Нохуш реакцияларни учраш тезлигини кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100, аммо < 1/10); тез-тез эмас (≥ 1/1000, аммо < 1/100); кам ҳолларда (≥ 1/10000, аммо < 1/1000); жуда кам ҳолларда (< 1/10000); учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳоланиши мумкин эмас).
Фуросемид одатда яхши ўзлаштирилади.
Қон ва лимфа тизимлари томонидан: учраш тезлиги номаълум – суяк кўмигининг функциясини, даволашни бекор қилишни талаб этувчи сусайиши, тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз, апластик анемия ёки гемолитик анемия, эозинофилия.
Нерв тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум – уйқучанлик, атаксия, онгни чалкашиши, бош оғриғи, парестезиялар, гепатоцеллюляр етишмовчилиги бўлган пациентларда жигар энцефалопатияси, бош айланиши, хушни йўқотиш, хушни йўқолиши (симптоматик гипотензия оқибатида чақирилган).
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: учраш тезлиги номаълум – қон зардобида кальцийнинг даражасини пасайиши, тетания, чала туғилган чақалоқларда нефрокальциноз/ нефролитиаз. Сийдик ҳосил бўлишини кучайиши сийдик чиқариш йўлларини обструкцияси бўлган пациентларда шикоятларни қўзғатиши ёки оғирлаштириши мумкин; шундай қилиб, қовуқни бўшашини бузилишлари, простата безининг гиперплазияси ёки уретрани торайиши бўлган пациентларда иккиламчи асоратларни ривожланиши билан кечувчи сийдикни ўткир тутилиши ривожланиши мумкин.
Эшитиш ва мувозанат аъзолари томонидан: учраш тезлиги номаълум – эшитишни бузилиши ва қулоқларда шовқин, одатда ўткинчи, айниқса буйрак етишмовчилиги, гипопротеинемияси бўлган пациентларда (масалан, нефротик синдромда) ва/ёки фуросемид вена ичига тез юборилганида кузатилиши мумкин; тез-тез эмас – карлик, баъзида қайтувчан, фуросемид перорал ёки вена ичига юборилганидан кейин кузатилади.
Қон-томирлари томонидан: учраш тезлиги номаълум – гипотензия, яққол даражада ифодаланганида диққатни жамлашни ва реакцияларни бузилиши, бошда енгиллик ёки оғирлик ҳисси, бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, ҳолсизлик, кўришни бузилиши, оғизни қуриши, ортостатик беқарорлик каби белгилар ва симптомларни чақириши мумкин.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: учраш тезлиги номаълум – жигар ичи холестази, жигар трансаминазаларининг даражаларини ошиши ёки ўткир панкреатит.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: учраш тезлиги номаълум – даволашни бекор қилишни талаб этадиган, тери тошмаси, ёруғликка сезувчанлик, васкулит, иситма ёки интерстициал нефрит каби аллергик реакциялар; қичишиш, эшакеми, бошқа кўринишдаги тошмалар ёки буллёз шикастланишлар, кўп шаклли эритема, буллёз пемфигоид, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, эксфолиатив дерматит, пурпура, ўткир тарқалган экзактематоз пустулёз ва DRESS (дори воситалари таъсиридаги эозонофилия ва тизимли симптомлар билан кечувчи тошма).
Метаболизмни ва озиқланишни бузилишлари: учраш тезлиги номаълум – узоқ муддат даволанганда сув-электролитлар мувозанатини бузилиши; натрий ва хлоридларни ва мувофиқ равишда сувни чиқарилишини кучайиши; бошқа электролитлар (хусусан, кальций ва магний) ни чиқарилишини кучайиши. Препаратнинг иккита фаол моддалари калийни чиқарилишига қарши таъсир кўрсатади. Калийнинг зардобдаги концентрацияси айниқса, даволашни бошланишида пасайиши (фуросемиднинг янада эртароқ таъсир қилиши сабабли) мумкин, даволаш давом эттирилганида калийнинг концентрацияси, айниқса буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда (спиронолактонннинг кечроқ таъсир қилиши сабабли) ошиши мумкин.
