлигидаги ГОСТ 24104   бўйича  200 g гача улчайдиган     лаборатория тарозиси.

МШ-10 турдаги микрошприц

ГОСТ 427-75 бўйича металл улчов ленийкаси.

Балонда сиқилган газ ҳолатдаги техник азот ГОСТ 9293 бўйича,.

Балонда сиқилган техникавий водород ГОСТ 3020 бўйича ёки СГС-2 водород сестимали генераторидан.

Баллонда сиқилган ҳаво ГОСТ 17433 бўйича ёки компрессордан.

Пробколар билан герметик ёпиловчи пеницилин шиша идишлари.

эталон  х.т. хроматография учун, аналитик стандарт.

Дистирланган сув ГОСТ 6709 бўйича.

 5.3.3.2.  Улчовларни бажариш учун тайёргарлик.

Колонкани тулдириш умумий қабул қилинган усул билан бажаралади.

хроматографни ишчи холатга чиқиш учун “хроматографни ўрнатиш ва ишлатиш йўриқномаси асосида бажарилади”.

  5.3.3.3.   Хроматографлаш шартлари

Газ-юборгич тезлиги---------------------40 ± 10 сm3/min

Водород тезлиги----------------------------40 ± 10 сm3/min

Ҳаво тезлиги---------------------------------40 ± 100 сm3/min

Термостат колонкаси ҳарорати-------------600С

Детекторни ҳарорати--------------------------1400С

Буғлаткични  ҳарорати-----------------------1600С

Киритиладиган намуна ҳажми----------- 1,5 ml

Диаграмма лентаси харакат тезлиги-----6 mm/min

Этил спиртини ушлаб қолиш вақти------4 ± 1

Аттеньюровлаш коэфициентини танлаб олганда, хроматография диаграммаси пиклари шкаланинг 50-80% ни ташкил килиши керак.

5.3.3.4  Стандарт эритмани тайерлаш.

Герметик қопқоқлик пеницилин шиша идишга аниқлиги 0,0002г гача  аналитик стандарт этил спирти ва дистирланган сув миқдорлари тортиб олинади, этил спирти концентрацияси 70% атрофида сув-спиртли эритмаси олингунча.

Тортмалар вазни улчанади ва умумий процентда стандарт эритмадаги этил спиртининг микдори ҳисобланади.

5.3.3.5    Анализнини бажарилиши.

“Антисептин - ОП”   ва стандарт эритма камида уч марта хроматографланади ва хроматографик пикларининг юзалари ҳисобланади.

“Антисептин - ОП”   воситаси хроматаграмма турлари 2-илова бўйича утказилади.

 

5.3.3.6   Натижаларни хисоблаш.

Этил спиртининг массавий улуши% (Y ) формула бўйича ҳисобланади:

                                      Ccт  S х

                           Y=  ----------------------

                                      Scт

Бунда Сст- стандарт эритмасидаги спирт концентрацияси , % (масса)

S х  - тикшириладиган восита хроматограммасидаги спиртни пиклари юзаси

Scт - стандарт эритманинг хроматограммасидаги спиртни пиклари юзаси

 

5.4. Кокобензилдиметиламмоний хлорид ва дидецилдиметиламмоний хлоридларни умумий  масса улушини аниқлаш.

5.4.1. Ускуна ва реактивлар:

 - ГОСТ 24104-88Е бўйича 2- синф 200 г гача аниқликда ўлчайдиган лаборатория тарозиси;

 -Бюретка 7-2-10, ГОСТ 29251 бўйича;

-Улчов колбаси 2-100-2 ГОСТ 1770-74 бўйича.

    -Колба Кн – 1-250-29/32, ГОСТ 25336-82 бўйича шлифланган қопқоқ билан;

   -Пипеткалар 4(5)-1-1, 2-1-5 ГОСТ 1770-74 бўйича.

   -Цилиндрлар 1-25, 1-50, 1-100, ГОСТ 1770-74 бўйича.

- Натрий додецилсульфат ТУ 6-09-64-75 бўйича.

- Цетилперидин хлорид 1 малекула сувли  асосий моддаси 99-102% булган “МЕРК”    (Германия) фирмасида ишлаб чиқарилган ёки шу синфга кирувчи аналоги.

 -Эозин Н ТУ 6-09-183-75 бўйича

   - метил куки ТУ 6-09-29-78 бўйича.

- Этил спирт ректификованний техничиский ГОСТ бўйича 18300-87 бўйича.

-Хлороформ ГОСТ 20015-88 бўйича

-Сульфат кислота ГОСТ 4204-77 бўйича.

-Дистилланган сув ГОСТ 6709-72 бўйича.

 

5.4.2.Анализга тайёрлаш.

