LIPIROZ ko'rsatmalar
- гомозиготали оилавий гиперхолестеринемияни парҳезга ва қонда липидларнинг даражасини пасайтириш бўйича бошқа даволашда қўлланилади.
• розувастатинга ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик;
• жигарнинг фаол фазадаги касалликлари, шу жумладан “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини турғун ошиши, шунингдек қон зардобида “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини норманинг юқори чегарасига нисбатан 3 мартадан кўп қийматга ошиши;
• буйрак фаолиятини яққол бузилишлари (креатинин клиренси (КК) минутига 30 мл дан кам);
• миопатия;
• циклоспорин билан бир вақтда қабул қилиш;
• миотоксик асоратларни ривожланишига мойиллиги бўлган пациентларда;
• ҳомиладорлик ва лактация даври;
• контрацепциянинг ишончли усулларидан фойдаланмайдиган туғруқ ёшидаги аёллар;
• 18 ёшгача болалар (самарадорлиги ва ўзлаштирилиши аниқланмаган);
• Чайлд-Пью шкаласи бўйича 9 баллдан юқори жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар;
• лактазани ўзлаштиролмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактоза мальабсорбциясида қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан
10 мг ва 20 мг таблеткалар учун
Миопатия/рабдомиолизни ривожланиш ҳавфи мавжуд – буйрак етишмовчилиги, гипотиреоз; шахсий ёки оилавий анамнезида наслий мушак касалликларини бўлиши ва олдинги анамнезида ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари ёки фибратлар қўлланганида кузатилган мушаклар токсиклиги; алкоголни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш; розувастатиннинг концентрациясини ошиши кузатилган ҳолатлар; 70 ёшдан катта пациентлар; анамнезида жигар касалликлари; сепсис, артериал гипотензия; йирик жарроҳлик аралашувлари; жароҳатлар; оғир даражадаги метаболик, эндокрин ёки электролит бузилишлар; назорат қилиб бўлмайдиган тутқаноқ; ирқий мансублик (осиёлик); фибратларни бир вақтда қабул қилишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.Тақсимланиши: розувастатин асосан холестеринни синтезини ва ПЗЛП-ХС метаболизмини асосий жойи ҳисобланган жигарда тўпланади. Розувастатиннинг тақсимланиш ҳажми – 134 л ни ташкил этади. Розувастатиннинг 90% плазма оқсиллари, асосан альбуминлар билан боғланади.
Метаболизми: розувастатин чекланган метаболизмга учрайди (тахминан 10%). Розувастатин цитохром Р450 ферментлар тизими учун метаболизмга учраши учун етарли даражада мувофиқ бўлмаган субстрат ҳисобланади. CYP2C9 розувастатиннинг метаболизмида иштирок этувчи асосий изофермент ҳисобланади, айни вақтда CYP2C19, CYP3A4 ва CYP2D6 ферментлари метаболизмига камроқ даражада жалб қилинган. Асосий метаболити – N-десметилметаболитининг фаоллиги, розувастатинга нисбатан 50% га камроқ. Лактонли метаболитлари эса клиник жиҳатдан фаол эмас. Айланиб юрувчи ГМГ КоА-редуктазани ингибиция бўлиши бўйича фармакологик фаоллигининг 90% дан кўпроқ қисмини розувастатинни ҳисобига таъминланади, қолган қисми – унинг метаболитлари ҳисобига таъминланади.
Чиқарилиши: розувастатиннинг қабул қилинган дозасини тахминан 90% организмдан ичак орқали (шу жумладан сўрилган ва сўрилмаган розувастатин) ўзгармаган ҳолда чиқарилади, қолган қисми буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 19 соатни ташкил этади ва препаратнинг дозаси оширилганида ўзгармайди. Ўртача геометрик плазма клиренси тахминан соатига тахминан 50 л (вариация коэффициенти 21,7%) ни ташкил этади. ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари билан бўлгани каби, розувастатиннинг “жигар” орқали қамраб олиниши жараёнига холестеринни мембрана орқали олиб ўтувчиси – органик анионларнинг транспорт С протеини жалб қилинган.
Тўғри пропорционаллиги: розувастатиннинг тизимли экспозицияси препаратнинг дозасига пропорцианал равишда ошади. Препарат суткада бир неча марта қўлланганида фармакокинетик кўрсаткичлари ўзгармайди.
Ёш ва жинс: жинс ва ёш розувастатиннинг фармакокинетик кўрсаткичларига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.
Этник гуруҳлар: фармакокинетикасини ўрганиш бўйича ўтказилган қиёсий тадқиқотлар осиёлик (японлар, хитойлар, филлиппинлар, вьетнамлар ва корейслар) пациентларда розувастатиннинг AUC (“концентрация – вақт” эгри чизиғи остидаги майдон) ва максимал концентрациясига эришиш вақтини (ТСmax) европа ирқининг вакилларидаги кўрсаткичларга нисбатан, икки марта ошишини кўрсатди. Ҳиндларда розувастатиннинг AUC ва Сmax ўртача қийматини тахминан 1,3 марта ошиши аниқланган. Бунда ўрганилаётган барча популяциялар учун фармакокинетик кўрсаткичларни таҳлил қилишда европоид, негроид ва лотинамерикалик ирқларига мансуб вакиллари орасида розувастатиннинг фармакокинетикасида клиник аҳамиятли фарқлар аниқламаган.
Буйрак етишмовчилиги: енгил ва ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пацинетларда розувастатин ва N- десметил метаболитининг плазмадаги концентрациялари аҳамиятли даражада ўзгармайди. Яққол ифодаланган буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси (КК) минутига 30 мл дан кам) бўлган пациентларда розувастатиннинг плазмадаги концентрацияси соғлом кўнгиллиларга нисбатан 3 марта, N-десметил метаболитининг концентрацияси эса – 9 марта ошади. Гемодиализда бўлган пациентларда Розувастатиннинг қон плазмасидаги концентрацияси, соғлом кўнгиллиларга нисбатан тахминан 50% га юқори бўлган.
Жигар етишмовчилиги: Чайлд-Пью шкаласи бўйича 7 ёки камроқ балли турли даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда розувастатиннинг Т1/2 ни ошиши аниқланмаган. Бироқ Чайлд-Пью шкаласи бўйича 8-9 балли иккита пациентда Т1/2 ни Чайлд-Пью шкаласи бўйича кўрсаткичлари пастроқ бўлган пациентлар учун ўхшаш кўрсаткичлардан тахминан 2 марта ошиши аниқланган. Чайлд-Пью шкаласи бўйича 9 баллдан юқори бўлган пациентларда розувастатинни қўллаш тажрибаси йўқ.
Розувастатин барча дозаларда қўлланганида ва, айниқса препарат 20 мг дан юқори дозаларда қабул қилинганида, миалгия, миопатия, кам ҳолларда рабдомиолиз аниқланган. ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари ва эзетимиб бир вақтда қабул қилинганида рабдомиолиз жуда кам ҳолларда ривожланган. Бундай ҳолатда препаратларнинг фармакологик ўзаро таъсирини истисно қилиб бўлмайди, шунинг учун Липироз ва эзетимибни бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Розувастатин 40 мг дозада қабул қилинганида рабдомиолизни ривожланиш ҳоллари ошади.
КФК нинг фаоллигини, КФК ни ошишига олиб келадиган жадал жисмоний ҳаракатлардан сўнг аниқлаш мумкин эмас, чунки бу олинган натижаларни талқин қилишни қийинлаштириши мумкин. Препарат билан даволаш бошланишидан олдин, КФК нинг кўрсаткичлари норманинг юқори чегарасидан 5 марта кўп ошганида, 5-7 кундан кейин такроран ўлчаш керак., Агар такроран ўлчанганида КФК нинг дастлабки кўрсаткичи тасдиқланса (норманинг юқори чегарасидан 5 марта кўп), Липироз билан даволашни бошлаш мумкин эмас.
ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари каби, Липироз препаратини миопатия / рабдомиолизнинг хавф омиллари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Бундай омилларга қуйидагилар киради:
- буйрак етишмовчилиги;
- гипотиреоз (40 мг дозаси учун);
- шахсий ва оилавий анамнезда мушакларнинг касалликлари (40 мг дозаси учун);
- анамнезда ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари ёки фибратларни қабул қилиш фонида миотоксикликни кузатилганлиги (40 мг дозаси учун);
- алкоголни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш (40 мг дозаси учун);
- 70 ёшдан катталар;
- қон плазмасида препаратнинг концентрациясини ошиши билан кечадиган ҳолатлар (40 мг дозаси учун);
- бир вақтда фибратларни қабул қилиш (40 мг дозаси учун).
Бундай пациентларда даволашдан кутилган фойда ва хавф нисбатини баҳолаш керак ва бутун даволаш курси давомида клиник кузатишни амалга ошириш керак.
Кутилмаганда мушак оғриқлари, мушакларни кучсизлиги ёки спазмлари, айниқса лоҳаслик ёки иситма билан бирга кечган ҳолатларда, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш кераклиги ҳақида пациентларни хабардор қилиш тавсия этилади.
