Фосфат ҳужайра ичи суюқлигининг таркибидаги асосий анион ҳисобланади. У плазмада икки хил органик ва ноорганик шаклларда фосфолипидлар компоненти: ферментлар ва нуклеин кислоталар кофактори сифатида тақдим этилган.
Фосфат бир қатор физиологик жараёнларда асосий роль ўйнайди, чунки: у макроэргик боғлиқлик (аденозинтрифосфат) ҳосил бўлишида, тўқималарга кислород етказилишида (2,3 – дифосфоглицерат), гликолиз бошқарувида, қон плазмасида ва сийдикда рН даражаларини таъминлашда иштирок этади.
Катта ёшдаги одамларда фосфат даражасининг меъёрий кўрсаткичи 0,8 дан 1,5 ммоль/л гача бўлади.
Гипофосфатемия кўпинча турли клиник вазият: ҳам шошилинч вазиятлар (гемотрансфузия, экстракорпорал қон айланиши), ҳам сурункали - алкоголизм ва алкоголли абстинент синдроми, узоқ вақт мобайнида фосфат боғловчи антацидларни қабул қилиш, оғир ва кенг соха куйишлари, диабетик кетоацидоз, респиратор алкалоз, жарроҳлик аралашувларидан сўнг тикланиш, қалқонсимонолди бези гиперфункцияси, D витамини танқислиги каби ҳолатларда ҳам учрайди.
Фосфат қабул қилиш ўпканинг сурункали обструктив касаллиги ва етарли миқдорда керакли воситалар билан озиқланмаслик оқибатидаги гипофосфатемия натижасида юзага келувчи респиратор етишмовчилик билан оғриган беморларда нафас мушаклари функциясини яхшилайди.
Оғир гипофосфатемия ҳолатлари кўпинча парентерал озиқланувчи пациентларда, организмга етарли миқдорда фосфат тушмаслиги оқибатида ҳам пайдо бўлади.
Парестезия, мушак гипотонияси ва гипервентиляция каби гипофосфатемиянинг клиник аломатлари, айниқса, оғир даражадаги фосфат етишмовчилиги ҳолатида намоён бўлади. Шунингдек, яққол клиник аломатлар мавжуд бўлмаган ҳолатларда ҳам фосфат танқислиги оқибатида айрим метаболик функцияларнинг бузилиши юз бериши мумкин.
Фосфорнинг керакли даражада ўзлаштирилиши парентерал озиқланиш вақтида аминокислоталар ва углеводларнинг тўғри ўзлаштирилиши учун муҳим омил эканлиги тадқиқотларда кўрсатилган. D-фруктозо-1,6-дифосфат каби моддалар алмашинувини рағбатлантирувчи органик фосфатларни қабул қилиш қон зардобида фосфатнинг физиологик даражаси тез тикланишини таъминлайди. D-фруктозо-1,6-дифосфат фармакологик дозаларда ҳужайра мембранаси билан ўзаро таъсири, циркуляциядаги калийнинг ҳужайра ичига киришига ёрдам беради ва ҳужайра ичи юқори энергетик фосфат пули (тўплами) ва 2,3-дифосфоглицерат ҳосил бўлишини кучайтиради.
Тўлиқ парентерал овқатланиш учун қўшимчаларда D-фруктозо-1,6-дифосфатнинг катионлар, айниқса, кальций ионлари билан мувофиқлиги ноорганик фосфатга нисбатан анча яхшироқдир.