13 июня, 2019 г. 19:27

КО-ЭКС. Қўллаш бўйича йўриқнома

Қўллаш бўйича йўриқнома

КО-ЭКС

CO-EX

Препаратнинг савдо номи: Ко-Экс

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): ўсимликлардан олинган мажмуавий препарат

Дори шакли: сироп

Таркиби

Ҳар 100 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

Юстиция адатода (Jasticia adhatoda)                     3,30 мл;

Оқ квебрахо (Aspidosperma quebracho)                 1,65 мл;

Йерба санта (Yerba santa)                                  1,65 мл;

Ипекакуана (Cephaelis ipecacuanha)                     1,65 мл

Тўқ қизил Страстоцвет (Passiflora incarnate)         3,30 мл;

ёрдамчи моддалар: сиропли асос етарли миқдорда, спирт 7,00% (ҳажм бирлигида)

Таърифи: оч сариқ рангли, ширин таъмли тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: балғам кўчирувчи восита.

АТХ коди: R05CA10

Фармакологические свойства

Юстиция адатода – нафас йўлларини ўткир катарида ва кучли йўтал ва нафасни қийинлашиши билан кечувчи астма ҳуружларида самарали воситадир.

Оқ квебрахо – кекса ёшдаги одамлар учун қўллашга кўрсатилган, астмага қарши воситадир. Астманинг ҳар хил турларида, айниқса юрак астмасида самаралидир.

Йерба санта – грипп, астма ва бронхит оқибатида ривожланган йўталда, йўтал ва ринит билан кечувчи астмада қўллаш кўрсатилган.

Ипекакуана – нафасни қисилишида, шунингдек кўкрак қафасини доимо эзилиш ҳиссида ва балғамни ажралиб чиқиши қийинлашганида қўллаш кўрсатилган.

Тўқ қизил рангли Страстоцвет – кўкйўтал ва астмада қўллаш кўрсатилган.

Қўлланилиши

Бронхит ва шамоллаш касаллигида нафас йўлларидаги балғамни кўчиши қийинлашганида, уни бартараф қилиш учун қўлланадиган самарали балғам кўчирувчи восита ҳисобланади. Балғам кўчирувчи ва муколитик ҳусуиятларга эга бўлиб, бронхиал секретнинг қовушқоқлигини пасайтиради ва балғам кўчишига ёрдам беради. Шунингдек Ко-Экс препарати йўталга қарши ва спазмолитик таъсирларга ҳам эга, бу бронхларнинг шиллиқ қаватини таъсирланишини, у билан боғлиқ бўлган бронхоспазмни камайтиради. Ушбу препарат кўкйўтал, астма, шунингдек туберкулёздаги йўтални бартараф қилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 1 ош қошиқ (15 мл) дан кунига 3 марта қабул қилинади.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга: 1 чой қошиқ (5 мл) дан кунига 3 марта қабул қилинади.

2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга: 1/2 чой қошиқ (2,5 мл) дан кунига 3 марта қабул қилинади.

2 ёшгача бўлган болаларга: 1/4 чой қошиқ (1,25 мл) дан кунига 3 марта қабул қилинади.

Сув ёки сут билан бирга қабул қилинсин.

Симптомларни енгиллашиши 2-5 кун давомида кузатилади, аммо респиратор касалликларнинг симптомларини бутунлай бартараф қилиш учун даволаш курсини 1 ой давом эттириш тавсия этилади.

Ножўя самаралари

Ҳозирги вақтгача препаратнинг ножўя таъсирлари юзасидан хабарлар берилмаган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ҳозирги вақтгача препаратни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлари юзасидан хабарлар берилмаган.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ҳозирги вақтгача препаратнинг ўзаро таъсири юзасидан хабарлар берилмаган.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни қабул қилишда махсус кўрсатмалар мавжуд эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида ушбу препаратнинг самарадорлиги ва ҳавфсизлигини тасдиқлайдиган маълумотлар етарли даражада эмас. Шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўратилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатиш мумкин эмас.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозасини ошириб юборилиши юзасидан хабарлар берилмаган.

Чиқарилиш шакли

Сироп 100 мл дан ПЭТ флаконда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга алоҳида картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Салқин, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи

«Бхаргава Фитолаб Пвт. Лтд.»

E-1216, Фейз-1, Экстеншин, Гхатал,

Бхивади Индастриал Эрия, Бхивади (Радж.) Ҳиндистон

E-mail: bhargava.uzbekistan@gmail.com

Website : www.bhargavaphytolab.com

 



Оставить отзыв
Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш комментарий будет опубликован после проверки модератором