Бундай пациентларда КФК нинг фаоллигини назорат қилиш шарт. Агар КФК нинг даражаси норманинг юқори чегарасига нисбатан 5 мартадан кўп ошган бўлса, ёки мушаклар томонидан кузатилган симптомлар кескин ифодаланган бўлса, ва бутун кун давомида кундалик дискомфорт чақирса (хатто агар КФК нинг даражаси норманинг юқори чегерасидан 5 марта кам бўлса ҳам), даволаш тўхтатилиши керак. Агар симптомлар йўқолса, ва КФК нинг фаоллиги нормага қайтса, у ҳолда Липироз препаратини такроран буюриш ёки ГМГ-КоА-редуктазанинг муқобил ингибиторларини кичикроқ дозаларда пациентни синчков кузатуви остида буюриш масаласини кўриб чиқиш керак. Рабдомиолизнинг симптомлари бўлмаганида пациентларда КФК нинг фаоллигини мунтазам назорат қилиш мақсадга мувофиқ эмас.
Бироқ миозит ва миопатия ҳолларини ошиши, фибрат кислотасининг ҳосилалари, шу жумладан гемифибразил, циклоспорин, никотин кислотасини липидларни пасайтирувчи дозаларда, замбуруғларга қарши воситалар, протеаза ингибиторлари ва макролид антибиотиклар билан бирга ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторларини қабул қилган пациентларда аниқланган. Гемфиброзил ГМГ-КоА-редуктазанинг айрим ингибиторлари билан бирга буюрилганида миопатияни ривожланиш ҳавфини оширади. Шуннинг учун, розувастатин ва гемфиброзилни бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди. Розувастатин фибратлар ёки никотин кислотасининг липидларни пасайтирувчи дозалари (1 г дан ортиқ) билан мажмуада қўлланганида бўлиши мумкин фойда ва ҳавф нисбатин синчиклаб баҳоланиши керак. Розувастатинни 40 мг дозада фибратлар билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмасю.
Липироз препаратини миопатияга гумон қилиш имконини берувчи ёки иккиламчи буйрак етишмовчилигини ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган ўткир, оғир даражадаги касалликлари (масалан, сепсис, артериал гипертензия, жарроҳлик аралашувлари, жароҳатлар, метаболик синдром, тиришишлар, эндокрин ва электролит бузилишлар) бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас.
ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари каби, Липироз препаратини алкоголни ҳаддан ташқари кўп миқдорда истеъмол қилувчи ёки анамнезида жигар касалликлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Даволаш бошланишидан олдин ва бошланганидан сўнг 3 ойдан кейин жигар фаолиятининг кўрсатгичларини аниқлаш тавсия этилади. Агар қон зардобида “жигар” трансаминазаларининг фаоллиги норманинг юқори чегарасидан 3 марта ошса, Липироз препаратини қабул қилишни тўхтатиш ёки қабул қилинаётган дозани камайтириш керак. Жигар фаолиятини яққол бузилишларининг ривожланиш тез-тезлиги (асосан, “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини ошиши билан боғлиқ) препарат 40 мг дозада қабул қилинганида ошади. Гипотиреоз ёки нефротик синдром оқибатида гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда асосий касалликни даволаш Липироз препарати билан даволашни бошлашдан олдин ўтказилиши керак.
Фармакокинетик тадқиқотларни ўтказиш вақтида осиёлик пациентлар ичида розувастатиннинг тизимли концентрацияси европа ирқининг вакиллари мансуб пациентлар ичидан олинган маълумотларга нисбатан юқори эканлиги аниқланган.
Розувастатинни протеаза ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди.Транспорт воситаларини бошқариш ва техник мосламалар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Липироз препаратини транспорт воситаларини бошқариш ва техник мосламалар билан ишлаш қобилиятига таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Бироқ препаратнинг фармакодинамик ҳусусиятлари асосида Липироз бундай таъсир кўрсатиши мумкин эмаслигини тахмин қилиш мумкин. Шунга қарамасдан, транспорт воситаси ва механизмларни бошқаришда, даволаниш вақтида бош айланиши ривожланиши мумкинлигини инобатга олиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Туғруқ ёшидаги аёллар ишончли ва адекват контрацептив воситаларни қўллашлари керак.
Холестерин ва унинг биосинтези маҳсулотлари ҳомиланинг ривожланиши учун катта аҳамиятга эга эканлиги туфайли, ГМГ-КоА-редуктазани ингибиция бўлишини потенциал хавфи, уни ҳомиладорликда қўллашдан кутилган фойдадан юқори.
Ҳомиладорлик аниқланганида препаратни қабул қилишни зудлик билан тўхтатиш керак.
Препаратни она сутига ўтиши юзасидан маълумотлар йўқ. Лактация даврида препаратни буюриш зарурати бўлганида эмизишни дарҳол тўхтатиш керак.
QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA
LIPIROZ 10, LIPIROZ 20
LIPIROZ 10, LIPIROZ 20
Preparatning savdo nomi: Lipiroz 10, Lipiroz 20
Ta‘sir etuvchi modda (XPN): rozuvastatin kalsiy
Dori shakli: plyonka qobiq bilan qoplangan tabletkalar
Tarkibi:
Plyonka qobiq bilan qoplangan 1 tabletkalar quyidagilarni saqlaydi:
faol modda: rozuvastatinga ekvivalent rozuvastatin kalsiy – 10 mg, 20 mg;
yordamchi moddalar: mikrokristall sellyuloza, laktoza monogidrati, butillangan gidroksitoluol, krospovidon, magniy stearati;
qobig‘i: instakoat (jigarrang), izopropil spirti, dixlormetan.
Ta‘rifi: dumaloq, ikki tomonlama silliq, pushti-jigarrang rangli plyonka qobiq bilan qoplangan tabletkalar.
Farmakoterapevtik guruhi: gipolipidemik vosita (GMG-KoA-reduktaza ingibitori).
ATX kodi: S10AA07
Farmakologik xususiyatlari
Rozuvastatin, xolesterinning o‘tmishdoshi bo‘lgan 3-gidroksi-3-metilglutarilkoenzim A ni mevalonatga aylantiruvchi ferment GMG-KoA reduktazaning selektiv va raqobatli ingibitoridir. Rozuvastatinning asosiy ta‘sir qilish joyi jigar bo‘lib, u yerda xolesterin sintezi (XS) va past zichlikdagi lipoproteinlar (PZLP) ning katabolizmi yuz beradi.
Rozuvastatin PZLP qamrab olinishi va katabolizmini oshirib, xujayralarning yuzasida PZLP ga “jigar” reseptorlarining sonini oshiradi.
U shuningdek jigar hujayralarida xolesterin, juda past zichlikdagi lipoproteinlar (JPZLP) sintezini tormozlaydi, shu bilan PZLP va JPZLP ning umumiy miqdorini kamayishiga olib keladi.
Rozuvastatin PZLP-xolesterini (PZLP-XS), umumiy xolesterin, va trigliseridlarning (TG) oshgan miqdorini pasaytiradi, yuqori zichlikdagi lipoproteinlar xolesterin (YUZLP-XS) miqdorini oshiradi, shuningdek apolipoprotein V (Apo-V), XS-noYUZLP (PZLP xolesterini miqdoridan tashqari umumiy xolesterinning miqdori), JPZLP-XS, JPZLP-TG miqdorini pasaytiradi va apolipoprotein A-1 (ApoA-1) ning darajasini oshiradi. Rozuvastatin preparati PZLP-XS/YUZLP-XS, umumiy XS/YUZLP-XS, YUZLP bo‘lmagan-XS/YUZLP-XS va ApoV/ApoA-1 nisbatini pasaytiradi.
Terapevtik samaraga davolash boshlanganidan so‘ng bir hafta davomida erishish mumkin, 2 haftadan keyin mumkin bo‘lgan maksimal samarasini 90% ga erishiladi. Maksimal terapevtik samaraga odatda 4 haftadan keyin erishiladi va keyinchalik preparatni muntazam ravishda qabul qilib, samarasi tutib turiladi.
Klinik samaradorligi
Rozuvastatin irqi, jinsi yoki yoshidan qat‘iy nazar, gipertrigliseridemiya bilan yoki usiz kechuvchi giperxolesterinemiyali katta yoshdagi pasientlarda, shuningdek pasientlarning alohida toifasi, qandli diabeti yoki oilaviy giperxolesterinemiyaning nasliy shakli bilan xastalangan bemorlarni davolashda samarali. Rozuvastatin Frederikson bo‘yicha giperxolesterinemiyaning IIa va IIb turi (PZLP-XS o‘rtacha dastlabki darajasi taxminan 4,8 mmol/l) bo‘lgan pasientlarni davolash uchun samarali.
Rozuvastatinni 10 mg dan qabul qilgan 80% pasientlarda PZLP-XS ning darajasi aterosklerozni o‘rganish bo‘yicha Yevropa jamiyati tomonidan belgilangan maqsadli qiymatlarga (< 3 mmol/l) erishilgan.
Gomozigot oilaviy giperxolesterinemiyasi bo‘lgan, rozuvastatinni jadallashtirilgan titrlash sxemasi bo‘yicha 20 mg dan 80 mg gacha bo‘lgan dozalarda qabul qilgan pasientlarda, barcha qabul qilingan dozalar lipidlarning miqdori bilan xarakterlanadigan ko‘rsatkichlarni o‘zgarishiga va ko‘zlangan maqsadga erishishga ahamiyatli ta‘sir ko‘rsatgan. Dozasi sutkada 40 mg gacha titrlash (12 hafta davolash) natijasida PZLP-XS ning miqdori 53% ga pasaygan. 33% pasientlarda PZLP-XS ning qiymati aterosklerozni o‘rganish bo‘yicha Yevropa jamiyatining qo‘llanmasiga muvofiq maqsadli me‘yorlarga (< 3 mmol/l) erishilgan.