Электролитлар мувозанатини симптоматик бузилишлари ва метаболик алкалоз электролитлар танқислигини доимий равишда кучайиши шаклида ва электролитларни ўткир оғир йўқолиши шаклида ривожланиши (буйрак функцияси нормал бўлган пациентлар томонидан фуросемиднинг янада юқори дозалари қўлланганида) мумкин. Электролитлар мувозанатини бузилишини огоҳлантирувчи белгилари: кучли чанқоқлик, бош оғриғи, гипотензия, онгни чалкашиши, мушакларни тиришишлари, тетания, мушакларни заифлиги, юрак ритмини бузилишлари ва меъда-ичак симптомлари бўлиши мумкин. Пульс номунтазам бўлганида, толиқиш ёки мушакни заифлигида (масалан, оёқлардаги мушаклар) гиперкалиемия бўлиши мумкинлигига алоҳида эътибор бериш керак. Мавжуд бўлган метаболик алкалоз (масалан, жигарни декомпенсацияланган циррозида) фуросемид билан даволанганда оғирлаши мумкин. Барттер сохта-синдроми фуросемид нотўғри ва/ёки узоқ муддат қўлланганида ривожланиши мумкин.
Электролитлар мувозанатини бузилиши, айниқса яққол ифодаланган бузилиши коррекция қилиниши керак.
Диуретик таъсири, айниқса кекса ёшдаги пациентларда гиповолемия ва сувсизланишга олиб келиши мумкин. Шунингдек гиповолемия, сувсизланиш ёки гиперкалиемия фонида бош айланиши ёки оёқларда тиришишлар ривожланиши мумкин. Бундай реакцияларни бартараф қилиш учун суюқликни ҳар қандай йўқотилишини (масалан, қусиш ёки диарея ёки кучли терлаш оқибатидаги) компенсация қилиш жуда муҳим. Суюқликни заҳирасини кучли йўқолиши тромбларни ҳосил бўлиш тенденцияси билан қонни қуйилишига олиб келиши мумкин.
Фуросемид билан даволанганда қон зардобида холестерин ва тиглицеридларнинг даражаси ошиши мумкин, бу ҳолат узоқ муддат даволанганда 6 ой давомида нормал қийматларга қайтади.
Фуросемид қўлланганида глюкозани ўзлаштирилиши пасайиши мумкин. Қандли диабет билан хасталанган пациентларда метаболик назоратни ёмонлашишига олиб келиши мумкин; яширин қандли диабет намоён бўлиши мумкин.
Бошқа диуретиклар қўлланганида бўлгани каби, фуросемид билан даволаш қон зардобида креатинин ва мочевинанинг даражаларини вақтинчалик ошишига олиб келиши мумкин. Қон зардобидаги сийдик кислотасининг даражаси ошиши мумкин ва подагра ҳуружлари ривожланиши мумкин.
Иммун тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум – оғир даражадаги анафилактик ёки анафилактоид реакциялар (масалан, шок), тизимли қизил югурикни зўрайиши ёки фаоллашуви.
Меъда-ичак йўллари томонидан: учраш тезлиги номаълум – кўнгил айниши, лоҳаслик ёки меъдани фаолиятини бузилиши (қусиш ёки диарея), аммо улар одатда яққол ифодаланмаган бўлади ва препаратни бекор қилишни талаб этмайди. Споронолактон меъда-ичакда ўзлаштиролмаслик ва меъда ярасини (баъзида қон кетиши билан кечувчи) чақириши мумкин.
Репродуктив тизими ва сут безлари томонидан: учраш тезлиги номаълум – жинсий гормонлар билан кимёвий жиҳатдан ўхшаш бўлганлиги туфайли, спиронолактон сут без сўрғичларини тегиш сезгисини кучайтириши мумкин; ҳар иккала жинсдаги пациентларда дозага боғлиқ мастодиния ва қайтувчан гинекомастия; терида макулопапуляр ёки эритематоз тошма; гирсутизм ва ҳайз кўриш циклини бузилиши каби кучсиз андроген кўринишлар; эркакларда потенцияни бузилиши; фуросемид бола ҳаётининг биринчи ҳафталарида қабул қилинганида чала туғилган чақалоқларда артериал қон оқимини битмаслик ҳавфи кучайиши мумкин.
Нафас, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: учраш тезлиги номаълум – спиронолактон овозни хириллаши ва тембрни пасайиши (аёлларда) ёки тембрни ошиши (эркакларда) каби овозни ўзгаришларини чақириши мумкин. Овозни ўзгариши препарат бекор қилинганидан кейин ҳам сақланиб туриши мумкин.