Ринфант углеводлар 1% ли глюкоза эритмаси кўринишида ва изотоник концентрацияда қонни асосий ионлар мувозанатланган аралашмасини сақловчи мажмуавий тузли плазмани ўрнини босувчи эритма ҳисобланади.Метаболик ацидозни бартараф қилади, қонни кислота-ишқорий ҳолатини ва сув-электролит таркибини нормаллаштиради.Препаратнинг даволаш самараси қон айланиш ҳажмини вақтинча ошиши, натрий, калий, магний ва кальций ионларни танқислигини тўлдириши, шунингдек ацетат ионларни бикарбонатга айланиши билан ўзаро боғланган.Ринфантдиурези кучайтиради, антиагрегант хусусиятга эга, микроциркуляцияни яҳшилайди, дезинтоксикацион, шокга қарши таъсир кўрсатади.
Натрий хлориди – электролит, регидратацион ва дезинтоксикацион таъсир намоён қилади. Турли патологик ҳолатларда натрий ва хлор ионларни танқислигини бартараф қилади. Гомеостазни ушлаб туриш учун энг муҳим элемент ҳисобланади. Хлорид хужайрадан ташқари бўшлиқни энг муҳим анион ҳисобланади, мембранали потенциалга жавоб беради, натрий метаболизми бири-бири билан чамбарчас боғлиқ. Организмнинг кислота-ишкорий мувозанатини ўзгариши хлоридлар концентрацияси ўзгариши билан боғлиқ.
Калий хлориди – электролит, сув-электролит мувозанатини тиклайди. Манфий хроно- ва батмотроп таъсир, юқори дозаларда манфий ино-, дромотроп ва ўртача диуретик таъсир намоён қилади. Нерв импульсларни ўтказиш жараёнида ишториқ қилади. ацетилхолин миқдорини оширади ва вегетатив нерв тизимини симпатик қисмининг қўзғатишини чақиради.Мушак дистрофиясида ва миастенияда скелет мушакларни қисқариш жараённи яҳшилайди.
Кальций хлориди – электролит, кальций ионларни танқислигини бартараф қилади. Кальций ионлари нерв импульсларни ўтказиш жараённи амалга ошиши, скелет ва силлиқ мушакларни қисқариш, миокард фаолияти, суяк тўқимасини шаклланиши, қон ивишиучун зарур. Хужайралар ва қон томир деворларини ўтқазувчанлигини камайтиради, яллиғланиш реакциялар ривожланишини олдини олади, инфекцияларга организмнинг чидамлигини оширади ва фагоцитозни аҳамиятли кучайтириши мумкин.
Магний – нерв тизимининг қўзғалувчанлигини нормаллаштирадди, спазмолитик ва қон томир кенгатирувчи хусусиятлар ва ичак перистальтикасини рағбатлантириш, сафро чиқарилиш қобилиятига эга. Магний тузлари ферментатив жараёнларда иштироқ этади. Бундан ташқари магний оқсил ва нуклеин кислоталар синтезида, энергияни ташиш, сақлаш ва утилизацияси ва нейрокимёвий ўтказиш ва мушак қўзғалувчанлигини бошқаришида иштироқ қилади. Пресинаптик мембрана орқали кальций ионлари ўтишига тўсқинлик қилади, кальций физиологик антагонисти ҳисобланади, хужайра ички калий мувозанатини назорат қилади, нерв тўқимасида ацетилхолин миқдорини камайтиради ва тромбоцитлар агрегациясини сусайтиради.
Глюкоза–етарли дозалашни таъминлашда тез сув танқислигини тўлдиради, организмда моддалар алмашув турли жараёнларда иштироқ этади, калория манбаи ҳисобланади, осон метаболизмга учрайди, организмдан оқсил ва азот йўқолишини камайтириши мумкин, гликогенни чўкишига ёрдам беради ва кетозни камайтиради ёки олдини олади.Организмда оксидланиш-қайтарилиш жараёнларни кучайтиради, жигар антитоксик функциясини яҳшилайди, юрак мушакларини қисқарувчанлик фаолиятини кучайтиради, бир қисм энергетик харажатларни, бир қатор патологик ҳолатларда организмнинг заҳиралар ҳисобига қоплайди, чунки осон ўзлаштираладиган углеводлар манбаи ҳисобланади. Глюкозанинг калория қиймати тахминан 16 кДж ёки 3,75 ккал/л ни ташкил қилади.Организмни глюкоза билан таъминлаш нерв тизимининг тўқималарни, эритроцитлар ва буйракнинг мия моддаси ишлаб туриши учун зарур.