Rozuvastatinni 20 mg va 40 mg dozalarda qabul qilgan gomozigot oilaviy giperxolesterinemiyasi bo‘lgan pasientlarda, PZLP-XS miqdorini o‘rtacha pasayishi 22% ni tashkil qilgan. Additiv samara rozuvastatin fenofibrat bilan majmuada qo‘llanganida trigliseridlarning miqdoriga nisbatan va nikotin kislotasi (sutkada 1 g dan ortiq) bilan majmuada qo‘llanganida YUZLP-XS miqdoriga nisbatan kuzatiladi. Ishemik kasallik kabi lipid buzilishlari chaqirgan asoratlarning miqdorini pasayishiga rozuvastatinni ta‘siri yuzasidan tadqiqotlar hali tugamagan.
Yurak ishemik kasalligi (YUIK) bilan kasallanish xavfi past bo‘lgan (Framingem bo‘yicha 10 yildan ortiq vaqt davomida 10% dan kam havf sifatida aniqlangan), PZLP-XS o‘rtacha miqdori 4,0 mmol/l (154,5 mg/dl) bo‘lgan pasientlarda rozuvastatin sutkada 40 mg dozada qo‘llanganida uyqu arteriyasining devorini 12 segmentlarida qalinlashishi bilan xarakterlanadigan maksimal ko‘rsatkichni oshishini plaseboga nisbatan yiliga –0,0145 mm tezlik bilan ahamiyatli darajada sekinlashtirgan (95% ishonchli interval CI: – 0,0196 dan – 0,0093 gacha, r<0,0001 bo‘lganida). 40 mg dozani faqat giperxolesterinemiyaning og‘ir shakli va yurak-qon tomir kasalliklarni rivojlanish xavfi yuqori bo‘lgan pasientlarga buyurish mumkin.
Farmakokinetikasi
So‘rilishi: qon plazmasida rozuvastatinning maksimal konsentrasiyasiga ichga muvofiq dozada qabul qilinganidan so‘ng taxminan 5 soatdan keyin erishiladi. Mutloq biokiraolishligi taxminan 20% ni tashkil etadi.
Taqsimlanishi: rozuvastatin asosan xolesterinni sintezini va PZLP-XS metabolizmini asosiy joyi hisoblangan jigarda to‘planadi. Rozuvastatinning taqsimlanish hajmi – 134 l ni tashkil etadi. Rozuvastatinning 90% plazma oqsillari, asosan albuminlar bilan bog‘lanadi.
Metabolizmi: rozuvastatin cheklangan metabolizmga uchraydi (taxminan 10%). Rozuvastatin sitoxrom R450 fermentlar tizimi uchun metabolizmga uchrashi uchun yetarli darajada muvofiq bo‘lmagan substrat hisoblanadi. CYP2C9 rozuvastatinning metabolizmida ishtirok etuvchi asosiy izoferment hisoblanadi, ayni vaqtda CYP2C19, CYP3A4 va CYP2D6 fermentlari metabolizmiga kamroq darajada jalb qilingan. Asosiy metaboliti – N-desmetilmetabolitining faolligi, rozuvastatinga nisbatan 50% ga kamroq. Laktonli metabolitlari esa klinik jihatdan faol emas. Aylanib yuruvchi GMG KoA-reduktazani ingibisiya bo‘lishi bo‘yicha farmakologik faolligining 90% dan ko‘proq qismini rozuvastatinni hisobiga ta‘minlanadi, qolgan qismi – uning metabolitlari hisobiga ta‘minlanadi.
Chiqarilishi: rozuvastatinning qabul qilingan dozasini taxminan 90% organizmdan ichak orqali (shu jumladan so‘rilgan va so‘rilmagan rozuvastatin) o‘zgarmagan holda chiqariladi, qolgan qismi buyraklar orqali o‘zgarmagan holda chiqariladi. Yarim chiqarilish davri (T1/2) 19 soatni tashkil etadi va preparatning dozasi oshirilganida o‘zgarmaydi. O‘rtacha geometrik plazma klirensi taxminan soatiga taxminan 50 l (variasiya koeffisienti 21,7%) ni tashkil etadi. GMG-KoA-reduktazaning boshqa ingibitorlari bilan bo‘lgani kabi, rozuvastatinning “jigar” orqali qamrab olinishi jarayoniga xolesterinni membrana orqali olib o‘tuvchisi – organik anionlarning transport S proteini jalb qilingan.
To‘g‘ri proporsionalligi: rozuvastatinning tizimli ekspozisiyasi preparatning dozasiga proporsianal ravishda oshadi. Preparat sutkada bir necha marta qo‘llanganida farmakokinetik ko‘rsatkichlari o‘zgarmaydi.
Yosh va jins: jins va yosh rozuvastatinning farmakokinetik ko‘rsatkichlariga klinik ahamiyatli ta‘sir ko‘rsatmaydi.
Etnik guruhlar: farmakokinetikasini o‘rganish bo‘yicha o‘tkazilgan qiyosiy tadqiqotlar osiyolik (yaponlar, xitoylar, fillippinlar, vetnamlar va koreyslar) pasientlarda rozuvastatinning AUC (“konsentrasiya – vaqt” egri chizig‘i ostidagi maydon) va maksimal konsentrasiyasiga erishish vaqtini (TSmax) yevropa irqining vakillaridagi ko‘rsatkichlarga nisbatan, ikki marta oshishini ko‘rsatdi. Hindlarda rozuvastatinning AUC va Smax o‘rtacha qiymatini taxminan 1,3 marta oshishi aniqlangan. Bunda o‘rganilayotgan barcha populyasiyalar uchun farmakokinetik ko‘rsatkichlarni tahlil qilishda yevropoid, negroid va lotinamerikalik irqlariga mansub vakillari orasida rozuvastatinning farmakokinetikasida klinik ahamiyatli farqlar aniqlamagan.
Buyrak yetishmovchiligi: yengil va o‘rtacha darajadagi buyrak yetishmovchiligi bo‘lgan pasinetlarda rozuvastatin va N- desmetil metabolitining plazmadagi konsentrasiyalari ahamiyatli darajada o‘zgarmaydi. Yaqqol ifodalangan buyrak yetishmovchiligi (kreatinin klirensi (KK) minutiga 30 ml dan kam) bo‘lgan pasientlarda rozuvastatinning plazmadagi konsentrasiyasi sog‘lom ko‘ngillilarga nisbatan 3 marta, N-desmetil metabolitining konsentrasiyasi esa – 9 marta oshadi. Gemodializda bo‘lgan pasientlarda Rozuvastatinning qon plazmasidagi konsentrasiyasi, sog‘lom ko‘ngillilarga nisbatan taxminan 50% ga yuqori bo‘lgan.
Jigar yetishmovchiligi: Chayld-Pyu shkalasi bo‘yicha 7 yoki kamroq balli turli darajadagi jigar yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlarda rozuvastatinning T1/2 ni oshishi aniqlanmagan. Biroq Chayld-Pyu shkalasi bo‘yicha 8-9 balli ikkita pasientda T1/2 ni Chayld-Pyu shkalasi bo‘yicha ko‘rsatkichlari pastroq bo‘lgan pasientlar uchun o‘xshash ko‘rsatkichlardan taxminan 2 marta oshishi aniqlangan. Chayld-Pyu shkalasi bo‘yicha 9 balldan yuqori bo‘lgan pasientlarda rozuvastatinni qo‘llash tajribasi yo‘q.
Qo‘llanilishi
- birlamchi giperxolesterinemiya yoki aralash dislipidemiyani parhezga qo‘shimcha sifatida davolash uchun
- gomozigotali oilaviy giperxolesterinemiyani parhezga va qonda lipidlarning darajasini pasaytirish bo‘yicha boshqa davolashda qo‘llaniladi.
Qo‘llash usuli va dozalari
Davolashni boshlashdan oldin pasient xolesterinning miqdori past bo‘lgan mahsulotlarni iste‘mol qilish kerak bo‘lgan standart parhezga rioya qilishi, va u butun davolanish davrida ham shu parhezga rioya qilishni davom ettirishi kerak. Preparatning dozasi, o‘tkazilayotgan davolashning maqsadiga va davolashga nisbatan pasientning javobiga qarab, lipidlarning maqsabdi darajasi bo‘yicha umumiy qabul qilingan zamonaviy tavsiyalarni hisobga olib, individual ravishda tanlanadi.
Ichga, butun holda, chaynamasdan va maydalamasdan, ovqat qabul qilishdan qat‘iy nazar sutkaning har qanday vaqtida suv bilan birga qabul qilinadi.
Preparatning tavsiya etilgan boshlang‘ich dozasi ilgari statinlarni qabul qilmagan pasientlar uchun ham, GMG-KoA reduktazaning boshqa ingibitorlari bilan davolangandan so‘ng ushbu preparatni qabul qilishga o‘tgan pasientlar uchun ham sutkada marta 5-10 mg ni tashkil qiladi. Preparatning dozasini tanlash vaqtida har bir pasientdagi xolesterinning darajasini, shuningdek yurak-qon tomir tizimi tomonidan kuzatiladigan asoratlarning rivojlanish havfi va nojo‘ya samaralarning potensial rivojlanish havfini inobatga olish kerak. Zarurati bo‘lganida 4 haftadan so‘ng preparatning dozasiga tuzatish kiritish mumkin. Preparatning kichikroq dozalariga nisbatan 40 mg dozada qabul qilinganida nojo‘ya samaralarni rivojlanishi mumkinligi sababli, preparatni 40 mg gacha bo‘lgan yakuniy titrlashni faqat giperxolesterinemiyaning og‘ir shakli va yurak-qon tomir tizimi tomonidan kuzatiladigan asoratlarni rivojlanish xavfi yuqori bo‘lgan (ayniqsa, nasliy giperxolesterinemiyasi bo‘lgan pasientlarda) pasientlarda, preparat 20 mg dozada qabul qilinganida xolesterinning maqsadli darajasiga erishilmaganida va shifokor nazoratida bo‘lgan pasientlarda o‘tkazish kerak. Preparat 40 mg dozada buyurilganida shifokorning sinchkov kuzatuvi tavsiya etiladi. Ilgari shifokorga murojaat qilmagan pasientlarga 40 mg dozada buyurish tavsiya etilmaydi!
