24 июня, 2019 г. 12:30

УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА

"Agro Bio Kimyo" ООО Фирма производитель

УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА

Стоматология йўналишидаги тиббий муассасаларда тиббий асбобғанжомларни дезинфекция қилиш, тозалаш ва стерилизация жараёнини ўтказиш ҳамда сифатини назорат қилиш бўйича

(Ўзбекистонда МЧЖ ООО "Agro Bio Kimyo" томонидан ишлаб чиқарилган воситалар мисолида)

УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА

 

Мазкур услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ва    “AGRO BIO KIMYO” МЧЖ мутахассислари тамонидан ишлаб чиқилди.

 

   ТУЗУВЧИЛАР:

   УзР ССВ  Республика ДСЭНМ  

   Бош врач ўринбосари                                                             В.Д.  Баротова 

 

   УзР ССВ  Республика ДСЭНМ

   дезинфекция булим бошлиғи                                                Т.А. Исмоилова

 

    “AGRO BIO KIMYO”                                   

    Бош директор ўринбосари                                                      Н.Х. Эргашев 

 

Услубий қўлланма – мулкчилик шаклидан қатъий назар аҳолига стоматология ёрдами кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасаларининг ходимларига, шунингдек тиббий асбоб-ажомларни дезинфекциялаш, стерилизациядан олдинги тозалаш, ҳамда стерилизацияни ўтказишни назорат қилувчи Давлат санитария-эпидемиология назорат марказлари ходимлари учун ишлаб чиқилган.

 

1.УМУМИЙ ҚИСМ

1.1. Мазкур услубий қўлланма – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008-йил 26-декабрьдан ПП 1023- сонли “Ўзбекистон Республикасида ОИТС-инфекциясининг тарқалишига қарши тадбирларнинг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг бажарилиши, ҳамда Ўзбекистон Республикаси ССВнинг 2007-йил 29-декабрьдан 600-сонли “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш-профилактика  муассасаларида санитария-гигиеник, эпидемияга қарши ва дезинфекциялаш тартибига риоя қилиш тўғрисида”ги буйруғининг бажариш ва  услубий қўлланма «Методические указания по дезинфекции,  предстерилизационной очистке и стерилизации изделий медицинского назначения» асосида ишлаб чиқилган.

1.2. Услубий қўлланма – мулкчилик шаклидан қатъий назар аҳолига стоматология ёрдами кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасаларининг ходимларига, шунингдек тиббий асбоб-ажомларни дезинфекциялаш, стерилизациядан олдинги тозалаш, ҳамда стерилизацияни ўтказишни назорат қилувчи Давлат санитария-эпидемиология назорат Марказлари ходимлари учун ишлаб чиқилган.

1.3. Стоматология поликлиникалари, стационарлар, кабинетлар, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари – эпидемик хавфли гуруҳ муассасалари таркибига киради. Шу сабабли тиббиёт ходимлари орасида касб касалликларини келиб чиқишини, шифохона ичи инфекциясини юқишини ва юқумли касалликларни тарқалишини олдини олиш мақсадида барча ишлатилган стоматология асбобларига ишлов беришдан олдин 1-жадвалда қайд қилинган тартибда зарарсизлантириши лозим.

1.4. Стоматология асбоблари – қўлланилиш жараёнида шиллиқ қаватларга тегиб, уни шикастлантириши мумкин, улар яралар ва қон  билан бевосита мулоқотда бўладиган тиббий асбоблардир, шунинг учун улар 2,6–жадвалларда қайд қилинган тартиблар бўйича стерилизациядан олдин тозаланиши ва қўлланилишидан олдин стерилизация қилиниши зарур.

1.5. Стоматологияда ишлатиладиган тиббий асбоб-анжомларнинг алоҳида турларига (ойналар,  карпул шприцлари, қолиплар) 4-бўлимда қайд қилинган тартибда ишлов берилади.

1.6. Бир марта қўлланилувчи тиббий анжомлар дезинфекциялангандан кейин ўрнатилган тартибда йўқотилади.

1.7. Дезинфекциялаш, стерилизациядан олдин тозалаш ва стерилизация Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган тартибда рухсат этилган физикавий усуллар ва кимёвий воситалар қўлланилади.

1.8. Зарарсизлантирувчи воситанинг албатта ёрлиғи бўлиши керак. Ёрлиқда унинг номи, қўлланилиш соҳаси, зарарсизлантирувчи модданинг концентрацияси, ишлаб чиқарилган сана, Давлат рўйхатидан ўтган, сертификат берилган сана, яроқлилик муддати, хавфсизлик чоралари, ишлаб чиқарувчининг ва сотувчининг  реквизитлари қайд этлинган бўлиши керак.

1.9. Дезинфекциялаш учун воситани танлашда, уни ишлаб чиқарувчиларнинг тегишли тиббий анжомларга шу воситанинг таъсир қилиши бўйича тавсияларига эътибор бериш зарур.

1.10. Зарарсизлантирувчи, ювувчи, стерилловчи воситалар эритилган идишларнинг албатта қопқоғи бўлиши керак, уларда  тайёрланган ишчи эритманинг номи, концентрацияси, қўлланилиш соҳаси, тайёрланган сана (кўп марта қўлланилувчи воситаларнинг эритмалари учун қўлланилиш бошланган сана кўрсатилади) аниқ ёзилган бўлиши керак.

1.11. Зарарсизлантириш, стерилизациядан олдин тозалаш ва стерилизация ўтказилганда Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган тартибда ишлаб чиқарилган ва қўлланишга рухсат этилган (четдан келтирилган ва  қўллашга рухсат этилган) ускуналардан (мосламалар, ювиш машиналари, стерилизаторлар ва б.) фойдаланиш мумкин.

1.12. Тиббий асбоб-анжомларнинг стериллигининг ўрамига мувофиқ сақланиш муддатлари – 9-жадвалда қайд қилинган.

1.13. Стоматология ёрдами кўрсатувчи муассасаларда (бўлинмаларда) тиббий асбоб-анжомларни  зарарсизлантириш, стериллашдан олдинги тозалаш ва стериллаш учун муассаса (бўлинма) раҳбари жавобгар ҳисобланади. Зарарсизлантириш, стерилизациядан олдин тозалаш ва стерилизацияни махсус ўқитилган, ўргатилган ходимлар бажаради.

1.14. Стоматология ёрдами кўрсатувчи муассасаларда дезинфекциялаш, олдин тозалаш ва стерилизация сифатининг назоратини (ўз-ўзини назорат қилиш) муассаса раҳбари (ёки раҳбар томонидан тайинланган шахс) назорат қилиш ҳажми ва такрорийлиги белгилаб берилган 10-жадвалда қайд қилинган тартибда ўтказилади.

        1.15. Ходимларнинг шахсий гигиенасига бўлган талаблар, касб касалликларнинг олдини олиш учун яратилган шароитлар ва қўлларга жарроҳлик, гигиеник ишлов бериш учун фойдаланилувчи тери антисептикларини қўллаш усуллари  6-бўлимда қайд қилинган (12-жадвал).

 

2. ДЕЗИНФЕКЦИЯЛАШ

2.1.Стоматология асбоб-анжомларини зарарсизлантириш – касаллик чақирувчи патоген ва шартли патоген микроорганизмларни – вирусларни (шу жумладан ОИТС ва парентерал вирусли гепатитларни ҳам), бактерияларни (шу жумладан сил микобактерияларини ҳам), замбуруғларни (шу жумладан Кандида турига мансуб замбуруғларини ҳам) тиббий анжомларнинг юзасидан,  каналларидан ва бўшлиқларидан йўқотиш мақсадида ўтказилади.

