SHAYNOMIN tabletkalari N30

SHAYNOMIN tabletkalari N30 haqida qo'llanma
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Таркиби
Хар бир таблетка қуйидагиларни ўз ичига олади:
Глюкозамин калий сулфат хлориди….…………………….500 мг
Хондроитин сулфати.…………………….…………………400 мг
Витамин С …………………………………………………...100 мг
Тўлдирувчилар ......................................................................зарурият бўйича
Farmakodinamikasi
Глюкозамин калий сулфат хлориди хондроитиннинг таркибий қисмидир ва организмда бўғимларнинг кемирчак тўқималари томонидан ишлаб чиқарилади. Глюкозамин кемирчак тўқимаси шаклланиши учун зарур бўлган биокомпонентларни синтез қилиш учун қурилиш материали сифатида қўлланилади. Суякда калцийнинг нормал чўкишини таъминлайди.
Хондроитин сулфат - гликозаминогликанлар гуруҳига мансуб юқори молекуляр полисахарид. Бўғимларнинг кемирчак тўқималари томонидан ишлаб чиқарилади, у синовиал суюқликнинг таркибига киради.
С витамини (аскорбин кислотаси) инсон рационидаги зарур витаминлардан биридир. У гормонлар, интерферонлар, сафро кислоталари каби тана учун муҳим бўлган бирикмалар синтези учун қайтарилувчи ва метаболик жараёнлар коферменти биологик вазифасини бажаради. Аскорбин кислотаси бириктирувчи ва суяк тўқималарининг нормал ишлаши учун ҳам зарурдир. Антиоксидант сифатида у ҳужайра мембраналарини шикастланишдан ҳимоя қилади.
Dori shakli
Қадоқда 30 таблеткадан.
Nojo'ya samaralari
Камдан кам ҳолларда аллергик реакциялар ва қабзият бўлиши мумкин.
Maxsus ko‘rsatmalari
Озиқага БФҚ.
ДОРИ ВОСИТАСИ ЭМАС!
Қўллашдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.
Qo'llanilishi
Шайномин биологик фаол қўшимчаси- организмдаги кемирчак ва боғламларнинг нормал шаклланиши, синовиал суюқликнинг секрециясини таъминлаш, бўғимларнинг нормал ишлаши ва уларнинг эрта эскириши ва бузилишининг олдини олиш учун фойдали бўлган табиий биокомпонентлар ва С витаминининг манбаидир.
Шайноминни кемирчак тўқималарнинг нормал янгиланиш жараёни, бўғимларда дегенератив жараёнларнинг ривожланишини олдини олиш (тормозлаш), уларнинг нормал физиологик функцияларини сақлаб туриш учун тавсия этилади.
Шайномин маҳсулоти бўғимларнинг боғлам ва кемирчак тўқималарининг мустаҳкамлигини, шунингдек бириктирувчи тўқима ва синовиал суюқликнинг нормал шаклланишини ва унинг ёпишқоқлигини таъминлайди.
Биоқўшимча кемирчакнинг ортиқча ейилишини олдини олишга ёрдам беради, айниқса узоқ вақт жисмоний машқлар пайтида (спортчиларда, юк кўтарувчиларда), терининг эластиклигини ва мушакларнинг мустаҳкамлигини узоқ муддат сақлашга ёрдам беради.
Шайноминни узоқ йотоқ режимдан сўнг реабилитация даврида бўғинлар фаолиятини кучайтириш учун ҳам тавсия этиш мумкин.
Биоқўшимча тиш, соч, тирноқларнинг нормал шаклланиши, зарур жисмоний фаоллик ва тананинг умумий тонусини сақлаб туриш учун фойдалидир.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Таркибий моддаларга шахсий таъсирчанлик, 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар, хомиладорлик, лактация даври.
Dozirovkasi
Катталар асосий овқатдан кейин кунига 1 ёки 2 таблеткадан ёки мутахассис кўрсатмаси бўйича.
SHAYNOMIN tabletkalari N30 o'xshash dorilari




