LIMENDAning aptekalardagi narxlari
LIMENDA suppozitorii 750mg/200mg N7
|
|
139 ta dorixonada bor
|
65 100 so'mdan
Dorixonadan topish
|
88 700 so'mdan
+ yetkazish
Buyurtma berish
|
63 000 so'mdan
Bron qilish
|
LIMENDA ko'rsatmalar
• бактериал вагиноз;
• трихоманадали вагинит;
• аралаш инфекциялар чақирган вагинитларда қўлланади.
- жигар функциясини оғир даражадаги бузилишлари;
- тутқаноқ;
- порфирия;
- ҳомиладорликни биринчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.
Метронидазол жигарда метаболизмга учрайди. Гидроксил метаболити фаол ҳисобланади. Метронидазолнинг ярим чиқарилиш даври 6-11 соатни ташкил этади. Дозасининг тахминан 20% ўзгармаган ҳолда буйраклар орқали чиқарилади.
Лименда препарати қиз болаларда қўллаш учун тавсия этилмайди.
Дисульфирамга ўхшаш реакциялар кутилиши мумкинлиги туфайли даволаш вақтида ва даволаш тугаганидан кейин, хеч бўлмаганда, 24-48 соат давомида алкоголь истеъмол қилишдан сақланиш керак.
Миконазол сақловчи гинекологик дори шакллари билан даволанганда, латексли ҳимоя воситалари (презервативлар ёки диафрагмалар) нинг самарадорлиги пасайиши мумкин. Шу сабабли Лименда препаратини латексли презерватив ёки латексли диафрагма билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Миконазол препаратлари билан даволаниш вақтида жиддий ўта юқори сезувчанлик реакциялари, жумладан анафилаксия ва ангионевротик шишни ривожланганлиги хақида хабар берилган. Ўта юқори сезувчанлик ривожланганлигини кўрсатувчи нохуш реакциялар ёки шиллиқ қаватни таъсирланиши пайдо бўлганида, даволашни тўхтатиш керак.
Трихомонадали вагинити бўлган аёл пациентларда жинсий шеригини хам бир вақтда даволаш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик
Препаратни ҳомиладорликни биринчи уч ойлигидан кейин, она учун даволашдан кутиладиган фойда хомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолатдагина шифокорнинг назорати остида қўллаш мумкин.
Лактация
Даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак, чунки метронидазол кўкрак сутига ўтади. Эмизишни даволаш тугаганидан сўнг 24-48 соатдан кейин давом эттириш мумкин.
Фертиллик
Метронидазол ва миконазол алоҳида қўлланганида фертилликка салбий таъсири юзасидан далиллар йўқ.
Педиатрияда қўлланиши
18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда препаратни қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқ.
Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Кузатилиши мумкин бўлган нохуш реакцияларни инобатга олиб, автомобилни бошқаришда ва потенциал ҳавфли механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Рецидивланувчи вагинитларда ёки бошқа даволаш турларига резистент бўлган вагинитларда Лименда препаратини 14 кун давомида қўллаш керак.
Вагинал суппозиторийларни ўрамида мавжуд бўлган бир марталик бармоқ қопчаси ёрдамида қинга чуқур киритиш керак.
65 ёшдан ошган кекса аёл пациентлар учун дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Вагинитда қиннинг шиллиқ қаватини яллиғланиши туфайли, қинни таъсирланиши (ачишиши, қичишиши) биринчи суппозиторий киритилганидан сўнг ёки даволанишнинг учинчи кунига келиб кучайиши мумкин. Бу асоратлар даволаниш давомида тез йўқолади. Кучли таъсирланганида даволашни тўхтатиш керак.
Шубҳа қилинган нохуш реакциялар бўйича хабарлар
Дори воситаси қайд этилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар бўйича хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида, Миллий фармакоогоҳлик тизимига мувофиқ хабар беришингизни сўраймиз.Алкоголь: алкоголни ўзлаштиролмаслик (дисульфирамсимон реакцияларни ривожланиш ҳавфи).
Амиодарон: кардиотоксикликни ривожланиш ҳавфини ошиши (QT оралиғини узайиши, “пируэт” туридаги полиморф қоринчалар тахикардияси, юрак уришини тўхташи).
Астемизол ва терфенадин: ушбу бирикмаларнинг метаболизми ингибиция бўлиши ва уларнинг қон плазмасидаги концентрацияси ошиши мумкин.
Карбамазепин: қон плазмасида карбамазепиннинг концентрациясини ошиши ҳавфи.