2.2. Даволаш-профилактика муассасаларида ГОСТ 12.1.007-76 га асосан I-II синф хавфли зарарсизлантирувчи воситаларни қўллаш мумкин эмас.

2.3. Зарарсизлантирувчи воситаларни тайёрлаш, сақлаш  жараёнлари махсус ажратилган ва жиҳозланган хонада  ўтказилади.

2.4. Беморлар учун қўлланилган барча тиббий анжомлар зарарсизлантирилиши лозим. Зарарсизлантирилгандан кейин анжомлардан кўрсатмага кўра фойдаланилади ёки уларни (кўрсатмага асосан) стериллашдан олдин тозаланади ва стерилизация қилинади.

2.5. Стоматология асбоб-анжомларини зарарсизлантириш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2007-йил 29-декабрьдаги 600-сонли “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш-профилактика  муассасаларида санитария-гигиена, эпидемияга қарши ва дезинфекция тартибига риоя қилиш тўғрисида”ги буйруғи асосида физикавий ёки кимёвий усуллар билан ўтказилади. Зарарсизлантириш усули бу асбобларнинг хоссаларига ва қўлланилиши хусусиятларига қараб белгиланади.

2.6. Зарарсизлантиришнинг физикавий усули ишончли, экологик тоза ва ходимлар учун хавфсиздир, шунинг учун бундай зарарсизлантириш учун шароитлар мавжуд бўлса, ушбу усулдан фойдаланиш маъқул бўлади.

2.7. Физикавий йўл билан  зарарсизлантирилганда қуйидаги усуллардан фойдаланилади: қайнатиш, буғ орқали ва иссиқ ҳаво ёрдамида стерилизация қилинади ва 1-жадвалда қайд қилинган тартибда ўтказилади.

2.8. Стоматология асбоб-анжомларни қайнатиб зарарсизлантиришдан ёки  иссиқ ҳаво билан зарарсизлантиришдан олдин оқар сув билан ювилади.

2.9. Зарарсизлантиришнинг кимёвий усули қўлланилганда тиббий асбоб-анжомларни дезвосита эритмаси солинган махсус шиша, пластмасса ёки шикастланмаган сирланган идишларга ботирилади.

2.10. Зарарсизлантирувчи восита солинган идишлар катта ҳажмда бўлиши керак, бунда уларга тиббий асбоб-анжомлар ботирилганда бемалол сиғиши ва уларнинг устида 1 см баландликда дезвоситага кўмилиб туриши керак.

2.11. Стоматология қолипларини зарарсизлантиришдан олдин уларни  органик (сўлак, шиллиқ, қон ва б.) моддалардан ювиш йўли билан тоазаланади.

2.12. Жорий зарарсизлантириш беморлар (ходимлар) борлигида ўтказилганда буюмларнинг юзасига дезвосита эритмасини сепиш усули билан зарарсизлантириш, шунингдек артиб зарарсизлантирилганда аллергик реакциялар чақирувчи воситалардан фойдаланиш мумкин эмас.

        Якуний зарарсизлантиришни (мукаммал тозалашни) беморлар бўлмаган пайтда, ходимлар индивидуал ҳимоя воситаларини кийиб ўтказишлари керак.

 

 Стоматологияда қўлланиладиган тиббий  асбоб-анжомларни ва хонадаги турли буюмлар юзасини зарарсизлантириш тартиби.

1- жадвал

Зарар-сизлан- тириш

объекти

Зарар-сизлан-тириш

воситалари

Тартиб

Зарарсиз-лантириш усули,

ускуналари

 

 

Илова

Ҳарорат°С, эритма концентра

цияси, %

Зарарсиз

лантириш вақти (мин)

1

2

3

4

5

6

1.Темир, шиша, резина, пластмассадан ясалган тиббий анжомлар

 

 

 

 

   *Натрий

бикарбонат (ичимлик сода) нинг дистил-ланган сувдаги эритмаси

 

 

 

2

 

 

 

15

Тиббий кайнатгичда қайнатиш

t=99°С±1

Иссиқликка чидамли анжомлар зарарсизлантирилади

Дистилланган сув

 

--

 

30

 

---//---

 

Қуруқ иссиқ ҳаво

 

120°С±3

 

45

Ҳаволи стерилизатор

 

---//---

Сувнинг босим остидаги буғи 0,5кгс/см2

 

110°С±2

 

20+5

Буғли стерилизатор

--------------

 

* «АБК Экстра»

 

 

2,0

3,0

60

30

Эритмага

тўлиқ ботирилади

Ишчи эритмадан 14 кунгача фойдаланиш мумкин

**«АБК-Хлорактив»

 

0,1

 

60

Қопқоқли идишга тўлиқ ботирилади

Коррозияга чидамли темир, шиша, резина, пластмассадан ясалган тиббий буюмлар

*СТЭЛ ускуна-сида ишлаб чиқарилган нейтрал анолит

 

0,03-0,05

 

30-40

Қопқоқли идишга тўлиқ ботирилади

Темир анжомларни зарар-сизлантирганда эритмага коррозияга қарши қўшим-чалар қўшилади: 0,1% кир ювувчивосита“Лотос”ёки 0,1%“Биолота”

Водород пероксид + кир ювувчи восита “Лотос”

 

6

0,5

 

60

 

Ботирилади

Коррозияга чи-дамли матери-аллардан ясалган анжомлар

Водород пероксид

6

60

---//---

---//---

 

**«ДС-1»

       0,2

0,4

90

30

Қопқоқли идишдаги тўлиқ ботирилади

Ифлосланмаган эритмага 14 сутка давомида такроран ботирилади

*«Экстра-Дез»

2,0

2,5

60

30

Қопқоқли идишга тўлиқ ботирилади

 

---//---

**«Антисептин – ОП»

Қўлланишга тайёр восита эритмаси

15

Ботирилади

Зарарсизлантиришдан олдин анжомни оқсил моддалардан салфетка билан (темир буюмлар учун) тозаланади

**Хлоргексидиннинг спиртли эритмаси

 

 

0,5

 

 

15

 

 

Ботирилади

Зарарсизлантиришдан олдин анжомни оқсил моддалардан салфетка билан тозаланади

«АБК-Хлорактив»

0,06

0,1

90

60

Қопқоқли идишга тўлиқ ботирилади

Коррозияга чидамли темир, шиша, резина, пласт-массадан ясалган тиббий буюмлар.

Зарарсизлантирилаётганда 0,5% ювувчи восита қўшиш мумкин.

 

*«АБК – Окси»

1,5

2,0

60

30

Ботирилади

Ифлосланмаган эритмага 14 сутка давомида такроран ботирилади

**Хлорамин

3

60

Қопқоқли идишга тўлиқ ботирилади

Коррозияга чидамли те-мир, шиша, резина, пласт-массадан ясалган тиббий буюмлар.

 

*«Антисептин»

Қўлланишга тайёр восита эритмаси

 

15

50 мл/м2 ҳисобда 10м2 дан ортиқ бўлмаган майдонга сепилади

Лакланган, акрил шишали ва б. спирт таъсирига чидамсиз юзаларга ишлов бериш мумкин эмас

«АБК-Хлорактив»

0,015

0,03

60

30

150 мл/м2 билан арти-лади150-300мл/м2

сепилади

Зарарсизлантирилаётганда 0,5% ювувчи восита қўшиш мумкин.