Keksa yoshdagi pasientlar
70 yoshdan oshgan pasientlar uchun preparatning tavsiya etilgan boshlang‘ich dozasi 5 mg ni tashkil etadi. Yoshga qarab dozaga tuzatish kiritish talab etilmaydi.
Buyrak yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlar
Yengil va o‘rtacha darajadagi buyrak yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlarda dozaga tuzatish kiritish talab etilmaydi. Preparatning tavsiya etilgan boshlang‘ich dozasi o‘rtacha darajadagi buyrak yetishmovchiligi (kreatinin klirensi minutiga 60 ml dan kam) bo‘lgan pasientlar uchun 5 mg ni tashkil etadi. Og‘ir darajadagi buyrak yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlarga Lipiroz preparatini har qanday dozalarda buyurish mumkin emas (“Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar” bo‘limiga qarang). O‘rtacha darajadagi buyrak yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlarga preparatni 40 mg dozada buyurish mumkin emas.
Jigar yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlar
Chayld-Pyu shkalasi bo‘yicha 7 va undan past ball bo‘lgan pasientlarda rozuvastatinning tizimli konsentrasiyasi aniqlanmagan. Ammo preparatning tizimli konsentrasiyasini oshishi Chayld-Pyu shkalasi bo‘yicha 8 va 9 ball bo‘lgan bemorlarda kuzatilgan. Bunday pasientlarda preparat bilan davolanish fonida jigar faoliyatini nazorat qilish kerak. Chayld-Pyu shkalasi bo‘yicha 9 dan ortiq ball bo‘lgan pasientlar preparatni qabul qilish yuzasidan ma‘lumotlar yo‘q. Jigarning faol bosqichidagi kasalliklari bo‘lgan pasientlarda Lipiroz preparatini qo‘llash mumkin emas.
Etnik guruhlar
Osiyo irqiga mansub bo‘lgan pasientlarida rozuvastatinning tizimli konsentrasiyasi oshishi mumkin. 10 mg dan 20 mg gacha bo‘lgan dozalar buyurilganida osiyolik pasientlar uchun preparatning tavsiya etilgan boshlang‘ich dozasi 5 mg ni tashkil etadi. Bunday pasientlarga preparatni 40 mg dozada qo‘llash mumkin emas.
Miopatiyaga moyilligi bo‘lgan pasientlar
10 mg va 20 mg dozalarda buyurilganida miopatiyaga moyilligi bo‘lgan pasientlar uchun preparatning tavsiya etilgan boshlang‘ich dozasi 5 mg ni tashkil etadi. Bunday pasientlarga preparatni 40 mg dozada qo‘llash mumkin emas.
Nojo‘ya ta‘sirlari
Lipiroz preparatini qabul qilish bilan bog‘liq bo‘lgan nojo‘ya samaralari, odatda o‘rtacha darajada ifodalangan va qisqa muddatli bo‘ladi. Nazoratli klinik tadqiqotlarni o‘tkazish vaqtida rozuvastatin qabul qilgan 4% dan kamroq pasientlar nojo‘ya samaralar rivojlanganligi sababli, davolanishni to‘xtatganlar.
Klinik tadqiqotlarda va/yoki preparat savdoga chiqarilgandan keyin kuzatilgan nojo‘ya samaralar xaqida quyidagi chastotadagi xabarlar keltirilgan:
A‘zolar va tizimlar |
Tez-tez
(≥ 1/100, < 1/10) |
Ba‘zida
(≥ 1/1000, < 1/100) |
Kam hollarda
(≥ 1/10000 < 1/1000) |
Juda kam hollarda, jumladan ayrim xabarlar
(< 1/10000) |
Allergik reaksiyalar | Terini qichishishi, toshma, eshakemi | Angionevrotik shish, | Stivens-Djonson sindromi | |
Markaziy nerv tizimi | Bosh aylanishi, bosh og‘rig‘i, astenik sindrom | Uyqusizlik, kayfiyatni o‘zgarishi | Polineyropatiya, xotirani yo‘qolishi | |
Ovqat hazm qilish yo‘llari | Qabziyat, qorinda og‘riq, ko‘ngil aynishi | Pankreatit | ||
Gepatobiliar tizim | Sariqlik, gepatit | |||
Tayanch-harakat tizimi | Mialgiya | Miopatiya (shu jumladan miozit), rabdomioliz | Artralgiya | |
Siydik chiqarish tizimi | Gematuriya | |||
Laborator ko‘rsatkichlar | “jigar” transaminazalari faolligini oshishi |
GMG-KoA-reduktazaning boshqa ingibitorlarini qo‘llanganda bo‘lgani kabi, nojo‘ya samaralarni rivojlanish tez-tezligi dozaga bog‘liq xarakterga ega.
Buyrak va jigar tomonidan yaqqol nojo‘ya samaralar, rabdomiolizni rivojlanish tez-tezligi rozuvastatinni 40 mg dozada qabul qilgan pasientlarda oshadi.
Siydik chiqarishi tizimi tomonidan: rozuvastatinni qabul qilganda, asosan buyrak naychalarining faoliyatini o‘zgarishi oqibatidagi proteinuriya kuzatilgan. Siydikda oqsilning miqdorini o‘zgarishi (oqsil yo‘q yoki juda kam miqdordan ++ darajagacha va undan yuqori) rozuvastatinni 10 va 20 mg dozalarda qabul qilgan pasientlarning 1% dan kamroq qismida, preparatni 40 mg dozada qabul qilgan pasientlarning taxminan 3% da aniqlangan.
Siydikda oqsilning miqdorini minimal darajada o‘zgarishi, nol darajadan yoki juda kam miqdordan +darajagacha yaqqol o‘zgarishi preparat 20 mg dozada qabul qilinganida kuzatilgan. Ko‘pchilik hollarda proteinuriya davolanish vaqtida kamaygan va o‘z-o‘zidan o‘tib ketgan. Klinik tadqiqotlarning ma‘lumotlari tahlil qilinganida proteinuriya va buyrakning o‘tkir yoki zo‘rayib boruvchi kasalliklari o‘rtasida sababiy bog‘liqlik aniqlanmagan. Rozuvastatin bilan davolash kursini o‘tkazgan qator pasientlarda gematuriya kuzatilgan, ammo klinik tadqiqotlarning ma‘lumotlari, bunday holatlarni rivojlanish tez-tezligi juda kam ekanligini ko‘rsatgan.
Tayanch-harakat apparati tomonidan: skelet mushaklariga ta‘siri, mialgiya, miopatiya (shu jumladan, miozit) va kam hollarda o‘tkir buyrak yetishmovchiligini rivojlanishi bilan yoki rivojlanmasdan rabdomiolizni paydo bo‘lishi rozuvastatinning har qanday dozasini, ayniqsa 20 mg dan ortiq dozani qabul qilgan pasientlarda kuzatilgan. Kreatinfosfokinaza (KFK) ning miqdorini qabul qilinayotgan dozaga qarab oshishi rozuvastatinni qabul qilgan pasientlarda aniqlangan, ammo ko‘pchilik hollarda bu ko‘rinishlar ahamiyatsiz darajada, simptomsiz va vaqtinchalik bo‘lgan. Agar KFK ning miqdori me‘yorning yuqori chegarasidan 5 marta oshsa, u holda davolashni to‘xtatish kerak.
Jigar tomonidan: boshqa GMG-KoA ingibitorlarini qabul qilganda bo‘lgan kabi, “jigar” transaminazalarining faolligini qabul qilinayotgan dozaga qarab oshishi rozuvastatinni qabul qilgan pasientlarning ahamiyatsiz miqdorida aniqlangan. Bunda ko‘pchilik hollarda bu oshish o‘rtacha darajada, simptomsiz va o‘tuvchan bo‘lgan.
Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar
10 mg va 20 mg tabletkalar uchun
- rozuvastatinga yoki preparatning har qanday komponentiga yuqori sezuvchanlik;
- jigarning faol fazadagi kasalliklari, shu jumladan “jigar” transaminazalarining faolligini turg‘un oshishi, shuningdek qon zardobida “jigar” transaminazalarining faolligini normaning yuqori chegarasiga nisbatan 3 martadan ko‘p qiymatga oshishi;
- buyrak faoliyatini yaqqol buzilishlari (kreatinin klirensi (KK) minutiga 30 ml dan kam);
- miopatiya;
- siklosporin bilan bir vaqtda qabul qilish;
- miotoksik asoratlarni rivojlanishiga moyilligi bo‘lgan pasientlarda;
- homiladorlik va laktasiya davri;
- kontrasepsiyaning ishonchli usullaridan foydalanmaydigan tug‘ruq yoshidagi ayollar;
- 18 yoshgacha bolalar (samaradorligi va o‘zlashtirilishi aniqlanmagan);
- Chayld-Pyu shkalasi bo‘yicha 9 balldan yuqori jigar yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlar;
- laktazani o‘zlashtirolmaslik, laktaza tanqisligi yoki glyukoza-galaktoza malabsorbsiyasida qo‘llash mumkin emas.
