Solpadeinning aptekalardagi narxlari
SOLPADEIN tabletkalari N12
|
|
1 ta dorixonada bor
|
40 000 so'mdan
Dorixonadan topish
|
|
SOLPADEIN AKTIV tabletkalari N12
|
|
5 ta dorixonada bor
|
41 900 so'mdan
Dorixonadan topish
|
40 000 so'mdan
Bron qilish
|
Solpadein ko'rsatmalar
Ҳомиладорлик вақтида кофеин бола ташлаш хавфини ошириши туфайли, парацетамолни кофеин билан мажмусини ҳомиладорлик вақтида тавсия этилмайди.
Лактация:
Лактация вақтида қабул қилиш тавсия этилмайди.
Тавсия этилган дозаларда қабул қилганда парацетамол клиник ахамиятсиз миқдорда кўкрак сутига ўтади. Эмизикли болага сутдаги кофеин кўкрак сутида потенциал рағбатлантирувчи самара кўрсатиши мумкин, лекин деярли аҳамиятли токсиклиги кузатилмаган.
Катталар (шу жумладан кексалар) ва 12 ёшдан катта болалар: зарурат бўйича 1-2 таблеткадан ҳар 4-6 соатда. Суткада 8 таблеткадан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас. Қабул қилишларнинг минимал орқалиғи – 4 соат. Самарага эришиш учун зарур бўлган энг паст дозаларни ва қабулни минимал давомийлигини ишлатиш керак.
Болалар: 12 ёшгача бўлган болаларга тавсия этилмайди.
Тавсия этилган дозани оширманг.
Таркиби:
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: парацетамол 500 мг, кофеин 65 мг;
ёрдамчи моддалар: сорбитол, натрий сахарини, натрий бикарбонати, поливидон, натрий лаурилсульфати, диметикон (200/350 силиконли суюқлик), сувсиз лимон кислотаси, сувсиз натрий карбонати.
Простагландинларнинг периферик ингибицияланиши бўлмаганлиги туфайли, анамнезида меъда-ичакдан қон кетишлари бўлган пациентлар ёки кекса ёшдаги пациентларда қўллаш учун препарат тўғри келади.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
4 йил.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Жигар етишмовчилиги хавфи туфайли, хаттоки агар Сизда хеч қандай симптомлар бўлмаганда ҳам, дархол шифокорга мурожаат қилинг.
Парацетамол
Симптомлари:
Парацетамолнинг дозасини ошириб юборилиши жигар етишмовчилигини чақириши мумкин, у жигарни кўчириб ўтказишга ёки ўлимга олиб келиши мумкин. Ўткир панкреатит ҳолатлари одатда жигар дисфункцияси ва гепатотоксикликда аниқланган.
Даволаш: парацетамолнинг дозаси ошириб юборилганда, хатто дозанинг ошириб юборилиши симптомлари бўлмаганда ҳам, дархол даволаш талаб этилади. Парацетамолнинг дозаси ошириб юборилганлиги гумон қилинганда ёки тасдиқланганда, хатто дозанинг ошириб юборилишининг симптомлари бўлмаса ҳам, жигрнинг кечиккан шикастланишининг хавфи туфайли дархол шошилинч тиббий ёрдамга мурожаат қилинг. N-ацетилцистеин ва метионинни қўллаш талаб этилиши мумкин.
Кофеин
Симптомлари: кофеин дозасининг ошириб юборилиши эпигастрал соҳадаги оғриқларга, қусишга, диурезни кучайишига, тахикардия ёки аритмияга, МНТ нинг рағбатлантирилишига (уйқусизлик, ҳавотирлик, қўзғалувчанлик, юқори нерв-рефлектор қўзғалувчанлик сндроми, тремор ва тиришишлар) олиб келиши мумкин.
Препарат дозасини оширб юбориш билан боғлиқ кофеин дозасини ошириб юборилишининг клиник ахамиятли симптомларини пайдо бўлиши, парацетамолнинг жиддий токсиклиги борлигидан далолат бериши мумкин.
Даволаш: махсус антидоти йўқ, пациентларга кардиотоксик самараларни нейтраллаштириш учун бета-адренорецепторларнинг антагонистларини қўллаш каби, умумий тутиб турувчи даволаш ўтказилиши керак.
Натрий бикарбонати
Симптомлари: натрий бикарбонатининг юқори дозалари меъда-ичак симптомларини чақириши мумкин, шу жумладан кекириш, кўнгил айниши. Шунингдек натрий бикарбонатнинг юқори дозалари гипернатриемия чақириши мумкин.
Даволаш: қонда электролитлар даражасини назорат қилиш, симптоматик даволаш ўтказилиши керак.
Chiqarish shakllari