Хонадаги юза жойлар (пол, девор, мебель, жиҳозлар, ускуналар, кресло, асбобларнинг учки қисмлари,муолажа столлари, туфукдонлар ва ҳ.к.) ва санитария техник жиҳозлар

 

 

Нейтрал анолит

0,03-0,05

30

Икки марта 15 минут оралиқ билан 200 мл/м2 артилади

 

«Экстра-Дез»

0,25

0,5

60

30

100 мл/м2 ҳисобда артилади

 

Хлорамин

1,0

60

200 мл/м2 ҳисобда артилади

***«Экстра-Дез»

2

4

120

60

100 мл/м2  артилади

200 мл/м2 сепилади

***«АБК-Экстра»

2

3

60

30

100 мл/м2  артилади

250-300мл/м2 сепилади

«Антисептин – ОП»

Қўлланишга тайёр восита эритмаси

 

15

 

50мл/мартилади

***«ДС -1»

0,2

0,4

90

30

артилади ёки сепилади

 

***«АБК - Окси»

1,0

2,0

60

15

артилади ёки сепилади

1-жадвалга илова:

● * билан белгиланган зарарсизлантирилувчи воситалар қўлланилганда, зарарсизлантиришни стериллашдан олдинги тозалаш билан қўшиб ўтказиш мумкин, фақат бунда  анжомларни зарарсизлантирувчи – ювувчи воситада экспозиция вақтида ушлангандан кейин тампон, шётка билан ювиш лозим.

● ** билан белгиланган зарарсизлантирилувчи воситалар қўлланилганда, зарарсизлантиришдан олдин, анжомларда ифлослик кўринарли бўлса, уларни матоли салфеткалар билан артиб, сувли идишда ювилади. Ювинди сувлар, ишлатилган салфеткалар ва идишларни қайнатиб ёки вирусли гепатитларда  тавсия қилинган тартибда зарарсизлантирувчи восита билан зарарсизлантирилади.

● Зарарсизлантирувчи воситаларнинг концентрациялари (АБК-Хлорактив, хлоргексидин) фаол таъсир қилувчи моддасига нисбатан кўрсатилган.Қолган зарарсизлантирувчи воситаларнинг концентрациялари воситага кўра кўрсатилган.

● *** билан белгиланган зарарсизлантирувчи воситалар қон, сўлак ва б. биологик суюқликлар билан ифлосланган юзаларни вирусларга қарши таъсир қилувчи воситалар билан зарарсизлантириш тартибига кўра зарарсизлантирилади.

● Экспозиция вақти ўтганидан кейин юзалардаги зарарсизлантирувчи восита водопровод суви билан ювиб ташланади.

● Жорий зарарсизлантриш кунига 2 марта ўтказилади, жарроҳлик бўлинмалари ҳафтада 1 марта мукаммал тозаланади.  

 

3.ТИББИЙ АСБОБ-АНЖОМЛАРНИ СТЕРИЛИЗАЦИЯСИ

3.1. Беморнинг организмига киритилувчи ёки унинг қони  билан контактда бўлувчи, яраларга ёки инъекцион моддаларга тегувчи тиббий асбоб-анжомлар, шунингдек  муолажа ўтказилаётганда беморнинг бевосита шиллиқ қаватларига тегиб, уни шикастлаши мумкин бўлган  асбоб-анжомлар стерилизация қилиниши зарур.

3.2. Барча тиббий асбоб-анжомлар стерилизация шароитларига чидамлилигига қараб физикавий, кимёвий ёки газли стерилизация усуллари билан стерилизация қилиниши мумкин.

3.3. Стерилизациядан олдин барча тиббий анжомлар 1 ва 2-жадвалда қайд қилинган тартибда тозаланиши зарур.

 

2-жадвал. Стерилизациядан олдинги тозалаш.

Стерилизациядан олдинги тозалаш жараёни

Ишлов бериш тартиби

Илова

Жараён

Восита

Ҳарорат °C

Ишлов бериш вақти,

мин.

1

2

3

4

5

 

 

Ювувчи воситага тўлиқ ботириб ивитиш

 

 

Ювувчи воситанинг  0,5% эритмаси

40-45

15

Бир марта қўлланилади

Ювувчи комплекс: водород пероксиднинг 0,5% ли эритмаси + 0,5% ли ювувчи восита

 

 

50-55

 

 

15

Бир иш соатларида 6 мартагача қўлланилади

Ювувчи комплекс: 0,5% ли ювувчи восита эритмаси

 50

 10

Бир марта қўлланилади

Натрий бикарбонатнинг 3%ли эритмаси

 

18

 

15

Бир иш соатларида 6 мартагача қўлланилади

«АБК-Экстра» 1%

18-20

15

15

Ифлослангунча 14 кун қўлланилиши мумкин

«ДС -1» 0,5%

«Экстра-Дез» 1% - оддий асбоблар

 

 

18

10

Ифлослангунча 14 кун қўлланилиши мумкин

1% - қулфли асбоблар

15

1% - қисқичлар ва амальгамали ойналар

20

1.Б)Эритмага тўлиқ ботириб қайнатиш

1*2% натрий бикарбонатнинг эритмаси (ичимлик сода)

99±1

15

Бир иш соатларида 6 мартагача қўлланилади

2*1,5% ли ювувчи восита

99±1

15(30)

Бир иш соатларида 6 марта-гача қўлланилади

3*0,5% ли ювувчи восита

Аист-универсал

99±1

15(30)

Бир марта қўлланилади

«АБК - Окси» 0,5%

18-20

10

 

1.В) Ультратовушли механик усул

1. 0,3%ли ювувчи восита

2. Ювувчи комплекс: 0,5% Н2О2 + 0,5% ювувчи восита ,ОСТ 42-21-2-85 га кўра ювувчи восита

3. Ювувчи эритма 0,5% ювувчи восита

Ультратовуш ёрдамида

ультратовуш ускунасини қўллаш кўрсатмаларига асосан

 тозаланади

Ювувчи восита 0,5%

18-20

3,0

Бир марта қўлланилади

«Экстра-Дез» 2,0%

18

15

Бир марта қўлланилади

«Экстра-Дез»  4,0%

18

     15

Зарарсизлантириш билан бирга стериллашдан олдин тозалаш мумкин, бир марта қўлланилади

«ДС -1» 0,5%

II. Ҳар бир  анжомни ювувчи эритмада 0,5 минут шётка, пахта-докали тампон ёрдамида  ювилади. (Қўл билан ишлов берилганда 1.А банд бўйича қўлланилади).

 

III. Ишқорлилиги кетгунча оқаётган сув билан ювилади – 5 дан 10 минутгача

 

IV. Дистилланган сувда чайиш: 2 та асбоблар тўпламига – 1 литр дистилланган сув

 

V. Иссиқ ҳаво билан қуритиш

85-90

2-10

 

2-жадвалга илова.

• Ювувчи восита эритмасининг ҳарорати  ювиш жараёнида сақланиб турилмайди.

• Ювувчи комплекс: 0,5% Н2О2 + 0,5% синтетик ювувчи восита, натрий бикарбонатнинг 2 ва 3% ли эритмалари, кир ювувчи восита Лотоснинг 1,5% ли эритмаси иш куни давомида 6 мартагача  қайта  ишлатилиши (иситилиши) мумкин, фақат кир ювувчи восита Аист-универсал М ни қайта иситиш мумкин эмас, унинг эритмасидан бир марта фойдаланилади.

