ALFAVIT V SEZON PROSTUD tabletkalari 500mg N60

ALFAVIT V SEZON PROSTUD tabletkalari 500mg N60 o'xshash dorilari


ALFAVIT V SEZON PROSTUD tabletkalari 500mg N60 qo'llanmasi
«Алфавит® шамоллашлар мавсуми»
13 витамин, 9 минерал, қаҳрабо ва липоик кислоталари
№1 таблеткалар – оқ рангли 500 мг массали, №2 таблеткалар - сариқ рангли 560 мг массали, №3 таблеткалар - яшил рангли 540 мг массали.
биологик фаол қўшимча, қаҳрабо кислотаси, липоик кислотаси манбаи, А, D3, Е, К1, С, В1, В2, В5, В6, В12, РР витаминлари, фолат кислотаси, биотин, кальций, темир, рух, йод, селен, мис, хром ва таркибида магний бўлган марганецнинг қўшимча манбаи сифатида.
Маҳсулот таркибидаги бирор бир моддага юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик ва кўкрак сути билан эмизиш даври. Қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Бўқоқ касалликлари билан оғриган беморлар ва йод препаратларини қабул қилаётган шахслар биологик қўшимчани қўллашдан олдин эндокринолог шифокори билан маслаҳатлашиши лозим.
Суткалик кунлик қабул қилиш миқдори – турли рангдаги 3 таблетка.
Кунига 3 маҳал овқат пайтида, камида 4 соат оралиғида ҳар битта турдаги таблеткадан яъни эрталаб №1 (оқ), тушлик вақтида №2 (сариқ), кечки овқат маҳали №3 (яшил) таблеткаларни қабул қилиш тавсия этилади. Вақт оралиғи билан таблеткаларни қабул қилган ҳолда, сиз витаминлар ва минераллар танқислигини бартараф этилишини янада самарали бўлишини таъминлайсиз.
Эсингизда тутинг, витаминлар ва минераллар етишмовчилиги – бу индивидуал кўрсаткич.
Фойдали моддалар етишмовчилигини бартараф этиш мақсадида бир курс учун битта қутининг қабул қилиниши етарли, зарурият туғилганда, курс мутахассис тавсиясига биноан узайтирилиши мумкин.
Xususiyatlar ALFAVIT V SEZON PROSTUD tabletkalari 500mg N60
ALFAVIT V SEZON PROSTUD tabletkalari 500mg N60 boshqa chiqarish shakllari