5.5.2.1. 0,004 н натрий додецилсульфатни сувдаги эритмасини тайёрлаш:

0,0120 натрий додецильсулфат ҳажми 100см3  ўлчов колбосига дистилланган сув  қуйиб эритилади ва  ҳажмини сув билан белгигача етказилади.

5.6.2.2. Аралаш индикаторни тайёрлаш.

1-эритма: улчов цилиндрида 0,11 г Эозин Н 2 см3  сувда эритилади, 0,5 см3 сирка кислота қўшилади, ҳажми этил спирти билан 40см3 га етказилади ва аралаштирилади.

2-эритма 0,008 г метил кукини 17см3 сувда эритилади ва оз-оздан 3,0 см3 концинтрланган сульфат кислотаси қуйиб араалаштирилади ва совутилади.

Аралаш индикатор эритмасини тайёрлаш 1-эритма ва 2-эритма 4:1 ҳажмий нисбатда 3 кун муддат ичида фойдаланиш учун кам миқдорда тайёрланади. Олинган эритма қора шишали склянкада – 3 кунгача сақланади.

 

5.7.2.3. Натрий додецилсульфат эритмасининг туғрилаш коэффицинтини аниқлаш;

0,004 н. цетилперидин хлорид эритмасини тайёрлаш учун 0,143 г 1 малекула сувли цетилперидин хлоридни сиҳими 100 сm3 бўлган улчов колбасида дистилланган сув билан эритилиб тайёрланади (эритма 100см3 ли улчов колбасида тайёрланади), 0,004 н натрий додецилсульфат эритмасини туғрилаш коэффицинти икки фазали титрлаш орқали аниқланади.

Индикатор, цетилперид хлорид, натрий додецилсульфат ва энализ  қилинадиган препаратларни  эритмаларини тайёрлаш:

5 сm3 ёки10 сm3 натрий додецилсульфат эритмасига  15  сm3  хлороформ, 2см3  аралаш индикатор ва 30см3 сувқўшилади. Колба қапқоғи билан ёпилиб чайқатилади. Ҳосил бўлган икки фазали сестимани цетилпиридид хлорид эритмаси билан ёпиқ пробкали колбада қаттиқ вақти-вақти билан чайқатилиб пастки кук рангли хлороформли қавати оч пушти ранга ўзгаргунича титрланади.

 

5.7.3 Анализни ўтказилиши.

    Анализ қилинаётган “АНТИСЕПТИН-ОП” воситасидан 0,0002 г гача аниқликда 0,6 г дан 1 г гача ўлчаб олиниб 100смўлчав калбасига қуйилади ва ҳажмини дистирланган сув билан белгигача етказалади.

Сиғими 250 сm3 ли конуссимон колбага 5 сm3 натрий додецилсульфат эритмасига, 15 сm3 хлороформни, 2сm3 аралаш индикаторни ва  10 сm3 дистилланган сув қуйилади билгигача етказилади.

Олинган икки фазали сестима анализ қилиш учун олинган “АНТИСЕПТИН-ОП” воситаси пробаси    қопқоғи ёпилиб вақти-вақти билан қаттиқ чайқатилиб пастки хлороформли қавати оч пушти ранга ўтгунича титрланади.

 

5.7.4. Натижаларни ҳисоблаш.

Кокобензилдиметил аммоний хлорид ва дидецилдиметиламмоний хлоридларни масса улуши (%) қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

Х = 0,00143хVxKx100x100____

                 mxV1

 

Бунда- 0,00143- Кокобензилдиметиламмоний хлорид ва дидецилдиметиламмоний хлоридларни умумий масса улуши (ЧАС уртача м.м. ҳисобланган туғри 378 ), 1 сm3  натрий додецилсульфат этитмасининг концентрацияси  С (С12Н254Nа)= 0,004 mol/dmга мос келувчи (0,004н) g,

V – титрлашда сарфланган натрий додецилсульфат эритмасининг концентрацияси С(C12 H25 SO4 Na)=0,004 mol/dm3 г туғри 5см3.

К – натрий додецилсульфат эритмасининг концетрацияси C (C12 H25 SO4 Na) = 0,004 mol /

dm 3 г тенг бўлган тўғрилаш коэффициенти;

100 – тортманинг суюлтирилиши;

V1 – титрлашга сарфланган“АНТИСЕПТИН-ОП” воситаси эритмасини ҳажми см3;

m – анализ қилинаётган намунанинг массаси, г.

Анализ натижалари деб, 3-х анализдан ўртача арифметик кўрсаткич олиниб, улар орасидаги фарқланиш меъёри 0,4 % дан ошиб кетмаслиги керак.

Руҳсат этилган ижобий анализ  натижалари чегараланиши +5,0 % ишонч эҳтимоллиги 0,95.

"Agro Bio Kimyo" ООО Фирма производитель



Оставить отзыв
Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш комментарий будет опубликован после проверки модератором