Nyu O2ning aptekalardagi narxlari
NYu O2 tabletkalari 200mg/500mg N10
|
|
2 ta dorixonada bor
|
47 000 so'mdan
Dorixonadan topish
|
Nyu O2 ko'rsatmalar
• юқори ва қуйи нафас йўлларининг инфекциялари; пневмонияларда эҳтиёткорлик билан (сезгирлигини назорат қилиб) буюрилади, чунки оддий қўзғатувчилар – пневмококклар Нью О2 препаратига ўртача сезгирдир;
• ЛОР-инфекциялар ва оғиз бўшлиғини шикастланишларида (фарингит, тонзиллит, синусит, отит, ўткир некротик-ярали гингивит, шу жумладан гонорея чақирган гингивит);
• сийдик-жинсий тизимнинг инфекцияларида (пиелонефрит, цистит, сальпингоофорит, аднексит, кольпит, цервицит, эндометрит, уретрит, эпидидимит, простатит), шу жумладан жинсий йўл билан юқадиган касалликларда;
• тери ва тери ости тўқималарнинг инфекцион шикастланишларида (флегмоналар, карбункуллар, фурункуллар, инфекцияланган жароҳатлар);
• инфекцион касалликларда (дизентерия, қорин тифи, сальмонеллёз);
• жигар ва қорин бўшлиғи инвазияларида (лямблиоз, амёбиаз, жигарни амёбали абсцесси);
операциядан олдин ва кейинги даврларда, нейтропенияси ёки иммунтанқислиги бўлган беморларда бактериал асоратларни олдини олиш учун қўлланади.• 18 ёшгача;
• ҳомиладорлик ва лактация даври;
• марказий нерв тизимини оғир даражадаги шикастланишлари ёки жароҳатлари, айниқса, анамнезида тиришишлар кузатилган бўлса, қўллаш мумкин эмас.
Орнидазол ичга қабул қилинганида осон ва тез сўрилади. Биокираолишлиги 90% ни ташкил этади. Плазмада максимал концентрацияси (Сmax) га 3 соатдан кейин эришилади. Плазма оқсиллари билан тахминан 13% боғланади. Орқа мия суюқлиги, организмнинг бошқа суюқликлари ва тўқималарига ўтади. Жигарда метаболизмга учрайди, Т1/2 13 соатни ташкил этади. Препаратнинг 63% гача қисми сийдик билан, 22% гача қисми ахлат билан чиқарилади.
Анамнезида жигарни жиддий шикастланиши (цирроз) ёки буйрак фаолиятини бузилиши бўлганида препаратнинг ўртача суткалик дозаси 2 таблеткадан ошмаслиги керак.
Нью О2 препаратини қабул қилаётган барча пациентларда қон манзарасини, буйрак ва жигар фаолиятини вақти-вақти билан текшириш керак.
Гипогликемик кома ривожланиши мумкинлиги сабабли, Нью О2 препарати қандли диабет билан хасталанган, гипогликемик препаратларни истеъмол қиладиган беморларга жуда эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Нью О2 препаратини қабул қилиш вақтида этил спиртини сақловчи ҳар қандай ичимликларни истеъмол қилиш мумкин эмас.
Препарат узоқ вақт давомида қўлланганида Нью О2 препаратининг таъсирига резистент бўлган бактерияларни фаол кўпайиши ҳисобига иккиламчи инфекция қўшилиши мумкин. Бунда тегишли чоралар кўрилади (бошқа таъсир доирасига эга бўлган антибиотиклар буюрилади).
Автотранспорт ва потенциал ҳавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилиш ҳусусияти
Нью О2 препарати психомтор реакциялар тезлигини пасайтириши мумкин, автомобилни ҳайдашда ва бошқа ҳавфли механизмларни бошқаришда буни ҳисобга олиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Фуросемид, циметидин, пробенецид ва метотрексат билан бир вақтда буюриш Нью О2 препаратини сийдик билан чиқарилишини блоклаб, унинг ярим чиқарилиш даврини узайтиради, токсик таъсири ва ножўя самараларни ривожланиш ҳавфини оширади. Ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан бирга қабул қилиш тиришишларни ривожланиши мумкин бўлган ҳавфини оширади.
Нью О2 препарати кумарин антикоагулянтларининг таъсирини кучайтиради ва векуроний бромиднинг таъсирини (миорелаксация) узайтиради.
Фаол моддалар:
офлоксацин 200 мг;
орнидазол 500 мг;
Ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, магний стеарати, метилгидроксибензоат, пропилгидроксибензоат, натрий кроскармеллоза, коллоид кремний диоксиди, тальк, натрий лаурилсульфати, гипромеллоза Е-5, полиэтиленгликоль 6000, титан диоксиди, полиэтиленгликоль 6000.
Офлоксацин фторхинолонлар гуруҳига мансуб бўлиб, бактериялардаги ДНК-спиралини буралишига сабабчи бўладиган фермент (ДНК-гираза) ни фаол равишда ингибиция қилади ва микроорганизмларни кўпайишига тўсқинлик қилиб, бактерияларнинг цитоплазмасида структур ўзгаришларни чақиради. Офлоксацин кенг таъсир доирасига эга бўлиб, микроорганизмларнинг резистент (цефалоспоринлар, пенициллинлар, аминогликозидлар, сульфаниламидларга) ва полирезистент штаммларига нисбатан самаралидир.
Офлоксацинга грамманфий аэроблар (салмонеллалар, клебсиеллалар, протейлар, шигеллалар, вибрионлар, цитробактероидлар, ацинетобактероидлар, нейсериялар ва ичак таёқчаси ва бошқ.) ва граммусбат аэроблар (стафилококклар, шу жумладан резистент шакллари, стрептококклар) ҳаддан ташқари сезгирдир.
Офлоксацин вирусларга, содда ҳайвонлар, замбуруғлар, деярли барча анаэроб микробларга, сифилисни қўзғатувчисига таъсир қилмайди.
Орнидазол протозойларга қарши ва антибактериал ҳусусиятларга эга. Орнидазол сезгир микроорганизмларда дезоксирибонуклеин кислотанинг структурасини бузилишини чақиради.
Орнидазол протозойлар (амёбиаз, лямблиоз ва трихомонадали протозойлар) ни, бактериал анаэроб ва аэроб (клостридиялар, фузобактеиялар, бактероидлар чақирган) инфекциялар ва аралаш инфекцияларни даволашда самаралидир.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Специфик даволаш мавжуд эмас, фақат симптоматик даволаш ўтказилади.
Chiqarish shakllari