Siprofinning aptekalardagi narxlari
SIPROFIN tabletkalari 500mg N10
|
|
35 ta dorixonada bor
|
20 000 so'mdan
Dorixonadan topish
|
18 000 so'mdan
Bron qilish
|
SIPROFIN tabletkalari 250mg N10
|
|
29 ta dorixonada bor
|
9 000 so'mdan
Dorixonadan topish
|
8 000 so'mdan
Bron qilish
|
Yetkazib berish xizmati haqida ma'lumot:
Yetkazib berish xizmatlarini taklif qiluvchi dorixonalar katalogda "yetkazib berish" belgisi bilan ajratilgan.
Shu tarzda belgilangan dorixona bilan telefon orqali aloqaga chiqing va buyurtmaning narxi va yetkazib berish muddatini aniqlashtirib oling.
Odatda, dorixona buyurtmani 1 soat ichida yuboradi.
Siprofin ko'rsatmalar
• нафас йўллари;
• қулоқ, томоқ ва бурун;
• буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари;
• жинсий аъзолар;
• овқат ҳазм қилиш тизими (шу жумладан оғиз, тишлар, жағлар); ўт пуфаги ва ўт чиқариш йўллари;
• тери қопламлари, шиллиқ қаватлар ва юмшок тўқималар;
• таянч-харакат аппарати;
Ципрофлоксацин сепсис ва перитонитни даволаш учун, шунингдек иммунитети пасайган беморларда (иммунодепрессантлар билан даволашда) инфекцияни олдини олиш ва даволаш учун кўрсатилган.
• эмизиш даври;
• 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар;
• ципрофлоксацин ёки бошқа фторхинолонларга юқори сезувчанлик;
• сохтамембраноз колит.
Эҳтиёткорлик билан: бош мия томирларининг яққол атеросклерози, мияда қон айланишини бузилиши, рухий касалликлар, тиришиш синдроми, тиришиш, яққол буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, кексалик ёши.
- Dori shakli
- Farmakokinetikasi
- Maxsus shartlar
- Dozirovkasi
- Nojo'ya samaralari
- Dori vositalarining o'zaro ta'siri
- Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
- Farmakodinamikasi
- Maxsus saqlash sharoitlari
- Dozani oshirib yuborilishi
Dori shakli
10 таблеткадан контур уяли ўрамларда.
Farmakokinetikasi
Ципрофлоксацин перорал қабул қилинганида МИЙ орқали тез сўрилади. Препаратнинг биокираолишлиги 50-85% ни ташкил қилади. Препарат 250, 500, 750 ва 1000 мг дозада (овқатдан олдин) перорал қабул қилинганида соғлом кўнгиллилар зардобида препаратнинг максимал концентрациясига 1-1,5 соатдан кейин эришилади ва мувофиқ 1,2; 2,4; 4,3 ва 5,4 мкг/мл ни ташкил қилади. Перорал қабул қилинган ципрофлоксацин организмнинг тўқима ва суюқ қисмида тақсимланади. Препаратнинг юқори концентрацияси ўт-сафро, ўпкалар, буйраклар, жигар, ўт пуфаги, бачадон, уруғ суюқлиги, простата тўқимаси, бодомсимон безлар, эндометрий, фаллопий найлари ва тухумдонларда кузатилади. Препаратнинг концентрацияси бу тўқималарда зардобдагига қараганда юқори. Ципрофолоксацин шунингдек, суяк, кўз суюқлиги, бронхиал секрет, сўлак, тери, мушаклар, плевра, қорин парда ва лимфага ҳам яхши ўтади.
Қон нейтрофилларида ципрофлоксациннинг тўпланувчи концентрацияси зардобдагига қараганда 2-7 марта юқори.
Организмда тақсимланиш хажми 2-3,5 л/кг ни ташкил қилади. Препарат орқа мия суюқлигига кўп бўлмаган миқдорда ўтади, унинг концентрацияси зардобдагининг 6-10% ни ташкил қилади.
Ципрофлоксациннинг плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси 30% ни ташкил қилади. Буйраклар фаолияти бузилганида ярим чиқарилиш даври ошади. Ципрофлоксациннинг организмдан асосий чиқарилиш йули - буйраклар. Сийдик билан 50-70% чиқарилади. 15 дан 30% гача аҳлат билан чиқарилади.
Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга (креатинин клиренси 20 мл/мин/1,73м2 дан кам) препаратнинг суткалик дозасининг ярмини буюриш керак.
Maxsus shartlar
Тутқаноғи бўлган беморларга, анамнезида тиришиш хуружлари, марказий нерв тизими томонидан ножўя реакцияларнинг ривожланиш хавфи билан боғлиқ миянинг томир касалликлари ва органик шикастланишларида ципрофлоксацинни хаётий кўрсатмалар бўйича буюриш керак. Ципрофлоксацин билан даволаш вақтида ёки даволашдан кейин оғир ва давомли диарея пайдо булганида, препаратни дархол бекор қилишни талаб қилувчи ва тегишли даволашни буюрувчи сохтамембраноз колит ташхисини истисно қилиш керак. Пайларда оғриқ ривожланганида ёки тендовагинитнинг биринчи белгилари пайдо бўлганида даволашни тўхтатиш керак, чунки фторхинолонлар билан даволаш вақтида пайларнинг яллиғланишини ва хатто узилишининг алоҳида холлари таърифланган.
