FOSFOGLIV kapsulalar N50

FOSFOGLIV kapsulalar N50 o'xshash dorilari



FOSFOGLIV kapsulalar N50 qo'llanmasi
25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Бир капсула сақлайди:
Фаол моддалар: Фосфолипидлар (Липоид С80) (фосфатидилхолиннинг асосий компоненти 73-79%) – 65 мг, натрий глицирризинати (гицирризин кислотасининг учнатрийли тузи) – 35 мг.
Ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза – 141,2 мг, кальций карбонати – 204,7 мг, кальций стеарати – 0,9 мг, тальк – 7,7 мг, коллоид кремний диоксиди (аэросил) – 5,5 мг.
Капсула қобиғининг таркиби:
Қаттиқ желатин капсулалар №0.
Корпуси: титан диокиди (Е 171), темир (III) оксиди (Е 172), метилпарагидроксибензоат (метилгидроксибензоат), пропилпарагидроксибензоат (пропилгидроксибензоат), сирка кислотаси, желатин.
Қопқоқчаси: титан диокиди (Е 171), темир (II, III) оксиди (Е 172), метилпарагидроксибензоат (метилгидроксибензоат), пропилпарагидроксибензоат (пропилгидроксибензоат), сирка кислотаси, желатин.
Ёки қаттиқ желатин капсулалар №0.
Корпуси: титан диокиди (Е 171), темир (III) оксиди (Е 172), желатин.
Қопқоқчаси: титан диокиди (Е 171), темир (II, III) оксиди (Е 172), желатин.
Мажмуавий восита. Мембраналарни барқарорлаштирувчи, гепатопротектор ва вирусларга қарши таъсир кўрсатади.
Фосфатидилхолин (фосфолипидларнинг таъсир қилувчи моддаси) хужайра ва хужайра ички мембраналарнинг асосий структур элементи бўлиб, цитопротектор таъсир кўрсатади ва улар шикастланганида, уларнинг тузилиши ва фаолиятини тиклаш қобилятига эга. Оқсил ва липид алмашинувини нормаллаштиради, гепатоцитларни ферментлар ва бошқа фаол моддаларни йўқотишини олдини олади, жигарнинг детокскацияловчи фаолиятини тиклайди, жигар фибрози ва циррозини рўй бериш хавфини пасайтириб, бириктирувчи тўқимани шаклланишини ингибирлайди.
Глицират (глицирризин кислотаси ва тузлари) яллиғланишга қарши таъсирга эга, интерферонларни ҳосил бўлишини рағбатлантириши, фагоцитозни ошириши, табиий киллер-хужайраларнинг фаоллигини ошириши ҳисобига, жигарда вирусларнинг репродукциясини бостиради. Антиоксидант ва мембраналарни барқарорлаштирувчи фаоллиги туфайли гепатопротектор таъсир кўрсатади. Жигарнинг ноинфекцион шикастланишларида эндоген глюкокортикоидларнинг таъсирини потенциялаб, яллиғланишга қарши ва аллергияга қарши таъсир кўрсатади.
Тери шикастланишларида компонентларининг мембраналарни барқарорлаштирувчи ва яллиғланишга қарши таъсири ҳисобига жараённи тарқалишини чеклайди ва касалликнинг регрессига ёрдам беради.
Препаратнинг компонентлари бутун молекула кўринишида ҳам, ва гидролизининг биофаол маҳсулотлари (тўйинмаган ёғ кислоталари, холин, глициррет кислотаси) кўринишида ҳам яхши сўрилади, улар ичак девори орқали сўрилганидан кейин жигар, ўпка, тери ва бошқа аъзоларга осон киради.
Бир капсула сақлайди:
Фаол моддалар: Фосфолипидлар (Липоид С80) (фосфатидилхолиннинг асосий компоненти 73-79%) – 65 мг, натрий глицирризинати (гицирризин кислотасининг учнатрийли тузи) – 35 мг.
Ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза – 141,2 мг, кальций карбонати – 204,7 мг, кальций стеарати – 0,9 мг, тальк – 7,7 мг, коллоид кремний диоксиди (аэросил) – 5,5 мг.
Капсула қобиғининг таркиби:
Қаттиқ желатин капсулалар №0.
Корпуси: титан диокиди (Е 171), темир (III) оксиди (Е 172), метилпарагидроксибензоат (метилгидроксибензоат), пропилпарагидроксибензоат (пропилгидроксибензоат), сирка кислотаси, желатин.
Шахсий юқори сезувчанликда тери тошмаси пайдо бўлиши мумкин, у препарат бекор қилинганидан кейин ўтиб кетади.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Вирусли гепатит (ўткир ва сурункали), жигарнинг ёғли дегенерацияси (гепатоз), жигарнинг бошқа шикастланишлари (дорили, алкоголли, токсик), жигар циррози, интоксикациялар, псориаз, нейродермит, экзема.
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация даври.
Эҳтиёткорлик билан. Портал гипертензияси бўлган беморларда.
Таърифланмаган.
қаттиқ желатин капсулалар №0, капсула корпуси – зарғалдоқ рангли, қопқоқчаси – қора рангли. Капсула ичидагиси – оқдан бироз сарғиш туслидан оч-сариқ ранглигача бўлган, кучсиз ўзига хос ҳидли гранулаланган кукун.
Ичга, овқатланиш вақтида, катта бўлмаган миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 1-2 капсуладан суткада 3-4 марта.
Аниқланмаган.
Xususiyatlar FOSFOGLIV kapsulalar N50
FOSFOGLIV kapsulalar N50 boshqa chiqarish shakllari


FOSFOGLIV kapsulalar N50 analoglari




