Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

ALKALIN infuziya uchun eritma 3,6% 500ml

Retseptli preparat
Kategoriya: - Qon va qon aylanishi
Ishlab chiqarilish joyi: - O'zbekiston
Faol modda: Kaliya xlorid, Natriya xlorid, Trometamol
Ishlab chiqaruvchi: - Jurabek Laboratories OT MChJ
ATX kodi: - B05BB03
Noaniqliq haqida habar berish
O'zbekiston Sog'liqni Saqlash Vazirligi tomonidan 20.03.2020 da DV/M 03013/03/20 registratsion raqami bilan ro'yxatdan o'tgan

Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: инфузия учун эритма

Таркиби:

фаол моддалар: трометамол – 36,3 г; натрий хлориди – 1,75 г; калий хлориди – 0,37 г.

ёрдамчи моддалар:рН 8,1-8,7 гача муздек сирка кислотаси; 1000 мл.гача инъекция учун сув.

Инфузия учун эритма 100 мл. 250 мл ва 500 мл флаконларда.
Трометамол билан терапия мақсади Н+ акцепторлари сифатида таъсир кўрсатувчи бирикмаларни юбориш орқали водород ионлари концентрациясини пасайтиришдан иборат.

Трометамол, Алкалин таркибига кирувчи модда протонлар акцептори ҳисобланади: трометамол + Н2СO3<=>трометамол-Н++ НСO3-.

Трометамолнинг даволаш таъсир кўрсатиш қоидасидан фойдаланиш, энг аввало, гидрокарбонат узатилиши билан боғлиқ Na+ ионлар юборилган ҳолатларда тавсия этилади, электролит мувозанати учун, шунингдек нафас олиш ацидозида мақсадга мувофиқ эмас, бунда гидрокарбонат юборилиши диоксид углеродининг парциал босимини янада кўпроқ оширади.

1 М трометамол 1 М Н2СO3ни бартараф этади ва организмга 1 М гидрокарбонат беради. Шу туфайли диоксид углеродини парциал босими ва водород ионлари концентрацияси ўпка функциялари жалб этилмасдан пасайтирилади. Шундай қилиб, трометамол нафас олиш ва метаболик ацидозларда қўлланилиши мумкин.

Трометамол ва трометамол-Н+ буйраклар томонидан ўзгармаган кўринишида чиқарилади;

8 соатдан кейин организмдан 75%и чиқарилади. Трометамол калавали фильтрация учрайди ва каналчалар резорбциясига учрамайди, шу туфайли у осмотик диуретиклар каби диурезни кўпайтиради ва сақланиб қолган калавали фильтрацияда, мувофиқ равишда, организмдан тез чиқарилади. Ушбу трометамолнинг қўшимча самараси сифатида буйрак функциясига таъсири метаболик ацидоз ва олигурияда мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин.

Одатда, Трометамол яхши ўзлаштира олади. Инфузия тезлиги ҳаддан ташқари юқори   бўлган холатда веналар деворлари қизариши ва гемолиз, қон босими ошиши, гипокалиемия, веноспазм кузатилиши мумкин. Тўқималар шикастланиши оқибатида инъекция ўрнида тромбофлебит ривожланиши мумкин.

Диоксид углеродининг парциал босимини камайтиришга ва рН кўрсаткичларини ошиши нафас сусайишига олиб келиши мумкин. Шу туфайли нафас ацидозида Трометамолни қуйиш ўпкани сунъий вентиляция қилиш имкони бўлган тақдирдагина тавсия этилади. Инсулин кучайтирилган ҳолда ажралиши  ва глюкозанинг юзага тезлаштирилган утилизация қилиниши оқибатида гипогликемия ривожланиши мумкин.

