13 июня, 2019 г. 19:26

ЭФИЗОЛ. ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЭФИЗОЛ

EFISOL

"Актавис" ("Actavis International Limited") Представительство (Мальта)

Препаратнинг савдо номи: Эфизол

Таъсир қилувчи моддалар (ХПН): деквалиний хлориди, аскорбин кислотаси

Дори шакли: шимиш учун таблеткалар

Таркиби:

бир шимиш учун таблетка сақлайди:

Фаол моддалар: 0,25 мг деквалиний хлориди, 30 мг аскорбин кислотаси.

Ёрдамчи моддалар: глюкоза моногидрати, натрий сахарини, пектин, ванилин, сукроза, какао, лактоза моногидрати, магний стеарати.

Таърифи: думалоқ, икки томонлама фаскали ва бир томони ўйиқчали, 13 мм диаметрли ясси таблеткалар; ранги: жигарранг, мозаик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун восита. Антисептиклар.

АТХ коди: R02AA02.

Фармакологик хусусиятлари

Эфизол деквалиний хлориди ва аскорбин кислотасини сақлаган мажмуавий дори препаратидир.

Деквалиний хлориди қўлланган жойдаги баъзи микроорганизмларнинг ривожланишини сусайтиради. У турли касалликларнинг қўзғатувчиларига, айниқса йирингли бактерияларга, шу жумладан антибиотикларга сезувчан бўлмаган штаммларга таъсир кўрсатади. У шунингдек замбуруғларга (кандида, баъзи эпидермофитлар ва трихофитлар) қарши фаолликка эга. Оқсиллар, ферментларни ҳосил бўлишига таъсир кўрсатиб ва уларнинг ҳужайра мембраналарини шикастлаб, инфекция қўзғатувчиларини парчалайди.

Аскорбин кислотаси (С витамини) қон томирларнинг деворларини мустаҳкамлайди, уларнинг ўтказувчанлигини, қон кетиш эҳтимолини ва шишлар ҳосил бўлишини пасайтиради. Яллиғланишга қарши таъсирга эга.

Қўлланилиши

Бу дори препарати қуйидагилар учун мўлжалланган:

  • оғиз бўшлиғи ва бурун ҳалқумдаги енгил даражадаги яллиғланиш жараёнлари (катарал, ярали, фиброз гингивитлар, афтоз стоматитлар, кандидоз (молочница), фарингитлар, тонзиллитлар, ларингитлар ва глосситлар) ни маҳаллий антисептик (бактерияларга қарши) даволаш учун;
  • оғиз ва томоқ соҳасидаги жарроҳлик аралашувларидан олдин ва кейин ривожланадиган инфекцияни олдини олиш учун;
  • бурун ҳалқумнинг жиддийроқ инфекцияларини антибиотиклар ёки сульфонамидлар билан мажмуавий даволаш учун.

Агар 5-7 кундан кейин Сиз ўзингизни яхши ҳис қилмасангиз, ёки Сизнинг ҳолатингиз ёмонлашса, шифокорга мурожаат қилинг.

Қўллаш усули ва дозалари

Эфизолни доимо ушбу илова-варақадаги йўриқномага мувофиқ қабул қилинг. Агар бирон бир нарсага ишонч ҳосил қилмасангиз Ўзингизнинг шифокорингиздан ёки фармацевтдан сўранг.

Шимиш учун 1 таблеткадан ҳар 2-3 соатдан (суткада 8-10 таблеткадан ошмасин) кейин қабул қилинади.

Таблеткалар чайналмасин. Қабул қилингандан сўнг пациентга ярим соат давомида овқат ва ичимликлар истеъмол қилишдан сақланиш тавсия этилади.

Касалликнинг симптомлари йўқолганидан сўнг 1-2 кун давомида даволашни давом эттириш тавсия этилади. Умумий даволаш давомийлиги 5-7 кундан ошмаслиги керак (оғиз бўшлиғи ва томоқда нормал бактериал флора ривожланишини бузилиш хавфи мавжуд).

Таблеткаларни нафас йўлларига тушиш хавфи туфайли препаратни 4 ёшдан кичик бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Ножўя таъсирлари

Ҳар қандай дори препарати каби, Эфизол, гарчи улар ҳар бир одамда кузатилмаса-да, ножўя реакцияларни чақириши мумкин.

