Клиник тадқиқотлар
Цефдинирнинг ҳавфсизлиги 5093 нафар катталар ва ўсмирлар иштирокида ўтказилган, препарат 600 мг суткалик дозада буюрилган клиник тадқиқотларда ўрганилган.
Кўпчилик ножўя кўринишлар енгил даражада бўлган ва препарат бекор қилинганидан кейин мустақил равишда ўтиб кетган. Цефдинир препаратини қўллаш билан боғлиқ бўлган ўлим ҳолатлари ёки давомли ишга яроқсизлик ҳолатлари аниқланмаган. 5093 нафар пациентларнинг 147 нафарида (3%) нохуш реакциялар ривожланганлиги туфайли, даволаш билан бўлиши мумкин, эҳтимол ёки ишончли боғлиқ сифатида баҳоланган. Препаратни бекор қилиш кўпчилик ҳолатларда меъда-ичак йўллари томонидан, одатда диарея ки кўнгил айниши билан намоён бўлувчи бузилишлар билан боғлиқ бўлган. 0,4% пациентлар цефдинирни қўллаш билан боғлиқ бўлган тошма туфайли даволашни тўхтатишган.
Қуйидаги нохуш реакциялар аниқланган:
Жуда тез-тез: диарея.
Тез-тез: вагинал кандидоз (аёлларда), кўнгил айниши, бош оғриғи, қоринда оғриқ, вагинит (аёлларда).
Тез-тез эмас: тошма, диспепсия, метеоризм, қусиш, ахлатни бузилиши, анорексия, қабзият, бош айланиши, оғизни қуриши, астения, уйқусизлик, лейкорея (аёлларда), кандидоз, қичишиш, уйқучанлик.
Лаборатор кўрсаткичларни, цефдинирни қабул қилиш билан ўзаро боғлиқлигидан қатьий назар, қуйидаги клиник аҳамиятли ўзгаришлари клиник тадқиқотларни ўтказиш вақтида кузатилган.
Тез-тез: сийдикда лейкоцитларни ошиши, сийдикда оқсил аниқланиши, гамма-глутамил-трансферазанинг даражасини ошиши*, лимфоцитларни пасайиши, лимфоцитларни ошиши, микрогематурия.
Тез-тез эмас: глюкозанинг даражасини ошиши*, сийдикда глюкозанинг даражасини ошиши, лейкоцитларни ошиши, лейкоцитларни пасайиши, аланинаминотрансфераза
(АЛТ) нинг даражасини ошиши, эозинофилларнинг даражасини ошиши, сийдикнинг солиштирма зичлигини ошиши, сийдикнинг солиштирма зичлигини пасайиши*, бикарбонатнинг даражасини пасайиши*, фосфорнинг даражасини ошиши*, фосфорнинг даражасини пасайиши*, аспартатаминотрансфераза (АСТ) нинг даражасини ошиши, ишқорий фосфатазанинг даражасини ошиши, қонда мочевина азотининг даражасини ошиши (BUN), гемоглобиннинг даражасини пасайиши, полиморф ядроли нейтрофиллар (ПМН) нинг даражасини ошиши, ПМН нинг даражасини пасайиши, билирубиннинг даражасини ошиши, лактатдегидрогеназанинг даражасини ошиши*, тромбоцитларнинг даражасини ошиши, калийнинг даржасини ошиши*, сийдикнинг рН даражасини ошиши*.
*N <3841 ушбу кўрсаткичлар учун.
Рўйхатдан ўтказилгандан кейинги қўллаш тажрибаси
Лаборатор таҳлил натижаларини, цефдинирни қўллаш билан боғлиқлигидан қатъий назар, қуйидаги нохуш кўринишлар ва ўзгаришлар хақида хабарлар тушган, рйхатдан ўтказилгандан кейин кенг қамровли қўллаш вақтида: шок, кам ҳолларда ўлим билан якунланган анафилаксия, юз ва хиқилдоқни шиши, бўғилиш ҳисси, зардоб касаллиги типидаги реакциялар, конъюнктивит, стоматит, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, эксфолиатив дерматит, кўп шаклли эритема, тугунли эритема, ўткир гепатит, холестаз, яшин тезлиги билан кечувчи гепатит, жигар етишмовчилиги, сариқлик, амилазанинг даражасини ошиши, ўткир энтероколит, қонли диарея, геморрагик колит, мелена, сохта мембраноз колит, панцитопения, гранулоцитопения, лейкопения, тромбоцитопения, идиопатик тромбоцитопеник пурпура, гемолитик анемия, ўткир респиратор етишмовчилик, астма ҳуружи, медикаментоз пневмония, эозинофил пневмония, идиопатик интерстициал пневмония, иситма, ўткир буйрак етишмовчилиги, нефропатия, қон кетишини ривожланишига мойиллик, қон ивиши фаолиятини бузилиши, қон томирлар ичида қонни диссеминацияланган ивиши синдроми, меъда-ичак йўлларининг юқори бўлимларидан қон кетиши, пептик яра, ичак тутилиши, хушни йўқолиши, аллергик васкулит, цефдинир ва диклофенакни ўзаро таъсир қилиш эҳтимоли, юрак етишмовчилиги, кўкрак қафасида оғриқ, миокард инфаркти, гипертензия, ихтиёрсиз ҳаракатлар, рабдомиолиз.
Цефалоспоринлар синфи учун нохуш кўринишлар
Лаборатор кўрсаткичларни умуман цефалоспоринлар синфи антибиотикларига нисбатан қуйидаги нохуш кўринишлари ва ўзгаришлари хақида хабарлар тушган: аллергик реакциялар, анафилаксия, Стивенс-Джонсон синдроми, кўп шаклли эритема, токсик эпидермал некролик, буйрак дисфункцияси, токсик нефропатия, жигар дисфункцияси, жумладан холестаз, апластик анемия, гемолитик анемия, қон кетиши, қонда глюкозани аниқлаш синамасини сохта мусбат натижаси, нейтропения, панцитопения, агранулоцитоз. Сохта мембраноз колитнинг симптомлари антибиотиклар билан даволаниш вақтида ёки даволашдан кейин ривожланиши мумкин.
Айрим цефалоспоринларни қўллаш, хусусан, буйрак функциясини бузилиши бўлган, препаратнинг дозаси қайта ҳисобланмаган пациентларда тиришишларни ривожланиши билан кечган. Даволаш фонида тиришишлар ривожланганида антибиотикни бекор қилиш керак. Клиник зарурат бўлганида тиришишга қарши даволаш буюрилиши мумкин.
Шубҳа қилинган нохуш реакциялар хақида хабарлар
Дори воситаси рўйхатдан ўтказилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар ҳақида хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида Миллий фармакоогоҳлик тизимига мувофиқ равишда хабар беришингизни сўраймиз.