13 июня, 2019 г. 19:27

Троксевазин® 300 мг. ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

 "Актавис" ("Actavis International Limited") Представительство (Мальта)

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

Троксевазин® 300 мг

Троксерутин

қаттиқ капсулалар 

 

ТАРКИБИ

Бир капсуладаги таъсир қилувчи модда: троксерутин 300 мг

Ёрдамчи моддалар:магний стеарати, лактоза моногидрати,

Қаттиқ желатин капсуланинг таркиби: бўёвчилар (Е 110, Е 104, Е 171), желатин.

ДОРИ ШАКЛИ

Қаттиқ капсулалар

ТАЪСИРИ

Троксевазин препаратининг асосий компоненти троксерутиндир. У томир деворининг  тонусини оширади ва уларнинг юқори ўтказувчанлигини камайтиради. Томирлар атрофидаги тўқималарга яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Оқибатда шишни камайтиради, веноз етишмовчилик билан боғлиқ бўлган оғриқ билан кечувчи турли ўзгаришларда томирларнинг озиқланишини яхшилайди.

ҚЎЛЛАНИЛИШИ

Троксевазин шиш ва сурункали веноз етишмовчилиги (СВЕ) билан боғлиқ бўлган симптомларни – чарчоқлик, оғирлик, оёқларда шиш ва оғриқлар, парестезиялар, “толиққан оёқлар” синдромини енгиллаштириш учун кўрсатилган.

ДОРИ ВОСИТАСИНИ ҚЎЛЛАШНИ БОШЛАШДАН ОЛДИН КЕРАК БЎЛГАН АХБОРОТ

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

Троксевазин препаратининг таъсир қилувчи ёки қайсидир бошқа компонентига аллергия бўлганида қўлланмайди.

МАХСУС ОГОҲЛАНТИРИШЛАР

Бу дори воситасини қўллашда қуйидагиларни кўзда тутинг:

бу препарат жигар, буйраклар ва қон-томир касалликларига йўлдош шишларда самарасиздир.

БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ ВА ЎЗАРО ТАЪСИРНИНГ БОШҚА ШАКЛЛАРИ

Сиз қандайдир бошқа, шу жумладан рецептсиз бериладиган дори препаратларини қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилганингиз ҳақида, илтимос, шифокорга хабар беринг.

Дориларни ўзаро таъсирлари ҳақида аниқланган маълумотлар йўқ.

Препаратни қўллаш ва овқат маҳсулотлари ваичимликларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган чеклашлар йўқ.

 

АЙРИМ ГУРУҲ ПАЦИЕНТЛАРИ УЧУН ОГОҲЛАНТИРИШЛАР

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳар қандай препаратни қабул қилишдан олдин даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлик вақтида препаратни салбий таъсири ҳақида маълумотлар йўқ, аммо шунга қарамасдан, уни ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида қўллаш тавсия қилинмайди.

Препарат қўлланганида ҳомилага нохуш таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

Эмизиш

Эмизиш вақтида препаратни салбий таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

Препарат қўлланганида янги туғилган чақалоққа нохуш таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

Транспорт воситаларини бошқариш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсири

Троксевазин автомобилни бошқариш ёки техника билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Ёрдамчи моддалари ҳақида маълумотлар

Препарат лактоза сақлайди, бу уни лактоза етишмовчилиги, галактоземия ёки глюкоза/галактозанинг сўрилиш синдроми бўлган одамлар учун тўғри келмаслигидан далолат беради.

Таркибида бўёвчилар (Е 119) борлиги туфайли, препарат билан даволаш  аллергик тур реакцияларни, шу жумладан астмани чиқариши мумкин. Аллергиянинг пайдо бўлишини хавфи аспиринга аллергия бўлганида юқоридир.

ТЎҒРИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТ

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

Троксевазинни ҳамиша ушбу қўллаш бўйича йўриқноманинг аниқ кўрсатмаларига мувофиқ қўлланг.

Даволашнинг бошида тавсия қилинган доза 1 капсуладан кунига 2-3 мартани ташкил қилади. Бу доза билан даволаш симптомлар ва шиш тўлиқ йўқолгунича давом этади, одатда тахминан 2 ҳафта.

Тутиб турувчи суткалик доза – 1 капсуладан 2 марта.

Капсулалар овқат вақтида қабул қилинади, чунки диспептик реакциялар пайдо бўлиши мумкин.

Агарда Сиз бир қабулни ўтказиб юборган бўлсангиз, уни дозани оширмасдан навбатдаги мунтазам қабул вақтида амалга оширинг.

Агарда Сизда Троксевазинни хаддан ташқари кучсиз ёки кучли таъсир қиляпти деган таасурот бўлса, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш билан боғлиқ бўлган қандайдир қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

ДОЗАНИ ОШИРИБ ЮБОРИЛИШИ

Агарда Сиз буюрилган дозага қараганда юқорироқ дозани қабул қилган бўлсангиз дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

Препаратнинг дозасини ошириб юбориш ҳоллари кузатилмаган. Жуда юқори дозалар қабул қилинган ҳолда ёки жиддий ножўя реакциялар пайдо бўлганида, Троксевазин билан даволаш тўхтатилади ва симптоматик воситалар буюрилади.

НОЖЎЯ РЕАКЦИЯЛАРИ

Ҳар қандай дори препарати каби Троксевазин ҳам ножўя реакциялар, гарчи улар ҳаммада бўлмаса ҳам, келтириб чиқариши мумкин.

Меъда-ичак йўллари томонидан кўнгил айниши, қусиш, диспепсия, метеоризм, ич кетиши бўлиши мумкин. Шунингдек, тери аллергик реакциялари – эшакеми, қичишиш бўлиши мумкин. Кам ҳолларда – бош оғриғи ва уйқуни бузилиши.

Бу ножўя реакциялар одатда ўтиб кетувчи характерга эга ва препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан сўнг ўтиб кетади.

Агарда қайсидир ножўя реакциялари жиддийлашса, ёки Сизда ушбу қўллаш бўйича йўриқномасида кўрсатилмаган ножўя реакциялар кузатилса, илтимос, бу ҳақида даволовчи шифокор ёки фармацевтга хабар беринг.

ЎРАМИ

Қаттиқ капсулалар 10 донадан блистердаю 5 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

САҚЛАШ ШАРОИТИ

25º С дан юқори бўлмаган хароратда.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин!

ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ

Ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб 5 (беш) йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг препаратни қўллаш мумкин эмас.

ДОРИХОНАЛАРДАН БЕРИШ ТАРТИБИ

Рецептсиз.

ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ

Балканфарма-Разград АД,

Бул. “Апрельского восстания” 68

7200 Разград, Болгария

Тел.: (+359 84) 660 999

Факс: (359 84) 634 272

E-mail:bphraz@antibiotic.bg 

 "Актавис" ("Actavis International Limited") Представительство (Мальта)



Оставить отзыв
Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш комментарий будет опубликован после проверки модератором