DERMAZOL suppozitorii 400mg N10

DERMAZOL suppozitorii 400mg N10 o'xshash dorilari



DERMAZOL suppozitorii 400mg N10 qo'llanmasi
Кетоконазол– имидазолдиоксоланнинг дерматофитларга (Trichophyton spp., Epidermophyton floccosum ва Microsporum spp.) ва ачитқиларга (Malassezia spp. ва Candida spp) қарши фунгицид таъсирга эга бўлган синтетик ҳосиласидир. Malassezia spp. га таъсири айниқса яққол ифодаланган. Таъсир механизми эргостерол биосинтезини сўндиришга ва замбуруғлар мембранасининг липид таркибини ўзгартиришга йўналтирилган бўлиб, бу уларнинг лизисига олиб келади. Кетоконазол замбуруғларга қарши антибиотикларга (нистатин, леворинга) ҳам, шунингдек клотримазолга резистент бўлган қўзғатувчиларга ҳам қарши фаолдир. Кетоконазол билан даволаш вақтида иккиламчи резистентликни ривожланиши ҳозиргача қадар кузатилмаган.
Интравагинал қўлланилганида кетоконазолнинг фақат сезиларли бўлмаган миқдори
(1% дан кам) қон оқими тизимига келиб тушади. 400 мг кетоконазол қўлланилганидан кейин қон плазмасида максимал концентрацияси 0 дан 10,7 нг/мл гача ўзгариб туради.
5 вагинал суппозиторий ПВХ/ПЭ стрипда, 2 стрип тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Ножўя таъсирлари кам ҳолларда учрайди ва препарат қўлланилиши бекор қилинганидан кейин тезда йўқолади.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойида бузилишлар: қиннинг таъсирланиши (қичишиш, ачишиш ҳисси, қизариш).
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кам ҳолларда – кўнгил айниши, қоринда оғриқ.
Нерв тизими томонидан: кам ҳолларда – вертиго.
Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда – эшакеми, анафилактик ва анафилактоид реакциялар, ангионевротик шиш.
Тери ва тери ости тўқимаси томонидан: кам ҳолларда – тери тошмаси.
Ўткир ва сурункали қайталанувчи вульвовагинал кандидозда.
Қиннинг нормал микрофлорасини бузадиган препаратлар билан даволаш вақтида организмнинг пасайган резистентлигида қинда замбуруғли инфекцияларни олдини олишда қўлланилади.
Кетоконазол ёки препаратнинг бошқа таркибий қисмларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Кетоконазолни рифампицин ва изониазид билан бир вақтда қўлланилганида плазмада кетоконазол концентрацияси пасаяди. Циклоспорин, метилпреднизолон, кумаринлар ва кетоконазолни бир вақтда қўлланилиши плазмада кетоконазол концентрациясини ошириши мумкин. Вагинал суппозиторийлар шаклидаги кетоконазол билан даволашда ушбу ўзаро таъсирларнинг амалий аҳамияти номаълум.
Суппозиторийни тиззалар букилиб ва оёқлар кўкракка қараб тортилиб чалқанча ётган ҳолатда ёки чўккалаган ҳолда қинга чуқур киритилади. Суппозиторийларни қисмларга бўлмаслик лозим, чунки сақлаш шароитларини бўндай ўзгариши фаол модда тақсимланишининг бузилишига олиб келиши мумкин. 3-5 кун давомида суткада 1 тадан суппозиторий уйқудан олдин буюрилади. Зарурат бўлганида даволаш курси клиник ва лаборатория натижалари бўйича соғайишга қадар такрорланади. Сурункали кандидозда 10 кун давомида 1 та суппозиторийдан қўлланилади.
Доза ошириб юборилганида гиперемия, ачишиш, қичишиш, қин шиллиқ қаватининг таъсирланиши кузатилиши мумкин. Ушбу ҳолда сув билан пуркаб ювиш тавсия этилади.
Гарчи кетоконазолни интравагинал қўлланилганида тизимли сўрилиши жуда ҳам паст бўлса-да, Дермазол™ ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўлланилмайди. Ҳомиладорликнинг II-III уч ойлигида ва лактация даврида препарат фақат она учун кутиладиган фойда ҳомила ва бола учун потенциал хавфдан юқори бўлганидагина қўлланилади.
Xususiyatlar DERMAZOL suppozitorii 400mg N10
DERMAZOL suppozitorii 400mg N10 boshqa chiqarish shakllari
DERMAZOL suppozitorii 400mg N10 analoglari





