Препарат яхши ўзлаштирилади, тўқималарни таъсирлантирмайди ва жиддий ножўя реакциялар ҳақида маълумотлар йўқ. Кам ҳолларда кўнгил айниши, қусишга қистовни чақириши мумкин; жуда кам ҳолларда аллергик реакциялар, оғиз бўшлиғини ачишиш ва таъсирланиш ҳисси ёки қуриши бўлиши мумкин; узоқ муддат қўлланганида оғиз бўшлиғида нормал бактериал флорани ривожланиши бузилиши мумкин.

Агар Сизда ҳар қандай ножўя реакциялар намоён бўлса, Ўзингизнинг шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг. Бу ушбу илова-варақада таърифланмаган барча бўлиши ножўя реакцияларга тегишли.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Агар Сизда дори воситаси ва/ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларига аллергия (юқори сезувчанлик) бўлса, Эфизол препаратини қабул қилманг.

4 ёшгача бўлган болалар (ушбу шакли учун).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Агар Сиз бошқа дори воситаларни қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишингиз мумкин бўлса, шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Полистиренсульфонат натрий (организмда калийнинг қиймати ошганида даволаш учун қўлланади) бир вақтда қўлланганида тери ва шиллиқ қаватлар, хусусан меъда-ичак йўлларини оғир даражада шикастланишини ривожланиш эҳтимоли мавжуд.

Махсус кўрсатмалар

Препаратнинг таркибида оғриқ қолдирувчи компонент йўқлиги сабабли, уни кучли оғриқ билан кечадиган яллиғланиш жараёнларида қўллаш мумкин эмас.

Инфекцияни тарқалишини клиник симптомлари пайдо бўлганида, тизимли антибиотиклар билан даволаш керак.

Ҳар қандай ножўя реакциялар пайдо бўлганида Эфизол қабул қилишни тўхтатиш ва бошқа даволашни буюриш керак.

Маҳаллий қўлланадиган бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилишни эҳтиёткорлик билан ва даволовчи шифокор баҳолагандан сўнг амалга ошириш керак.

Касалликнинг симптомларини яхшиланиши кузатилмаса ёки оғирлашса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланиши

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз, ҳомиладорликка тахмин қилаётган ёки режалаштираётган бўлсангиз, бу дори воситасини қабул қилишдан олдин Ўзингизнинг шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Ҳозирги вақтгача Эфизолни ҳомиладорликка таъсир қилишига нисбатан тегишли эпидемиологик текшириш маълумотлари йўқ. Шунинг учун ҳомиладорлик вақтида уни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Эмизиш вақтида Эфизолни тавсия этилган дозаларда ва даволаш курсида қабул қилиш мумкин.

Транспорт воситаларини бошқариш ва техникалар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Эфизол транспорт воситаларини бошқариш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Ёрдамчи моддалари хақида маълумот

Эфизол глюкоза, лактоза моногидрати, қанд сақлайди. Агар шифокор Сизда баъзи қандларни ўзлаштиролмаслик мавжуд деган бўлса, препаратни қабул қилишдан олдин у билан маслаҳатлашинг.

Бир таблеткада қанднинг миқдори кам бўлишига қарамасдан (742,7 мг) қандли диабет билан хасталанганлар препаратни эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари ва қондаги қанд миқдорини назорат қилишлари керак.

Дозани ошириб юборилиши

Эфизолнинг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Агар Сиз Эфизол қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз

Ўтказиб юборилган дозасини тўлдириш учун иккиланган дозасини қабул қилманг. Буни навбатдаги мунтазам қабул қилиш вақтида амалга оширинг.

Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш билан боғлиқ қўшимча саволлар туғилган бўлса, Ўзингизнинг шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Чиқарилиш шакли  

Шимиш учун 20 таблетка блистерда, 1 ёки 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Картон қутида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг Эфизолни қабул қилманг. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.

Сиз энди ишлатмайдиган дори воситасини қандай йўқотиш кераклигини фармацевтдан сўранг. Бу чоралар атроф-муҳитни асрашга ёрдам беради.

Яроқлилик муддати

3 (уч) йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг Эфизол ишлатилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи

Балканфарма-Дупница АД

Самоковское шоссе кўч., 3

2600 Дупница, Болгария

Тел.: +359/701 58 196;

Факс: +359/701 58 555.  

"Актавис" ("Actavis International Limited") Представительство (Мальта)


Оставить отзыв
Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш комментарий будет опубликован после проверки модератором