Geksasprey
Geksasprey chiqarish shakllari

Geksasprey qo'llanmasi
6 ёшгача бўлган болалар.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Оғиз бўшлиғининг шиллиқ қавати орқали секин сўрилади, давомли маҳаллий самара кўрсатади.
Микробларга қарши (Staphylococcus spp., Streptococcus spp., Corynebacterium spp. нисбатан фаол) таъсир кўрсатади. Таъсир механизми микроб хужайрасида оқсилларнинг коагуляцияси билан боғлиқ. Оғриқни қолдирувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллашнинг хавфсизлиги бўйича муқобил ва жиддий тадқиқотлар ўтказилмаган.
Агар она учун кутилаётган потенциал фойда ҳомила ва бола учун кутилиши мумкин бўлган хавфдан ошса, препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин.Маҳаллий: 2 дозадан аэрозоль кунига 3 марта овқат қабул қилишга боғлиқ бўлмаган ҳолда қўлланилади.
Даволаш давомийлиги 10 кундан ошмаслиги керак. Зарур холларда даволашни узоқ муддат давом эттириш учун шифокор маслаҳати зарур.
Дозани ошириб юборилиши ҳолатлари бўйича маълумотлар йўқ.
Қўллаш вақтида флаконни вертикал ҳолатда ушлаш керак.
Қўллашдан аввал флаконни чайқатиш керак.
Бошқа маҳаллий қўлланиладиган воситалар билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Дори шакли: маҳаллий қўллаш учун аэрозоль
Таркиби:
1 флакон (30 г) қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда:
Биклотимол 0,75 г
ёрдамчи моддалар:
Бензил спирти 0,5 г
Динатрий эдетати 0,0025 г
Метилпарагидроксибензоати 0,025 г
Юлдузчали арпабодиён мевасининг мойи 0,03 г
Аммоний глицирризинат 0,02 г
Натрий сахаринати 0,05 г
Дисперс целлюлоза 0,3 г
Сояли лецитин 0,9 г
Глицерол 1,0 г
Этанол 96% 1,06 г
Тозаланган сув 30,0 г гача.
Маҳаллий қўллаш учун аэрозоль 2,5%.
30 г дан препарат ташқи полимер қопламали, пуркагич клапан билан қурилган, полимер қопламали қалпоқчаси, аппликатор-пуркагич билан таъминланган шиша флаконда. 1 флакондан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан картон қутида.
Маҳаллий аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.
Ноодатий реакциялар пайдо бўлган ҳолларда препаратни кейинчалик қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги хақида шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Биклотимолга сезгир қўзғатувчилар чақирган оғиз бўшлиғи, ҳиқилдоқ, халқумнинг шиллиқ қаватини инфекцион-яллиғланиш касалликларида (шу жумладан стоматит, гингивит) қўлланилади.
Бурун-халқум ва нафас йўлларининг яллиғланиш ва инфекцион касалликларини (ўткир ва сурункали фарингит, фаринголарингит, тонзиллит, тонзиллэктомиядан кейинги ҳолат, глоссит) маҳаллий даволаш учун қўлланилади.
Geksasprey narxlari
Geksasprey o'xshash dorilari
Geksasprey barcha rasmlari











