Гепастронг Амино капсулы N30

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

Gepastrong Amino kapsulalar N30

Mavjudligini aniqlashtiring
Kelishilgan narx
Telegram orqali bog'lanish

ЖИГАР САЛОМАТЛИГИ УЧУН КОМПЛЕКС

Чиқарилиш шакли: N30 капсулалар
Капсула таркиби:
Фаол компонентлар: L-орнитин гидрохлорид 250 мг, Холин битартрати 200 мг, L-метионин 25 мг, L-аргинин гидрохлорид 25 мг, қоқи ўт экстракти (Taraxacum officiale dry extraxt) 20 мг.
Ёрдамчи моддалар: магний стеарати, желатин капсула.

Фаол компонентлар хусусиятлари

L-орнитин
− Аминокислота, жигар функциясини фаоллаштиради ва липидлар ва гомоцистеин метаболизмини номаллаштиришга ёрдам беради;
− Жигарни аммонийдан тозаловчи жараён - мочевина ҳосил бўлиш циклидаги ажралмас элемент.

Холин битартрати
− Аминокислота, жигар функциясини фаоллаштиради ва липидлар ва гомоцистеин метаболизмини нормаллаштиришга ёрдам беради;
− Ёғлар ва холестеринни жигардан организмни бошқа бўлимларига ташишда иштирок этади;
− Агар организмда холин етишмаса, ёғлар жигарда йиғилиб қолади ва уни шикастланишга олиб келади.

L-Метионин -
− Аминокислота, яллиғланишга қарши ва антиоксидант хусусиятларига эга;
− Жигарни дезинтоксикациясига ёрдам беради ва мумкин бўлган шикастланишларни олдини олади;
− Метионин жигарни ҳимоя функциялари яхшиланишида ва ҳужайралар тикланишида иштирок этади.

L-аргинин –
− Аминокислота, жигарни зарарсизлантирувчи қобилиятида иштирок этади ва жигарни турли хил шикастланишлардан ҳимоя қилади;
− Жигарни умумий фаолиятини яхшилайди.


Қоқи ўт экстракти -
− Овқат ҳазм қилишни, иштаҳани ва умумий моддалар алмашинувини яхшилайди;
− Зарарли моддаларни организмдан тер ва сийдик билан чиқарилишини яхшилашга ёрдам беради.

Қўлланилиши
  Гепастронг® Амино жигар функцияси, детоксикацияси, регенерацияси ва ҳимояси учун биофаол компонентлар - қоқи ўт экстракти ва тўртта ўрнини тўлдириб бўлмайдиган аминоксилоталарнинг ноёб маҳсулоти. Биоқўшимча таркибига кирувчи моддалар липидларни нормал метаболизмини таъминлашда ёрдам беради ва жигарнинг нормал функциясини тутиб туради. Умумий ишни яхшилайди, шунингдек жигар ҳужайраларини тикланишига ёрдам беради.    

Қўллаш ва дозалаш: 1 капсуладан кунига 1 маҳал овқатдан кейин ичиш тавсия этилади. Қўллаш давомийлиги 1-2 ой. Шифокор билан маслаҳатлашгандан сўнг йил давомида қайта қабул қилиш эҳтимоли бор.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: Маҳсулот компонентларини индивидуал ўзлаштиролмаслик, ҳомиладорлик, эмизиш даври, болалар.

Реализация қилиш шартлари: дорихона тармоқлари ва махсус дўконлар, савдо тармоқлари бўлимлари орқали овқатга биологик фаол қўшимча сифатида.  Дори воситаси ҳисобланмайди.

Сақлаш шароити:  Болалар ололмайдиган жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин

Махсус кўрсатмалар
Тавсия қилинган суткалик дозани оширилмасин.

Чиқарилиш шакли: 605 мг дан капсулалар.
Яроқлилик муддати — 2 йил.
Ишлаб чиқарувчи: Solepharm LTD, Plienciema 16, Marupe, LV-2167, Латвия, Европа иттифоқи.
Импорт қилувчи/Истеъмолчилардан эътирозларни қабул қилувчи ташкилот:  
"ASNA ASIA VOSTOK" МЧЖ
Тошкент ш., Сергели тум., Безакчилик к., 18А уй.

Mahsulot haqida to'liq ma'lumotga ega bo'lish uchun sotuvchi bilan yuqoridagi telefon raqami orqali yoki elektron so'rovnoma orqali murojat qiling.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish
Yetkazib beruvchi :

Урикзор-3 пр 7А, Toshkent viloyati