Диурез ошиши натижасида гипонатриемия ва гипохлоремия бошланиши мумкин. Ҳужайра ичидаги калий сиқиб чиқарилиши сабабли (шу жумладан, буйрак етишмовчилигида) ривожланадиган гиперкалиемия туфайли ва калийнинг иккиламчи йўқотишлари туфайли, зарур ҳолларда, қон зардобида калий даражасини текшириш талаб этилади (“Алоҳида кўрсатмалар”га қаранг).

Шифокор рецепти бўйича берилади.
Препарат паравеноз бўшлиққа тушиши маъаллий тўқималар некрози ривожланишига олиб келиши мумкин. Нафас босилишига мойиллик кучайишиш хавфи мавжуд ( “Ножўя таъсирлар” га қаранг).

Препаратни қўллаш жараёнида қонда глюоза миқдорини (гипоглекемия хавфи), зардоб ионограммаси, бикарбоат концентацияси, диоксид углероднинг парциал босими ва кислота-ишқор мувозанати текшириб борилиши; жадалаштирилган диурез ўтказилиши керак. Препарат чақалоқларда тахмин қилинган фойда эҳтимолий хавфдан юқори бўлган холатда қўлланиши мумкин.

Ножўя ҳолатлар ривожланишига йўл қўймаслик мақсадида трометамол катта тезлик билан юборилмаслиги керак. Тез юборишдан (60 мл/мин гача) фавқулодда вазиятларда (масалан, юрак тўхтаб қолганда ацидозни бартараф этиш учун) фойдаланиш мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препарат қўлланганда она учун тахмин қилинган фойда хомила ёки бола учун эҳтимолий ҳавфдан юқори бўлган холатда қўлланилиши мумкин.

Метаболик ва нафас олиш ацидозларининг оғир шакллари:

туғруқдан кейинги ацидозлар;

узоқ муддатли  гемотрансфузия натижасида трансфузион ацидоз;

гипергликемик комада ҳужайравий ацидоз;

оғир куйишлар;

шок;

юрак жарроҳлигида экстракорпорал қон айланишидан фойдаланиш;

бош мия шиши;

токсинли ўпка шишининг оғир шакллари;

операциядан кейинги функционал буйрак фаолияти етишмовчилиги;

барбитуратлар, салицилатлар ва метил спирти билан заҳарланишда қўлланилади.

· препаратнинг компонентларига  юқори сезувчанлик;

·  алкалозлар;

·  оғир буйрак етишмовчилиги;

·  сурункали компенсацияланган нафас олиш етишмовчилиги (ўпка эмфиземаси);

·  терминал босқичдаги шок;

·  гипергидратация;

·  гипокалиемия;

·  гипонатриемия;

·  1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан:

·  ўртача буйрак / жигар етишмовчилиги.

Трометамол ва диабетга қарши препаратлари бир вақтда қўлланилганда, гипогликемия таъсирининг ўзаро кучайиши (гипогликемия ривожланиш хавфи) юз бериши мумкин, шу туфайли диабетга қарши дори воситалари бир вақтда қўлланилишига йўл қўймаслик ва тааллуқли диабетга қарши препаратларнинг дозасини камайтириш керак.

Битта контейнерда парентерал юбориш учун бошқа дори воситалари билан аралаштирилганда,Трометамол эритмасининг рН миқдори 8,1-8,7 ни ташкил этишини, аралашмада чўкинди ҳосил бўлишига олиб келиши мумкинлигини эътиборга олиш керак.

Агар Трометамол парентерал тарзда юбориш учун битта идишда бошқа эритмалар билан аралаштирилганда хиралашиш ёки опалесценция кузатилса, бундай мажмуавий эритмадан фойдаланиш мумкин эмас.

Наркотик анальгетиклар, аминогликозидлар, макролидлар (эритромицин, олеандомицин) , хлорамфеникол, трициклик антидепрессантларнинг таъсири кучаяди. Алкалин билан бир вақтда қўлланганда билвосита антикоагулянтлар  (кумарин ҳосилалари), барбитуратлар,салицилатларнинг таъсири кучсизланади.

