METROGIL A gel 20g


METROGIL A gel 20g qo'llanmasi
Дори шакли: сиртга қўллаш учун гель
1 г препарат таркиби:
Таъсир этувчи моддалар: метронидазол - 10,00 мг, адапален - 1,00 мг.
Ёрдамчи моддалар: карбомер 980 (карбомер гомополимер С тип), пропиленгликоль, полоксамер 124, динатрий эдетат дигидрати, натрий гидроксиди - q.s., тозаланган сув – 1 г гача.
Адапален – Acne vulgaris ривожланишининг патологик механизмига таъсир кўрсатувчи ретиноид метаболитидир, хужайра диффиренциацияси ва кератиназациянинг кучли модулятори бўлиб ҳисобланади ва комедонолитик ва яллиғланишга қарши фаолликка эга. Адапаленнинг таъсир механизми терининг эпидермал хужайраларидаги специфик γ-рецепторлар билан ўзаро таъсирига асосланган. Адапаленнинг таъсири натижасида ёғ-соч фолликуласи учида эпителиал хужайраларнинг “ёпишқоқлиги”ни пасайиши ва микрокомедонларни ҳосил бўлишини камайиши юз беради. Адапален in vivo ва in vitro шароитларда яллиғланиш ўчоғида лейкоцитлар миграциясини ингибиция қилиш йўли орқали яллиғланиш омилларига таъсир кўрсатиб, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, одам полиморфядроли лейкоцитларнинг хемотактик ва хемокинетик жавобларини бостиради ва арахидон кислотасининг яллиғланиш медиаторлари, АР-1 факторларгача метаболизмини ва Toll-симон 2 рецепторлар экспрессиясини бостиради.
Метронидазол – протозойларга қарши ва микробларга қарши препарат, 5-нитроимидазол ҳосиласидир. Таъсир механизми анаэроб микроорганизмлар ва содда хайвонларнинг хужайра ичидаги транспорт протеинлари томонидан метронидазолнинг 5-нитрогуруҳини биокимёвий қайтарилишидан иборат. Метронидазолнинг қайтарилган 5-нитрогуруҳи микроорганизмларнинг нуклеин кислоталари синтезини ингибиция қилиб, микроорганизмлар хужайра ДНК си билан ўзаро таъсирлашади, бу бактерияни нобуд бўлишига олиб келади.
Trichomonas vaginalis, Entamaeba histolytica, шунингдек грамманфий анаэроблар Bacteroides spp. (шу жумладан Bacteroides fragilis, Bacteroides distasonis, Bacteroides ovatus, Bacteroides thetaiotaomicron, Bacteroides vulgatus), Fusobacterium spp. ва айрим граммусбат анаэроблар (Eubacterium spp., Clostridium spp., Peptococcus niger, Peptostreptococcus spp. нинг сезгир штаммлари) га нисбатан фаол. Ушбу штаммлар учун минимал бостирувчи концентрацияси (МБК) 0,125-6,25 мкг/мл ни ташкил қилади.
Аэроб микроорганизмлар ва факультатив анаэроблар метронидазолга нисбатан сезгир эмас, аммо аралаш флора (аэроблар ва анаэроблар) бўлганида метронидазол одатдаги аэробларга қарши самарали бўлган антибиотиклар билан синергик таъсир кўрсатади.
Адапаленни тери орқали сўрилиши жуда паст (қўлланиладиган дозанинг тахминан 4%). Организмдан чиқарилиши асосан сафро орқали амалга оширилади.
Метронидазол
Сиртга қўллаганда метронидазолнинг қон плазмасидаги максимал концентрацияси, таблетка кўринишида 250 мг метронидазол ичга қабул қилингандан кейин қон плазмасидаги метронидазолнинг ўртача максимал концентрациясининг 0,5% дан ошмайди ва 6-24 соат давомида эришилади. Сиртга қўлланилганда гелни суртиш жойидаги метронидазолнинг концентрацияси қон плазмасидагига нисбатан анча юқори. Қондаги оқсиллар билан боғланиши аҳамиятсиз. Метронидазолнинг энг паст концентрацияси ёғ тўқимасида аниқланади. Ўзгармаган кўринишда ва метаболитлари кўринишида буйраклар орқали чиқарилади.
Сиртга қўллаш учун гель 1%+0,1%.
20 г дан полипропиленли бураладиган қопқоқли кўп қаватли ламинация қилинган тубаларда.
Битта туба қўллашга доир йўриқномаси билан картон қутига жойланади.Ножўя самараларни ривожланиши тез-тезлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра таснифланган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, < 1/10), тез-тез эмас (≥1/1000, < 1/100), кам холларда (≥1/10 000, < 1/1000), жуда кам холларда (<1/10 000), тез-тезлиги номаълум: мавжуд маълумотлар асосида тез-тезлигини баҳолаб бўлмайди.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: тез-тез – терини қуриши, терини таъсирланиши, эритема, терида ачишиш ҳисси; тез-тез эмас – контакт дерматит, дискомфорт ҳисси, қуёшдан куйиш, қичишиш, терини кепакланиши, ҳуснбузар тошма; тез-тезлиги номаълум – аллергик дерматит (аллергик контакт дерматит), терида оғриқ, терини шиши, қовоқларни шиши, қовоқлар эритемаси, қовоқларни қичишиши, қовоқларни шиши, юзни шиши, розацеани намоён бўлишини кучайиши.
