Индовазин
Сиртга қўллаш учун гель
ТАРКИБИ: 1 г гель 30 мг индометацин ва 20 мг троксерутин сақлайди.
Ёрдамчи моддалар: карбомер, макроголь 400, пропиленгликоль натрий бензоати, этил спирти 96%.
ДОРИ ШАКЛИ
Сиртга қўллаш учун гель.
ФАРМАКОТЕРАПЕВТИК ГУРУҲИ
АТС коди М02АВ51. Яллиғланишга қарши ва ангиопротектор восита.
Индовазин гель мажмуавий дори воситаси бўлиб, унинг таркибига индометацин ва троксерутин киради.
Индометацин яққол яллиғланишга қарши, антиревматик ва шишга қарши таъсирга эга.
Троксерутин капиллярларнинг ўтказувчанлигини камайтиради ва веналарнинг тонусини оширувчи таъсир намоён этади.
Ишқалангандан кейин гел терига ва тери ости тўқималарига осон кириб, яллиғланишни камайтиради ва оғриқни енгиллаштиради.
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
- Сурункали веноз етишмовчиликни (веналарни кенгайиши) – шиш, оёқлардаги оғирлик ва оғриқ ҳиссини симптоматик даволашда;
- юзаки тромбофлебит, флебит; флебитдан кейинги ҳолатларда;
- гемороидал касалликни мажмувий даволашда;
- юмшоқ тўқималарнинг ревматизми: тендовагинит, бурсит, фиброзит, периартритда;
- жарроҳлик аралашувларидан кейинги шишларда, контузияларда, чиқишлар, пайларнинг чўзилишида қўлланади.
ДОРИ ВОСИТАСИНИ ҚЎЛЛАШНИ БОШЛАШДАН ОЛДИНГИ ЗАРУР МАЪЛУМОТЛАР
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
- Препаратнинг таркибига кирувчи таъсир этувчи моддага ёки қандайдир ёрдамчи моддасига юқори сезувчанлик;
- НЯҚВ (ностероид яллиғланишга қарши воситаларга) юқори сезувчанлик;
- Очиқ жароҳатларга, шиллиқ қавтларга, оғиз бўшлиғига, кўзларга суртилмайди.
ҚЎЛЛАШДАГИ ЭҲТИЁТКОРЛИКЛАР
14 ёшдан кичик болаларда қўллаш тавсия қилинмайди, чунки етарли тўпланган клиник тажриба йўқ.
Препаратни ацетилсалицил кислотасига ёки бошқа НЯҚВ га анамнезида ёки исботланган юқори сезувчанлиги бўлган беморларга, бронхиал астма, аллергик ринит ёки бошқа атопияларни борлигида буюриш тавсия қилинмайди.
Препаратни узоқ вақт қўллашни, айниқса терининг катта соҳаларида, жигар ва буйракнинг оғир касалликлари бўлган беморларда ва яра касаллиги мавжуд бўлганида чеклаш лозим.
10 кундан ортиқ давомийликка эга даволаш курсида лейкоцитар ва тромбоцитар формуланинг лаборатор назоратини ўтказиш лозим.
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Кортикостероид воситалари билан, уларнинг ульцероген таъсирини потенциялаши мумкинлиги туфайли, бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланиши
Назоратли клиник синовларнинг маълумотларини йўқлиги туфайли ҳомиладор ва эмизикли аёлларда Индовазин гелни қўллаш мумкин эмас. Уни фақат фойда/хавф нисбати шифокор томонидан баҳоланганидан кейин қўллаш мумкин.
Автомобилни бошқариш ва техникадан фойдаланиш қобилиятига таъсири
Машинани ҳайдаш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Ёрдамчи моддалар тўғрисида маълумот
Индовазин гели ёрдамчи моддалар сифатида натрий бензоати ва пропиленгликолни сақлайди, улар терига таъсирловчи самара кўрсатиши мумкин.
ТЎҒРИ ҚЎЛЛАШ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Индовазинни мазкур илова-варақанинг йўриқномаларига мувофиқ қўлланг.
Препарат сиртга қўллаш учун мўлжалланган!
4-5 см гел шикастланган соҳага кунига 3-4 марта юпқа қилиб енгил ишқаловчи ҳаракатлар билан суртилади. Умумий суткалик миқдори 20 см дан ошмаслиги лозим. Даволашнинг давомийлиги 10 кундан ошмаслиги лозим.
Болалар: 14 ёшдан кичик болаларда қўллаш тавсия қилинмайди, чунки унинг хавфсизлиги ва самарадорлиги исботланмаган.
ДОЗАНИ ОШИРИБ ЮБОРИЛИШИ
Препарат маҳаллий қўлланганида дозани ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.
Беҳосдан ютиб юборилганида оғизда ачшиш ҳисси, сўлак оқиши, кўнгил айниши, қусиш кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда кўрилиши лозим бўлган чоралар – оғиз бўшлиғи ва меъдани ювиш, зарурати бўлганида – симптоматик даволаш.
Кўзга, шиллиқ қаватларга ёки очиқ ярали юзаларга тушганида маҳаллий таъсирланиш – кўз ёшини оқиши, қизариш, ачишиш, оғриқ кузатилади.
Зарур чора-тадбирлар – шикастланган соҳани дистилланган сув ва физиологик эритманинг катта миқдори билан шикоятлар йўқолгунча ёки камайгунча ювиш.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Препаратнинг ўзлаштирилиши одатда яхши.
Маҳаллий реакциялар. Тери томонидан юқори сезувчанлик реакциялари - контакт дерматит, қичишиш, қизариш, суртилган жойда иссиқлик ва ачишиш ҳисси бўлиши мумкин.
Тизимли реакциялар. Жуда кам, тананинг катта соҳаларида давомли қўлланганида ножўя самаралари пайдо бўлиши мумкин;
Меъда-ичак бузилишлари – кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқлар, жигар энзимларининг даражасини ошиши;
Иммун бузилишлар – ўта юқори сезувчанлик симптомлари (анафилаксия, астма хуружи, ангиошиш).
Агарда Сизда қандайдир ножўя самаралар ёки ғайритабиий реакциялар аниқланса, кейинчалик даволаниш юзасидан, илтимос, даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг!
ЎРАМИ
45 г дан мембранали алюмин тубаларда. Бир туба илова-варақаси билан бирга картон қутида.
САҚЛАШ ШАРОИТЛАРИ
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин!
ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ
2 (икки) йил.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
ДОРИХОНАЛАРДАН БЕРИШ ТАРТИБИ
Рецептсиз.
ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИНИНГ НОМИ ВА МАНЗИЛИ
Балканфарма – Троян АД, Болгария
5600, Троян, “Крайречна” кўч. № 1