ALENDRAning aptekalardagi narxlari
ALENDRA tabletkalari N4
|
|
5 ta dorixonada bor
|
115 500 so'mdan
Dorixonadan topish
|
|
|
ALENDRA tabletkalari 70mg N4
|
|
149 ta dorixonada bor
|
105 900 so'mdan
Dorixonadan topish
|
140 000 so'mdan
+ yetkazish
Buyurtma berish
|
120 000 so'mdan
Bron qilish
|
Yetkazib berish xizmati haqida ma'lumot:
Yetkazib berish xizmatlarini taklif qiluvchi dorixonalar katalogda "yetkazib berish" belgisi bilan ajratilgan.
Shu tarzda belgilangan dorixona bilan telefon orqali aloqaga chiqing va buyurtmaning narxi va yetkazib berish muddatini aniqlashtirib oling.
Odatda, dorixona buyurtmani 1 soat ichida yuboradi.
ALENDRA ko'rsatmalar
- қизилўнгач касалликлари, шунингдек қизилўнгач бўшатилишини кечиктирадиган стриктура ёки ахалазия каби факторлар;
- энг камида 30 дақиқа давомида туриш ёки тўғри ўтириш имконияти бўлмаган ҳолатлар;
- гипокальциемияда қўллаш мумкин эмас.
Вена ичига эталон дозага нисбатан аёлларда тунги очликдан сўнг ва стандарт нонуштагача икки соат олдин юборилганда алендронатнинг ўртача перорал биокираолишлиги 5 мг дан 70 мг гача диапазонда 0,64% ни ташкил этган. Алендронат стандарт нонуштагача бир соат ёки ярим соат олдин қўлланилганида биокираолишлиги шунга ўхшаш, баҳоланишлар бўйича 0,46% ва 0,39% пасайган. Остеопороз тадқиқотларида, алендронат жорий кун озиқ-овқат ёки ичимлик биринчи марта қабул қилингунгача энг камида 30 дақиқа олдин қўлланилганида самарадорлигини кўрсатган.
Алендронат стандарт нонушта билан бирга ёки нонуштадан сўнг икки соатдан кейин қўлланилгани ёки қўлланилмаганидан қатъи назар биокираолишлиги аҳамиятсиз бўлган. Алендронатни қаҳва ёки апельсин шарбати билан бир вақтда қабул қилиш биокираолишлигини тахминан 60% га пасайтиради.
Соғлом кўнгиллиларда перорал преднизон (беш кун давомида кунига уч маҳал 20 мг) алендронат перорал биокираолишлигининг клиник аҳамиятли ўзгаришларини пайдо қилмаган (ўртача ошиши 20 дан 44% гача доирада).
Тақсимланиши
Каламушларда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, алендронат вена ичига 1 мг/кг юборилганидан сўнг вақтинча юмшоқ тўқималар бўйича тақсимланади, бироқ сўнгра суякларда тезда қайта тақсимланади ёки сийдик билан чиқарилади. Одамда, суякдан ташқари, тақсимланишнинг ўртача стационар ҳажми энг камида 28 литрни ташкил этади. Терапевтик перорал дозалардан сўнг препаратнинг қон плазмасидаги концентрациялари аналитик аниқлаш учун жуда кам (<5 нг/мл). Одам плазмасида оқсиллар билан боғланиши тахминан 78% ни ташкил этади.
Метаболизми
Ҳайвонларда ёки одамларда алендронат метаболлашишининг ҳеч қандай исботлари йўқ.
Чиқарилиши
Алендронатнинг бир мартали вена ичига дозасидан сўнг [14C], тахминан 50% радиоактивлиги 72 соат давомида сийдик билан чиқарилган, нажасдаги радиоактивлиги эса кам миқдорли бўлган ёки мавжуд бўлмаган. Бир мартали вена ичига 10 мг дозадан сўнг алендронатнинг буйрак клиренси 71 мл/дақиқани ташкил этган, тизимли клиренс эса 200 мл/дақиқадан ошмаган. Вена ичига юборилгандан сўнг олти соат давомида плазмадаги концентрациялари 95% дан кўпроқ пасайган. Тахминан, одамларда якуний ярим чиқарилиш даври ўн йилдан ошади, бу алендронатнинг суякдан бўшатилишини акс эттиради. Алендронат организмдан каламушларда буйракларнинг кислотали ёки асосий транспорт тизими орқали чиқарилади, тегишли равишда, унинг одамлардаги ушбу тизимлар билан бошқа препаратлар чиқарилишига тўсқинлик қилиши кутилмайди.
Буйраклар функциялари бузилиши
Клиникагача тадқиқотлар шуни кўрсатадики, суякларда йиғилиб қолмайдиган препарат сийдик билан тезда чиқарилади. Ҳайвонларда кумулятив вена ичига 35 мг/кг гача дозалар сурункали юборилганда, суяк тўқимасининг тўйинган ютилиши аломатлари аниқланмаган. Гарчи клиник маълумотлар бўлмасада, ҳайвонлардаги каби, буйрак функцияси бузилиши бўлган пациентларда алендронатнинг буйраклар орқали чиқарилиши пасайиши шубҳасиздир. Тааллуқли равишда, буйрак функцияси бузилиши бўлган пациентларда алендронатнинг суякларда кўпроқ тўпланишини кутиш мумкин.