Ehtiyotkorlik bilan
10 mg va 20 mg tabletkalar uchun
Miopatiya/rabdomiolizni rivojlanish havfi mavjud – buyrak yetishmovchiligi, gipotireoz; shaxsiy yoki oilaviy anamnezida nasliy mushak kasalliklarini bo‘lishi va oldingi anamnezida GMG-KoA-reduktazaning boshqa ingibitorlari yoki fibratlar qo‘llanganida kuzatilgan mushaklar toksikligi; alkogolni haddan tashqari ko‘p iste‘mol qilish; rozuvastatinning konsentrasiyasini oshishi kuzatilgan holatlar; 70 yoshdan katta pasientlar; anamnezida jigar kasalliklari; sepsis, arterial gipotenziya; yirik jarrohlik aralashuvlari; jarohatlar; og‘ir darajadagi metabolik, endokrin yoki elektrolit buzilishlar; nazorat qilib bo‘lmaydigan tutqanoq; irqiy mansublik (osiyolik); fibratlarni bir vaqtda qabul qilishda ehtiyotkorlikka rioya qilish kerak.
Dorilarning o‘zaro ta‘siri
Siklosporin: rozuvastatin va siklosporin bir vaqtda qabul qilinganida rozuvastatinning AUC, sog‘lom ko‘ngillilarda olingan qiymatlarga nisbatan 7 marta oshgan. Ularni birga qo‘llash qon plazmasida rozuvastatinning konsentrasiyasi 11 marta oshishiga olib keladi. Preparatlar bir vaqtda qo‘llanganida qon plazmasida siklosporinning konsentrasiyasini o‘zgarishi aniqlanmagan.
K vitaminining antagonistlari: GMG KoA-reduktazaning boshqa ingibitorlari bilan bo‘lgani kabi, K vitaminining antagonistlarini (masalan, varfarin yoki boshqa kumarin antikoagulyantlari) bir vaqtda olayotgan pasientlarda rozuvastatin bilan davolashni boshlash yoki preparatning dozasini oshirish, xalqaro normallashtirilgan nisbatni (XNN) oshishiga olib kelishi mumkin. Rozuvastatinni bekor qilish yoki dozasini pasaytirish XNN ni kamayishiga olib kelishi mumkin. Bunday hollarda XNN ni monitoring o‘tkazish kerak.
Ezetimib: rozuvastatin va ezetimib bir vaqtda qabul qilinganida ikkala preparatlarining AUC va Smax ni o‘zgarishi kuzatilmaydi. Biroq rozuvastatin va ezetimibni farmakodinamik o‘zaro ta‘siri noxush ko‘rinishlarni chaqirishi mumkinligini istisno qilish mumkin emas.
Gemfibrozil va lipidlarning darajasini pasaytiruvchi boshqa vositalar: rozuvastatin va gemfibrozilni bir vaqtda qabul qilish, rozuvastatinning Smax va AUC ni 2 marta oshishiga olib keladi.
Spesifik o‘zaro ta‘sirini o‘rganish bo‘yicha o‘tkazilgan tadqiqotlarning ma‘lumotlari asosida fenofibratlar bilan muvofiq farmakokinetik o‘zaro ta‘sirlar kutilmaydi, biroq farmakodinamik o‘zaro ta‘sir qilishi mumkin. Gemfibrozil, fenofibrat, boshqa fibratlar va nikotin kislotasining lipidlarni pasaytiruvchi dozalari (sutkada 1 g yoki undan ortiq dozalari) GMG-KoA-reduktaza ingibitorlari bilan bir vaqtda qabul qilinganida, ular monoterapiyada qo‘llanganida ham miopatiyani chaqirishi mumkinligi tufayli, miopatiya rivojlanish xavfini oshirganlar. Rozuvastatinning 40 mg dozasini fibratlar bilan bir vaqtda qabul qilish mumkin emas. Preparatni gemfibrozil va lipidlarni pasaytiruvchi boshqa vositalar bilan bir vaqtda qabul qilganda rozuvastatinning boshlang‘ich dozasi 5 mg dan oshmasligi kerak.
Proteaza ingibitorlari: garchi aniq o‘zaro ta‘sir qilish mexanizmi ma‘lum bo‘lmasa-da, rozuvastatinni proteaza ingibitorlari bilan bir vaqtda qabul qilish rozuvastatinning yarim chiqarilish davrini uzayishiga olib kelishi mumkin. Bir farmakokinetik tadqiqotda 20 mg rozuvastatin va tarkibida ikkita proteaza ingibitorlarini saqlagan majmuaviy preparat (400 mg lopinavir/100 mg ritonavir) bir vaqtda sog‘lom ko‘ngillilarga qo‘llanganida, rozuvastatinning AUC(0-24) 2 marta va Cmax ni 5 marta oshishi aniqlangan. Shuning uchun OITV bo‘lgan pasientlarni davolashda rozuvastatin va proteaza ingibitorlarini bir vaqtda buyurish tavsiya etilmaydi.
Antasidlar: rozuvastatin va tarkibida alyuminiy va magniy gidroksidini saqlovchi suspenziya dori shaklidagi antasidlarni bir vaqtda qabul qilish, rozuvastatinning plazmadagi konsentrasiyasini taxminan 50% ga kamayishiga olib keladi. Agar antasidlar rozuvastatin qabul qilinganidan so‘ng 2 soatdan keyin qabul qilinsa, ushbu samara kuchsizroq ifodalanadi. Ushbu o‘zaro ta‘sirning klinik ahamiyati o‘rganilmagan.
Eritromisin: rozuvastatin va eritromisinni bir vaqtda qabul qilish rozuvastatinning AUC(0-t) ni 20% ga va Smax ni 30% ga kamayishiga olib kelishi mumkin. Bunday o‘zaro ta‘sir ichakning motorikasini, eritromisinni qabul qilish bilan bog‘liq bo‘lgan kuchayishi natijasida paydo bo‘lishi mumkin.
Peroral kontraseptivlar/o‘rinbosar gormonal davolash (O‘GD): rozuvastatin va peroral kontraseptivlarni bir vaqtda qabul qilish etinilestradiol va norgestrelning AUC ni muvofiq 26% va 34% ga oshishiga olib kelishi mumkin. Plazmadagi konsentrasiyasini bunday oshishini, peroral kontraseptivlarning dozalarini tanlashda hisobga olish kerak.
Rozuvastatin va gormon o‘rnini bosuvchi davolashni bir vaqtda qo‘llash bo‘yicha farmakokinetik ma‘lumotlar yo‘q, shuning uchun, ushbu majmua qo‘llanganida ham o‘xshash samarani istisno qilish mumkin emas. Biroq klinik tadqiqotlarni o‘tkazish vaqtida preparatlarning bunday majmuasi ayollar tomonidan keng qo‘llangan va yaxshi o‘zlashtirilgan.
Boshqa dori preparatlari: rozuvastatin va digoksin bir vaqtda qabul qilinganida klinik ahamiyatli o‘zaro ta‘siri kutilmaydi.
Sitoxrom R450 izofermentlari:
In vivo va in vitro sharoitlarida o‘tkazilgan tadqiqotlarning natijalari, rozuvastatinni sitoxrom R450 izofermentlarining na ingibitori, na induktori ekanligini ko‘rsatadi. Bundan tashqari, rozuvastatin ushbu izofermentlar uchun kuchsiz substrat hisoblanadi.
Rozuvastatin va flukonazol (CYP2C9 va CYP3A4 izofermentlarning ingibitori) va ketokonazol (CYP2A6 va CYP3A4 izofermentlarining ingibitori) orasida klinik ahamiyatli o‘zaro ta‘sir aniqlanmagan. Rozuvastatin va itrakonazolni (CYP3A4 izofermentining ingibitori) birga qo‘llash rozuvastatinning AUC ni 28% ga oshiradi, (bu klinik ahamiyatga ega emas). Shuning uchun, sitoxrom R450 ning metabolizmi bilan bog‘liq bo‘lgan o‘zaro ta‘sir kutilmaydi.
Maxsus ko‘rsatmalar
Rozuvastatinning yuqori dozalarini, xususan 40 mg dozasini qabul qilgan pasientlarda, asosan buyrak naychalari oqibatidagi proteinuriya kuzatilgan, va ko‘pchilik hollarda davriy va qisqa muddatli bo‘lgan. Bunday proteinuriya buyraklarning o‘tkir kasalliklarini rivojlanishi yoki buyraklarning mavjud bo‘lgan kasalliklarini kuchayishidan dalolat bermaydi. Rozuvastatin 40 mg dozada qabul qilinganida buyrak faoliyatining jiddiy buzilishlarini rivojlanish tez-tezligi ortadi. Lipiroz preparati bilan davolanish vaqtida buyrak faoliyatining ko‘rsatgichlarini nazorat qilish tavsiya etiladi.
Rozuvastatin barcha dozalarda qo‘llanganida va, ayniqsa preparat 20 mg dan yuqori dozalarda qabul qilinganida, mialgiya, miopatiya, kam hollarda rabdomioliz aniqlangan. GMG-KoA-reduktaza ingibitorlari va ezetimib bir vaqtda qabul qilinganida rabdomioliz juda kam hollarda rivojlangan. Bunday holatda preparatlarning farmakologik o‘zaro ta‘sirini istisno qilib bo‘lmaydi, shuning uchun Lipiroz va ezetimibni birga ehtiyotkorlik bilan qo‘llash kerak.