•Ювувчи комплекс тайёрлаш учун техник пергидролнинг “А” ва “В” маркаларидан фойдаланиш мумкин.

• * билан белгиланган қайнатиш усуллари қўлланилганда, зарарсизлантиришни тозалаш билан бирга бажариш мумкин, бунда анжомларга ювувчи восита эритмасида 30 минутгача   ишлов бериш лозим.

• Тозалаш учун натрий бикарбонат ва синтетик ювувчи воситалар эритмасида қайнатиш усулидан фойдаланилганда   (фақат кир ювувчи восита Аист-универсал М дан бошқа воситаларда) ҳар бир анжомлар шёткалар, пахта-докали тампон ёки мато салфетка ёрдамида механик тозаланиб, оқаётган ичимлик  суви тагида ювилади.

• Жадвалда давлатимизда ишлаб чиқарилган ультратовуш ускуналарида (Кристалл-5, УЗВ, Ультраэст, УВ-1) қўлланилувчи  воситаларнинг максимал концентрациялари ва экспозиция вақтлари  қайд қилинган.

. Ювувчи восита Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган ва ўрнатилган тартибда ишлатишга рухсат берилган воситалар ишлатилиши керак.

 

3-жадвал. Буғ билан стерилизация усули

Буғнинг босими (кг/см2)

Ишчи ҳарорат, °C

Вақти, мин.

Кимёвий назорат

1

2,0

 +0,2

132

+2

20

1.Мочевина

2.Никотинамид

3.ИС-132

2

1,1

+0,2

120

+2

45

1.Бензой кислотаси

2.ИС-120

3

2,1

+0,1

134

+1

5

1.Мочевина

2.Никотинамид

4

1,1

+0,1

121

+1

20

1.Элементар олтингугурт

2.Бензой кислотаси

5

1,4

+0,1

126

+1

10

1.Бензамид

2.Сукцинамид

6

0,5

+0,2

110

+2

180

3.Антипирн

4.Резорцин

3-жадвалга илова:

1. Тиббий анжомлар буғ билан стерилланганда ОСТ 42-21-2-85 талаби бўйича ўраб тахланади: фильтрли ёки фильтрсиз стериллаш қутиларига, икки қаватли бўз, ўсимликлардан тайёрланган  пергамент қоғоз, шимдирилмаган халта қоғоз, сувга чидамли қоғоз, шунингдек тиббий мақсадларда крепланган қоғоз ва бошқа ўрнатилган тартибда ўрам учун мўлжалланган махсус қоғозларга ўралади.

2. Тиббий анжомларнинг стериллигининг яроқлилик муддати (3 суткадан 5 йилгача) ўрамнинг турига боғлиқ (9-жадвал).

3. Темирдан ясалган асбобларни (илдиз игналари, пульпоэкстракторлар), шунингдек резина, латекс, баъзи пластмассаларни (юқори даражада мустаҳкам полиэтилен, ПВХ-пластикатлар) 3-жадвалда қайд қилинган тартибда стерилланади (2,3,4,5,6.).

4. Стериллашнинг 3, 4, 5 – тартиблари - стерилловчи камераларидаги ҳароратнинг четлашиш чегаралари номинал кўрсаткичдан  ±1 бўлган автоматик бошқарилувчи буғли стерилизаторларда бажарилиши мумкин.

 

4а-жадвал. Иссиқ ҳаво билан стерилизация усули

Стерилизация тартиби

 

Стерилизация назорати

(кимёвий)

Стерилизация ҳарорати, °C

Стерилизация вақти, мин.

Номинал кўрсаткич

Четлашиш чегараси

Номинал кўрсаткич

Четлашиш чегараси

 

200

 

±3

 

30*

 

+3

Симобли максимал термометр

 

180

+2

-10

ёки ±3

 

60

 

+5

Гидрохинон, вино кислотаси тиомочевина

 

180

 

±3

45*

+5

---//---

 

160

+2

-10

ёки ±3

 

150

 

+5

Левомицетин

* стерилловчи камераларидаги ҳароратнинг четлашиш чегаралари номинал кўрсаткичдан  ±3 бўлган замонавий ҳаволи стерилизаторлар  учун стериллаш вақти кўрсатилган.

4а-жадвалга илова:

1. Темирдан, шишадан (200°С), силикон резинадан ясалган тиббий анжомларни ҳаволи стериллаш усули билан ўрамда ёки ўрамсиз ОСТ 42-21-2-85 га асосан ёки икки қаватли тиббий мақсадлар учун  крепланган қоғозда, “Випак Медикал” фирмасининг “Стерикинг” ўрамида (Финляндия)  стерилланади. Ўрамда стерилланган анжомларнинг стерилл, сақланиш муддатлари 9-жадвалда қайд қилинган.

2. Ўрамсиз стерилланган тиббий анжомларнинг стерилли сақланиш муддатлари – асептика қоидаларига риоя қилинган холда (стерил стол) иш куни соатларида (смена – 6 соат),  бактерицид нурлантиргичли камерада – 7 сутка.

3. Стерилловчи камераларидаги ҳароратнинг четлашиш чегаралари номинал кўрсаткичдан  ±3 бўлган (180°С - 45 минут шароитидан ташқари) замонавий ҳаволи стерилизаторларнинг иш тартибини назорат қилиш учун “Винар” ИИФда ва “Медикон” ЛТД (Москва) да ишлаб чиқарилган бир марта қўлланилувчи индикаторлар ИС-180 ёки ИС-160 ва б. лардан фойдаланиш мумкин.

 

4б-жадвал. Қиздирилган кварц доначалари муҳитида стерилизация қилиш

Қўлланилувчи ускуналар

Ишчи ҳарорат, °C

Стерилизация вақти, сек.

Қўллаш Соҳаси

Гласперлен стерилизатор

230

20

Майда асбоблар (борлар, игналар ва б.) катталиги 52 мм дан ортиқ эмас

 230

180

Катталиги 52 мм дан ортиқ асбоблар (қисқичлар, корнцанглар ва б.)

4б –жадвалга илова:

1.      Стерилизация учун асбобларни қиздирилган кварц доначаларига 15 мм га ботирилади. Катталиги 52 мм дан юқори бўлмаган майда асбобларни (борлар, игналар ва ҳ.к.) тўлиқ ботирилади, катта асбобларнинг (қисқичлар, скальпеллар ва б .) фақат ишчи қисмлари ботирилдаи. Стерилланувчи асбоблар қуруқ бўлиши керак.

2.      Гласперлен стерилизаторда майда асбобларни стериллаганда махсус қисқичлардан фойдаланиш керак.

3.      Стерилланган асбоблар дарҳол зарурат бўйича ишлатилади.

 

5-жадвал. Стерилизациянинг газли усули

Қўлланилувчи ускуналар

Ишчи ҳарорат,

°C

Стерилизация даври (Стерилизация ҳолатига ўтиш, стерилизация, фаолликни тўхтатиш), мин.

 Асосий стерилизатор

СО-01-СПБ

50 дан ортиқ эмас

90

5-жадвалга илова:

     Фақатгина коррозияга чидамли металлардан ишланган оддий конфигурациядаги тиббий асбобларни (скальпеллар, қисқичлар, ойналар, силлиқловчилар, зондлар,шпателлар, қаттиқ стоматологик борлар) озон билан стериллаш мумкин. Асбоблар ўрамасдан стерилланади. Асбобларнинг стериллигининг сақланиш муддатлари – асептика қоидаларига риоя қилинган холда (стерил стол) иш куни соатларида (смена – 6 соат), икки қават пахта мато билан ўралганда – 3 сутка, бактерицид нурлантирувчи камерада – 7 сутка.