Клиник аҳамиятли препаратлар билан бошқа ҳеч қандай ўзаро таъсирлар тахмин қилинмайди. Клиник тадқиқотларда, бир қатор пациентлар бир вақтнинг ўзида алендронат қабул қилган ҳолда эстроген (вагинал ичига, трансдермал ёки перорал усулда) қабул қилишган. Уларнинг бирга қўлланилиши билан боғлиқ нохуш оқибатлар аниқланмаган. Ностероидли яллиғланишга қарши препаратлар қўлланилиши меъда-ичак йўллари яллиғланиши билан боғлиқ бўлганлиги туфайли бир вақтнинг ўзида алендронат билан фойдаланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Гарчи ўзаро таъсир бўйича муайян тадқиқотлар ўтказилмаган бўлсада, клиник тадқиқотларда алендронат бир вақтнинг ўзида клиник жиҳатдан нохуш ўзаро таъсирлар аломатларисиз кенг доирали умумий қабул қилинган препаратлар билан бирга қўлланилган.
Таркиби:
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: натрий алендронат – 70 мг алендронат кислотасига эквивалент.
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза (PH 102), лактоза моногидрати, натрий кроскармеллозаси, магний стеарати, коллоидли кремний диоксиди ва тозаланган сув.
Тизим-аъзо синфи |
Такрорланиш тезлиги |
Ножўя реакциялар |
Иммун тизим томонидан бузилишлар |
кам ҳолларда |
Ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан эшакеми ва ангионевротик шиш. |
Метаболизм ва овқатланиш тизими томонидан бузилишлар |
кам ҳолларда |
Симптоматик гипокальциемия, кўпинча мойил факторлар билан бирга кечади§ |
Нерв тизими томонидан бузилишлар |
тез-тез |
Бош оғриши, бош айланиши† |
тез-тез эмас |
Дисгевзия† |
|
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар |
тез-тез эмас |
Кўз яллиғланиши (увеит, склерит ёки эписклерит) |
Эшитиш ва мувозанат аъзоси томонидан бузилишлар |
тез-тез |
Вертиго† |
жуда кам ҳолларда |
Ташқи эшитиш канали остеонекрози (бисфосфонатлар синфи учун хос бўлган ножўя реакциялар). |
|
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар |
тез-тез |
Қориндаги оғриқ, меъда бузилиши, ич қотиш, диарея, ичаклар шишиши, қизилўнгач яраси*, дисфагия*, қорин шишиши, аччиқ кекириқ. |
тез-тез эмас |
Кўнгил айниши, қайт қилиш, гастрит, эзофагит*, қизилўнгач эрозияси*, мелена† |
|
кам ҳолларда |
Қизилўнгач стенози*, оғиз-томоқ яралари*, меъда-ичак йўллари юқори бўлимларида қон кетиши ва яралар (перфорация, яра, қон кетиши)§ |
|
Тери ва териости клетчаткалари томонидан бузилишлар |
тез-тез |
алопеция†, қичишиш† |
тез-тез эмас |
Тошма, қизариш |
|
кам ҳолларда |
Фотосенсибилизация натижасида тошма, жиддий тери реакциялари, шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми ва токсикли эпидермал некролиз‡ |
|
Мушак, суяк ва бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар |
жуда тез-тез |
Суяк-мушак аппаратидаги оғриқ (суяклар, мушаклар ёки пайлар), баъзан ўткир оғриқ†§ |
тез-тез |
Бўғимлар шиши† |
|
кам ҳолларда |
Жағ остеонекроз, сон суякларининг атипик вертелости ва диафизар синишлари (бисфосфонатлар синфи учун хос бўлган ножўя реакциялар) |
|
Умумий касалликлар ва препарат юборилган жойдаги реакциялар |
тез-тез |
Бемадорлик†, периферик шишлар† |
тез-тез эмас |
Одатда, даволаш бошланиши туфайли ўткир фаза жавоби сифатида ўткинчи симптомлар (миалгия, безовталик ва кам ҳолларда, иситмалаш)† |
|
§ “Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг. † Тадқиқ қилинаётган гуруҳда ҳам, плацебо гуруҳида ҳам клиник тадқиқотлардаги такрорланиш тезлиги бир хил бўлган. * “Махсус кўрсатмалар” ва “Қўллаш усули ва дозалар” бўлимларига қаранг. ‡ Ушбу ножўя реакция постмаркетинг кузатуви орқали аниқланган. “Кам ҳолларда” такрорланиш тезлиги тааллуқли клиник тадқиқотларга асосланган ҳолда баҳоланган. |
Chiqarish shakllari