FERROLIF ko'rsatmalar
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Фолат кислотаси (В9 витамини) ингичка ичакнинг асосан проксимал қисмида сўрилади. Сўрилганидан сўнг фолатполиглутамат моноглутаматга айланади. Фолат кислотаси қонда тез пайдо бўлади, у ерда плазма оқсиллари билан яхши боғланади. Фолат кислотасининг баъзи қисми организмнинг тўқималарига тақсимланади, баъзи миқдори эса организмдан сийдик билан чиқарилади ва яна баъзи қисми – жигарда фолат кўринишида сақланади.
Цианокобаламин (В12 витамини) сувда эрувчан витамин ҳисобланади. У меъдада ички омил ёрдамида протеолиз йўли билан сўрилади ва фаол транспорт механизми орқали ютилади. В12 – ички омили ёнбош ичакда сўрилади. У жагарда тўпланади. Энтерогепатик циркуляцияга учрайди ва организмдан сийдик билан катта бўлмаган миқдорларда чиқарилади.
Препаратни кўкрак сутига ўтиши ўрганилмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Пациентларнинг ёши |
Темир танқислиги намоён бўлади |
Темир танқислигини яширин шакли |
2-12 ёшдаги болалар |
5-10 мл дан ҳар куни |
2,5-5 мл ҳар куни |
Янги туғилган чақалоқлар (1 ёшгача) |
2,5-5 мл дан ҳар куни |
Қўлланилмайди |
Марказий нерв тизими (МНТ) томонидан: уйқуни бузилиши, қўзғалувчанлик ва депрессия.
Аллергик реакциялар: кам ҳолларда экзематоз – ташқи кўриниш, эшакеми кузатилади; айрим ҳолларда – анафилактик шок, анафилактик реакциялар бўлиши мумкин.
Таркиби
1 мл суспензия қуйидагилар сақлайди:
фаол модда: темир аммоний цитрати – 165 мг; фолат кислотаси – 0,44 мг, цианокобаламин 11,24 мкг.
ёрдамчи моддалар: сорбитол эритмаси, сахароза, натрий бензоати, натрий метилгидроксибензоати, натрий пропилгидроксибензоати, динатрий ЭДТА, тиомочевина, сув, неомальт, бўёвчи: карамель, натрий гидроксиди.
Фолат кислотаси (В9 витамини) эритроцитларда гемоглобиннинг пигментланган темир сақловчи қисми, гемни шаклланиши учун муҳимдир. Унинг танқислиги ёш эритроцитларни етилишини ёмонлаштиради, бу анемияга олиб келади.
Цианокобаламин (В12 витамини) тўқималарда В12 коферментига айланиши мумкин, ва шу сабабли, метилмалонатни сукцинатга айланиши ва гомоцистеиндан метионин синтези учун муҳим аҳамиятга эга. В12 витамини шунингдек ёғлар, углеводлар метаболизмини ва оқсиллар синтезини енгиллаштиради. Тез бўлиниши билан характерланадиган ҳужайралар (эпителиал ҳужайралар, суяк кўмиги ҳужайралари ва миелоид ҳужайралар) га В12 витаминини янада кўпроқ миқдори талаб этилади.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Chiqarish shakllari