Rozuvastatin 40 mg dozada qabul qilinganida rabdomiolizni rivojlanish hollari oshadi.
KFK ning faolligini, KFK ni oshishiga olib keladigan jadal jismoniy harakatlardan so‘ng aniqlash mumkin emas, chunki bu olingan natijalarni talqin qilishni qiyinlashtirishi mumkin. Preparat bilan davolash boshlanishidan oldin, KFK ning ko‘rsatkichlari normaning yuqori chegarasidan 5 marta ko‘p oshganida, 5-7 kundan keyin takroran o‘lchash kerak., Agar takroran o‘lchanganida KFK ning dastlabki ko‘rsatkichi tasdiqlansa (normaning yuqori chegarasidan 5 marta ko‘p), Lipiroz bilan davolashni boshlash mumkin emas.
GMG-KoA-reduktazaning boshqa ingibitorlari kabi, Lipiroz preparatini miopatiya / rabdomiolizning xavf omillari bo‘lgan pasientlarga ehtiyotkorlik bilan buyurish kerak. Bunday omillarga quyidagilar kiradi:
- buyrak yetishmovchiligi;
- gipotireoz (40 mg dozasi uchun);
- shaxsiy va oilaviy anamnezda mushaklarning kasalliklari (40 mg dozasi uchun);
- anamnezda GMG-KoA-reduktazaning boshqa ingibitorlari yoki fibratlarni qabul qilish fonida miotoksiklikni kuzatilganligi (40 mg dozasi uchun);
- alkogolni haddan tashqari ko‘p iste‘mol qilish (40 mg dozasi uchun);
- 70 yoshdan kattalar;
- qon plazmasida preparatning konsentrasiyasini oshishi bilan kechadigan holatlar (40 mg dozasi uchun);
- bir vaqtda fibratlarni qabul qilish (40 mg dozasi uchun).
Bunday pasientlarda davolashdan kutilgan foyda va xavf nisbatini baholash kerak va butun davolash kursi davomida klinik kuzatishni amalga oshirish kerak.
Kutilmaganda mushak og‘riqlari, mushaklarni kuchsizligi yoki spazmlari, ayniqsa lohaslik yoki isitma bilan birga kechgan holatlarda, darhol shifokorga murojaat qilish kerakligi haqida pasientlarni xabardor qilish tavsiya etiladi.
Bunday pasientlarda KFK ning faolligini nazorat qilish shart. Agar KFK ning darajasi normaning yuqori chegarasiga nisbatan 5 martadan ko‘p oshgan bo‘lsa, yoki mushaklar tomonidan kuzatilgan simptomlar keskin ifodalangan bo‘lsa, va butun kun davomida kundalik diskomfort chaqirsa (xatto agar KFK ning darajasi normaning yuqori chegerasidan 5 marta kam bo‘lsa ham), davolash to‘xtatilishi kerak. Agar simptomlar yo‘qolsa, va KFK ning faolligi normaga qaytsa, u holda Lipiroz preparatini takroran buyurish yoki GMG-KoA-reduktazaning muqobil ingibitorlarini kichikroq dozalarda pasientni sinchkov kuzatuvi ostida buyurish masalasini ko‘rib chiqish kerak. Rabdomiolizning simptomlari bo‘lmaganida pasientlarda KFK ning faolligini muntazam nazorat qilish maqsadga muvofiq emas.
Biroq miozit va miopatiya hollarini oshishi, fibrat kislotasining hosilalari, shu jumladan gemifibrazil, siklosporin, nikotin kislotasini lipidlarni pasaytiruvchi dozalarda, zamburug‘larga qarshi vositalar, proteaza ingibitorlari va makrolid antibiotiklar bilan birga GMG-KoA-reduktazaning boshqa ingibitorlarini qabul qilgan pasientlarda aniqlangan. Gemfibrozil GMG-KoA-reduktazaning ayrim ingibitorlari bilan birga buyurilganida miopatiyani rivojlanish havfini oshiradi. Shunning uchun, rozuvastatin va gemfibrozilni bir vaqtda qabul qilish tavsiya etilmaydi. Rozuvastatin fibratlar yoki nikotin kislotasining lipidlarni pasaytiruvchi dozalari (1 g dan ortiq) bilan majmuada qo‘llanganida bo‘lishi mumkin foyda va havf nisbatin sinchiklab baholanishi kerak. Rozuvastatinni 40 mg dozada fibratlar bilan bir vaqtda qabul qilish mumkin emasyu.
Lipiroz preparatini miopatiyaga gumon qilish imkonini beruvchi yoki ikkilamchi buyrak yetishmovchiligini rivojlanishiga olib kelishi mumkin bo‘lgan o‘tkir, og‘ir darajadagi kasalliklari (masalan, sepsis, arterial gipertenziya, jarrohlik aralashuvlari, jarohatlar, metabolik sindrom, tirishishlar, endokrin va elektrolit buzilishlar) bo‘lgan pasientlarga buyurish mumkin emas.
GMG-KoA-reduktazaning boshqa ingibitorlari kabi, Lipiroz preparatini alkogolni haddan tashqari ko‘p miqdorda iste‘mol qiluvchi yoki anamnezida jigar kasalliklari bo‘lgan pasientlarga ehtiyotkorlik bilan buyurish kerak.
Davolash boshlanishidan oldin va boshlanganidan so‘ng 3 oydan keyin jigar faoliyatining ko‘rsatgichlarini aniqlash tavsiya etiladi. Agar qon zardobida “jigar” transaminazalarining faolligi normaning yuqori chegarasidan 3 marta oshsa, Lipiroz preparatini qabul qilishni to‘xtatish yoki qabul qilinayotgan dozani kamaytirish kerak. Jigar faoliyatini yaqqol buzilishlarining rivojlanish tez-tezligi (asosan, “jigar” transaminazalarining faolligini oshishi bilan bog‘liq) preparat 40 mg dozada qabul qilinganida oshadi. Gipotireoz yoki nefrotik sindrom oqibatida giperxolesterinemiyasi bo‘lgan pasientlarda asosiy kasallikni davolash Lipiroz preparati bilan davolashni boshlashdan oldin o‘tkazilishi kerak.
Farmakokinetik tadqiqotlarni o‘tkazish vaqtida osiyolik pasientlar ichida rozuvastatinning tizimli konsentrasiyasi yevropa irqining vakillari mansub pasientlar ichidan olingan ma‘lumotlarga nisbatan yuqori ekanligi aniqlangan.
Rozuvastatinni proteaza ingibitorlari bilan bir vaqtda qabul qilish tavsiya etilmaydi.
Homiladorlik va emizish davrida qo‘llanishi
Homiladorlik va laktasiya davrida Lipiroz preparatini qo‘llash mumkin emas.
Tug‘ruq yoshidagi ayollar ishonchli va adekvat kontraseptiv vositalarni qo‘llashlari kerak.
Xolesterin va uning biosintezi mahsulotlari homilaning rivojlanishi uchun katta ahamiyatga ega ekanligi tufayli, GMG-KoA-reduktazani ingibisiya bo‘lishini potensial xavfi, uni homiladorlikda qo‘llashdan kutilgan foydadan yuqori.
Homiladorlik aniqlanganida preparatni qabul qilishni zudlik bilan to‘xtatish kerak.
Preparatni ona sutiga o‘tishi yuzasidan ma‘lumotlar yo‘q. Laktasiya davrida preparatni buyurish zarurati bo‘lganida emizishni darhol to‘xtatish kerak.
Transport vositalarini boshqarish va texnik moslamalar bilan ishlash qobiliyatiga ta‘siri
Lipiroz preparatini transport vositalarini boshqarish va texnik moslamalar bilan ishlash qobiliyatiga ta‘sirini o‘rganish bo‘yicha tadqiqotlar o‘tkazilmagan. Biroq preparatning farmakodinamik hususiyatlari asosida Lipiroz bunday ta‘sir ko‘rsatishi mumkin emasligini taxmin qilish mumkin. Shunga qaramasdan, transport vositasi va mexanizmlarni boshqarishda, davolanish vaqtida bosh aylanishi rivojlanishi mumkinligini inobatga olish kerak.
Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va o‘ramida ko‘rsatilgan yaroqlilik muddati tugaganidan so‘ng ishlatilmasin.
Dozani oshirib yuborilishi
Rozuvastatinning dozasi oshirib yuborilganida spesifik davolash mavjud emas.
Doza oshirib yuborilganida simptomatik davolash va tutib turuvchi tadbirlarni o‘tkazish tavsiya etiladi. Jigar faoliyatini va KFK ning faollik darajasini nazorat qilish kerak. Bunday holatda gemodializning samarali bo‘lishini ehtimoli kam.
Chiqarilish shakli
10 tabletkadan 3 blister alyumin folgada, qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan karton qutiga joylangan.
Saqlash sharoiti
25oS dan past bo‘lgan xona haroratida, zich yopilgan original o‘ramda saqlansin.
Yaroqlilik muddati
2 yil.
Dorixonalardan berish tartibi
Resept bo‘yicha.
фаол модда: розувастатинга эквивалент розувастатин кальций - 10 мг, 20 мг;
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати, бутилланган гидрокситолуол, кросповидон, магний стеарати;
қобиғи: инстакоат (жигарранг), изопропил спирти, дихлорметан.
Ичга, бутун ҳолда, чайнамасдан ва майдаламасдан, овқат қабул қилишдан қатъий назар сутканинг ҳар қандай вақтида сув билан бирга қабул қилинади.
