Внешний вид товара может отличаться от изображения на сайте
Resveratrol | Ресвератрол
«Resveratrol» - юрак ва қон-томир касалликлари терапияси учун юқори таъсирли табиий маҳсулот. Маҳсулот қон-томир деворларини мустаҳкамлайди ва уларнинг ўтказувчанлигини камайтиради, ҳужайравий метаболизмни меъёрлаштиради, қоннинг реологик кўрсаткичларини яхшилайди, организмнинг барча тўқималарига кислород етиб боришини таъминлайди, жигардаги липидлар алмашинувини назорат қилади, организмнинг эрта қаришини олдини олади. Ресвератрол антиоксидант, ўсимталарга қарши, радиопротектор таъсирларга эга, яллиғланиш ва аллергик сезувчанликни камайтиради.
Ресвератрол ўзи нима?
Ресвератрол – табиий фитоалексин бўлиб, айрим ўсимликлар ноқулай об-ҳаво шароитларда зарарланишларга жавобан ҳимояланиш учун ишлаб чиқарилади. Бу биологик фаол модда узумда ( асосан, пўсти ва дангида), ёнғоқлар, какао, игнабаргда мавжуд.
Ресвератрол кучининг сири нимада?
Ресвератрол сиртуин – 1 (SIR -1) номли ген,инглиз тилидан silent information regulator (маълумотни овозини чиқармаслик регулятори) ни фаоллаштиради. Бу геннинг фаоллашуви натижасида ҳужайраларда организмнинг “қувват бекатлари” ҳисобланган митохондрия ва оқсил синтезига жавобгар - рибосомалар миқдорининг ошиши кузатилади.
ресвератрол – кучли табиий антиоксидант, у фаоллиги жиҳатидан бета-каротиндан 5 марта, витамин С дан – 20 марта, витамин Е дан – 50 марта ошади.
Ресвератрол – антиоксидантлар қироли:
• Анкологик касалликларни ривожланишига йўл қўймайди,
• Остеопороз ривожланиш хавфини камайтиради,
• Эркак кишилар потенциясида самарали таъсирга эга,
• Жигар ҳужайраларини спиртли ичимликларнинг заҳарли таъсиридан ҳимоя қилади, гепатитда самарали таъсирга эга,
• Асаб тизими касалликларининг хавфини камайтиради,
• Яллиғланишга ва микробларга қарши таъсирга эга,
• Юрак касалликлари олдини олишда самарали таъсирга эга,
• Артрит аломатларининг ифодаланишини камайтиради,
• Кўриш қобилиятини, хотирани яхшилайди,
• Семиришнинг олдини олади,
• Тери ҳолатини яхшилайди,
• Алцгеймер, Паркинсон касаллиги, бронхиал астма, радиацион зарарланишда,
Кўплаб тадқиқотчилар ресвератролни 30 ёшдан кейин доимо истеъмол қилиб юришни тавсия қилишади.
Қўлланилиши:
Ресвератрол комплекс терапияда қўллаш тавсия қилинади:
• Эндотелиал тизимининг бузилишда (семиришда, қандли диабетда, метоболик синдромида)
• Артериал гипертензияда
• Қон-томир касалликларида (флебит, оклюзив касаллик, томирларнинг варикоз кенгайиши)
• Атеросклерозда
• Вегетотив томир дистонияси ва мия қон айланиши бузилган беморларга
• Ресвератрол инсулт ва инфаркт ҳамда атроф муҳитнинг ноқулай таъсири оқибатида организмнинг тез қариши олдини олиш учун муҳим
• Стрессларга чидамлиликни ошириш ва унинг оқибатларини бартараф қилиш учун
• Операциядан кейинги реабилитация даврида
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:
• 14 ёшгача бўлган болаларга.
• " Resveratrol " маҳсулотининг таркибига юқори таъсирчанлик кузатилганда.
• Ҳомиладорлик, эмизиш даврида қабул қилиниши ҳақида етарлича маълумот олинмаган.
Қўлланилиши:
Даволанувчи орган меридианининг фаол вақтида Иккинчи марта қабул қилиш соат 21 дан 23 гача 0,5-1 стакан тоза илиқ сув билан қабул қилинади.
Миқдори:
Ресвератрол капсулаларининг тавсияланган миқдори: ҳар 25 кг га – 1та капсула тўҳри келади. Масалан: 75 кг вазнли одам кунига 3 капсуладан қабул қилиши тавсия қилинади.
Профилактик мақсадда келтирилган 1 дозадан.
Даволаш мақсадида — 1-ҳафта: кунига 1 дозадан.
2- ҳафта: кунига 2 дозадан
3- ҳафта: кунига 3 дозадан
Онкологик ҳолатларда дозани 4-5 гача кўпайтириш мумкин.
Қабул қилиш даври 1-3 ой
Чиқарилиш шакли:
500мг оғирликка эга бўлган 10 та капсула алюмин блистерда, 6 та блистердан картон қутида.
Сақлаш шароити:
Қуруқ, салқин ва ёруғликдан ҳимояланган жойда. Болалар қўли етмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати:
Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил.
Ишлаб чиқарилган сана ва партия рақами:
Қадоқда кўрсатилган.
Подробную информацию о товаре просим уточнять у продавца, связавшись с ним по указанному выше телефону или посредством электронного запроса через форму обратной связи.