 

6-жадвал. Стерилизациянинг кимёвий усули

Стерилизация объекти

Концентра-цияси %

Ҳарорат,

°C

Стерилизация вақти

мин, сек

Эритманинг ифлослангунча қўлланиш муддати

Қўллаш соҳаси

1

2

3

4

5

6

Водород пероксид

6

6

15

50

6 соат

3сек.

 

Бир марта

Коррозияга чидамли темир, шиша, резина, пластмассадан ясалган тиббий буюмлар

«ДС-1»

3

5

18-20

60 мин

30 мин

14 сутка

Темир, шиша, резина, пластмассадан ясалган тиббий буюмлар

«АБК - Окси»

8

6

18-20

15 мин.

30 мин.

14 сутка давомида

 Темир, шиша, резина, пластмассадан ясалган тиббий буюмлар

6-жадвалга илова:

1. Тиббий асбобларни стерилизация бўйича барча ишлар асептик шароитларда бажарилади. Кимёвий стерилизация ўтказиладиган хона жарроҳлик блоки каби жойларда тайёрланади (мукаммал тозаланади, кварцланади). Ходимлар стерил махсус кийим, қўлқоплар  кияди. Стерилизация учун, ҳамда стерилловчи восита қолдиқларини ювиш учун  стерил идиш, стерил ичимлик суви ёки 0,9% ли натрий хлориднинг эритмаси керак, шунингдек анжомларни эритмадан  олиш учун асбоблар, қуритиш ва ўраш учун стерил салфеткалар зарур.

2. Тиббий анжомлар 2-3 марта стерил сувда 5 минутдан чайилади.

3. Эритмаларда стерилланган тиббий анжомларнинг стериллигининг сақланиш муддатлари:

• ўралмаган холда асептик шароитда – ишлов берилгандан 6 соат ўтгунча;

• икки қават пахта мато билан ўралиб, стерил ичига стерил чойшаб тўшалган стерилловчи қутига солинганда – 3 суткадан  кўп эмас;

4. Стерилизация жараёнида водород пероксиднинг ҳарорати сақланиб турилмайди.

5. Стерилловчи восита эритмаларидан  кўп марта  фойдаланилганда суюлиб кетмаслиги учун, тиббий анжомлар эритмага қуруқ холда солиниши лозим.

 

4.АЛОҲИДА ТУРДАГИ ТИББИЙ АСБОБЛАРНИ СТЕРИЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

Ойналарга ишлов бериш

1.      Дастлабки зарарсизлантириш – 1-жадвал ( қайнатилмасдан).

2.      Тозалаш – 2-жадвал (қайнатилмасдан).

3.      Зарарсизлантирувчи воситаларга ботириб зарарсизлантириш : водород пероксидга – 80 минутга ёки 0,5% ли хлоргексидиннинг спиртли эритмасига – 15 минутга, АБК-Экстра 3% га – 30 минутга, Экстра-Дез 3% га – 30 минутга, 70% этил спиртига – 30 минутга, Антисептин-оп 10 минутга ботирилади.

4.      Зарарсизлантирилган ойналарни стерил лотокка солиб, стерил салфетка ёпилган холда иш куни охиригача сақланади.

5.      Зарарсизлантириш учун зарарсизлантириш ва тозалаш жараёнини биргаликда бажаришга имкон берувчи воситалардан фойдаланилганда (1-жадвал иловасига қаралсин), ойналарни ювувчи-зарарсизлантирувчи воситада экспозиция қилгандан сўнг шётка ёки тампон билан ювилади, кейин яхшилаб воситанинг ҳиди кетгунича дистирланган сувда ювиб, 4 бандга асосан сақланади.

6.      Жарроҳлик  муолажаларида ишлатилган ойналарни кимёвий (6-жадвал), ёки физик (3-жадвал, 3-, 4-, 5-, 6- бандлар) ёки газли усул билан стерилланади (5-жадвал).

 

7-жадвал. Стоматологик қолипларни зарарсизлантириш тартиби

Зарарсизлантирувчи восита

Зарарсизлантириш тартиби

Илова

Эритманинг концентрацияси %

Сақлаш вақти, мин.

 Глутарал (Россия)

 Суюлтирилмайди

 10

Альгинат (кальцинат, стомальгин, упин) ва силиконли (сиэласт - 03, 05, 69, дентафлекс) қолиплар

«ДС-1»

0,6%

60

---//---

«АБК-ЭКСТРА»

2,0%

3,0%

60

30

 

---//---

Водород пероксиди

4,0

15

Силикон қолиплар

«Экстра-Дез»

2,0

3,0

60

30

 

---//---

«АБК - Окси»

2,0

20

---//---

7-жадвалга илова:  

•Альгинат, силикон материаллардан, полиэфир ва гидроколлоид моддалардан тайёрланган қолипларни, тишнинг темирдан, керамикадан, платсмасса ва бошқа материаллардан тайёрланган протезларини, коррозияга чидамли артикуляторларни қуйидаги тартибда зарарсизлантирилади:

-          қолипларни ҳимоя воситаларидан фойдаланган холда (резина фартук, қўлқоплар) дастлаб сувда ювилади;

-          зарарсизлантирувчи восита эритмасига жадвалда кўрсатилган тартибга асосан ботирилади;

-          оқаётган сувда ҳар бир томонини 30 сек. давомида ювилади ёки сувли идишга 5 минутга ботирилади.

• «ДС-1» – 2 литр эритмада зарарсизлантирилувчи анжомлар сони 30 тадан ортмаслиги лозим. Анжомларни 10 минут оқаётган сувда ювилади ёки иккита сувли идишнинг ҳар бирига  10 минутдан солинади.

• «АБК-Экстра» – ифлосланганликнинг дастлабки белгилари пайдо бўлгунича такроран қўлланилади. Бунда 2 литр эритмага ботирилувчи қолипларнинг сони 20 тадан ортмаслиги лозим.

• «Экстра-Дез» – 14 кун мобайнида эритманинг ташқи кўриниши ўзгармагунича такроран қўлланилади. Бунда 2 литр эритмага ботирилувчи қолипларнинг сони 30 тадан ортмаслиги лозим.

• «АБК - Окси»- 14 кун мобайнида ифлосланганликнинг дастлабки белгилари пайдо бўлгунича такроран қўлланилади (эритмада ипир-ипир ёки идиш деворларида кир пайдо бўлгунича).

Стоматология асбобларига  Швейцариянинг  “EMS”  фирмасида ишлаб чиқарилган Терминатор ускунасида ишлов бериш

       Тиш қисқичлари, ойналари, ускуна учки қисмлари, зондлар ва бошқа стоматологик асбобларга Швейцариянинг  “EMS”  фирмасида ишлаб чиқарилган Терминатор ускунасида шундай номли восита  ёрдамида беморларда ташҳисий ва даволаш муолажаларини ўтказганда, ифлосланганликдан  тозалаш ва умумий микроблар билан қопланишни камайтириш учун ишлов бериш мумкин.

         Асбобни худди шу беморнинг ўзига муолажалар давомида ишлов берилгандан кейин сув билан чаймасдан ишлатиш мумкин.