Ципрофлоксацин билан даволаш вақтида нормал диурезга риоя қилган холда етарли миқдорда суюқлик билан таъминлаш керак.
Ципрофлоксацин билан даволаш даврида тўғри қуёш нурлари билан контактдан сақланиш керак.
Автотранспортни ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.
Ципрофлоксацин қабул қилаётган пациентлар автомобилни бошқаришда ва юқори диққат ва рухий реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак (айникса алкоголлни бир вақтда қабул қилинганида).
Препарат не следует применять после истечения срока годности и следует хранить в недоступном для детей месте.
Dozirovkasi
Ципрофлоксациннинг дозаси касалликнинг оғирлигига, инфекциянинг турига, организмнинг холатига, ёшига, вазнига ва пациентнинг буйраклар фаолиятига боғлиқ.
Тавсия қилинган одатдаги дозалар:
• буйраклар ва сийдик чиқариш йўлларининг асоратланмаган инфекциялари - 250 мг дан, асоратланган инфекцияларда эса - 500 мг дан суткада 2 марта;
• нафас йўлларининг қуйи бўлимларини асоратланмаган инфекциялари - 250 мг дан, оғирроқ ҳолларда эса 500-750 мг дан, суткада 2 марта;
• гонореяни даволаш учун ципрофлоксацинни 250-500 мг дозада бир марта қабул қилиш тавсия қилинади;
• гинекологик касалликлар, юқори тана ҳарорати билан ва оғир кечувчи энтеритлар ва колитлар, простатитларда — 500 мг дан суткада 2 марта (банал диареяни даволаш учун 250 мг дозада суткада 2 марта ишлатиш мумкин).
Препаратни наҳорга етарли миқдордаги сув билан бирга қабул қилиш керак. Буйраклар фаолияти яққол бузилган пациентларга препаратнинг ярим дозасини буюриш керак. Даволашнинг давомийлиги касалликнинг оғирлигига боғлиқ, лекин даволаш доимо касалликнинг симптомлари йўқолгандан кейин минимум яна икки кун давом этиши керак. Одатда даволашнинг давомийлиги 7-10 кунни ташкил қилади.
Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар учун препаратнинг тавсия қилинган дозаларининг жадвали:
Креатинин клиренси мл/мин |
Доза |
>50 |
Дозалашнинг одатдаги тартиби |
30-50 |
250-500 мг дан 12 соатда 1 марта |
5-29 |
250-500 мг дан 18 соатда 1 марта |
Гемо- ёки перитонеал диализдаги беморлар |
250-500 мг дан 24 соатда 1 марта |
Nojo'ya samaralari
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, диарея, қусиш, абдоминал оғриқлар, метеоризм, анорексия, холестатик сариқлик (айниқса жигар касалликларини ўтказган пациентларда), гепатит, гепатонекроз.
Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, кучли толиқиш, хавотирлик, тремор, уйкусизлик, «қўрқинчли» туш кўришлар, периферик паралгезия (оғриқни ҳис қилишни аномалияси), кучли терлаш, калла суяги ички босимини ошиши, онгни чалкашиши, депрессия, галлюцинациялар, шунингдек психотик реакцияларнинг бошқа кўринишлари (камдан-кам пациент ўз-ўзига зарар келтириши мумкин бўлган кучайиб борувчи холатларгача), мигрень, ҳушдан кетиш, церебрал артерияларнинг тромбози.
Сезги аьзолари томонидан: таъм ва ҳид билишни бузилиши, кўришни бузилиши (диплопия, ранг ажратишни ўзгариши), қулоқларда шовқин, эшитишни пасайиши.
Юрак-томир тизими томонидан: тахикардия, юрак ритмининг бузилиши, АБ ни пасайиши, юз терисига қонни «оқиб келишлари».
Қон яратиш тизими томонидан: лейкопения, гранулоцитопения, анемия, тромбоцитопения, лейкоцитоз, тромбоцитоз, гемолитик анемия.
Лаборатория кўрсаткичлари: гипопротромбинемия, «жигар» трансаминазалари ва ишқорий фосфатаза фаоллигини ошиши, гиперкреатининемия, гипербилирубинемия, гипергликемия.
Сийдик-чиқариш тизими томонидан: гематурия, кристаллурия (энг аввало ишқорий сийдикда ва паст диурезида), гломерулонефрит, дизурия, полиурия, сийдикни тутилиши, альбуминурия, уретрал кон кетишлар, гематурия, буйракларнинг азотни чиқариш фаолиятини пасайиши, интерстициал нефрит.
