13 июня, 2019 г. 19:27

ГАЗ ОФФ. Қўллаш бўйича йўриқнома

Қўллаш бўйича йўриқнома

ГАЗ ОФФ

GAS OFF

 

Препаратнинг савдо номи: Газ Офф

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): ўсимликлардан олинган мажмуавий препарат

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

Алюминий гидроксиди (Aluminium hydroxide)       100,0 мг;

Висмут карбонати (Bismuth carbonicum)                   75,0 мг;

Карика папайя (Carica papaya)                                    100,0 мг;

Тўғнағичсимон Плаун (Lycopodium clavatum)         40,0 мг;

Магний гидроксиди (Magnesium hydroxide)             100,0 мг;

Натрий бикарбонати (Natrium bicarbonicum)            75,0 мг

ёрдамчи моддалар: сут-қандли асос (лактоза) етарли миқдорда.

Таърифи: крем рангли, думалоқ, икки ёқлама қавариқ, бир томонида ВР ёзуви бўлган силлиқ бўлмаган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: меъда-ичак ярасига қарши восита (антацид).

АТХ коди: A02AX

Фармакологические свойства

Алюминий гидроксиди: антацид восита сифатида таъсир қилади, ичак санчиғини ва метеоризмни, меъдада оғирлик ҳиссини бартараф қилади.

Висмут карбонати: яллиғланишга қарши ҳусусиятларга эга, меъда ва ичак яллиғланишини (меъда яра касаллиги), шунингдек метеоризмни бартараф қилади.

Карика папайя: таркибида протеолитик ферментлар, папаин ва химопапаин сақлайди, улар оқсиллар, ёғлар ва углеводларни ҳазм қилдириш ҳусусиятига эга; овқатни тўғри ҳазм бўлишига ёрдам беради.

Тўғнағичсимон Плаун: ичакларда газларни тўпланиши оқибатида ривожланган қоринни дам бўлиши, метеоризм ва кўкиришни бартараф қилади.

Магний гидроксиди: антацид восита сифатида таъсир қилади, меъдада овқатдан кейинги кекириш ва оғирлик ҳиссини бартараф қилади.

Натрий бикарбонати: антацид восита сифатида таъсир қилади, юқори кислоталилик ва рефлюкс-эзофагитнинг симптомларини бартараф қилади.

Қўлланилиши

Метеоризм, қоринни дам бўлиши, юқори кислоталилик, меъда яра касаллиги, рефлюкс-эзофагитда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 1 таблеткадан кунига 2 марта қабул қилинади.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга: ½ таблеткадан кунига 2 марта қабул қилинади.

Ножўя самаралари

Ҳозирги вақтгача препаратнинг ножўя таъсирлари юзасидан маълумотлар йўқ.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ҳозирги вақтгача препаратни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлари юзасидан хабарлар берилмаган.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ҳозирги вақтгача препаратнинг ўзаро таъсири юзасидан маълумотлар йўқ.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни қабул қилишда махсус кўрсатмалар мавжуд эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида ушбу препаратнинг самарадорлиги ва ҳавфсизлигини тасдиқлайдиган маълумотлар етарли даражада эмас. Шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўратилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатиш мумкин эмас.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозасини ошириб юборилиши юзасидан маълумотлар йўқ.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Салқин, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи

«Бхаргава Фитолаб Пвт. Лтд.»

E-1216, Фейз-1, Экстеншин, Гхатал,

Бхивади Индастриал Эрия, Бхивади (Радж.) Ҳиндистон

E-mail: bhargava.uzbekistan@gmail.com

Website : www.bhargavaphytolab.com

 



Оставить отзыв
Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш комментарий будет опубликован после проверки модератором