          Беморларда муолажа ўтказиш тугаганидан кейин асбоблар услубий қўлланмаларнинг тегишли бўлимларида қайд қилинган тартибда зарарсизлантирилиши, стерилланишдан олдин тозаланиши ва стерилланиши лозим.

 

8-жадвал. Тиш даволаш ускунасининг уч қисмига ишлов бериш

Ишлов бериш босқичлари

Тозалаш ва зарарсизлантириш учун  воситалар

Ишлов

бериш усули

1. Тиш даволаш ускунасининг уч қисмини тозалаш

Сув ёки ювувчи эритма

Терминатор воситаси

(“ЕМС,”Швейцария)

Тампонлар билан бўшлиқлар ва каналларни яхшилаб артиш

Автоматик тарзда, Терминатор ускунасида

(“ЕМС,”Швейцария)

2. Зарарсизлантириш

«ДС-1» 0,2% 30 мин.

«АБК - Окси»- 1,5% 30 мин.

Зарарсизлантирувчи воситалардан бирида ҳўлланган стерил тампон билан 10-15 минут оралиқда икки марта артиш, кейин ушбу восита учун тегишли экспозиция вақтига риоя қилиш (мин).

Уч марта восита эритмасида ҳўлланган учта турли стерил салфетка билан артиш, кейин 15 минут экспозиция вақтига риоя қилиш (силда -30 мин.)

-3% хлорамин (60 мин)

-0,5% хлоргексидиннинг спиртли эритмаси (15 мин)

-1% АБК-Экстра (30 мин)

-1% Экстра-Дез (30 мин)

-Антисептин – ОП- тайёр эритма (30 мин)

8-жадвалга илова:

1. Зарарсизлантириш учун спирт, хлоргексидин, Антисептин-ОП қўлланилганда ускунанинг учки қисмини уч марталаб оралиқ танаффусларсиз кейинги экспозиция вақтига риоя қилган холда воситаларда  намланган тампонлар билан артиш мумкин.

2. “Сименс”, “КаВо” фирмаларида ишлаб чиқарилган ускуна учки қисмларига уларнинг қўлланиш кўрсатмаларига амал қилган холда ишлов берилади ва кейин  ушбу фирмаларнинг буғли стерилизаторларида стерилланади.

 

Карпул шприцларига (кўп марта қўлланилувчи) ишлов бериш

    Карпулани қўллашдан олдин 70° ли этил спирти билан икки марталаб 15 минут оралиқ танаффус билан ёки уч марта танаффуссиз спиртда ҳўлланган тампон билан артилади. Карпул шприцни ишлатишдан олдин 1-жадвалнинг  1- бўлимида қайд қилинган тартибга риоя қилган холда зарарсизлантирувчи восита эритмасига  ботириб зарарсизлантирилади. Зарарсизлантирилгандан кейин шприц дистирланган сувда чайилади. Шприц фойдаланилгунича асептик шароитларда стерил салфетка билан ёпилган стерил лотокда сақланади.

        Фойдаланилган бир марта қўлланилувчи игналар мустаҳкам контейнерга солиниб, зарарсизлантирилади ва муассасада ўрнатилган тартибда йўқотилади.

 9-жадвал. Ўрамига кўра тиббий асбоблар стериллигининг сақланиш муддатлари

Ўрамнинг тури

Стерилликнинг сақланиш муддатлари

Стерилловчи қути (бикс) (КСК)

3 сутка

Крепланган қоғознинг икки қаватли ўрами, ёпишқоқ лента билан маҳкамланган

20 сутка

Шимдирилмаган халта қоғози, намга чидамли халта қоғози, Е маркали автоматда  маҳсулотларни ўрашга ўта чидамли ўрам қоғози, пергамент

3 сутка

Пахта матодан икки қаватли юмшоқ ўрам ДавСТ 11бРО-76 “Бўз гуруҳи пахта матолари”

20 сутка

Тиббий крепланган икки қаватли қоғоз ТШ -2008/81-02-91

 

“Вестфилд Медикал Лтд” (Англия) фирмасининг бир марталик ўрамлари:

-турли материалллардан тайёрланган халталар (рулон материаллардан ҳам),

-қоғоз халталар, термик ёпилган

 

1 йил

1 йил

“Бинцер Папир-фабрик ГмбХ” (Германия) фирмасининг қоғоз қарақларидан тайёрланган ўрамлари,-крепланган қоғоз, икки қаватли ўрам учун

 

3 ҳафта

“Медипак Медикал Пакеджинг МФГ Ко” (Тайвань) фирмасининг бир марталик ўрамлари

-бир қаватли ичи кўринувчи халталар (ламинат+қоғоз), термик ёпилган,

-турли материаллардан тайёрланган халталар, ўзи ёпиштирилувчи

 

 

1 йил

6 ой

“Випак Медикал” (Финляндия) фирмасининг “Стерикинг бир марталик ўрамлари”

бир қаватли ичи кўринувчи халталар (ламинат+қоғоз), термик ёпилган

 

1 йил

турли материаллардан тайёрланган халталар, ўзи ёпиштирилувчи

6 ой

Крепланган қоғознинг икки қаватли ўрами, ёпишқоқ лента билан маҳкамланган

 

4 ҳафта

Қоғоз халталар, термик ёпилган

4 ҳафта

Плёнкадан тайёрланган ҳимояловчи ғилоф-халта, “Стерикинг ” ўрамида стерилланган буюмлар билан тўлдирилган, термик ёпилган

 

5 йил

Ҳаволи стериллаш учун полиамид ўрам, термик ёпилган

1 йил

 9-жадвалга илова:

1. Қоғозга ўралганда тегишли катталикдаги иккита қоғоздан фойдаланилади. Лотокдаги ёки кассетадаги асбоблар тўпламини ҳар бир қоғозга алоҳида  конверт қилиб, стериллаш тартибига мос “Випак Медикал” (Финляндия) индикаторига қўшиб чилвир ип билан ёки ёпиштирувчи лента билан маҳкамланади.

2. Кичик тиббий анжомлар бир қаватли қоғоз халталарга солинади (ускуналарнинг учки қисмлари, стоматологик ойналар, ) Асбоблар солинган халталар 10% ли поливинил спиртдан тайёрланган елим билан ёки 5% ли крахмал елим билан, шунингдек “Випак Медикал” фирмасининг ёпишувчи лентаси  ёрдамида индикатор билан ёки у сиз елимланади. Халталарни уларнинг бўш томонларини икки марта буклаб, канцелярия скрепкаси  билан маҳкамлаб қўйиш ҳам мумкин.

3. Қоғоз ўрамдан икки марта фойдаланиш мумкин, юқори даражада мустаҳкам қоғоздан эса , йиртилмаган бўлса – 3  марта фойдаланиш мумкин.

10-жадвал. Зарарсизлантириш, стерилизациядан олдинги тозалаш ва стерилизация сифатининг   муассасадаги назорати

Зарарсизлантириш

назорати

Тозалаш сифатининг назорати

Стерилликнинг назорати

Стерилизатор-ларнинг назорати

Назорат тури

Назорат воситаси

Такро-

рийлиги

Объект

Такро-

рийлиги

Объект

Такро-

рийлиги

Объект

Такро-рийлиги

1.Кимёвий назорат (хлорли зарарсизлантирувчи воситаларни)

Қуруқ зарарсизлантирувчи восита-лар (хлорли): Хлорли оҳак; Хлорамин; Гипохлоритлар;

Ҳар бир янги олинган партия учун ва кейинчалик– ойига камида 1 марта

Асбоблар: шприцлар, борлар, илдизли игналар, пульпо-экстракторлар ва б. иш жойидаги асбоблар

Ҳар куни МСБ ишлов берилган асбобларнинг 1 %, МСБ нинг катта ҳамшираси томонидан

Асбоблар: шприцлар, борлар, илдизли игналар ва б. Ички кийимлар, боғлов материаллари

Ҳар ойда камида 1 марта МСБда зарарсизлантирилган  асбобларнинг, ички кийимларнинг 1 % ида. Бир хил турдаги асбоблардан иккитасини турли бўлинмаларда

                     Буғли ҳаволи  стерилизаторлар

   Йилига камида 1 марта. Таъмирлангандан кейин. Янги стерилизатор.

