GERVETIN
GERVETIN chiqarilish shakllari

GERVETIN haqida qo'llanma
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
· препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
· 12 ёшгача бўлган болалар ёшида қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва эмизишда қўлланиши:
Препаратни ҳомиладорлик ва лактация (эмизиш) даврида кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин
Farmakodinamikasi
Бензидамин индазоллар гуруҳига мансуб бўлиб, ностероид яллиғланишга қарши препарат ҳисобланади. Препарат яллиғланишга қарши, оғриқсизлантирувчи, маҳаллий оғриқ қолдирувчи ва кенг таъсир доирали микроорганизмларга қарши антибактериал таъсир кўрсатади. Капиллярлар ўтказувчанлигини камайтиради; ҳужайра мембранасини барқарорлаштиради, АТФ ва оксидланиш фосфорланиш жараёнларидаги бошқа макроэргик бирикмаларни ишлаб чиқарилишини тормозлайди. Препаратнинг яллиғланишга қарши ва мембранани барқарорлаштирувчи таъсири простагландинларни, гистаминни, брадикининни, цитокининларни, комплемент омиллари ва бошқа носпецифик шикастловчи омиллар синтезини тормозлаши ва фаолсизлантириши билан боғлиқ. Оғриқсизлантирувчи ва маҳаллий оғриқ қолдирувчи таъсири альгоген хусусиятига эга бўлган биоген аминларнинг концентрациясини билвосита камайтириши ва рецептор аппаратнинг оғриқ бўсағаси сезувчанлигини ошириши билан боғлиқ; бензидамин шунингдек тўқима рецепторлари билан брадикининни ўзаро таъсирини блоклайди, яллиғланиш ўчоғида қон айланишини қайта тиклайди ва оғриқ сезувчанлигини камайтиради. Бензидамин микроорганизмларнинг мембраналари орқали тез ўтиши қобилияти туфайли антибактериал ва специфик микробларга қарши таъсир намоён қилади ва микроорганизм ҳужайраларидаги метаболик жараёнларни бузиб ва ҳужайра структурасини шикастлаб, ҳужайранинг лизисини (парчаланишини) чақиради.
Препарат Candida Albicans га нисбатан замбуруғларга қарши таъсирга эга. У ҳужайра деворини ва мицетларнинг метаболик занжирини структурали бузилишини чақириб, замбуруғларнинг репродукциясига тўсқинлик қилади. Препарат маҳаллий қўлланганда шиллиқ қаватлар орқали яхши сўрилади ва яллиғланган тўқималарга ўтади. Бензидаминни бошқа химиотерапевтик препаратлар билан даволаш схемасига киритиш даволашнинг самарадорлигини аҳамиятли даражада оширади ва даволаш муддатини қисқартиради.
Farmakokinetikasi
Препарат маҳаллий қўлланганда шиллиқ қаватлар орқали яхши сўрилади ва яллиғланган тўқималарга ўтади. Метаболитлар кўринишида буйрак орқали чиқарилади.
Homiladorlik va laktatsiya davrida qo'llanishi
Бензидаминнинг ҳомиладорликда ва эмизикли аёлларда қўллаш бўйича маълумотлар мавжуд эмас. Препаратни кўкрак сутига ўтиши бўйича тадқиқотлар олиб борилмаган. Инсон учун потенциал хавфи маълум эмас, шунинг учун ҳомиладорлик даврида қўллаш тавсия қилинмайди.
Dozani oshirib yuborilishi
Ҳозирги вақтга қадар Герветин препаратини дозасини ошириб юборилиш ҳоллари тўғрисида хабар берилмаган.
Maxsus ko‘rsatmalari
Агар эритма қўлланганда ачишиш ҳисси пайдо бўлса, уни дастлаб градирланган стаканчада сув даражасини белгигача етказиш йўли билан, сув қўшиб суюлтириш керак. Кўзга тушишидан сақланиш керак. Препарат автомобилни бошқариш қобилиятига ва юқори диққатни талаб қилувчи бошқа фаолият турларига таъсир кўрсатмайди.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Аниқланмаган.
Qo‘llash usuli va dozirovkasi
Маҳаллий қўллаш учун эритма: томоқни ёки оғизни чайиш учун 15 мл препарат ҳар
1,5-3 соатда ишлатилади. Чайишдан кейин эритмани туфлаб ташлаш керак. Яллиғланиш жараёнларида чайиш учун суюлтирилмаган эритма ишлатилади, оғиз ва томоқни гигиеник чайиш учун суюлтирилган эритма (15 мл препарат ва 15 мл сув аралаштирилади) ҳар куни ишлатилади. Препаратни ютиш мумкин эмас!
Оғиз бўшлиғи ва ЛОР-аъзоларининг яллиғланиш касалликларида (турли этиологияли):
4 кундан 15 кунгача;
Одонто-стоматологик патологияларда: 6 кундан 25 кунгача;
Жарроҳлик аралашувлари ва жароҳатлардан кейин (тонзилэктомия, жағларни синиши): 4 кундан 7 кунгача.
Препарат узоқ муддат давомида қўлланганда, шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.
- 1. Dori vositalari va tibbiy buyumlar Davlat reestri (O‘zbekiston Respublikasi)
- 2. Ishlab chiqaruvchining rasmiy yo‘riqnomasi
- 3. Anatomik-terapevtik-kimyoviy tasnif (ATX)















