Семинары и конференции 2018
Предельные фиксированные цены на лек. средс.
Спортивная медицина
Мед.товары на экспорт
Новости
Полезные статьи
Будь здоров!
Объявления
Отзывы и пожелания
Медицинские печатные издания
Вход в личный кабинет
Логин:
Пароль:
11.05.2018

Қўллаш бўйича йўриқнома

Публикации  »  Публикации  »  Новости  »  Новости Фармацевтических и Медицинских компаний
Информация на русском языке: Русский:  

Қўллаш бўйича йўриқнома

 

Препаратнинг савдо номи: Сукцифер

Таърифи:

Тўқ жигар рангли, кучсиз ўзига хос ҳидли сироп

Таркиби:

Асосий таъсир қилувчи фаол моддалар: қаҳрабо кислотаси, цинк окись, витаминлар (аскорбин кислота, никотин кислота, рибофлавин, цианокобаламин, ретинол, филлохинон, токоферол), минераллар (калий, кальций, магний, фосфор, железо, кобальт, марганец), аминокислотлар (трионин, аспарагин, серин, глутамин, пролин, глицин, аланин, валин, метин, изолейцин, лейцин, тирозин, фенилаланин, гистидин, лизин), фолат кислота, пектин, танин ва антоциан моддалари, флавоноидлар.

Таъсири:

Қаҳрабо кислотаси ҳужайравий даражадаги моддалар алмашинуви ва тўқималар ҳолатини яхшилаб, янада ҳужайралар кислородни интенсив равишда ўзлаштиришга олиб келади. Натижада организмни ноқулай факторларга қаршилиги кучайиб, стресс, депрессияларни бартараф қилишда ёрдам беради, хавфли ўсмаларни ривожланишинига тўсиқлик қилади, шамоллашлар ва аллергик реакцияларни симптомларини камайтиради, организмдаги ет токсинларни зарарсизлантиради. Қаҳрабо кислотаси бош мияни етарли энергия ва кислород билан туйинтиради, асаб тизими ва юрак ишларини тиклайди, жигар ва буйрак функцияларини стимуллайди, иммун тизими ва организмни ҳимоя функцияларини кучайтиради, ҳамда антивирус, антиоксидант, антигипоксик, тикловчи ва мустаҳкамловчи хусусиятларга эга. Ҳомиладорлик вақтида қаҳрабо кислотаси тўқималарда кислород етишмовчилиги симптомларини бартараф қилади, ҳомилага вирус ва инфекцияларни киришидан ҳимоя қилади.

Цинк асаб тизими функциясини регуляция қилади (кичик мия функциясини меъерлаштиради, кайфият, хотира ва диққатни яхшилайди), иммун тизимига кучли таъсир қилади (тимин ва тимозин миқдорини, нейтрофил, макрофаг ва антитана ишлаб чиқишини оширади, углекислотани бартараф килади), жинсий безларни фаоллигини регуляция қилади (жинсий безларни ишини кучайтиради, сперматозоидлар фаоллигини оширади, простота аденомаси профилактикасида зарур), ҳомиладорлик кечишига таъсир қилади (эстрогенга таалуқли жараёнларни меъерлаштиради, ҳомила ўсмаслиги ва тўшиш хавфини камайтиради), болаларнинг жисмоний ва жинсий ривожланиши учун зарур, ҳазм қилиш жараёнларини меъерлаштиради, антиоксидант хусусиятига эга, қон ҳосил бўлишида, яраларни битиши, тери, соч ва тирноқларни нормал ўсишида қатнашади.

Наъматак - С, А, В, Р, К ҳ.б. витаминларни, минералларни, аминокислоталарни, пектинлар ва танинлар манбаи. Наъматак гиповитаминоз, турли хил анемияларда профилактик восита ва инфекцион касалликлар ва шамоллашларга қарши ҳимоясида ёрдамчидир. Иммунитетни оширади, организмни мустаҳкамлайди. Наъматак моддалар алмашинувида актив иштирок этади, тикланиш жараёнларини тезлаштиради, капиллярлар деворини мустаҳкамлайди, яраларни ва суяк сингандан сўнг битишига ёрдам беради.

