Внешний вид товара может отличаться от изображения на сайте
Кордицепс | Cordyceps
Кордицепс маҳсулоти ― бу кордицепс кукуниданд таркиб топган капсулулалардаги биологик фаол қўшимча. Кордицепс паст фаолиятли иммунитетни кучайтиради , инфекцияларга қарши курашишга ёрдам беради, антиоксидант каби таъсирга эга.
Кордицепс | Cordyceps тавсифи
Табиатда спорневийлар оиласига кирувчи бу қўзиқоринларнинг 200 хилдан ортиғ турини учратиш мумкин. Улар ғайриоддий усулда кўпайишади, тирик-жон каби бу ўсимликсимон организм хепиалидай капалагининг қуртига ўзининг спораларини сачади, уни танасига сингиб нафас йўллари орқали ўсиб чиқади. Шуни айтиб ўтиш жоизки, нафақат униб чиққан қўзиқорин, балки мумиёланган капалак қурти ҳам фойдали ҳисобланади.
Кордицепс | Cordyceps
маҳсулотининг асосий фаол таъсир қилувчи моддалари тавсифи:
Кордицепс ноёб химик таркибга эга бўлиб, шифокорлар ( шарқ табобати) томонидан кенг қамровли таъсирга эга доривор восита сифатида тан олиниб келинади.
Тадқиқотчилар қўзиқорин таркибида кучли хусусиятли полисахаридлар аденозин, стероллар, d-маннитол (7%), микроэлементлар, витаминлар, биргаликда қабул қилинганда организм тизимининг фаолиятини ошириб берувчи моддалар мавжудлигини аниқлашган.
Кордицепс мицелийси таркибининг 35% оқсиллардан иборат. Бу оқсил таркибидаги муҳим аминокислоталар (тирозин и глутамин) одамнинг мия фаолиятига тинчлантирувчи таъсир кўрсатади. Ёғлар қўзиқориннинг тахминан 12% ни ташкил қилади ва эргостерол, ва организмда гормонал алмашинувни фаоллаштирувчи, стресс ҳолатларда чидамлиликни, эркак ва аёлларда жинсий майлни ошириб берувчи бошқа стеролларни таркибига олади.
Углеводлар қўзиқориннинг қуруқ вазнининг 43% ни ташкил қилади ва углевод таркибидаги d-маннитол ва полисахаридлар модда алмашинувига фаол таъсир кўрсатади ва организмни стресс ва антиканцерогенлардан ҳимоялайди.
Нуклеотидлар кордицепснинг қимматбахо таркиби ҳисобланиб, улар ҳужайраларнинг регенерациясини ошириб беради. Аденозиннинг юқори таркиби кордицепсни қон-томирларнинг кучли релаксанти бўлишига ва азот оксиди – қон-томирларнинг эндотелиал ҳужайраларини синтезини таъминлаб беришига ёрдам беради. Шунинг учун қадимдан кордицепсни юрак, мия, оёқларни қон билан таъминланиши бузилган ҳолатларда фойдаланиб келишган.
Яқинда олимлар аденозиннинг тромблар ҳосил бўлишига бўлган таъсирини аниқлашган. Бу нарса кордицепсни аспириннинг ўрнини босувчи юрак қон-томир касалликлари билан оғриган бемрларда инфаркт ва инсулт олдини олувчи хавфсиз восита сифатида фойдаланиб келинишига туртки бўлди.
Кордицепс биологик фаол моддаларнинг хусусиятига эга бўлган кўплаб моддалар: кўплаб полиаминлар, витаминлар(Bl, B2, В12, Е, К), тўйинмаган ёғли кислоталар, минераллар (макро- и микроэлементлар)ва бошқалардан таркиб топган.
Таъсири:
• Қон-томирларни мустаҳкамлайди,
• Холестерин пилакчаларини пайдо бўлишини олдини олади,
• Қонни кўпайтиради,
• Мия фаолиятини яхшилайди,
• Иммунитетни мустаҳкамлайди,
• Ўсимталарга қарши курашади.
Кордицепснинг фойдаси:
• Организмда меъёрни ушлаб туради,
• Қондаги тромбоцитлар, фосфор, калцийнинг тўғри, табиий одатий миқдорини ушлаб туради,
• Иммунитетниг курашувчанлик хусусиятини ошириб беради,
• Яллиғланиш ва аллергияга қарши таъсирга эга,
• Ички органларнинг касалликлари – яллиғланиш ( кўксов, зотилжам, бронхит, сил ва бошқалар) га қарши курашади,
• Онкологиқ, ҳамда гепатит, жигар церрозини олдини олади,
• Юрак қон-томир касалликлари, ҳамда тромблар ҳосил бўлишини олдини олади.
Қўзиқорин таркибида қуйидаги витамин ва микроэлементлар мавжуд: бета-каротин, комплекс, В витаминлар комплекси, витамин Е, коэнзим Q10 (убихинон), ёғ кислотаси, фосфолипидлар, полисахаридлар, кордицепин антибиотиги, ва микроэлементлар (марганец, цинк, калций, темир ва бошқалар) .
Jamiyat Farangiz, [23.04.18 23:16]
Ишлатилиши:
Кунига бир капсула – синов дозасидан бошлаб қабул қилиш лозим. Профилактик мақсадларда 1 та капсуладан кунига 3 маҳал овқатдан олдин сув билан қабул қилинади.
Қабул қилиш даври:
30 кун. "Кордицепс | Cordyceps" нинг 1,5 қадоғи 30 кундан иборат бир курсга мўлжалланган. Зарур бўлган ҳолатда дозани кунига 3 маҳалдан 3 та капсулагача ошириш мумкин. Қабул қилиш курси - 2-3 ой. Қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.
Кордицепснинг таъсир кучини ошириш учун қўшимча маҳсулотлар :
Кордицепсга энг мос тўлдирувчи восита – Elixir MSB нинг темир моддасига бой «Golden Red» - маҳсулоти , ҳамда Elixir MSB нинг “AntiWorm”- антигелминт формуласи.
Чиқарилиш шакли:
500мг оғирликка эга бўлган 10 та капсула алюмин блистерда, 6 та блистердан картон қутида.
Сақлаш шароити:
Қуруқ, салқин ва ёруғликдан ҳимояланган жойда. Болалар қўли етмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати:
Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 6 ой.
Ишлаб чиқарилган сана ва партия рақами:
Қадоқда кўрсатилган.
«Elixir MSB» МЧЖ Ташкент шаҳар, Чилонзор тумани,16-мавзе, 11-уй, 28-хондон.
Буюртмаси бўйича
Подробную информацию о товаре просим уточнять у продавца, связавшись с ним по указанному выше телефону или посредством электронного запроса через форму обратной связи.