BODRIN
BODRIN chiqarish shakllari

BODRIN qo'llanmasi
Бодрин антидепрессив ва седатив таъсир кўрсатади. Препарат кайфиятни яхшилайди, руҳий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, уйқуни нормаллаштиради. Препаратнинг таъсири унинг таркибига кирувчи компонентлари билан ифодаланади.
Оддий далачой гулларини қуруқ экстракти антидепрессив, анксиолитик ва седатив таъсирларга эга. Моноаминооксидазанинг фаоллигини сусайтиради, бензодиазепин рецепторлари билан боғланади, серотонин, норэпинефрин ва допаминни қайта қамраб олинишини ингибиция қилади. Марказий ва вегетатив нерв тизимларининг функционал ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади. Кайфиятни яхшилайди, руҳий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, уйқуни нормаллаштиради. Спазмолитик самарага эга.
Юрак арслонқуйруғи пояси ва баргларини қуруқ экстракти марказий нерв тизимида қўзғалиш жараёнларини пасайтириши ҳисобига седатив самарага эга. Шунингдек кардиотоник ва диуретик таъсир кўрсатади.
Сутгулли оғма илдизини қуруқ экстракти стресспротектив, анксиолитик, тиришишларга қарши, мембраналарни барқаррлаштирувчи ва антигипоксик ҳусусиятларга эга.
Бодрин препаратининг таъсири таркибига кирувчи компонентларининг умумий ҳусусиятлари билан ифодаланади, шунинг учун кинетик кузатишларни ўтказиш имкони йўқ.
Препаратни 12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Ҳомиладорликда ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.
Бодрин препарати ичга, бир капсуладан ухлашдан олдин, етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади.
Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида марказий нерв тизими фаолиятини сусайиши, уйқучанлик бўлиши мумкин.
Даволаш: симптоматик.
Препаратни қабул қилиш вақтида (айниқса, оқ танли пациентларда) узоқ вақт давомида қуёш нурлари таъсирида бўлишдан ва солярий қабул қилишдан сақланиш керак.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Даволаниш вақтида автотранспортни бошқаришда ва диққатни жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи, бошқа потенциал ҳавфли турдаги фаолиятларни бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорликда ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.
Педиатрияда қўлланиши
Препаратни 12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Препарат уйқу воситалари, оғриқ қолдирувчи дори воситалари ва спазмолитикларнинг таъсирини кучайтиради.
Фотосенсибилизацияни чақирувчи бошқа дори воситаларни бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.
Бодрин препаратини МАО ингибиторлари билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.
Дори шакли: қаттиқ желатин капсулалар.
Таркиби
1 капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
оддий далачой (Hypericum perforatum) гулларини қуруқ экстракти 300 мг;
юрак арслонқуйруғи (Leonurus cardiaca) пояси ва барглари ни қуруқ экстракти 100 мг;
сутгулли оғма (Paeonia lactiflora) илдизини қуруқ экстракти 100 мг;
ёрдамчи моддалар: кальций карбонати, сувсиз кальций гидрофосфати, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди.
капсула қобиғини таркиби: титан диоксиди, темир II, III оксиди, темир II оксиди, темир III оксиди, желатин.
Қаттиқ желатин капсулалар. 10 капсула блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қоринда оғриқ (шу жумладан, эпигастрал соҳада), оғизни қуриши, метеоризм, диарея ёки қабзият.
Марказий нерв тизими томонидан: безовталик, ҳаддан ташқари толиқиш, бош оғриғи.
Қон яратиш аъзолари томонидан: темир танқислиги анемияси.
Аллергик реакциялар: терини қичишиши, тери тошмаси, терини пагментацияси, фотосенсибилизация (кўпроқ, ОИТВ юқтирган пациентларда), ҳайвонлар жунига сезувчанликни оширади.
• астеник синдромда;
• депрессив ва хавотирли бузилишларда;
• уйқуни бузилишида;
• неврозларда (шу жумладан, тахикардия ва кардиалгия билан кечувчи неврозларда);
• юқори қўзғалувчанликда, шу жумладан, тери касалликлари, оғриқлар, жароҳатлар ва куйишларда кузатиладиган қўзғалувчанликда (мажмуавий даволаш таркибида);
• артериал гипертензияни бошланғич босқичида (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади.
BODRIN narxlari
BODRIN barcha rasmlari