Препаратнинг тавсия этилган бошланғич дозаси илгари статинларни қабул қилмаган пациентлар учун ҳам, ГМГ-КоА редуктазанинг бошқа ингибиторлари билан даволангандан сўнг ушбу препаратни қабул қилишга ўтган пациентлар учун ҳам суткада марта 5-10 мг ни ташкил қилади. Препаратнинг дозасини танлаш вақтида ҳар бир пациентдаги холестериннинг даражасини, шунингдек юрак-қон томир тизими томонидан кузатиладиган асоратларнинг ривожланиш ҳавфи ва ножўя самараларнинг потенциал ривожланиш ҳавфини инобатга олиш керак. Зарурати бўлганида 4 ҳафтадан сўнг препаратнинг дозасига тузатиш киритиш мумкин. Препаратнинг кичикроқ дозаларига нисбатан 40 мг дозада қабул қилинганида ножўя самараларни ривожланиши мумкинлиги сабабли, препаратни 40 мг гача бўлган якуний титрлашни фақат гиперхолестеринемиянинг оғир шакли ва юрак-қон томир тизими томонидан кузатиладиган асоратларни ривожланиш хавфи юқори бўлган (айниқса, наслий гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда) пациентларда, препарат 20 мг дозада қабул қилинганида холестериннинг мақсадли даражасига эришилмаганида ва шифокор назоратида бўлган пациентларда ўтказиш керак. Препарат 40 мг дозада буюрилганида шифокорнинг синчков кузатуви тавсия этилади. Илгари шифокорга мурожаат қилмаган пациентларга 40 мг дозада буюриш тавсия этилмайди!
Кекса ёшдаги пациентлар
70 ёшдан ошган пациентлар учун препаратнинг тавсия этилган бошланғич дозаси 5 мг ни ташкил этади. Ёшга қараб дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар
Енгил ва ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Препаратнинг тавсия этилган бошланғич дозаси ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 60 мл дан кам) бўлган пациентлар учун 5 мг ни ташкил этади. Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга Липироз препаратини ҳар қандай дозаларда буюриш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг). Ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга препаратни 40 мг дозада буюриш мумкин эмас.
Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар
Чайлд-Пью шкаласи бўйича 7 ва ундан паст балл бўлган пациентларда розувастатиннинг тизимли концентрацияси аниқланмаган. Аммо препаратнинг тизимли концентрациясини ошиши Чайлд-Пью шкаласи бўйича 8 ва 9 балл бўлган беморларда кузатилган. Бундай пациентларда препарат билан даволаниш фонида жигар фаолиятини назорат қилиш керак. Чайлд-Пью шкаласи бўйича 9 дан ортиқ балл бўлган пациентлар препаратни қабул қилиш юзасидан маълумотлар йўқ. Жигарнинг фаол босқичидаги касалликлари бўлган пациентларда Липироз препаратини қўллаш мумкин эмас.
Этник гуруҳлар
Осиё ирқига мансуб бўлган пациентларида розувастатиннинг тизимли концентрацияси ошиши мумкин. 10 мг дан 20 мг гача бўлган дозалар буюрилганида осиёлик пациентлар учун препаратнинг тавсия этилган бошланғич дозаси 5 мг ни ташкил этади. Бундай пациентларга препаратни 40 мг дозада қўллаш мумкин эмас.
Миопатияга мойиллиги бўлган пациентлар
10 мг ва 20 мг дозаларда буюрилганида миопатияга мойиллиги бўлган пациентлар учун препаратнинг тавсия этилган бошланғич дозаси 5 мг ни ташкил этади. Бундай пациентларга препаратни 40 мг дозада қўллаш мумкин эмас.
Клиник тадқиқотларда ва/ёки препарат савдога чиқарилгандан кейин кузатилган ножўя самаралар хақида қуйидаги частотадаги хабарлар келтирилган:
Аъзолар ва тизимлар |
Тез-тез (≥ 1/100, < 1/10) |
Баъзида (≥ 1/1000, < 1/100) |
Кам ҳолларда (≥ 1/10000 < 1/1000) |
Жуда кам ҳолларда, жумладан айрим хабарлар (< 1/10000) |
Аллергик реакциялар |
|
Терини қичишиши, тошма, эшакеми |
Ангионевротик шиш, |
Стивенс-Джонсон синдроми |
Марказий нерв тизими |
Бош айланиши, бош оғриғи, астеник синдром |
Уйқусизлик, кайфиятни ўзгариши |
|
Полинейропатия, хотирани йўқолиши |
Овқат ҳазм қилиш йўллари |
Қабзият, қоринда оғриқ, кўнгил айниши |
|
Панкреатит |
|
Гепатобилиар тизим |
|
|
|
Сариқлик, гепатит |
Таянч-ҳаракат тизими |
Миалгия |
|
Миопатия (шу жумладан миозит), рабдомиолиз |
Артралгия |
Сийдик чиқариш тизими |
|
|
|
Гематурия |
Лаборатор кўрсаткичлар |
|
|
“жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши |
|
ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторларини қўлланганда бўлгани каби, ножўя самараларни ривожланиш тез-тезлиги дозага боғлиқ характерга эга.
Буйрак ва жигар томонидан яққол ножўя самаралар, рабдомиолизни ривожланиш тез-тезлиги розувастатинни 40 мг дозада қабул қилган пациентларда ошади.
Сийдик чиқариши тизими томонидан: розувастатинни қабул қилганда, асосан буйрак найчаларининг фаолиятини ўзгариши оқибатидаги протеинурия кузатилган. Сийдикда оқсилнинг миқдорини ўзгариши (оқсил йўқ ёки жуда кам миқдордан ++ даражагача ва ундан юқори) розувастатинни 10 ва 20 мг дозаларда қабул қилган пациентларнинг 1% дан камроқ қисмида, препаратни 40 мг дозада қабул қилган пациентларнинг тахминан 3% да аниқланган.
Сийдикда оқсилнинг миқдорини минимал даражада ўзгариши, нол даражадан ёки жуда кам миқдордан +даражагача яққол ўзгариши препарат 20 мг дозада қабул қилинганида кузатилган. Кўпчилик ҳолларда протеинурия даволаниш вақтида камайган ва ўз-ўзидан ўтиб кетган. Клиник тадқиқотларнинг маълумотлари таҳлил қилинганида протеинурия ва буйракнинг ўткир ёки зўрайиб борувчи касалликлари ўртасида сабабий боғлиқлик аниқланмаган. Розувастатин билан даволаш курсини ўтказган қатор пациентларда гематурия кузатилган, аммо клиник тадқиқотларнинг маълумотлари, бундай ҳолатларни ривожланиш тез-тезлиги жуда кам эканлигини кўрсатган.
Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: скелет мушакларига таъсири, миалгия, миопатия (шу жумладан, миозит) ва кам ҳолларда ўткир буйрак етишмовчилигини ривожланиши билан ёки ривожланмасдан рабдомиолизни пайдо бўлиши розувастатиннинг ҳар қандай дозасини, айниқса 20 мг дан ортиқ дозани қабул қилган пациентларда кузатилган. Креатинфосфокиназа (КФК) нинг миқдорини қабул қилинаётган дозага қараб ошиши розувастатинни қабул қилган пациентларда аниқланган, аммо кўпчилик ҳолларда бу кўринишлар аҳамиятсиз даражада, симптомсиз ва вақтинчалик бўлган. Агар КФК нинг миқдори меъёрнинг юқори чегарасидан 5 марта ошса, у ҳолда даволашни тўхтатиш керак.
Жигар томонидан: бошқа ГМГ-КоА ингибиторларини қабул қилганда бўлган каби, “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини қабул қилинаётган дозага қараб ошиши розувастатинни қабул қилган пациентларнинг аҳамиятсиз миқдорида аниқланган. Бунда кўпчилик ҳолларда бу ошиш ўртача даражада, симптомсиз ва ўтувчан бўлган.К витаминининг антагонистлари: ГМГ КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари билан бўлгани каби, К витаминининг антагонистларини (масалан, варфарин ёки бошқа кумарин антикоагулянтлари) бир вақтда олаётган пациентларда розувастатин билан даволашни бошлаш ёки препаратнинг дозасини ошириш, халқаро нормаллаштирилган нисбатни (ХНН) ошишига олиб келиши мумкин. Розувастатинни бекор қилиш ёки дозасини пасайтириш ХНН ни камайишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда ХНН ни мониторинг ўтказиш керак.
Эзетимиб: розувастатин ва эзетимиб бир вақтда қабул қилинганида иккала препаратларининг AUC ва Сmax ни ўзгариши кузатилмайди. Бироқ розувастатин ва эзетимибни фармакодинамик ўзаро таъсири нохуш кўринишларни чақириши мумкинлигини истисно қилиш мумкин эмас.
Гемфиброзил ва липидларнинг даражасини пасайтирувчи бошқа воситалар: розувастатин ва гемфиброзилни бир вақтда қабул қилиш, розувастатиннинг Сmax ва AUC ни 2 марта ошишига олиб келади.
Специфик ўзаро таъсирини ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқотларнинг маълумотлари асосида фенофибратлар билан мувофиқ фармакокинетик ўзаро таъсирлар кутилмайди, бироқ фармакодинамик ўзаро таъсир қилиши мумкин. Гемфиброзил, фенофибрат, бошқа фибратлар ва никотин кислотасининг липидларни пасайтирувчи дозалари (суткада 1 г ёки ундан ортиқ дозалари) ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилинганида, улар монотерапияда қўлланганида ҳам миопатияни чақириши мумкинлиги туфайли, миопатия ривожланиш хавфини оширганлар. Розувастатиннинг 40 мг дозасини фибратлар билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас. Препаратни гемфиброзил ва липидларни пасайтирувчи бошқа воситалар билан бир вақтда қабул қилганда розувастатиннинг бошланғич дозаси 5 мг дан ошмаслиги керак.