Нерв тизими томонидан бузилишлар: тез-тез эмас: гипестезия, парастезия, дисгевзия (оғизда «металл» таъми).
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: тез-тез эмас: кўнгил айниши.
Агар Сизда йўриқномада кўрсатилган ножўя самаралар кузатилса ёки улар чуқурлашса ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самараларни сезсангиз бу ҳақида шифокорга хабар беринг.
Гель суртилгандан кейин қўлларни яхшилаб ювиш керак.
Ўта юқори сезувчанлик реакциялари ёки яққол таъсирланиш юзага келганда препаратни қўллашни тўхтатиш керак. Айрим холатларда терини таъсирланиши даражасига қараб суртишлар сони қисқартирилиши мумкин, даволаш таъсирланиш белгилари ўтиб кетгунча вақтинча тўхтатиб турилиши ёки тўхтатилиши мумкин. Гелни кўзлар, оғиз, бурун бурчаклари ва шиллиқ қаватларга тушишидан сақланиш керак.
Гель кўзларга тушганида уларни дарҳол илиқ сув билан ювиш керак. Препаратни жароҳат (кесилишлар ёки шилинишлар), қуёшдан куйиши натижасида шикастланган ёки экзематоз терига суртиш мумкин эмас. Бундан ташқари уни терининг катта соҳаларида ҳуснбузар тошманинг оғир шакли бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Метронидазол нитроимидазол ҳосиласи бўлиб ҳисобланади ва уни ҳозирги вақтда ёки анамнезида қон томонидан бузилишлар кузатилган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Метрогил® А препаратини қўллаганда сунъий ультабинафша нурланиш (солярий, қуёш нури лампалари) ва қуёш нури (шу жумладан қуёш ванналари) таъсиридан сақланиш керак. УБ-нурлар таъсири остида метронидазол нофаол метаболитга айланади, шунинг учун препаратнинг самарадорлиги яққол пасайиши мумкин.
Препаратни ортиқча ва узоқ вақт қўллашдан сақланиш керак.
Шунингдек клиник тадқиқотларда метронидазолни қўллаш билан боғлиқ фототоксик реакциялар ривожланиши хақида хабар берилган.
Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Метрагил® А препарати транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги ҳуснбузар тошма, шу жумладан комедонлар, папулалар ва пустулалар бўлганида, тери, бўйин ёки белда жойлашганида қўлланади.
Адапален, метронидазол, нитроимидазол хосилалари, имидазола ёки ҳар қандай ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанлик.
12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас (ушбу ёш тоифаси учун препаратнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган).
Эҳтиёткорлик билан
Қон томонидан бузилишлар, шу жумладан анамнезида.
Адапален
Сиртга ва ушбу препарат билан бир вақтда қўлланиши мумкин бўлган бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсир аниқланмаган; шунга қарамасдан бошқа ретиноидлар ёки шунга ўхшаш таъсир механизмига эга препаратлар билан адапаленни билан бир вақтда мумкин эмас.
Адапаленни тери орқали сўрилиши жуда паст, шунинг учун унинг тизимли дори препаратлари билан ўзаро таъсири эҳтимоли кам. Сирга қўллаш учун гель шаклидаги препаратни контрацептивлар ва антибиотиклар каби перорал дори воситаларининг самарадорлигига таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.
Пилинг учун воситалар, абразив тозаловчи воситалар, шунингдек қуритувчи, буриштирувчи ёки таъсирловчи (ароматик ёки спирт сақловчи воситалар) самараларга эга воситаларни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.
Метронидазол
Гелни қўллаганда бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири холатлари қайд этилмаган.
Метронидазолни тери орқали сўрилиши паст, шунинг учун унинг тизимли дори препаратлари билан ўзаро таъсири эҳтимоли кам.
Шунга қарамасдан кам сондаги пациентларда метронидазолни ичга ва этанолни бир вақтда қўллаганда дисульфирамсимон реакциялар кузатилган.
Протромбин вақтини узайиши мумкинлиги туфайли метронидазолни варфарин ёки бошқа билвосита антикоагулянтлар билан бир вақтда қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш ҳақидаги огоҳлантириш фақат ичга қабул қилиш учун метронидазолга тааллуқли.
Сиртга қўлланади.
Катталар.
Гелни терининг ҳуснбузар тошма билан шикастланган соҳаларига суткада бир марта тоза қуруқ терига, гелни кўзларга, лабларга, шиллиқ қаватларга ва бурун бурчакларига тушишидан сақланиб, юпқа қават қилиб суртиш керак.
Сезиларли клиник яхшиланиш 4-8 хафта даволагандан кейин ривожланади, барқарор яхшиланишга 3-ойлик даволаш курсидан кейин эришилади.
Ҳуснбузар тошмани даволаганда даволаш усулларини навбатма-навбат қўллаш қабул қилинганлиги туфайли, препарат билан 3 ой даволагандан кейин кейинчалик даволаш ҳақида шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Агар даволагандан кейин яхшиланиш кузатилмаса ёки симптомлар чуқурлашса ёки янги симптомлар пайдо бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Препаратни фақат йўриқномада кўрсатилган қўллаш усули ва дозаларда қўлланг.
Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳақидаги маълумотлар йўқ.
Metrogil boshqa chiqarish shakllari