Олма витаминларни, минералларни, аминокислоталарни, пектин, клетчатка, органик кислота, эфир мойлари ва флавоноидларга бой. Унинг ижобий таъсири томир ва капиллярларни мустаҳкамлашга, қондаги холестерин миқдорини меъерда ушлаб туришга, ошқозон ичак тракти функциясини меъерлаштиришга қаратилган.

Лимон кислотаси табийи антиоксидант ҳисобланади, орган ва тизимларни нормал физиологик функцияларини кечишида зарур ҳисобланади.

 

 

Қўлланилиши: умумий терапияда қўшимча даво сифатида

  • жигар касалликларида (сурункали гепатит, жигар циррози, жигар гепатози, жигарнинг токсик зарарланиши, холецистит, холангит, ўт чиқариш йуллари дискинезияси, ўт тоши касаллиги);
  • буйрак касалликларида (ўткир ва сурункали пиелонефрит, қовуқ, сийдик йуллари, простата бези шамоллашла, ҳомиладорлик вақтидаги буйрак шамоллашлар ҳ.б.);
  • юрак қон-томир касалликларида (юрак ишемик касаллиги, атеросклероз ҳ.б.);
  • ҳомиладорликни режалаштиришда ва ҳомиладорлик вақтида (токсикоз, ҳомила гипоксияси);
  • операциядан кейинги даврда ва узайган ҳам/ёки оғмр кечувчи касалликларда;
  • детоксикация жараёнларини ва ет, токсик моддаларни организмдан чиқиб кетишини тезлаштиришда;

- шамоллаш, вирусли ва инфекцион касалликларда организмни ҳимоя хусусиятларини оширишда;

- ақлий, жисмоний иш қобилиятини ва стрессга чидамлилигини оширишда;

- темир танқислиги ва турли хил анемияларда, гипо-и авитаминозда, минерал моддалар ва аминокислоталарни профилактикасида.

Қўллаш усули:

Сироп овқатдан 30 дақиқа аввал истеъмол қилинади. Истеъмол қилишдан аввал чайқатинг.

  • болаларга 1,5 чой қошиқдан 2-3 маҳал
  • катталарга 1 ош қошиқдан 2-3 маҳал.

Даволаниш курси 10 кундан 30 кунгача, қайта даволаниш курси 2-3 ойдан сўнг.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:

  • қандли диабетда
  • уролитиазда
  • восита таркибидаги моддаларга юқори сезувчанлик.

Ножўя таъсири:

Камдан кам ҳолларда (восита таркибидаги моддаларга юқори сезувчанлик бўлганда) терида тошмалар кузатилиши мумкин.

Чиқарилиш шакли:

220 мл тўқ жигарранг полиэтилен флаконларда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити:

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +200 C дан юқори бўлмаган ҳароратда

Яроқлилик муддати:

Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 1 йил.

Ишлаб чиқарувчи:

ООО «BIO GLOBAL», ООО «MEDIOFARM», Ўзбекстон Республикаси

 


Товар сертифицирован. Услуги лицензированы


Просмотров: 164
В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.
Гость_
Антибот: Антибот
- Сайт модерируется. Из комментариев удаляются бессмысленные, оскорбительные или не относящиеся к теме обсуждения.
- При написании комментария вы можете использовать теги BB-кода (BBCode).
Список поддерживаемых тегов.

Яндекс.Метрика Рейтинг@Mail.ru Gorodskidok.uz
Сайт разработан ООО "Norma". Все имущественные права на сайт принадлежат ООО "Norma".
Учредитель: ООО "Norma"
Гл.редактор: Мустафина А.М.
Адрес: 100105, Узбекистан, г. Ташкент, ул. Таллимарджон, 1/1
Тел.: (998 71) 283-39-26; факс: (998 71) 283-39-23
E-mail: info@apteka.uz , admin@apteka.uz
Любое копирование материалов сайта возможно только с активной гиперссылкой на www.apteka.uz
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «Norma»; 2018. Все права защищены.