GINKOVEL kapsulalar N60

GINKOVEL kapsulalar N60 o'xshash dorilari




GINKOVEL kapsulalar N60 qo'llanmasi
Қуруқ, болалар ололмайдиган жойда 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Таркиби
Хар бир капсула қуйидагиларни ўз ичига олади:
Гинкго Билоба .............................................60 мг
Тўлдирувчилар ............................................зарурият бўйичаАктив компонентларнинг хусусиятлари
Гинкго Билоба таркибида 100 дан ортиқ табиий биоактив моддалар, шу жумладан энг муҳим тритерпен лактонлари, биофлавоноидлар –кверцетин, флавоноид гликозидлари, танинлар, органик ва гинкголик кислоталар, аминокислоталар, катехинлар, стероидлар, қандлар, микроэлементлар ва алохида витаминлар мавжуд. Биргаликда улар метаболизмни, мия қон айланишини, қон томирлари тонусини ва тўқималарда қон айланишини яхшилайди, тромбоцитлар юқори фаоллигининг олдини олади ва антиоксидант таъсирга эга. Антиоксидант хусусиятларига эга бўлган кўп миқдордаги терпеноидлар ва флавоноидларни ўз ичига олади.
Қадоқда 60 капсуладан.
Камдан кам ҳолларда аллергик реакциялар, диспептик касалликлар, қабзият.
БФҚ дори воситаси эмас!
Озиқ-овқат қўшимчаси мувозанатли ва хилма-хил овқатланишни ва соғлом турмуш тарзини ўрнини боса олмайди.
Тавсия этилган кунлик дозадан оширилмасин.
Қадоқда кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан кейин ишлатманг.
Қўллашдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.
Гинковел биоқўшимчасидан фойдаланганда турли органлар ва тўқималарда қон айланиши ва метаболик жараёнлар яхшиланади, бу уларнинг функциялари яхшиланиши билан изохланади: асаб тизимини мустаҳкамланиши, хотиранинг яхшиланиши, этиборни жамлаш ва ахборотни идрок этиш қобилиятини ошиши.
Гинковел капсулалари юрак-қон томир тизимини қўллаб-қувватлаш, томирларнинг тонуси, шу жумладан оёқ-қўллардаги томирларнинг ҳолатини мустаҳкамлаш қобилиятига эга озиқ-овқат қўшимчаси сифатида фойдалидир.
Гинковелдан фойдаланган ҳолда жисмоний ва ақлий иш фаолиятини яхшилаш танадаги қариш жараёнида юзага келадиган ёшга боғлиқ ўзгаришларни камайтиришга ёрдам беради.
Катталар асосий овқатдан кейин сув билан кунига бир марта 1 ёки 2 капсуладан ёки мутахассис кўрсатмаси бўйича.
GINKOVEL kapsulalar N60 analoglari













