Вена ичига (в/и) томчилаб. Доза клиник вазиятга ва беморни ҳолатига қараб шахсий белгиланади.
Препаратни бевосита қўллашдан олдин, ургент (шошилинч) ҳолатлардан ташқари (бундай ҳолларда мумкин бўлган аллергик реакцияларни бартараф қилиш учун зарур бўлган ҳамма препаратлар бўлиши керак) ҳолларда тери синамаси ўтказилади. Асептика қоидаларига риоя қилган ҳолда билакнинг ички юзасини ўрта қисмига тери ичига 0,05 мл ни “лимон пўсти” ҳосил бўлгунича юборилади. Шифокор реакция натижасини 24 соатдан кейин ўтказади. Инъекция жойида 1,5 см дан катта диаметрда пуфакчани пайдо бўлиши ёки кўнгил айниши, бош айланиши ва бошқа кўринишдаги симптомларни пайдо бўлиши беморни препаратга ўта юқори сезувчанлиги борлигини ва бу препаратни ушбу пациент учун ишлатишни мумкин эмаслигини кўрсатади. Бирон-бир реакция бўлмаса, беморга вена ичига тери ички синамасини ўтказиш учун қўлланган препаратни керакли миқдори юборилади. Тери синамасини ўтказиш натижалари албатта касаллик варақасига қайд этилади. Тери синамасини реополиглюкинга сенсибилизацияни беморларни 100% да аниқлаш имконини бермаслигини эсда тутиш керак.
Шошилинч ёрдам бериш мақсадида реополиглюкинни тезда юбориш зарурати бўлганида препаратни биринчи 10 томчисини секин юборилгандан кейин 3 минутга танаффус қилиш керак, кейин яна 30 томчи юборилади ва яна қуйишни 3 минутга тўхтатилади. Реакция бўлмаса, препаратни юборишни давом эттирилади. Биринчи 10-20 минут пациентни ҳолатини кузатган ҳолда, препаратни аста-секин юборилади.
Капилляр қон оқимини бузилишларини (шокнинг турли шакллари) олдини олиш ва даволаш мақсадида катталарга в/и томчилаб суткада 500 мл (камида 30-60 минут давомида) одатда суткада 1 марта юборилади. Зарурат туғилганида препаратнинг миқдорини 1000 мл гача ошириш мумкин.
Юрак-қон томир ва пластик операцияларда катталарга операциядан олдин в/и томчилаб тана вазнига 10 мл/кг дан, операция вақтида – 500 мл ва операциядан кейин ҳар юборишга 10 мл/кг дан 5-6 кун давомида юборилади.
Сунъий қон айланиши билан ўтказиладиган операцияларда Реополиглюкинни қонга 1 кг тана вазнига 10-20 мл ҳисобидан оксигенаторнинг насосини тўлдириш учун қўшилади.
Реополиглюкиннинг перфузион эритмадаги концентрацияси 3% дан ошмаслиги керак. Операциядан кейинги даврда препаратни худди шок ҳолатларини даволагандаги каби дозаларда ишлатилади.
Дезонтоксикация мақсадида катталарга в/и томчилаб 500 дан 1000 мл гача бўлган бир марталик дозаларда 60-90 минут давомида юборилади. Зарурат бўлганида биринчи суткада яна 500 мл препарат қуйилади. Кейинги кунлари препаратни томчилаб 500 мл суткалик дозада юборилади.
Офтальмология амалиётида электрофорез йўли билан қўлланади. 8-10 мл дан қўлланади (мусбат ва манфий қутблардан); ток зичлиги 15 МА/см2 гача. Муолажанинг давомийлиги – 15-20 минут, ҳар куни. Даволаш курси 5-10 муолажадан иборат.
Болалар. Болаларга умумий доза суткада 15 мг/кг дан ошмаслиги керак.
Болаларда шокнинг турли шаклларида тана вазнига 5-10 мл/кг ҳисобидан, зарурат бўлганида доза 15 мл/кг гача оширилиши мумкин. Гематокрит кўрсаткичини 25% дан пасайтириш тавсия қилинмайди.
Юрак-қон томир ва пластик операцияларда бевосита жарроҳлик аралашувларидан олдин в/и томчилаб 30-60 минут давомида, 10 мл/кг дозада, операция вақтида – 15 мл/кг дозада юборилади. Операциядан кейин препаратни в/и томчилаб (60 минут давомида) 5-6 минут давомида қуйидаги ҳисоб бўйича:
· 2-3 ёшгача бўлган болаларга 10 мл/кг дан суткада бир марта;
· 8 ёшгача бўлган болаларга – 7-10 мл/кг дан суткада 1-2 марта;
· 8 дан 13 ёшгача бўлган болаларга - 5-7 мл/кг дан суткада 1-2 марта;
· 14 ёшдан катта болаларга худди катталарни дозасидек дозада юборилади.
Денинтоксикация мақсадида болаларга в/и томчилаб бир марталик дозада 5-10 мл/кг 60-90 минут давомида юборилади. Зарурат бўлганида биринчи суткада яна худди шу дозада (5-10 мл/кг) қуйиш мумкин. Кейинги кунлари препаратни томчилаб суткалик 5-10 мл/кг дозада юборилади. Реополиглюкинни болаларда ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича маълумотлар йўқ, шунинг учун тахмин қилинадиган фойда организм учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда буюриш лозим.