Циметидин: қон плазмасида метронидазолнинг концентрациясини ошиши ҳавфи, бунинг оқибатида – марказий нерв тизими томонидан нохуш реакцияларни ривожланиш ҳавфи.
Циклоспорин: циклоспориннинг токсик таъсирини ошиши кузатилиши мумкин.
Дисульфирам: марказий нерв тизими томонидан бузилишлар (масалан, психотик реакциялар) бўлиши мумкин.
Литий: литийнинг токсик таъсирини кучайиши ҳавфи бўлиши мумкин.
Фенитоин: фенитоиннинг концентрацияси ошиши ва метронидазолнинг концентрацияси пасайиши мумкин.
Фенобарбитал: метронидазолнинг концентрацияси пасайиши мумкин.
Фторурацил: қон плазмасида фторурацилнинг концентрациясини ва унинг токсик таъсирини ошиши ҳавфи.
Перорал антикоагулянтлар: антикоагулянт самараси кучайиши мумкин (қон кетишини ривожланиш ҳавфи юқори).
Жигар ферментлари, глюкоза (у гексокиназа усули билан аниқланганида), теофиллин ва прокаинамиднинг қондаги концентрациясига таъсир қилиши мумкин.
Миконазол нитратни сўрилиши оқибатида дориларнинг ўзаро таъсирини қуйидаги турлари кузатилиши мумкин:
Аценокумарол, анизиндион, дикумарол, фениндион, фенпрокумон, варфарин: қон кетиши ҳавфи ошиши мумкин.
Астемизол, цизаприд, терфенадин: ушбу препаратларни метаболизми ингибиция бўлиши ва уларнинг қон плазмасидаги концентрацияси ошиши мумкин.
Карбамазепин: карбамазепиннинг клиренси пасайиши мумкин.
Циклоспорин: токсик самарасини (буйрак функциясини бузилиши, холестаз, парестезиялар) кучайиши ҳавфи бор.
Фентанил: опиоид препаратларнинг таъсирин давомийлиги (марказий нерв тизими ва нафас тизимининг функциясини сусайиши) узайиши мумкин.
Фенитоин ва фосфенитоин: токсик самараларни ривожланиш ҳавфи (атаксия, гиперрефлексия, нистагм, тремор).
Глимепирид: гипогликемик самараси ошиши мумкин.
Оксибутинин: оксибутининнинг клиренси пасайиши мумкин, бунинг оқибатида унинг қон плазмасидаги концентрацияси ошади.
Оксикодон: оксикодоннинг қон плазмасидаги концентрациясини ошиши ва унинг клиренсини пасайиши ҳавфи бор.
Пимозид: кардиотоксикликни самаралари (QT оралиғини узайиши, “пируэт” туридаги полиморф қоринчалар тахикардияси, юрак уришини тўхташи) ривожланиши мумкин.
Толтеродин: цитохром Р450 ферментлар тизимидаги 2D6 изоферментининг фаоллиги паст бўлган пациентларда толтеродиннинг биокираолишлиги ошиши мумкин.
Триметрексат: токсик самараси (суяк кўмигини сусайиши, буйрак ва жигар функциясини пасайиши, меъда-ичак йўлларини ярали шикастланиши) ошиши ҳавфи бўлиши мумкин.
Таркиби
Вагинал суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 750 мг метронидазол, 200 мг миконазол нитрати.
ёрдамчи моддалар: қаттиқ ёғ (витепсол S55).Метронидазол микробларга и протозойларга қарши восита восита бўлиб, Gardnerella vaginalis ва анаэроб бактерияларга, шу жумладан анаэроб стрептококклар ва Trichomonas vaginalis га нисбатан самаралидир.
Миконазол нитрати кенг таъсир доирасига эга ва айниқса патоген замбуруғларга, шунингдек Candida albicans га нисбатан самаралидир, бундан ташқари миконазол нитрати граммусбат бактерияларга нисбатан ҳам самаралидир.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, диарея, тарқоқ қичишиш, оғизда металл таъми, харакат бузилишлари (атаксия), бош айланиши, парестезиялар, тиришишлар, периферик невропатия (шу жумладан, юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганидан сўнг), лейкопения, сийдик ранги тўқлашиши мумкин.
Даволаш: бехосдан ичга қабул қилинганида зарурат бўлса меъдани ювиш керак. Махсус антидоти мавжуд эмас.Симптоматик ва тутиб турувчи даволаш тавсия этилади.
Chiqarish shakllari