Зарарсизлантирувчи воситалар(хлорли оҳак, гипохлорит)

Ҳар бир янги тайёрланган партия учун

7 кунда 1 марта ишлов берилган асбобларнинг % миқдорида, бош ёки катта ҳамшира томонидан барча бўлинмаларда

Ишчи зарарсизлан-тирувчи воситалар (хлорамин, АБК-Хлорактив)

Ҳафтасига камида 1 марта

2. Бактериологик назорат (жарроҳлик бўлинмаси)

 Ҳаво муҳити            

Ойига камида 1 марта

 

Назорат учун

қўлланилувчи

синовлар:

Амидопиринли, азопирамли

Юза қисмлар

Ойига камида 1 марта

10-жадвалга илова:

1. Бактериологик назорат қилинувчи юзаларнинг тахминий рўйхати:

стерил асбоблар сақланувчи стол, ускуна учки қисмларининг дасталари, муолажа столи, бемор креслоси, оғизни чайиш учун стаканлар, туфукдонлар, ходимларнинг қўллари, ходимларнинг махсус кийимлари ва ҳ.к.

2. Бактериологик назорат шартнома асосида тегишли лицензияга эга, аттестацияланган лабораторияларда ўтказилади.

3. Зарарсизлантириш сифатининг назоратини санитария-кўрсаткичли микрофлорага суртмалар олиш йўли билан амалга оширилади: Амбулатория, Поликлиника, Муассасаларида - 0,1 да  суртма иш кунида   жарроҳлик бўлинмасига, кабинетга келганда,  стационарларда – 0,5 суртма бемор жойига.

 

11-жадвал.Стерилизация тартибини “Винар” ва “Медтест” фирмасининг кимёвий индикаторлари билан назорат қилиш

  Индикатор

номи

 Назорат параметрлари

Индикаторларни қўйиш

 

T°С

Стериллаш вақти

Буғ

босими

Стерил

лаш “гувоҳлари”

 Ўрамдан ташқари

 Ўрамда

ИС-120+2

ИС-132±2

 

ТВП-132/20-01

“Медикон”

 

ИС-160±3

ИС-180±3

ТВ 180/60-01

“Медикон”

+

+

 

+

+

 

+

+

+

+

 

+

+

 

+

+

 

 

Ўрамдан ташқари ёки бикс қопқо-ғининг тагида.

Ўрамдан ташқари

Ўрамнинг ташқи томонида.

Ўрамдан ташқари

 

Интест-П  121/20-01

Интест-П  126/10-01

Интест-П  121/20-02

Интест-П  126/10-02

Интест-П  134/5-02

+

+

+

+

+

+

+

+

+

+

+

+

+

+

+

 

+

+

+

+

              +

+

+

+

+

+

Стеритест-П 120/45

Стеритест-П 132/20

+

+

+

+

+

+

 

+

+

+

+

Стериконт-П120/45-01

Стериконт-П180/60-02

+

+

+

+

+

+

 

-

-

 

Стериконт-В160/50-02

Стериконт-В132/20-01

+

+

+

+

 

 

+

+

 

ИПС-120/45 Медтест

ИПС-132/20 Медтест

+

+

+

+

+

+

 

Ўрамдан ташқари ёки бикс қопқо-ғининг тагида.

 

ИВС- 160/150

ИВС- 180/60

+

+

+

+

 

 

Ўрамдан ташқари ёки бикс қопқо-ғининг тагида.

 

ИСПС-01, ИСПС-02

ИСВС-01, ИСВС-02

 

 

 

+

+

Ўрамнинг ташқарисига ёпиштирилади (бикснинг ёрлиғида)

 

5. ЗАРАРСИЗЛАНТИРУВЧИ ВОСИТАЛАР БИЛАН ИШЛАГАНДА ХАВФСИЗЛИК ЧОРАЛАРИ

5.1.Зарарсизлантирувчи воситалар эритмаларини тайёрлаганда нафас олиш, кўриш органларини, тери қопламаларини тегишли воситани қўллаш бўйича кўрстамаларда қайд қилинган тартибда ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланиш зарур.

5.2.Объектларни тўлиқ ботириб зарарсизлантириш учун қопқоқлари маҳкам ёпиладиган идишлардан фойдаланиш, бу ишларни эса яхши шамоллатиладиган хоналарда бажариш зарур.

5.3. Зарарсизлантирувчи воситалар билан ишлаганда шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш керак. Иш жойида чекиш, ичиш ва овқатланиш мумкин эмас. Воситалар билан ишлагандан кейин юз-қўлларни совун билан яхшилаб ювиш зарур.

5.4. Зарарсизлантирувчи воситалар билан ўткир заҳарланганда тегишли воситаларни қўллаш кўрстамаларида қайд қилинган тадбирлар асосида биринчи ёрдам кўрсатиш зарур.

 

6.ХОДИМЛАРНИНГ ШАХСИЙ ГИГИЕНАСИГА  БЎЛГАН ТАЛАБЛАР

6.1. Даволаш муассасаларининг тиббий ходимлари алмаштириш учун махсус кийим тўплами билан таъминланган бўлиши зарур: халатлар, қалпоқчалар, ниқоблар, алмаштирилувчи оёқ кийими - ҳар куни алмаштириш учун етарли бўлиши керак. Буларни индивидуал жавонларда сақлаш лозим. Кийим  тўсатдан ифлосланганда дарҳол алмаштириш учун тоза кийим тўплами тайёр бўлиши зарур.

6.2. Жарроҳлик  бўлинмаларида, кабинетларда кийимлар ҳар куни, ифлосланган холда дарҳол алмаштирилиши лозим. Терапевтик кабинетларда, протез ясаш кабинетларида – ҳафтада 2 марта ва ифлосланишига қараб алмаштирилиши лозим.

6.3. Шифокорлар,  ҳамширалар ҳар бир беморни кўриш  ва даволаш учун, шунингдек “ифлос” ишларни бажаргандан кейин (хонани йиғиштириш, ҳожатхонага кириш ва ҳ.к.) қўлларини ювишлари ва зарарсизлантиришлари лозим. Қўллар ўрнатилган тартибда рухсат этилган антисептиклар билан зарарсизлантирилади. Антисептикларнинг қўлланилиши 6 бўлимда кўрсатилган (12-жадвал).

6.4. Тиббий муолажалар билан боғлиқ турли касалликларнинг олдини олиш учун ходимлар қуйидагиларга риоя қилишлари зарур:

● ишлатилган тиббий асбобларни муолажалар тугаши билан дарҳол зарарсизлантириш;

●  терининг очиқ жойларига қон ёки ажратмалар тушганда уларни тери антисептиклари билан ҳўлланган тампон билан яхшилаб тозалаб (12-жадвал), оқаётган сув билан совунлаб ювилади.

