Нолипрел® Би-Форте қабул қилишда ўзига хос эҳтиёткорликка амал қилинг
Агар қуйида келтирилганлардан бирортаси Сизга тааллуқли бўлса, Нолипрел® Би-Форте қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг:
-агар Сизда аорта стенози (юракдан чиқадиган асосий қон томирни торайиши), гипертрофик кардиомиопатия (юрак мушагининг касаллиги) ёки буйрак артериясининг стенози (буйракни қон билан таъминловчи артерияни торайиши) бўлса;
-агар Сизда бошқа юрак касалликлари бўлса;
-агар Сизда жигар касалликлари бўлса;
-агар Сизда коллагеноз-қон томирли касалликлари (тизимли қизил югирик ёки склеродермия) бўлса;
-агар сизда атеросклероз бўлса (қон томиралар деворини қалинлаши);
-агар Сизда гиперпаратиреоз (қалқонсимон бези олди безларининг фаоллиги ошган) бўлса;
-агар Сизда подагра бўлса;
-агар Сизда қандли диабет бўлса;
-агар Сиз тузни кам сақловчи парҳезга риоя қилаётган ёки калий сақловчи туз ўрнини босувчиларини қабул қилаётган бўлсангиз;
-агар Сиз литий ёки калийни тежовчи диуретикларни (спиронолактон, триамтерен) қабул қилаётган бўлсангиз, уларни Нолипрел® Би-Форте билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас (“Бошқа препаратларни қабул қилиш” га қаранг).
-агар Сиз юқори артериал қон босимни даволаш учун қуйидаги санаб ўтилган бирон бир кўрсатилган дори воситалар қабул қилсангиз:
-ангиотензин II рецепторлар блокаторлари (сартан каби маълум, масалан валсартан, телмисартан, ирберсартан), шу жумладан қандли диабет билан боғлиқ бўлган буйрак фаолиятини бузилиши;
-алискирен.
Сизнинг шифорингиз буйрак фаолиятини, артериал қон босим ва қонда электролитлар даражасини (масалан калий) мунтазам вақт орасида текшириши мумкин.
“Қуйидаги ҳолларда Нолипрел® Би-Форте қабул қилманг” бўлимини қаранг.
Агар сиз ҳомиладорман деб ўйласангиз (ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз), ўз шифокорингизни огоҳлантиришингиз керак. Нолипрел® Би-Форте ҳомиладорликнинг илк муддатларида қабул қилиш тавсия этилмайди. Препарат 3 ойликдан катта муддатларда қабул қилинмаслиги лозим, чунки бу боланинг соғлиғига жиддий зарар келтириши мумкин (“Ҳомиладорлик ва лактация даври” қаранг).
Сиз Нолипрел® Би-Форте қабул қилаётганингизда, Сиз шунингдек қуйидагилар ҳақида ўз даволовчи шифокорингизни ёки тиббий ходимларни хабардор қилишингиз керак:
-агар Сизга анестезия ва/ёки жиддий жарроҳлик операцияси қилинадиган бўлса;
-агар Сизда яқинда диарея ёки қусиш кузатилган ёки Сизнинг организмгиз сувсизланган бўлса;
-агар Сиз диализ ёки ПЗЛП аферезини ўтаётган бўлсангиз (қондан ҳолестеринни аппарат ёрдамида чиқариш);
-агар Сиз асалари ёки ариларни чақишига бўлган аллергик реакцияларни камайтириши керак бўлган десенсибилизацияланган даволаш ўтаётган бўлсангиз;
-агар Сиз тиббий текширувдан ўтаётган бўлсангиз, унинг учун йод сақловчи контраст моддаларни (ички аъзолар, масалан, буйраклар ёки меъдани рентген нурлари ёрдамида текширишга имкон берадиган моддалар) юбориш талаб қилинса.
Спортчилар Нолипрел® Би-Форте допинг-назоратни ўтказишда ижобий реакция бериши мумкин бўлган фаол модда (индапамид) сақлашини билишлари керак.
Нолипрел® Би-Форте болаларга буюриш мумкин эмас.
Нолипрел® Би-Форте овқат ва суюқлик билан қабул қилиш
Нолипрел® Би-Форте овқатдан олдин қабул қилиш авзалроқ
Дори воситасини қабул қилишни бошлашдан олдин, ушбу йурикномани хаммасини диққат билан ўқиб чиқинг, чунки унда Сиз учун муҳим маълумот сақланади!
Ушбу йурикномани сақлаб қўйинг. Сизга уни яна ўқиб чиқиш керак бўлиши мумкин.
Агар Сизда қўшимча саволлар туғилса, шифокорингиз ёки фармацевт мурожаат қилинг.
Бу препарат шахсан Сизга қабул қилиш учун буюрилган. Уни бошқа шахсларга бериб юборманг. У хатто агар уларнинг касалликларини белгилари Сизникига ўхшаш бўлса ҳам, уларнинг соғлиғига зарар келтириши мумкин.
Агар Сизда бирон-бир ножўя самаралар пайдо бўлса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг. Бу шунингдек, ушбу йурикномада санаб ўтилмаган ҳар қандай ножўя самараларига ҳам тааллуқлидир.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик
Агар сиз ҳомиладорман деб ўйласангиз (ёки хомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз), шифокорни хабардор қилиш керак.
Одатда, шифокор сизга Нолипрел® Би-Форте хомиладорликкача ёки хомиладорлик тасдиқлангандан кейин қабул қилишни дархол тўхтатишни маслаҳат бериши ва Нолипрел® Би-Форте ўрнига бошқа препаратни буюриши мумкин. Нолипрел® Би-Форте хомиладорликнинг илк муддатларида қабул қилиш тавсия этилмайди. Препарат 3 ойликдан катта муддатларда қабул қилинмаслиги лозим, чунки бу боланинг соғлиғига жиддий зарар келтириши мумкин.
Эмизиш даври
Агар сиз эмизаётган бўлсангиз ёки эмизишни режалаштираётган бўлсангиз бу ҳақида шифокорингизни ҳабардор қилинг. Нолипрел® Би-Форте препаратини эмизиш даврида қабул қилиш ман этилади. Агар Сиз эмизишни ҳохласангиз, айниқса агар янги туғилган чақалоқ бўлса ёки муддатидан олдин туғилган бўлса шифокорингиз Сизга бошқа давони буюриши мумкин.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Нолипрел® Би-Форте одатда ҳушёрликка таъсир қилмайди, лекин айрим пациентларда артериал босимни пасайиши туфайли, турли реакциялар, масалан, бош айланиши ёки ҳолсизлик пайдо бўлиши мумкин. Натижада автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилияти бузилиши мумкин.
Нолипрел® Би-Форте таркибига кирувчи айрим ингредиентлар тўғрисида муҳим маълумот
Нолипрел® Би-Форте аргинин лактоза (қанд тури) сақлайди. Агар шифокор Сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик борлигини айтган бўлса, унда бу препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин ўз шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
Нолипрел® Би-Форте натрий сақлайди
1 та таблеткаси 1 ммоль (23 мг), дан кам натрий сақлайди яъни деярли сақламайди.