Қўллаш бўйича йўриқнома
ТАНАМИГРЕН
Халқаро патентланмаган номи: Feverfew
Дори шакли: Капсулалар
Таркиби: Ҳар бир капсулада сақланади:
0.2% партенолоид сақловчи 125 мг Пиретрум девичийнинг (Девичья трава, лотинча Таnacetum parthenium) стандартланган кукуни.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Мигренни даволаш учун восита.
Таърифи: Корпуси оч-сариқ рангли ва қопқоғи яшил рангли, сарғиш-яшил рангли кукун сақловчи овал капсулалар.
Фармакологик таъсири: Серотонин мигрен оғриқларининг патогенезида муҳим роль ўйнайди. Мигренли беморларда тромбоцитлар аҳамиятли юқори спонтан агрегацияга ва боғланишга, шунингдек адреналин каби 5-НТ ажралиб чиқарувчи агентларга, бу касаллик бўлмаган одамларга қараганда катта сезувчанликка эга. Пиретрум девичий қон тромбоцитларидан серотонинни ажралиб чиқишини ингибирлайди, ҳамда уларнинг агрегацияси ва боғланишини қисқартиради, ва шунинг учун мигренни олдини олиш учун қўлланади. Бунинг устига ушбу дори воситаси мигрень билан боғлиқ меъда-ичак бузилишларини оғирлик даражасини (кўнгил айниши, кусиш) пасайтиради. Пиретрум девичий экстракти in vitro простагландинларнинг биосинтезини ингибирланиш, аммо циклооксигеназани ацетилсалицил кислтаси билан ингибирланиши йўл билан эмас, ҳақида муълумотлар бор. Текширишларнинг натижалари бўйича Пиретрум девичий тромбоксан синтезининг бошланғич босқичига таъсири қилади, яъни арахидон кислотаси субстратини тромбоцит фосфалипидларидан ажратиб чиқаради. Одам тромбоцит фосфолипидлари 14С-арахидон кислотаси сифатида белгиланган, 14С-арахидон кислотаси ва 14С-тромбоксанни ажралиб чиқарилиши билан тромбинларга нормал реакция қилганлар. Бунинг устига, Пиретрум 14С-арахидон кислотасини ажралиб чиқарилиши ҳам, тромбоксанни ҳосил бйлишини ҳам олдини олган.
Қўлланилиши: Мигренни олдини олиш ва даволаш, артрит, менструал ва тиш оғриғи. Текширишлар Пиретрум девичий мигрен билан оғриган беморларнинг тахминал 70% профилактик даволаш учун самарали восита ҳисобланишини тасдиқлайди. У оғриқ хуружларининг сонини, хуружлар билан боғлиқ кусишни ва уларни оғирлик даражасини қисқартиради.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: Танамигренни бошқа бир ранглилар оиласининг вакилларига, уларга мойчечак киради, маълум бўлган ўта юқори сезувчанлиги бўлган шахсларда қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва эмизиш: Танамигрени ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири:
Пиретрум девичий тромболитик препаратлар, антикоагулянтлар, НЯҚВ ва тромбоцитларининг агрегациясини ингибиторлари билан ўзаро таъсирлашиши мумкинлигининг жуда катта эҳтимоли мавжуд. Таъсир маханизми арахидон кислотасининг ингибирланиши билан боғлиқ деб ҳисобланади, у қон ивиши механизмига жалб қилинган простагландинларнинг ўтмишдоши ҳисобланади. Танамигренни юқорида кўрсатилган препаратлар билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди.
Ножўя самаралари:
Енгил қичишиш, оғиз бўшлиғини яралари, тилни қуруқлиги, лабларни шиши, таъмни йўқолиши, оғизда аччиқ таъм, қорин соҳасида оғриқ ва диспепсия, диарея, метеоризм, кўнгил айниши, қусиш ва ўта юқори сезувчанлик реакциялари. Препарат қабул қилишини бирдан тўхтатган мигренли беморларнинг тахминан 10% оғриқларини, уйқусизликни, мушакларнинг танглигини, бўғимларда оғриқ, чарчоқлик, асабийлик, зўриқиш ҳолатни қайтарилишини ҳис қилишлари мумкин. Бундай ҳолларда препаратни қабул қилишни секин-аста тўхтатиш лозим.
Дозалари ва қабул қилиш шароити: Мигрень ва артритда 1-2 капсуладан ҳар куни овқатдан кейин, сув билан бирга қабул қўлланади. Биринчи капсулани нонуштадан кейин, иккинчисини-тушликдан кейин қабул қилиш маъқул. Қўллаш бошланганидан кейин 4-8 ҳафта ўтгач ижобий таъсирга эришилади. Тиш ва менструал оғриқларда 1-2 капсуладан
1-2 кун давомида.
Танамигрени 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия қилинмайди.
Ўрами: 60 капсула пластик флаконда. Бир пластик флакон тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити: 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин. Болалардан эҳтиёт қилинг.
Яроқлилик муддати: 2 йил. Яроқлилик муддати тугаганидан кейин ишлатилмасин!
Дорихонадан бериш тартиби: рецептсиз берилади.
Ишлаб чиқарувчи: Zahravi Pharmaceutical Company, ИРИ
“Фарм Абиди Инт”, Узбекистон буюртмаси бўйича.
"Pharm Abidi Int" Фирма оптовой торговли