Протеаза ингибиторлари: гарчи аниқ ўзаро таъсир қилиш механизми маълум бўлмаса-да, розувастатинни протеаза ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилиш розувастатиннинг ярим чиқарилиш даврини узайишига олиб келиши мумкин. Бир фармакокинетик тадқиқотда 20 мг розувастатин ва таркибида иккита протеаза ингибиторларини сақлаган мажмуавий препарат (400 мг лопинавир/100 мг ритонавир) бир вақтда соғлом кўнгиллиларга қўлланганида, розувастатиннинг AUC(0-24) 2 марта ва Cmax ни 5 марта ошиши аниқланган. Шунинг учун ОИТВ бўлган пациентларни даволашда розувастатин ва протеаза ингибиторларини бир вақтда буюриш тавсия этилмайди.
Антацидлар: розувастатин ва таркибида алюминий ва магний гидроксидини сақловчи суспензия дори шаклидаги антацидларни бир вақтда қабул қилиш, розувастатиннинг плазмадаги концентрациясини тахминан 50% га камайишига олиб келади. Агар антацидлар розувастатин қабул қилинганидан сўнг 2 соатдан кейин қабул қилинса, ушбу самара кучсизроқ ифодаланади. Ушбу ўзаро таъсирнинг клиник аҳамияти ўрганилмаган.
Эритромицин: розувастатин ва эритромицинни бир вақтда қабул қилиш розувастатиннинг AUC(0-t) ни 20% га ва Сmax ни 30% га камайишига олиб келиши мумкин. Бундай ўзаро таъсир ичакнинг моторикасини, эритромицинни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган кучайиши натижасида пайдо бўлиши мумкин.
Перорал контрацептивлар/ўринбосар гормонал даволаш (ЎГД): розувастатин ва перорал контрацептивларни бир вақтда қабул қилиш этинилэстрадиол ва норгестрелнинг AUC ни мувофиқ 26% ва 34% га ошишига олиб келиши мумкин. Плазмадаги концентрациясини бундай ошишини, перорал контрацептивларнинг дозаларини танлашда ҳисобга олиш керак.
Розувастатин ва гормон ўрнини босувчи даволашни бир вақтда қўллаш бўйича фармакокинетик маълумотлар йўқ, шунинг учун, ушбу мажмуа қўлланганида ҳам ўхшаш самарани истисно қилиш мумкин эмас. Бироқ клиник тадқиқотларни ўтказиш вақтида препаратларнинг бундай мажмуаси аёллар томонидан кенг қўлланган ва яхши ўзлаштирилган.
Бошқа дори препаратлари: розувастатин ва дигоксин бир вақтда қабул қилинганида клиник аҳамиятли ўзаро таъсири кутилмайди.
Цитохром Р450 изоферментлари:
In vivo ва in vitro шароитларида ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари, розувастатинни цитохром Р450 изоферментларининг на ингибитори, на индуктори эканлигини кўрсатади. Бундан ташқари, розувастатин ушбу изоферментлар учун кучсиз субстрат ҳисобланади.
Розувастатин ва флуконазол (CYP2C9 ва CYP3A4 изоферментларнинг ингибитори) ва кетоконазол (CYP2A6 ва CYP3A4 изоферментларининг ингибитори) орасида клиник аҳамиятли ўзаро таъсир аниқланмаган. Розувастатин ва итраконазолни (CYP3A4 изоферментининг ингибитори) бирга қўллаш розувастатиннинг AUC ни 28% га оширади, (бу клиник аҳамиятга эга эмас). Шунинг учун, цитохром Р450 нинг метаболизми билан боғлиқ бўлган ўзаро таъсир кутилмайди.фаол модда: розувастатинга эквивалент розувастатин кальций - 10 мг, 20 мг;
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати, бутилланган гидрокситолуол, кросповидон, магний стеарати;
қобиғи: инстакоат (жигарранг), изопропил спирти, дихлорметан.
Розувастатин ПЗЛП қамраб олиниши ва катаболизмини ошириб, хужайраларнинг юзасида ПЗЛП га “жигар” рецепторларининг сонини оширади.
У шунингдек жигар ҳужайраларида холестерин, жуда паст зичликдаги липопротеинлар (ЖПЗЛП) синтезини тормозлайди, шу билан ПЗЛП ва ЖПЗЛП нинг умумий миқдорини камайишига олиб келади.
Розувастатин ПЗЛП-холестерини (ПЗЛП-ХС), умумий холестерин, ва триглицеридларнинг (ТГ) ошган миқдорини пасайтиради, юқори зичликдаги липопротеинлар холестерин (ЮЗЛП-ХС) миқдорини оширади, шунингдек аполипопротеин В (Апо-В), ХС-ноЮЗЛП (ПЗЛП холестерини миқдоридан ташқари умумий холестериннинг миқдори), ЖПЗЛП-ХС, ЖПЗЛП-ТГ миқдорини пасайтиради ва аполипопротеин А-1 (АпоА-1) нинг даражасини оширади. Розувастатин препарати ПЗЛП-ХС/ЮЗЛП-ХС, умумий ХС/ЮЗЛП-ХС, ЮЗЛП бўлмаган-ХС/ЮЗЛП-ХС ва АпоВ/АпоА-1 нисбатини пасайтиради.
Терапевтик самарага даволаш бошланганидан сўнг бир ҳафта давомида эришиш мумкин, 2 ҳафтадан кейин мумкин бўлган максимал самарасини 90% га эришилади. Максимал терапевтик самарага одатда 4 ҳафтадан кейин эришилади ва кейинчалик препаратни мунтазам равишда қабул қилиб, самараси тутиб турилади.
Клиник самарадорлиги
Розувастатин ирқи, жинси ёки ёшидан қатъий назар, гипертриглицеридемия билан ёки усиз кечувчи гиперхолестеринемияли катта ёшдаги пациентларда, шунингдек пациентларнинг алоҳида тоифаси, қандли диабети ёки оилавий гиперхолестеринемиянинг наслий шакли билан хасталанган беморларни даволашда самарали. Розувастатин Фредериксон бўйича гиперхолестеринемиянинг IIa ва IIb тури (ПЗЛП-ХС ўртача дастлабки даражаси тахминан 4,8 ммоль/л) бўлган пациентларни даволаш учун самарали.
Розувастатинни 10 мг дан қабул қилган 80% пациентларда ПЗЛП-ХС нинг даражаси атеросклерозни ўрганиш бўйича Европа жамияти томонидан белгиланган мақсадли қийматларга (< 3 ммоль/л) эришилган.
Гомозигот оилавий гиперхолестеринемияси бўлган, розувастатинни жадаллаштирилган титрлаш схемаси бўйича 20 мг дан 80 мг гача бўлган дозаларда қабул қилган пациентларда, барча қабул қилинган дозалар липидларнинг миқдори билан характерланадиган кўрсаткичларни ўзгаришига ва кўзланган мақсадга эришишга аҳамиятли таъсир кўрсатган. Дозаси суткада 40 мг гача титрлаш (12 ҳафта даволаш) натижасида ПЗЛП-ХС нинг миқдори 53% га пасайган. 33% пациентларда ПЗЛП-ХС нинг қиймати атеросклерозни ўрганиш бўйича Европа жамиятининг қўлланмасига мувофиқ мақсадли меъёрларга (< 3 ммоль/л) эришилган.
Розувастатинни 20 мг ва 40 мг дозаларда қабул қилган гомозигот оилавий гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда, ПЗЛП-ХС миқдорини ўртача пасайиши 22% ни ташкил қилган. Аддитив самара розувастатин фенофибрат билан мажмуада қўлланганида триглицеридларнинг миқдорига нисбатан ва никотин кислотаси (суткада 1 г дан ортиқ) билан мажмуада қўлланганида ЮЗЛП-ХС миқдорига нисбатан кузатилади. Ишемик касаллик каби липид бузилишлари чақирган асоратларнинг миқдорини пасайишига розувастатинни таъсири юзасидан тадқиқотлар ҳали тугамаган.
Юрак ишемик касаллиги (ЮИК) билан касалланиш хавфи паст бўлган (Фрамингем бўйича 10 йилдан ортиқ вақт давомида 10% дан кам ҳавф сифатида аниқланган), ПЗЛП-ХС ўртача миқдори 4,0 ммоль/л (154,5 мг/дл) бўлган пациентларда розувастатин суткада 40 мг дозада қўлланганида уйқу артериясининг деворини 12 сегментларида қалинлашиши билан характерланадиган максимал кўрсаткични ошишини плацебога нисбатан йилига –0,0145 мм тезлик билан аҳамиятли даражада секинлаштирган (95% ишончли интервал CI: - 0,0196 дан - 0,0093 гача, р<0,0001 бўлганида). 40 мг дозани фақат гиперхолестеринемиянинг оғир шакли ва юрак-қон томир касалликларни ривожланиш хавфи юқори бўлган пациентларга буюриш мумкин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Доза ошириб юборилганида симптоматик даволаш ва тутиб турувчи тадбирларни ўтказиш тавсия этилади. Жигар фаолиятини ва КФК нинг фаоллик даражасини назорат қилиш керак. Бундай ҳолатда гемодиализнинг самарали бўлишини эҳтимоли кам.
Chiqarish shakllari