GERVETIN sprey 30ml 1,5mg/ml

GERVETIN sprey 30ml 1,5mg/ml o'xshash dorilari



GERVETIN sprey 30ml 1,5mg/ml qo'llanmasi
Дори шакли: томок ва оғиз бўшлиғи учун спрей
Таркиби:
1 мл спрей қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 1,5 мг бензидамин гидрохлориди;
ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат, глицерол, этанол 96%, натрий сахаринат, натрий гидрокарбонат, полисорбат 60, ялпиз ароматизатори (суюқ), хинолин сариқ бўёвчиси 70 E (104), индиготин бўёвчиси 85 E (132), тозаланган сув.
Бензидамин индазоллар гуруҳига мансуб бўлиб, ностероид яллиғланишга қарши препарат ҳисобланади. Препарат яллиғланишга қарши, оғриқсизлантирувчи, маҳаллий оғриқ қолдирувчи ва кенг таъсир доирали микроорганизмларга қарши антибактериал таъсир кўрсатади. Капиллярлар ўтказувчанлигини камайтиради; ҳужайра мембранасини барқарорлаштиради, АТФ ва оксидланиш фосфорланиш жараёнларидаги бошқа макроэргик бирикмаларни ишлаб чиқарилишини тормозлайди. Препаратнинг яллиғланишга қарши ва мембранани барқарорлаштирувчи таъсири простагландинларни, гистаминни, брадикининни, цитокининларни, комплемент омиллари ва бошқа носпецифик шикастловчи омиллар синтезини тормозлаши ва фаолсизлантириши билан боғлиқ. Оғриқсизлантирувчи ва маҳаллий оғриқ қолдирувчи таъсири альгоген хусусиятига эга бўлган биоген аминларнинг концентрациясини билвосита камайтириши ва рецептор аппаратнинг оғриқ бўсағаси сезувчанлигини ошириши билан боғлиқ; бензидамин шунингдек тўқима рецепторлари билан брадикининни ўзаро таъсирини блоклайди, яллиғланиш ўчоғида қон айланишини қайта тиклайди ва оғриқ сезувчанлигини камайтиради. Бензидамин микроорганизмларнинг мембраналари орқали тез ўтиши қобилияти туфайли антибактериал ва специфик микробларга қарши таъсир намоён қилади ва микроорганизм ҳужайраларидаги метаболик жараёнларни бузиб ва ҳужайра структурасини шикастлаб, ҳужайранинг лизисини (парчаланишини) чақиради.
Препарат Candida Albicans га нисбатан замбуруғларга қарши таъсирга эга. У ҳужайра деворини ва мицетларнинг метаболик занжирини структурали бузилишини чақириб, замбуруғларнинг репродукциясига тўсқинлик қилади. Препарат маҳаллий қўлланганда шиллиқ қаватлар орқали яхши сўрилади ва яллиғланган тўқималарга ўтади. Бензидаминни бошқа химиотерапевтик препаратлар билан даволаш схемасига киритиш даволашнинг самарадорлигини аҳамиятли даражада оширади ва даволаш муддатини қисқартиради.
Препарат маҳаллий қўлланганда шиллиқ қаватлар орқали яхши сўрилади ва яллиғланган тўқималарга ўтади. Метаболитлар кўринишида буйрак орқали чиқарилади.
30 мл дан дозаловчи қурилмаси билан пластик, оқ, тиниқ бўлмаган контейнерда. Ҳар бир контейнер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.
Баъзида аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин, улардан айримлари тез-тез учрайди: тери тошмаси, фотосенсибилизация, қичишиш ва уртикария. Маҳаллий реакциялардан увишиш ёки ачишиш ҳисси, оғизни қуриши кузатилади.
Герветин препарати билан даволашни 7 кундан ошириш керак эмас, шифокор тавсиялари бўйича ҳолатлар бундан мустасно. Препарат автомобилни бошқариш қобилиятига ва юқори диққатни талаб қилувчи бошқа фаолият турларига таъсир кўрсатмайди. Инфекцион-яллиғланиш касалликларда мажмуавий даволаш таркибида қўллаш лозим. Спрейни кўзга тушишидан сақланиш керак.
Оғиз бўшлиғини ва ЛОР-аъзоларини яллиғланиш касалликлари:
· гингивит, глоссит, стоматит (шу жумладан нур билан даволаш ва химиотерапиядан кейин);
· ангина, фарингит, ларингит, тонзиллит;
· кандидоз (мажмуавий даволаш таркибида);
· сулак ёши безининг калькулёз яллиғланиши;
· жарроҳлик аралашувлари ва жароҳатлардан (шу жумладан тонзиллэктомия, жағларни синиши) кейин;
· тишларни даволаш ёки олиб ташлагандан кейин;
· пародонтоз;
· препаратнинг компонентларидан бирортасига юқори сезувчанлик;
· 3 ёшгача бўлган болалар ёши.
Аниқланмаган.
Катталар ва кекса ёшли беморлага ҳар 1,5-3 соатда 4-8 дозадан буюрилади.
6-12 ёшлардаги болаларга: ҳар 1,5-3 соатда 4 дозадан.
3-6 ёшлардаги болаларга: ҳар 1,5-3 соатда 1-4 дозадан (максимал - 4 доза).
1. Флаконни вертикал ҳолатда қўйинг, қалпоқчанинг учини тепага кутаринг флаконга нисбатан 90° бурчак остига.
2. Учликни оғиз бўшлиғига кирғазинг ва қалпоқча устидан (расмда стрелка билан кўрсатилган) тавсия этилган дозага мувофиқ бир неча марта босинг. Икки босишлар орасидаги давр камида 5 секунд бўлиши керак.
3. Учликни дастлабки ҳолатга қайтаринг.
Диққат: биринчи марта қўллашдан олдин пуркагични бир неча марта ҳавога босинг.
Шифокорнинг барча кўрсатмаларига риоя қилинг, шифокор билан маслаҳатлашмасдан даволашни тўхтатманг ва дозани ўзгартирманг. Агар Сиз препарат қабулини ўтказиб юборган бўлсангиз, иложи борича тезроқ ўтказиб юборилган дозани қабул қилинг. Агар кейинги қабул вақтига яқин қолган бўлса, у ҳолда ўтказиб юборилган дозани қўлламанг, одатдаги схема бўйича қабулни давом эттиринг.
Тавсия этилган дозани оширманг!
Ҳозирги вақтга қадар Герветин препаратини дозасини ошириб юборилиш ҳоллари тўғрисида хабар берилмаган. Агар Сиз тавсия этилган дозадан юқори дозани қабул қилган бўлсангиз, дарҳол оғизни етарли миқдордаги сув билан чайиб ташланг, ножўя реакциялар пайдо бўлганида даволовчи шифокорга мурожаат қилинг.
Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин.
GERVETIN sprey 30ml 1,5mg/ml boshqa chiqarish shakllari

GERVETIN sprey 30ml 1,5mg/ml analoglari












