LANGENA
LANGENA chiqarilish shakllari

LANGENA haqida qo'llanma
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
• препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда;
• қон ивиши пасайганида;
• меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиш босқичида;
• бош мияда қон айланишини ўткир бузилишларида;
• юрак қон-томир тизимини оғир касалликларида (ўткир коронар синдром, юрак ритмини бузилиши);
• тутқаноқ, тиришиш ҳолатларида;
• ҳомиладорлик ва лактация даврида;
• 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Farmakodinamikasi
Лангена қувватни, шунингдек кекса ёшида қувватни, оптимал сақлаб туришга ёрдам беради. Жисмоний ва ақлий фаолликни ушлаб туради, юрак қон-томир тизимининг фаолиятини, қонни организмда айланиб юришини ва вена қон-томирлари тонусини яхшилайди. Узоқ вақт давомида қўлланганида терини бўшашишини ва организмни эрта қаришини олдини олади.
Женьшень илдизини қуруқ экстракти таркибида сапонин гликозид-гинсенозидлари, эфир мойлари, стирол, пептидлар, витаминлар ва минераллар сақлайди. Женьшень экстракти марказий нерв тизимига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади. Моддалар ва энергия алмашинуви, ҳужайраларнинг фаоллигини стимуллайди, организмнинг ҳужайралари томонидан кислородни ўзлаштирилишини яхшилайди ва шу билан одамнинг энергетик имкониятларини аҳамиятли даражада оширади. Женьшень экстракти ички секреция безларининг фаолиятини бошқаради, артериал босимни бироз оширади, шунингдек қон зардобида холестерин ва глюкозанинг даражасини пасайтиради (гипогликемик таъсир кўрсатади). Ташқи муҳитнинг нохуш омиллари ва стресс ҳолатларига организмнинг қаршилигини оширади. Организмнинг носпецифик резистентлигини оширади.
Препаратнинг таркибига кирувчи икки парракли гинкго баргларининг қуруқ экстракти, унинг таркибидаги флавоноид гликозидлари ва терпен лактонлари қон-томирлар деворини мустаҳкамлашишига ва эластиклигини ошишига ёрдам беради, қоннинг реологик ҳусусиятларини тиклайди. Микроциркуляцияни ва бош мия ва периферик тўқималарни кислород ва глюкоза билан таъминланишини яхшилайди. Икки парракли гинкго экстракти ҳужайраларда моддалар алмашинувини нормаллаштиради, эритроцитларни агрегациясига тўсқинлик қилади, тромбоцитлар агрегациясини ингибиция қилади, веналарнинг тонусини оширади ва қон-томирларни қон билан тўлишини бошқаради.
Қора смородина меваларини қуруқ экстракти флавоноидлар (антоцианлар), линолен кислотаси, С, А, В6, В12, Е витаминлари, минераллар ва антиоксидантларга бойдир. Менопауза, тери касалликлари (экзема, псориаз) ва артритларнинг симптомларини енгиллаштиради. Сочлар, тишлар ва милкларнинг ҳолатини яхшилайди. Катарактани ривожланишини олдини олади.
Коэнзим Q10 (убихинон) ҳужайраларда оксидланиш фосфорланиш жараёнларини рағбатлантиради. Энергия алмашинуви ва ҳужайраларни нормал ҳаёт фаолияти учун зарурдир. Одам тахминан 30 ёшдан ошгандан сўнг организмида Коэнзим Q10 нинг даражаси пасаяди. Коэнзим Q10 мунтазам равишда қабул қилинганида, у организмдаги етилган ҳужайраларнинг фаол ҳаёт фаолиятини узайтиради, қариётган ҳужайраларнинг фаолиятини тиклайди, ортиқча юкламалар, стресслар ва бошқа салбий таъсирларга нисбатан ҳужайраларнинг иммун жавоб реакцияси кучини ва уларнинг чидамлилигини оширади, юрак қон-томир тизимининг аъзолари ва тўқималари, жигар, буйраклар, терининг иш фаолиятини яхшилайди; биологик қариш жараёнларини секинлаштиради.
Farmakokinetikasi
Лангена препаратининг таъсири унинг таркибидаги компонентларни умумий ҳусусиятлари билан ифодаланади, шунинг учун кинетик текширишларни ўтказиш имкони йўқ.
Bolalar uchun qo'llanilishi
Лангена препаратини 12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Homiladorlik va laktatsiya davrida qo'llanishi
Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас
Dozani oshirib yuborilishi
Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида марказий нерв тизимининг фаолияти сусайиши, уйқучанлик бўлиши мумкин.
Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.
Maxsus ko‘rsatmalari
Препаратни қабул қилиш вақтида (айниқса оқ танли пациентларга) қуёш нури остида ва солярийларда узоқ вақт бўлишдан сақланиш керак.
Бир вақтда фотосенсибилизацияни чақириши мумкин бўлган дори воситаларни қўллашдан сақланиш керак.
Режалаштирилаётган жарроҳлик аралашувидан 2 ҳафта олдин препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.
Лангена препаратини МАО ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Даволаниш вақтида автотранспортни бошқариш ва диққатни жамлаш ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.
Педиатрияда қўлланиши
Лангена препаратини 12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Препарат уйқу ва анальгетик дори воситалари ҳамда спазмолитикларнинг таъсирини кучайтиради.
Qo‘llash usuli va dozirovkasi
Лангена препарати ичга 1-2 капсуладан овқатланиш вақтида ёки овқатдан сўнг куннинг биринчи ярмида етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади. Даволаш давомийлиги 2 ҳафтадан 2 ойгача бўлган даврни ташкил этади, шундан сўнг икки ҳафталик танаффус қилиш керак.
- 1. Dori vositalari va tibbiy buyumlar Davlat reestri (O‘zbekiston Respublikasi)
- 2. Ishlab chiqaruvchining rasmiy yo‘riqnomasi
- 3. Anatomik-terapevtik-kimyoviy tasnif (ATX)












