LEVOSTAR kapsulalar 250mg N30

LEVOSTAR kapsulalar 250mg N30 o'xshash dorilari



LEVOSTAR kapsulalar 250mg N30 qo'llanmasi
Таркиби
Ҳар бир қаттиқ желатин капсула қуйидагиларни ўз ичига олади:
Қушқўнмас экстракти (силимарин)……………250 мг
Қушқўнмас экстракти 400 га яқин биологик фаол моддаларни ўз ичига олади. Силибинин, силикристин, силиданин каби моддалар мажмуаси бўлган ўсимликнинг асосий таркибий қисми- силимариндир. Унинг таркибида витаминлар (А, В гуруҳлари, C, D, E, F, К), макро- ва микроэлементлар (селен, калий, бор, йод, калций, магний, хром, марганец, рух, темир, мис) ва флавоноидлар мавжуд. Биргаликда улар ҳужайра мембранасини (айниқса жигар ҳужайраларини) тиклайди ва ҳимоя қилади, янги ҳужайралар пайдо бўлишига ёрдам беради, оқсил бирикмаларининг синтезини оширади ва зарарли токсик моддалардан халос қилади.
Қадоқда 30 капсуладан.
Диарея, кўнгил айниш, ичакларда газ тўпланишини чақириши мумкун
БФҚ дори воситаси эмас!
Озиқ-овқат қўшимчаси мувозанатли ва хилма-хил овқатланишни ва соғлом турмуш тарзини ўрнини боса олмайди.
Тавсия этилган кунлик дозадан оширилмасин.
Қадоқда кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан кейин ишлатманг.
Ишлатишдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.
ЛЕВОСТАР биологик фаол қўшимчасининг фойдали хусусиятлари асосан жигар ва ошқозон-ичак тракти аъзоларининг нормал ишлашини таъминлашга қаратилган.
Уни қуйидагилар учун тавсия қилиш мумкин:
- сафро хосил қилиш ва чиқазиб юборилишини, унинг хусусиятларини яхшилаш: сафро камроқ ёпишқоқ бўлади, сафро кислоталарининг концентрацияси пасаяди;
- ёғларнинг метаболизмини яхшилаш, жигар ҳужайраларида ва тананинг бошқа қисмларида исталмаган ёғ тўпланиш жараёни олдини олиш;
- холестерин ва қондаги шакар миқдорини нормал даражада ушлаб туриш.
Биоқўшимча иммунитетни мустаҳкамлайди, иштаҳа, овқат ҳазм қилиш ва ассимиляцияни яхшилайди, ичакда ферментация ва газ ҳосил бўлиш жараёнлари пасаяди ва унинг фаолияти нормаллашади, ортиқча овқатланиш пайтида ошқозонда оғирлик бартараф қилинади.
ЛЕВОСТАР шунингдек, умумий соғломлаштирувчи таъсирга эга: у соғликни, кайфиятни ва организмнинг умумий жисмоний ҳолатини яхшилайди.
Таркибий моддаларга шахсий таъсирчанлик, 12 ёшгача бўлган болалар, хомиладорлик, лактация даври.
Катталар кунига 1 ёки 2 капсуладан ёки мутахассис кўрсатмаси бўйича.
Сув билан овқатдан сўнг ичиш тавсия этилади.



