13 июня, 2019 г. 19:25

«Natek» компанияси

«Natek» компанияси 1999 йилда тор йуналишдаги фирма, яъни – совуқ пресслаш усули орқали юқори сифатли турли шифобахш ва косметик еғларни ишлаб чиқариш фирмаси сифатида ташкил топган.

Кунжут хамда кунжут ёғининг  фойдаси хақида Ибн Сино хаттоки уша даврларда езганлар. Бироқ кунжутни етиштириш учун қулай муҳит булган минтақада хам сифатли еғни харид қилиш жуда мушкул эди.

Шунинг учун биз кунжут еғини ишлаб чиқаришни йулга қўймоқчи булдик. Еғлар табиий компонентларининг шифобахш хоссаларини сақлаб қолиш имкониятига эга булган ускуналар яратилди ва амалда қўлланиб қурилди. Бундай ускунани яратиш учун илмий гурухимиз 5 йил давомида ишлади. Натижада, хеч қандай кимёвий қўшилмаларсиз ўзининг хусусиятлари ёрдамида кўпгина касалликларни даволовчи табиий маҳсулот ишлаб чиқилди.

2000 йилнинг май ойида совуқ пресслаш орқали ёғни ажратиб олиш технологик жараёни Ўзбекистон Республикасининг Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан текшириб чиқилди ва тасдиқланди. Махсулотнинг ўзи эса Ўзбекистон Давлат Стандартизация Агентлигининг лабораторияларида сертификациядан ўтди.

Бироз вақтдан кейин махсулот ассортименти анчагина кўпайди ва хозирда харидорларга бодом, шафтоли, ўрик, узум данакларининг ва седана ёги таклиф қилинмокда. 

Ўтган йили “Sezam”  табиий совунини ишлаб чиқариш чизиғи йулга қўйилди. «Sezam» табиий совунининг асоси табиий ёғлардан – ўрик, бодом, кунжут, шафтоли, узум данаклари, зайтун, кокос, пальма, пальма мағизи, экзотик еғлардан ташкил топган.  Рецептга қараб таркибига шифобахш ўсимликлар ва уларнинг экстрактлари, табиий асал ва асалари мўми, янчилган сўли, кофе, какао, эфир ёғлари, сув ўтларининг сикилмалари, шойи, лойлар қўшилади. Бизнинг совунимиз кичик партияларда ишлаб чиқилади ва камида бир ярим ой давомида етилади. Совун рецептураси шундай ишлаб чиқилганки, терига яхши таъсир қилувчи бўш ёғлар оз миқдорда қолади; етилган совунда бўш ишқор қолмайди. «Совуқ» ишлаб чиқариш жараёни совунга қўшиладиган ёғ ва турли қўшилмалардаги барча витаминларни, аминосиркаларни, фосфолипид ва бошқа фойдали моддаларни, яъни ёғ ва табиий қўшилмаларнинг барча фойдали хусусиятларини саклаб қолишга ердам беради. Аксарият саноат совунларидан фарқли улароқ «Sezam» совунида совунланиш реакцияси натижасида хосил булган глицерин тўла миқдорда сақланиб қолади. Ўсимлик ёғларидан олинган глицерин, барча табиий олинган маҳсулотлар каби, тери томонидан синтетик олинган махсулотга қараганда яхшироқ қабул қилинади. Ундан ташқари, бизнинг совунимизда турли синтетик қўшилмалар ва ПАВлар, яъни терини қуруклантирувчи, тортувчи, ғадир-будурловчи ва аллергия қўзғатувчи моддалар йук.   Қўлда ишлаб чиқилган «Sezam» совуни, нафақат терини эҳтиёткорлик билан тозалайди, балки уни ташқи муҳитнинг салбий таъсиридан ҳимоялаб, уни намлаш, яраларни тузатиш, рангини равшанлаштириш ҳусусиятига эга, шунингдек терини майинлаштиради ва такрорланмас ифор бериб, хужайраларни янгилайди ва кислота-ишқор мутаносиблигини нормаллаштиради. У қуруқ, сўлиб бораётган терига ижобий таъсир этиб, унга чирой ва гўзалликни қайтаради. 

Совунга эфир ёғлари ердамида ифор берилади, бу ёғлар хам ўзларининг шифобахш таъсирини ўтқазади. Дарвоқе, бугунги кунда амалиётда қўлланиб келинаетган дистилляция жараёнини айнан Ибн Сино мукамаллаштирган деб хисобланади.

Компаниямиз маҳсулот турларини кенгайтириш устида иш олиб бормоқда. Хозирги кунда биз 30 турга яқин шифобахш гиёҳлар ва меваларга асосланган ёғлар, шу жумладан, қовоқ еғи,  наъматак ёғи, қизилпойча, арча ва бошка ёғлар.

Компаниямиз маҳсулот сифатига жуда хам катта маъсулият билан ёндашади. «Sezam» маркасининг харидори, одатга кўра жуда хам эътиборли бўлади. Шунинг учун биз сифатсиз хом-ашёни ишлатмаймиз, хамда ишлаб чиқариш меъёр ва қоидаларига доимо риоя қиламиз. Ундан ташқари биз маҳсулотимизни қалбақи нусҳаларини тайёрлаш ҳолларини аниқлашга ҳаракат қиламиз.

Ўтган йилнинг март ойида утказилган «Саломатлик ва гўзаллик» кўргазмаси бизнинг фирмамизнинг ривожланишига яна бир туртки бўлди. У ерда биз хом-ашё етқазиб берувчилар ва янги потенциал харидорлар билан танишдик. Кўргазмада қатнашганимиз туфайли биз чет элда, хусусан АҚШда янги харидорларни топдик, ва бу бизга чет эл валютасида олинган даромадни ишлаб чиқаришни кенгайтиришга сарф қилиш имконини берди. Кичик ва ўрта бизнес вакиллари учун шундай кўргазмаларни ташкиллаштириш эхтиёжи муқаррардир! Шундай тадбирлар туфайли бизнес чегаралари анча кенгаяди ва унинг ривожланиш тезлиги, ўз хақида билдириш ва мулоқотни кенгайтириш ошади. 

Телефон (99871) 267-40-00, (99890) 187-88-66
Факс (99871) 267-14-84
E-mail sezamoil@mail.ru
WWW www.sezam.uz
Адрес 100077, г. Ташкент, Мирзо-Улугбекский район, ул. Эркина Мараимова, 4


Оставить отзыв
Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш комментарий будет опубликован после проверки модератором