         Қўлқоп кийилган қўлларни зарарсизлантирувчи восита билан ҳўлланган салфетка билан артилади (1-жадвал), кейин оқаётган сув билан ювилади, қўлқопларни ечгандан кейин қўлларни яна ювиб, тери антисептик билан артилади (12-жадвал);

● беморнинг биологик суюқлиги бехосдан оғизга тушганда томоқни ва оғизни зудлик билан 70 % спирт ёки 0,05% ли калий перманганат эритмаси билан чайиш зарур,  биологик суюқлик кўзларга тушганда – уларни калий марганец тузининг суви билан 1:10000 нисбатдаги эритмаси билан ювиш зарур.

● игна санчилганда ёки қўл кесилганда, қўлқопларни ечмасдан оқаётган сувда совунлаб ювиб, кейин уларни ечиш ва ярани сиқиб, қон чиқариб ташлаш керак, ундан сўнг яна қўлларни совунлаб ювиб, ярага йоднинг  5% спиртли эритмаси билан ишлов бериш зарур.

       Қўлларда майда яралар, тирналган жойлар, ёриқлар бўлса, уларнинг устига  лейкопластир ёпиштириш керак;

       Қўлларнинг терисини парваришлаш учун юмшатувчи ва ҳимояловчи  малҳамлар суртиш лозим;

 

12-жадвал. Тиббий ходимларнинг қўлларига гигиеник ва жарроҳлик ишлов бериш учун антисептик воситаларни қўллаш

Антисептик воситанинг номи

 

Гигиеник ишлов бериш

 

Жарроҳлик ишлов бериш

Мл/миқдори (1 мартага)

Ишлов такро-рийлиги

Экспозиция

(мин)

Мл/миқдори (1 мартага)

Суртиш  такро-рийлиги

Экспозиция

(мин)

1

2

3

4

5

6

7

8

1

Антисептин-ОП

3

1

0,5

5

2

 

            12-жадвалга илова:

      Жарроҳларнинг қўлларига ишлов беришда қўллар иссиқ оқаётган сувда 2 минут давомида махсус совун билан  ювилади (масалан, Гигея  ва Гигея Софт суюқ совуни), стерил дока салфетка билан  артилади. Антисептик фақат қуруқ қўлларга суртилади.

        Антисептикларни тўғри қўллаш учун иш жойларини дозатор тизимлари билан (диспенсер) таъминлаш лозим.

 

Услубий қўлланмаларни ишлаб чиқишда  қўлланилган ҳужжатлар  ва материаллар рўйхати

1.      Ўзбекистон Республикаси ССВнинг 29.12.2007йил. 600 - сон буйруғи “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги даволаш-профилактика муассасаларида санитария-гигиеник, эпидемияга қарши ва зарарсизлантириш тартибларига риоя қилиш тўғрисида”.

2.      Соҳа Стандарти  4221 ”Тиббий анжомларни стериллаш ва зарарсизлантириш”.

3.      Совет Иттифоқи ССВнинг 12.07.89 й. 408-сонли буйруғи “Мамлакатда вирусли гепатитлар билан касалланишни камайтириш тадбирлари тўғрисида”.

  1. Совет Иттифоқи ССВнинг стоматологик асбобларни тозалаш (ювиш) ва стериллаш бўйича кўрсатмалар, № 1609-77,  11.03.77 й.
  2. “Буғли ва ҳаволи стерилизаторларнинг ишлашини назорат қилиш бўйича услубий тавсиялар” Совет Иттифоқи ССВ № 15/6-5,  28.02.91 й.да ССВ Бош санитария-эпидемиология бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.И.Наркевич томонидан тасдиқланган.
  3. Тиббий анжомларни зарарсизлантириш, стериллашдан олдинги тозалаш ва стериллаш бўйича услубий қўлланмалар.
  4. “Стоматологик йўналишдаги амбулатор-поликлиника муассасаларининг ташкил қилиниши, жиҳозланиши ва эксплуатацияси, меҳнат  муҳофазаси ва ходимларининг шахсий гигиенаси”   СанҚ ва М № 2956-83,  28.12.83 й. Совет Иттифоқи Бош Давлат санитария врачининг ўринбосари  В.Е.Ковшило тасдиқлаган.
  5. “Шифохоналар, туғруқхоналар ва бошқа даволаш стационарларини жойлаштириш, ташкил қилиш, жиҳозлаш ва эксплуатациясига гигиеник талаблар”   СанҚ ва М  (11 бўлим, 11.7 ва 11.8 бандлари).

 

Илова №1

Зарарсизлантириш учун қўлланилувчи воситалар

1

«АБК-Экстра»

Зарарсизлантириш ва стериллашдан олдинги тозалаш учун “Agro Bio Kimyo” МЧЖ да (Ўзбекистон) ишлаб чиқарилган “АБК-Экстра” воситасини қўллаш бўйича услубий қўлланмалар

2

«АБК- Хлорактив»

“Agro Bio Kimyo” МЧЖ да (Ўзбекистон) ишлаб чиқарилган “АБК- Хлорактив ” воситасини даволаш профилактика муассасаларида зарарсизлантириш учун қўллаш бўйича услубий қўлланмалар

3

«Антисептин»

“Agro Bio Kimyo” МЧЖ да (Ўзбекистон) ишлаб чиқарилган “Антисептин” зарарсизлантирувчи воситани қўллаш бўйича услубий қўлланмалар

4

«Антисептин -ОП»

“Agro Bio Kimyo” МЧЖ да (Ўзбекистон) ишлаб чиқарилган “Антисептин-ОП” антисептик воситасини қўллаш бўйича услубий қўлланмалар

5

«АБК - Окси»

“Agro Bio Kimyo” МЧЖ да (Ўзбекистон) ишлаб чиқарилган

“АБК - Окси” воситасини тиббий анжомларни зарарсизлантириш ва стериллаш учун қўллаш бўйича услубий қўлланмалар

6

«ДС-1»

“Agro Bio Kimyo” МЧЖ да (Ўзбекистон) ишлаб чиқарилган

“ДС-1” воситасини тиббий анжомларни зарарсизлантириш ва стериллаш учун қўллаш бўйича услубий қўлланмалар

7

Нейтрал анолит, каталитик анолит

СТЭЛ ускунасида ишлаб чиқарилган натрий хлориднинг электрокимёвий фаоллаштирилган эритмаларини  зарарсизлантириш, стериллашдан олдинги тозалаш ва стериллаш  учун қўллаш бўйича услубий қўлланмалар

8

Хлорамин Б

ёки ХБ

“Уфахимпром” ОАЖ (Россия)да ишлаб чиқарилган “Хлорамин Б” воситасини  зарарсизлантириш учун қўллаш бўйича услубий қўлланмалар, УҚ 252113, 23.11.1998 й.

9

Водород пероксиди

Водород пероксидини ювувчи воситалар билан биргаликда зарарсизлантириш учун қўллаш бўйича кўрсатмалар,

№ 85870; 29.08.1970 й.

И л о в а :Тиббиёт муассасаларида ўрнатилган тартибда қўллашга рухсат этилган янги воситалар ишлаб чиқарилганда, стоматологик кабинетларда зарарсизлантириш, стериллашдан олдинги тозалаш ва стериллаш учун тавсия қилинган зарарсизлантирувчи воситаларнинг рўйхати кенгайтирилиши мумкин.



Оставить отзыв
Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш комментарий будет опубликован после проверки модератором