MODUS spokoyniy den





Ta'rif
Фаол модда: Мелисса экстракти – 80мг, магний цитрати – 75мг, хмель (қулмоқ) ёнғоқчаси экстракти – 50мг, лаванда экстракти – 25мг, крахмал, кремний диоксиди, витамин В6 (пиридоксин гидрохлориди) – 1,4мг.
Ёрдамчи моддалар: Микрокристаллик целлюлоза, магний стеарати.
Фармокологик хусусиятлари
МОДУС спокойный день – мелисса, хмель (қулмоқ) ёнғоқчаси ҳамда лаванда экстрактлари таркибидаги фойдали моддаларни ўзида мужассамлаштирувчи биологик актив қўшимча бўлиб, организмдаги магний етишмовчилигини бартараф этади.
Таркибдаги В6 витамини организмнинг гормонал фаолиятидаги мувозанатини тартибга солади, шунингдек, магний билан асаб тизимининг фаолиятини тўғри ишлашига сабаб бўлади, психологик функцияларининг тўғри содир бўлишини таъминлайди, чарчоқни бартараф этади. Таркибидаги бошқа моддалар эса асаб тизимига ва юрак-томирларга фойдали таъсир ўтказади.
Қўлланилиши
Биологик Актив Қўшимча МОДУС спокойный день – асаб тизимини ривожлантириб, организмни витаминлар билан бойитишда, кун давомидаги стресс ва асабийликни бартараф этишда қўлланилади. Стресс оқибатида функцияси бузилган юрак-томир тизимининг тўғри ишлашига сабаб бўлади.
Қўллаш усули ва дозалари
1 суткада 1 таблеткадан.
Махсус кўрсатмалар
Бир сутка учун тавсияқилинган дозани ошириш катъиян тавсия қилинмайди. Биологик Ёшлар ҳамда катталар учун мўлжалланган. Актив Қўшимчалар мувозанати сақланган озуқани ва соғлом турмуш тарзи ўринларини боса олмайди.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг таъсир этувчи ва ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Чиқарилиш шакли
30 таблетка (13,5г).
Сақлаш шароити
Салқин ва ёруғликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Ёш болаларнинг қўли етмайдиган жойда сақлансин.
Ишлаб чиқарувчи
“PHARMACY Laboratories s.c.”,
57, Виселки кучаси, Варшава, Полша.
dan o'xshash takliflar
Boshqa korxonalardan o'xshash takliflar











