Kontrisel ko'rsatmalar
Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланиши
Ҳомиладорликни I ва III уч ойликларида препаратни қўллаш мумкин эмас. ҳомиладорликни II уч ойлиги ва лактация даврида апротининни қўллаш ҳавфсизлиги юзасидан клиник маълумотлар йўқ.
Лактация даврида препаратни қўллаш заурати бўлганида эмизишни тўхтатиш хақидаги масалани ҳал қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Панкреатитда: ўткир панкреатитда – суткада 300000-1000000 КФБ 2-6 сутка давомида, сурункали панкреатитни зўрайиши – суткада 25000-50000 КФБ 3-6 сутка давомида, травматик панкреатитни олдини олиш учун – операциядан олдин 200000 КФБ ва аралашувдан сўнг 100000 КФБ дан ҳар 6 соатда юборилади.
Гиперфибринолитик коагулопатияларда юқори дозаларда (1 млн КФБ ва ундан ортиқ) юборилади.
Болаларда гемостазни бузилишларида суткада тана вазнига 20000 КФБ/кг дозада юборилади.
Узоқ муддатли аҳамиятсиз даражадаги қон кетишларида 100000 КФБ дозада препаратнинг эритмаси шимдирилган салфеталар кўринишида маҳаллий қўллаш мумкин.
Шокда: 300000-400000 КФБ бошланғич дозада, сўнгра 200000 КФБ дан ҳар 4 соатда вена ичга оқим билан юборилади.
Юрак қон-томир тизими ва қон (қон яратилиши, гемостаз) томонидан: артериал гипотензия, тахикардия.
Бошқалар: бронхоспазм, аллергик (тери тошмалари) ва анафилактик (ҳатто анафилактик шоккача) реакциялар; тез юборилганида – кўнгил айниши, қусиш; узоқ муддат юборилганида – инъекция қилинган жойда тромбофлебит бўлиши мумкин.
Таркиби:
Ҳар бир флакон қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: апротинина – 10000 КФБ;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, тринатрий цитрати;
эритувчи: 0,9 % ли натрий хлориди эритмаси – 2 мл.
Қон ва тўқималарда протеолитик ферментлар (трипсин, химотрипсин, калликреин, плазмин ва бошқалар) ни ингибиция қилади. Антипротеаза фаоллиги меъда ости безини шикастланишларида ва плазмада ҳамда қонда калликреин ва бошқа протеиназаларнинг миқдори юқори бўлган бошқа ҳолатларда самарадорлигини белгилайди. Плазминни ингибиция қилиб, қоннинг фибринолитик фаоллигини пасайтиради, фибринолизни тормозлайди ва коагулопатияларда гемостатик таъсир кўрсатади. Калликреин-кинин тизимини блокадаси шокнинг турли шаклларини олдини олиш ҳамда даволаш учун, ангионевротик шишда апротининни ишлатиш имконини беради.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Chiqarish shakllari