UROLESAN kapsulalar N40

UROLESAN kapsulalar N40 qo'llanmasi
Дори шакли: сироп
Таркиби:
фоал моддалар: 1 капсула сақлайди: Уролесан® қуюқ экстракти (10-26:1) Daucus carota L., fructus (ёввойи сабзи меваси) / Humulus lupulus L., flos (оддий қумлоқ қуббалари) / Oreganum vulgare L., herba (тоғрайхон ўти) (1/1,4/1), экстрагент – 96 % этанол ум./миқ., 10 % намлик хисобида – 10,70 мг;Mentha × piperita L., aetheroleum (қалампир ялпиз мойи) – 7,46 мг; Abies sibirica L., aetheroleum (сибир қарағай мойи) – 25,50 мг;
ёрдамчи моддалар: оғир магний карбонати, лактоза моногидрати, канакунжут мойи, магний алюмометасиликати ( Неусилин UFL2), тальк, картошка крахмали, динатрий эдитати ( трилон Б).
Қаттиқ желатинли капсула таркиби: сариқ хинолини, титан диоксиди, сариқ темир оксиди, патетланган мовий, желатин.
Келиб чиқиши ўсимлик бўлган мажмуавий препарат. Уролесан® препаратини таркибига кирувчи моддалар сийдик чиқариш йўллари ва буйракларда яллиғланиш кўринишларини камайтиради, буйрак ва жигарда қон айланишини кучайишига ёрдам беради, диуретик, антибактериал, сафро ҳайдовчи таъсир кўрсатади, сийдикда коллоид ҳимоя ҳосил қилади ва юқори сийдик йўллари ва ўт пуфаги силлиқ мушакларининг тонусини нормаллаштиради.
Уролесан® мочевина ва хлоридлар чиқарилишини оширади, сийдик пуфаги ва буйракдан майда конкрементлар ва қумларни чиқарилишини осонлаштиради.
10 капсуладан блистерда, 4 блистердан қутида.
Одатда Уролесан® яхши ўзлаштирилади. Препаратни қабул қилганда:
– овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: диспептик кўринишлар (жумладан кўнгил айниши, қусиш);
– иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар, жумладан қичишишни ҳис қилиш, юзни қизариши, тери тошмаси, эшакеми, ангионевротк шиш (оғизда ачишиш ҳисси, нафасни қийинлашиши, юзни, тилни шишлари), анафилактик шок;
– марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош айланиши, умумий ҳолсизлик, бош оғриғи, атаксия, мушаклар тремори;
– юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипертензия, гипотензия, брадикардия кузатилиши мумкин.
Агар конкрементларни ўлчами 3 мм дан юқори бўлса, препаратни қўллаш мумкин эмас. Препарат таркибида лактоза ва маккажўхори крахмали ёрдамчи моддалар бўлганлиги туфайли ирсиятида галактозани қабул қилаолмаслик, лактаза тансиқлиги ёки галактоза ва глюкоза камабсорбцияси каби ноёб ирсий ўзгаришлари бўлган беморлар препаратнинг ушбу дори турини қўлламасликлари керак.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Шифокор фикрига кўра баъзи холларда аёл учун манфаатлар хомила учун мавжуд бўлган хавфдан юқори бўлган холатларда препаратни қўллаш мумкин.
Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир хусусияти. Ўрганилмаган.
Болалар. 14 ёшгача бўлган болаларда Уролесан® препаратини суюқ ёки сироп дори турини қўллаш буюриш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Ўткир ва сурункали сийдик чиқариш йўллари ва буйрак инфекциялари (цистит и пиелонефритлар); сийдик-тош касаллиги ва сийдик кислотали диатез (конкрементларни олиб ташлагандан кейин уларни ҳосил бўлишини олдини олиш); сурункали холецистит (шу жумладан калькулёз), ўт йўлларини дискинезияси, ўт-тош касаллигида қўлланади.
– Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
– гастрит, меъда ва ўн икки бармоқли ичакнинг яра касаллиги;
Ўрганилмаган.
Препарат ичга, овқатдан олдин қабул қилинади.
Катталар ва 14 ёшдан катта болалар учун тавсия этиладиган дозалари: 1 капсуладан суткада 3 марта. Ўткир ҳолатларда (шу жумладан буйрак ва жигар санчиқларида) даволаш курси давомийлиги 5 кундан 7 кунгача, сурункали ҳолатларда – 7 кундан 1 ойгачани ташкил этади. Буйрак ва жигар санчиқлари пайдо бўлганда бир марталик дозани 2 капсулагача бир марта ошириш мумкин, кейин олдинги одатдаги бир марталик (1 капсула) дозани қабул қилишларга қайтилади.
Доза ошириб юборилганда кўнгил айниши, бош айланиши кузатилиши мумкин.
Даволаш: Симптоматик терапия. Жуда кўп илиқ ичимлик, тинчлик, фоаллаштирилган кўмир, атропин сульфат (0,0005- 0,001 г) буюриш керак.
14 ёшгача бўлган болаларда Уролесан® препаратини суюқ ёки сироп дори турини қўллаш буюриш керак.
Шифокор фикрига кўра баъзи холларда аёл учун манфаатлар хомила учун мавжуд бўлган хавфдан юқори бўлган холатларда препаратни қўллаш мумкин.
Xususiyatlar UROLESAN kapsulalar N40
UROLESAN kapsulalar N40 boshqa chiqarish shakllari

UROLESAN kapsulalar N40 savollari
UROLESAN kapsulalar N40 fikr-mulohazalari
Ishlab chiqaruvchining dorilar