Аллергик реакциялар: терини кичишиши, эшакеми, қон кетишлар билан бирга кечувчи қавариқларни ҳосил бўлиши, ва қасмоқларни ҳосил қилувчи майда тугунларни пайдо бўлиши, дори иситмаси, терида нуқтали қон қуйилишлар (петехиялар), юз ёки ҳалқумни шиши, хансираш, эозинофилия, васкулит, тугунли эритема, кўп шаклли экссудатив эритема, Стивенс-Джонсон синдроми (хавфли экссудатив эритема), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми).
Бошқалар: артралгия, артрит, тендовагинит, пайларнинг узилиши, умумий холсизлик, миалгия, суперинфекция (кандидоз, сохтамембраноз колит).
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Ципрофлоксацин диданозин билан бир вақтда қўлланганида, ципрофлоксацин диданозин савдовчи алюминий ва магний тузлари билан бирикма ҳоосил қилиши оқибатида ципрофлоксациннинг сўрилиши пасаяди.
Ципрофлоксацин ва теофиллинни бир вақтда қўллаш цитохром Р450 ни боғланиш соҳаларида рақобатли ингибирланиши ҳисобига, плазмада теофиллиннинг концентрацияисини ошишига олиб келиши мумкин, бу теофиллиннинг ярим чиқарилиш даврини ошишига ва теофиллин билан боғлиқ токсик таъсирнинг ривожланиши хавфини ошишига олиб келади.
Антацидлар, шунингдек алюминий, рух, темир ёки магний сақловчи препаратларни бир вақтда қўллаш, ципрофлоксациннинг сўрилишини пасайишини чақириши мумкин, шунинг учун бу препаратларни буюриш орасидаги интервал 4 соатдан кам бўлмаслиги керак.
Ципрофлоксацин ва антикоагулянтлар бир вақтда қўлланганида қон кетиш вақти узаяди. Ципрофлоаксацин ва циклоспорин бир вақтда қўлланганида охиргисининг нефротоксик таъсири кучаяди.
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: таблеткалар.
Таркиби:
500 мг таблеткалар қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: ципрофлоксацин гидрохлориди (ципрофлоксацинга эквивалент) – 500 мг;
250 мг таблеткалар қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: ципрофлоксацин гидрохлориди (ципрофлоксацинга эквивалент) – 250 мг;
ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, микрокристалик целлюлоза, натрий кроскармеллозаси, тозаланган сув, сувсиз коллоидили кремний, тозаланган тальк, магний стеарати.
Farmakodinamikasi
Фторхинолон гуруҳига мансуб, кенг таъсир доирасига эга микробларга қарши препарат. Бактерицид таъсир кўрсатади. Препарат бактерияларнинг ДНК-гираза ферментини ингибирлайди, бунинг оқибатида ДНК репликацияси ва бактерияларнинг ҳужайра оқсилларининг синтези бузилади. Ципрофлоксацин ҳам кўпаяётган, ҳам тинч ҳолатдаги микроорганизмларга таъсир қилади. Ципрофлоксацинга грамманфий аэроб бактериялар: энтеробактериялар (Escherichia coli, Salmonella spp., Shigella spp., Citrobacter spp., Klebsiella spp., Enterobacter spp., Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Serratia marcescens, Hafnia alvei, Edwardsieila tarda, Providencia spp., Morganella morganii, Vibrio spp., Yersinia spp.), бошқа грамманфий бактериялар (Haemophilus spp., Pseudomonas aeruginosa, Moraxella catarrhalis, Aeromonas spp., Pasteurella multocida, Plesiomonas shigelloides, Campylobacter jejuni, Nesseria spp.); айрим ҳужайраички қўзғатувчилар: Legionella pneumophila, Brucella spp., Chlamydia trachomatis, Listeria monocytogenes, Mycobacterium tuberculosis, Mycobacterium kansasii, Mycobacterium avium-intracellulare сезгир. Ципрофлоксацинга шунингдек граммусбат аэроббактериялар:
Staphylococcus spp. (S.aureus, S.haemolyticus, S.hominis, S.saprophyticus), Streptococcus spp. (St.pyogenes, St.agalactiae) ҳам сезгир. Метициллинга чидамли бўлган кўпчилик стафилококклар, ципрофлоксацинга ҳам чидамли. Streptococcus pneumoniae, Enterococcus faecalis бактерияларининг сезгирлиги ўртача.
Препаратга резистентлар: Corynebacterium spp., Bacteroides fragilis, Pseudomonas cepacia, Pseudomonas maltophilia, Ureaplasma urealyticum, Clostridium difficile, Nocardia asterodes.
Препаратни Treponema pallidum га нисбатан таъсири етарли даражада аниқланмаган.
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Dozani oshirib yuborilishi
Специфик антидота номаълум. Беморнинг холатини синчиклаб назорат қилиш, меъдани ювиш ва бошқа шошилинч ёрдам чораларини ўтказиш, суюқликни етарли миқдорда тушишини таъминлаш лозим. Гемо- ёки перитонеал диализ ёрдамида препаратнинг ахамиятсиз (10% дан кам) миқдоригина чиқарилиши мумкин.
Chiqarish shakllari