 

Ёруғликдан ҳимояланган 25°C юқори бўлмаган ҳарорат сақлансин.

Дори воситаси болалар ололмайдиган жойда сақлансин!

Яроқлилик муддати

2 йил. Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан кейин қўлланилмасин. Фақат  

 шикастланмаган флаконлардаги тиниқ эритмалар ишлатилсин!

Препарат энг камида бир соат мобайнида давомли томчилаб инфузия қилиш йўли орқали фақат вена ичига юбориш учун мўлжалланган. Иккинчи ва келгуси суткаларда юбориш талаб этилганда дозани камайтириш керак.

Доза мавжуд ацидознинг оғирлик даражасига қараб белгиланади. Қоннинг кислота-ишқорли ҳолати назорат қилинган ҳолда аниқ мақсадга қаратилган буферли даволаш танланадиган усул ҳисобланади. Тааллуқли равишда, Трометамолнинг асос ортиқчаси (ВЕ) манфий миқдори билан мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқилган  куйиш учун керакли миқдори, агар агар бошқача қўрсатилмаган бўлса, қуйидагини ташкил этади: 1 мл Трометамол = BE (мМ/л) х тана вазни кг х 2 (2 коэффициенти 100 мМ ацетат / л қўшилгандан кейин буфер сиғими камайиши натижасида ҳосил бўлган).

Кўрмасдан буферлаш

Агар қоннинг кислота-ишқорли ҳолати кўрсаткичларини аниқлаш учун техник шартлар мавжуд бўлмаса, клиник тавсиялар мавжуд бўлган ҳолатда Трометамол билан кўрмасдан буферлаш ўтказилиши мумкин. Агар бошқача кўрсатилмаган бўлса, катталар учун ўртача доза 5-10 мл Трометамол / тана вазни кг / соатни ташкил этади, бу соатига 500 мл.га тўғри келади. Суткалик доза – 1000 (2000) мл.

Максимал доза – 1,5 г/кг/сутка. Юқори дозалардан фойдаланилганда (қонда электролитлар концентрацияси пасайишининг олдини олиш мақсадида) 1 л (3,66%) эритмага 1,75 г ҳисоб-китобидан NaCl ва 0,372 ҳисоб-китобидан КС1 қўшиш тавсия этилади. Агар гипогликемия ривожланиш хавфи бўлса, бир вақтнинг ўзида 5-10% декстроза эритмасини инсулин билан (4 г қуруқ декстрозага 1 ЕД инсулин ҳисоб-китобидан) юбориш тавсия этилади.

Болалар учун дозалар:

Болаларга 1 ёшдан бошлаб суткалик доза 10-20 мл Трометамол / тана вазни кг.ни ташкил этади.

Симптомлар: умумий холсизлик, артериал гипотензия, нафас босилиши, гипогликемия, сув-электролит мувозанати ва кислота-ишқор мувозанати бузилиши.

Даволаш: махсус антидот йўқ. Симптоматик даволаш, зарур ҳолларда – ўпкани сунъий вентиляциясини ўтказиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препарат қўлланганда она учун тахмин қилинган фойда хомила ёки бола учун эҳтимолий ҳавфдан юқори бўлган холатда қўлланилиши мумкин.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Ishlab chiqaruvchining dorilari
Narx: 37 800 so'mdan Batafsil
Narx: 2 100 so'mdan Batafsil
Narx: 4 950 so'mdan Batafsil
Narx: 6 000 so'mdan Batafsil
Narx: 5 000 so'mdan Batafsil
Narx: 3 500 so'mdan Batafsil
Narx: 2 185 so'mdan Batafsil
Narx: 3 400 so'mdan Batafsil
Narx: 17 000 so'mdan Batafsil
Narx: 13 000 so'mdan Batafsil
Narx: 3 000 so'mdan Batafsil
Narx: 3 800 so'mdan Batafsil
RIBOKSIN tabletkalari 200mg N10
Narx: 1 500 so'mdan Batafsil