Норэпинефрин қуйидаги эритмалар ва дори препаратлари: ишқорий эритмалар ёки оксидатив моддалар, барбитуратлар, хлорфенирамин, хлоротиазид, новобиоцин, нитрофурантоин, фенитоин, натрий бикарбонати, натрий йодиди, стрептомицин, қон ёки плазма, цефамандол, цефокситин, моксалактам билан номутаносиб.
Норепайнни плазма ёки қон билан аралаштирманг. Агар қон ҳажмини оширишга кўрсатма бўлса, Норепайнни плазма ёки қондан алоҳида, масалан Y типидаги тизимни қўллаган ҳолда қуйиш керак.
Препаратни қуйиш жойини тез-тез текшириб туриш лозим. Томчилаб қуйиш учун танланган венани атрофини ўраб турган тўқималарни некрозини чақирмаслиги учун экстравазацияга (эритмани венадан ташқарига чиқишига) йўл қўймаслик лозим.
Экстравазация вақтида ёки игнани венадан чиқариб олишда, тўқималарни таъсирланиши дори препаратининг қон томирларига бўлган вазоконстриктор (томирларни торайтирувчи) таъсири оқибатида юз бериши мумкин.
Веналарнинг деворини торайиши туфайли, кейинчалик қон томирини ўтказувчанлигини ошиши оқибатида томчилаб қуйиш учун ишлатилган норэпинефринни венани ўраб турган тўқималарга, гарчи бевосита экстравазация оқибатида юз бермаса-да, сизиб чиқиши юз бериши мумкин ва тўқималарни таъсирлаши мумкин. Демак, тўқималарни таъсирланиши юз берса, тўқималарга салбий таъсирларни камайтириш мақсадида, эритмани юбориш жойини вақти-вақти билан ўзгартириб туриш керак.
Экстравазация оқибатидаги ишемини даволаш
Эритма юборилган соҳага иложи борича тезроқ 5 - 10 мг фентоламин мезилатини сақлаган инъекция учун 0.9% ли натрий хлориди эритмасининг 10-15 мл ни юбориш керак. Бу мақсадларда ингичка игнали шприц ишлатиш ва эритмани маҳаллий юбориш лозим.
Қон айланишини бошқа бузилишларини даволаш
Эритмани қуйиш жойидаги экстравазация билан ёки усиз кечувчи қон айланишини бузилиши иссиқ компресслар ёрдамида ва шу соҳага 5 мг фентоламин мезилатини сақлаган инъекция учун 0.9% ли натрий хлориди эритмасини юбориш билан бартараф этилиши мумкин.
Агар буюрилганига нисбатан, Норепайннинг кўпроқ миқдори юборилган бўлса
Пациентнинг аҳволи барқарорлашмагунча, препаратни юборишни дарҳол тўхтатинг.
Антидот сифатида вена ичига альфа-блокатор, масалан фентоламин мезилати (5-10 мг) ни юбориш мумкин.
Бу доза зарурат бўлган ҳолларда такроран юборилиши мумкин.
Лаборатория синамаларига таъсири
Норепайн қонда глицерин, ацетоацетат, β-гидроксибутират ва глюкоза даражасини оширади. Лактат, пируват ва аланин даражалари эса, Норепайн юборилганда пасаяди.